Menu
Categories
“Дунё ўзбеклари”га “Камтар ўзбек”дан мактуб…
05/09/2012 "Оқланмаган ишонч қиссаси"ни ўқиб...

Исмат ака, китобингизнинг баъзи боблари жуда хам ажойиб, баъзилари эса зерикарлирок. Ижодингиз сифати кайфиятингизга богликми дейманда.

Лекин бу бобга таъриф йук. Жуда хам кизикарли ва, энг асосийси, жуда хам нейтрал, холисона нуктаи назар билан ёзилган. Охирги ўқиган 4-5 бобларингизда сизни Каримов хакида хакикатни ёзишни бошлаганингиз билан табриклайман.

Зеро, халол одам сифатида, сиз Кашкадарё обкоми булган Каримовни кумсашингизни тушунса булади. У пайтларда унинг гаддор феъл-атвори унинг хам таъзирини бериб куядиганлар борлиги учун куп хам кузга куринавермаган. Лекин, Узбекистон мустакил булгач, у хонлик ва пайгамбарликни даъво килди. Унинг хислатларини санаб утиш билан бирга уша хислатлардан асар хам колмаганлигидан таассуфдагилигингизни билдиришингиз тахсинга сазовор, Исмат ака.

Хакикатни ёзар экансиз, китобингизни укийдиганлар сони хам купаяверади. Каримовнинг, хозирги Каримовнинг Узбекистоннинг бошига битган бало эканлиги исбот талаб этилмайдиган хакикатдир. Уни мактар экансиз, баъзи бир одамлар уша захоти ёзганларингизнинг давомини укимайдилар. Менинг узим сизга нисбатан ижирганиш кайфиятида юрган эдим. Хозир фикрим хар калай узгармокда.

Яна бир нарса; биламан, сиз Абдулла Ориповни устозингиз деб биласиз ва жуда хурмат киласиз. лекин уни танкид килишларига йул очинг, Исмат ака. Яхши шоир булса бордир. Таниш билишларига ва баъзи одамларга мехрибончилик курсатган булса бордир. Лекин Каримовга маддохлик килганини, сиз айтишга истихола килсангизда, бошкаларнинг очик ёзишига каршилик килмасангиз яхши буларди.

Leave a Reply
*