Menu
Categories
“Ака ука оқпадарлар” мақоласи ва унга “Дунё ўзбеклари” шарҳи…
06/19/2014 Бош мақола

Ака-ука оқпадарлар

Хоразмда саксон ёшларни ёқалаб қолган Ражаббой ака Бобожонов исм-шарифли инсон яшайди. Узоқ йиллар республика радиосининг вилоятдаги мухбири бўлиб ишлаган бу инсоннинг хизмат вазифаси туфайли бормаган қишлоғи, кирмаган хонадони йўқ ҳисоби.

Хушмуомалалиги, ҳазилкашлиги туфайли ҳар бир суҳбатдоши билан тез тил топишиб кетарди.

Одатда қарилик нафақасига чиққан собиқ ҳамкасблар тез-тез учрашиб дийдорлашиб туришади. Бунга сабаблар кўп—байрамлар, бирор ҳамкасбнинг тўйи, янги чиққан китоблар тақдимоти дегандек. Касб байрамларида эса вилоятдаги барча фахрий журналистлар таклиф қилиниб, ўтган хотиралар ёдга олинади.

Аммо, Ражаббой ака қарилик нафақисига чиқдилар-у … кўринмай қолдилар. У кишини на байрамларда, на бошка тадбирларда, на ҳамкасбларнинг тўй-маъракаларида учратасиз.

Ҳушфеъл, ҳушчақчақ инсоннинг ўз уйига қамалиб олгани ажабланарли. Танишлари, тенгқурлари учрашиб қолганларида бир-бирларидан сўрашади “Ражаббой кўринмайди касалланиб қолдимикан?”. Бу саволга хабардор бирортаси изох беради: – уятдан кўчага чиқолмай қолганлар…”.

Эр одам нимага кўча-кўйга чиқмайди? Номусдан! Одатда эркак одам қизи, келини ноқис иш қилиб қуйса кўчага чиқишдан уялади. Ражаббой аканинг қизи ва келинлари одобли, инсофли, диёнатли инсонлар, демак сабаб бошқа томонда… –

Ражаббой ака тўрт ўғилни вояга етказди. Ўзи емай едирди. Олийгохларда ўқитди.

Катта ўғли Шухрат рассомликни танлади. Урганч шахрида хавас қилгулик устахонаси бор эди.

Қудрат отаси изидан бориб журналистикани танлади. Яхшигина қалами бор — шеърлар ёзарди. Истиқлол йилларида акаси Шухрат билан биргаликда Урганч шахар марказидаги энг баланд ва куркам бинода ҳусусий телевидения ташкил этиб, элга танилди.

Ражаббой ака фарзандларининг камолидан, уларни ўзи фаолият юритган сохани давом этгираётганларидан ҳурсанд бўлиб бошлари осмонга етиб юрар эди. Аммо…

Аммо, бир кунда хаммаси чилпарчин бўлди. Аввалига Шухрат, сунгра Қудрат ва Хурматлар ватангадоликни ихтиёр этишди. Бириси ошкора, бириси яширин тарзда юрт сархадларини ташлаб чикишди.

Тўғри, истиклол берган эркинлик туфайли фуқароларимизнинг хорижга бориб яшашлари, ишлари учун имкон яралди. Имконинг, лаёқатинг борми — хохлаган давлатга бориб яшашинг, ишлашинг мумкин. Буни хеч ким таъкиклаб қўйгани йўқ.

Лекин Шухрат ва Қудратларнинг ниятлари бошқа эди. Улар ўзларини мухолифат деб атайдиган, хориждаги хамтовоқлари берган луқмалар эвазига ўз она юртига бўхтон еғдирадиган, юртимиздаги тинчлик ва тотувликка рахна солишни режалаштирган ватангадолар сафига қўшилишди.

Мана неча йилки хорижий ОАВлари орқали юртимиз шаънига бўлмағур бўхтонларни тўхтовсиз ёғдириб ётишибди. Ўз туғишганларидан воз кечиб хорижга кетиб топган касблари хам, топган-тутганлари хам — шу бўлди!

