Menu
Categories
Жумагул Сувонова: (Водийлик хушовоз хонанда Охунжон Мадалиев хотирасига)
05/25/2014 Адабиёт

  Й Ў Л
(Водийлик хушовоз хонанда Охунжон Мадалиев 
хотирасига бағишлайман)

Бу дунёдан ўтар йўл-
Ким шодумон,ким ғариб.
Меҳр тутиб борар, дил-
Кўпригида кўтариб.

Харорату ишқли сўз,
Оҳанг бериб мулойим.
Шундай хофизга чала-
Умр бердинг худойим?!..

Созин тинглаб, тўкилиб,
Бу кўнгил нетиб борар.
Тобутлари тўлғониб
Охунжон кетиб борар.

Қўлларида тор тутиб,
Лабда тутиб, садони.
Эгнига кийиб оппоқ-
Тонгги, маъсум дунёни.

Қалбга қадаб, чархпалак,
Қон юрагим ўхшалди.
Ховучида оқиб дил-
Шу йўлларга тўшалди.

Бу дунёни кўрганлар,
Ортига кўз ташлайди.
Орамиздан кетганлар,
Қалбимизда яшайди!..
Жумагул Сувонова 
Қуюн эди тўрт томоним, о-о-о!..
Кўзларимни тун билан боғлаб,
Мендан тонгни яширди дунё.
Мен хаётдан буткул узилдим,
Қоп-қора тус олди бу олам.
Қўлларимга китоб тутқазиб,
Йўл кўрсатиб борарди отам.
О-о-о!.. Онамнинг изтироблари,
Мен хеч нима тушунмас эдим.
Бу дунёнинг бор зулматини
Шу бир томчи ишқ билан енгдим.
Ишқ эди, ҳа ёруғ ишқ эди,
Падарим ва волидам тутган.
Мен қоп-қора ниҳоллар экиб,
Қуёш териб олардим ундан.
Ярим аср қувончдан кечиб,
Татиб аччиқ аламли тотни.
Ҳануз унга қайта олмайман,
Сўзларига кўниб хаётни.
Мен
Хаётдан
Йироқлаб кетдим…
Охунжон Мадалиев
“Дунё ўзбеклари” учун махсус
Leave a Reply
*