Menu
Categories
“Дунё ўзбеклари”га Самарқанддан мактуб…
05/05/2012 "Оқланмаган ишонч қиссаси"ни ўқиб...

Салом Исмат ака Оqланмаган ишонч qиссангизни (1)20 qисмини уqиб жуда хурсанд булдим. Унда адабиётшунос олим, мохир таржимон Иброхим Fофуров хаqида ёзибсиз.

Хаммамизга маълумки Иброхим Fофуровни адабиётимиз хазинасига qушган хиссаси беqиёсдир. Иброхим Fофуров купгина чет эл адабиёти дурдоналаридан машхур асарларни узбек тилига таржима qилиб китобхонларимизга етказган.

Булардан Ф.М.Достоевскийнинг Телба, Жиноят ва жазо, Киморбоз, Габриэл Гарсия Маркесни Бузрукни кузи, Ирландиялик машхур адиб Жемс Жойсни Улисс саргузаштлари романини зур махарот билан узбек тилига угиргандир. Хаммамиз биламизки Ф Достоевский ва Жемс Жойс асарлари узининг мураккаб услубда ёзилганлиги билан маълуму-машхурдир.


Бу асарларни таржимаси эса таржимонни юксак тафаккур хамда катта тажрибага эга эканлигини яqqол куришимиз мумкун.

Мен баъзан китоб дуконларини айланиб qолсам, янги-янги чет эл асарлари таржимасига кузим тушса биринчи булиб унинг таржимонига qарайман.

Агар у Иброхим Fофуров булса демак китобни дарров сотиб оламан. Чунки Иброхим Foфуров таржима qилган асарлар дунё адабиётини ларзага солган acapлар эканлигига шубха юqдир.

Исмат ака сиз яна qиссангизда Карим Бахриев хаqида хам “Мен шундай ноёб истеъдод эгаси билан замодош эканимдан фахрланаман!” дебсиз.

Хаqиqатдан хам Карим Бахриевни асарларини уqиб, шеърларини уqиб у кишини худо берган юксак кобилият сохиби эканлигига амин булдим.

Хозир Дунё узбеклари сайтида бериб борилаётган “Зулм технологияси” асари муаллифни адабиётни, сиёсатни хамда тарих илмини жуда чуqур билишини намаён килаябди.

“Зулм техналогияси” асари бундан бир неча йил илгари мархум адабиётшунос Озод Шарофиддинов таржимасида чиккан Игор Буничнинг “Партиянинг олтинлари” асари каби Совет даврини зулмкор сиёсатини очиб ташлайди…

Имло хатолари учун олдиндан узр сурайман.

Эгамов Комил

Leave a Reply
*