Menu
Categories
“Дунё ўзбеклари”га “Камтар ўзбек”дан мактуб…
05/04/2012 "Оқланмаган ишонч қиссаси"ни ўқиб...

“Оқланмаган ишонч қиссаси” эса бутун бир авлодлар қўлма қўл севиб ўқийдиган ажойиб бир китоб бўляпти.”

Нимага асосланиб бунака демокдасиз?

Тугри, мен учун ва купгина укувчилар учун бу китоб кизик. Чунки биз Каримов даврини уз кузларимиз билан гувохи булаётган, унинг иштирокчилари хакида олдиндан тасаввурга эга инсонлармиз.

Лекин келажак авлодлар учун бу китобингизнинг рахматли Нуриддин Мухитдиновнинг “Кремлда утган йилларим”и каби ахамияти ёки булади ёки булмайди (Кремл хакидаги китобнинг бизнинг авлодимиз учун ахамияти йук демокчиман).

Яхши ёзасиз, буни тан оламан,лекин баъзи жойларда хаддан ортик жимжимадор сузларни ишлатасиз: “ажиб бир хайрат ва хасратлар”, “ажиб бир туйгу билан энтикиб” ва шу кабилар.

Ельцин хакидаги гапларингиздан энсам котди. Нима учун Ельцин партиядан кетганида сиз йиглашингиз керак. каримов кетганида йигладим десангиз хакикатга ухшаши мумкин. Лекин Ельцин ким эди?

Сизнинг мафкурангиз яъни коммунистик дунёкарашингизнинг душмани эдику у. Бундан ташкари у кимлигини хали бизнинг одамлар яхши билишмасди.

Билганда хам кандай партия арбоби булишидан катъий назар, Ельциннинг партиядан чикиши бировни йиглатиши мумкинлигини биринчи марта эшитиб турибман. Хафа булмангу, лекин утакатган бачкана фикр деса хам булади.

“Каримов хакида ёмон гапира олмайман” дебсиз. Яъни “еган огиз уялади” ахир. Бу тушунарли албатта, Исмат ака. Лекин минг харака килманг Каримовни танкид килмасликнинг иложини топа олмаяпсиз. Чунки сиз кур эмассиз. Нималар булаётганини куриб билиб турибсиз.

Бошка тарафдан Каримовга тулик хужум килишга журъатингиз етмайди.

Зеро узингиз утиб келган куприкни ёкиб юбориш хатарли – кейин оркага кайтишнинг асло иложи булмайди. Шунингдек, танкидий фикрлар килмасангиз эртага уша “куприк” мухолифат тарафидан ёкиб юборилиши мумкин.

Хали узингиз айтганингиздек “олтин орталик”да булиш албатта энг макбул вариант.

Ижод ва ишларингизга омад. Балким бирор кун куришиш насиб килиб колар, Исмат ака.

Leave a Reply
*