Ўғилларининг ватанфуруш, оқпадар чиққанидан Ражаббой ака адо бўлди. Нафақат эл-элат тўй-томошаси, балки яқинлари уйларига ҳам боролмайдиган бўлиб қолди.

Оқпадар ўғиллари қилмиши отани охир оқибат йиқитди. Мана анча муддатки Ражаббой ака тўшакка михланиб колганлар…

Ахён-ахёнда ҳол сўраш учун кирган таниш-тенқурларига зорланадилар. Ноқобил фарзандлари қилмишидан орланадилар.

Бу ёқда ўғли Қудратнинг қизи бўйи етган, уни турмушга узатиш керак! Отаси ватанфурушлик қилиб юрган бўлса, бошқа оилага келин бўлиб бораётган кизга ким фотиха беради? Ахир азал-азалдан бизда киз болага ота фотиха бериб узатиши қатъий анъана-ку!

Ражаббой ака шуларга куяди. Бир эмас уч нафар ўғлини ватанфуруш чиққанидан ўзини қўйишга жой тополмайди. Бошини қайси деворга урсин, дардини кимга айтсин? Ич-ичига ютади. Ичига ютилган дард иллатга айланиб, охир оқибат жисмонан бақувват инсонни йиқитди — тўшакка михлаб қўйди.

Оқпадар — ватанфуруш фарзандлари эса бепарво. На ғариб отани моддий қўллашни ўйлашади, на бир оғиз сўз билан маънан қўллаш эсларига келади.

Улар учун ватанфурушлик қилиб, ўз туғилиб ўсган юртига нисбатан бўхтондан иборат маълумотлар тарқатиш орқали садақапеша хомийлардан чой-чақа олиш энг олий шарафга айланган.

Инсонлар ўз мехнати орқали оиласи, Ватани равнакини кўзлашса булар юрт сотиб қорин тўйғазишади.

Эй нобакорлар, кўзиннгизни очинг. Отанггиз Ражаббой ака сизларни ватан хоини бўлиб, ватанфурушлик қилиб дайди итдек яшашингиз учун дунёга келтирганмиди?

Ота қарғиши ўқ дейдилар. Нахотки ота қарғишини олиб, қавм-қариндошларингиз орасида ватанфуруш номи билан қолишни, яқинлари, Ватани юз ўгирган манқурт сифатида хор бўлиб ўтишни истасангиз?

Мен шу юртнинг оддий фуқароси сифатида фарзандларининг қилмишидан юзи шувит отанинг дардларини ватанфуруш, оқпадар ўғилларига етказиш орқали уларни ўз гунохларидан огох этиш мақсадида шуларни битдим.

Хулоса чиқармоқ эса ҳар кимнинг ўзига ҳавола.

Бобохон Эргашев,

Хоразмлик фахрий журналист,

“Дунё ўзбеклари” Бош муҳарриридан:

1.

Бобохон Эргашевнинг ушбу  мақоласини ўқиб, ака ука Бобожоновлардан жуда хафа бўлдим, ҳатто  ғазабландим.

Олис Хоразмда саксонни қоралаб қолган,  ноқобил фарзандлари боис юзи қора, боши эгик – мўйсафид отанинг ғамгин қиёфаси кўз ўнгимда намоён бўлиб, мақолани “Дунё ўзбеклари”да зудлик билан нашр этишга қарор қилдим.

Мен ака ука Бобожоновларни яхши танирдим. Уларни маданиятли, оқил ва садоқатли фарзандлар деб билардим.

Лекин мақолада келтирилган факт ва далиллар жуда ишонарли ва табиий ёзилган бўлиб, шубҳа-ю, эътирозга ўрин қолдирмаган эди.

Менга Ражаббой отанинг кўча куйга чиқолмай, бош хам бўлиб, тўшакка михланиб қолгани жуда таъсир қилди, бу бевафолик ва куйдиргилик учун унинг ноқобил фарзандларидан қаттиқ ранжидим…

2.

Мақола менга шунчалик таъсир қилдики, уни ўша заҳотиёқ эълон қилиб, биз шу пайтга қадар яхши кўриб, ҳурмат қилиб юрган ака-ука Бобожоновларнинг асл қиёфасини дунё ўзбекларига билдириб қўйишни истардим.

Лекин шу билан бирга, муҳаррирликнинг аччиқ  тажрибасидан келиб чиқиб, бу каби танқидий  мақолани эълон қилишдан олдин унда келтирилган факт ва далилларни барибир текшириб кўриш лозимлигини ҳам яхши билардим.

Ана шундай оғир ва аламли туйғулар билан “Дунё ўзбеклари” ўқувчилари учун  яқин соатлар ичида бир мақола эълон қилишимизни билдириб, ўзим эса зудлик билан Тошкент ва Хоразмдаги фаолларимиз билан боғландим…

3.

“Дунё ўзбеклари” тақдим этади: “Ака ука оқпадарлар…”

Яна бир неча соатлардан сўнг хоразмлик фахрий журналист Бобохон Эргашевнинг “Дунё ўзбеклари” мустақил интернет нашрига йўллаган “Ака ука оқпадарлар” номли танқидий мақоласини эълон қиламиз.

Ҳозир Ўзбекистондаги мухсус мухбирларимиз мақолада тилга олинган факт ва далилларни ўрганишяпти.

Нашримизни кузатиб боринг.

4.

Ўзбекистондаги махсус мухбирларимиз кўп куттиришмади.

Ўзбек журналистикаси фахрийси бўлган хоразмлик эски қадрдонимиз олиб борган текшириш якунлари бизни ажиб ҳайратларга ошно этди.

У Ражаббой акани билган одамлар ва маҳалла куй билан билан суҳбатлашганида улар бир овоздан ака ука Бобожоновларнинг оталари жуда ҳурматли инсон эканини, нафақат маҳаллада, балки бутун Урганчдаги тўй ва маъракалар у кишисиз ўтмаслигини айтиб, отага чексиз эҳтиром билдиришибди.

Мени ҳайратлантирган нарса бу эмас. Қолаверса, отанинг маҳалла куй ва Хоразмда катта обрў эътибори борлигини мақола муаллифи ҳам эътироф этган эди.

Мени ҳайратлантирган нарса – ота фарзандлари туфайли боши хам бўлиб, тўшакка боғланиб қолмаганлиги бўлди.

Ражаббой ака ҳануз соғ саломат, юзи ёруғ, бахти бутун, ўйнаб кулиб юрибди, у уйида кўп ўтиролмади, дейишди.

Буни эшитиб, бир томондан қувондим ҳам.

Иккинчи  томондан, мақолада келтирилган бошқа факт ва далиллар ҳам энди менда шубҳа уйғота бошлаган эди…

5.

Кейинги эшитганларим эса бундан ҳам ошиб тушди.

Мақолада тилга олинган Қудратнинг бўйи етган қизи, аллақачон тўй бўлиб кетганини, ҳозир куёви билан бахтли саодатли яшаб юрганини айтишди.

Унинг тўйи Тошкент ва Хоразмда катта тантана билан нишонланибди.

Бутун Хоразм тўйга келди деб айтишди…

6.

Мен Ражаббой ака ҳақида анча йиллар олдин, хоразмлик ва тошкентлик танишларимдан, ҳамкасб дўстларимдан  кўп яхши гаплар эшитган эдим.

Свердловскда журналистикада ўқиб юрган талабалик йилларидаёқ ўша ерда обкомнинг биринчи секретари бўлган Борис Ельцин билан учрашиб, танишади.

1961 йилга қадар Гурландаги “Октябрь байроғи” газетасида муҳаррир бўлган Ражаббой ака биринчилардан бўлиб, Хоразм телевидениясига асос солган эди.

Ўша йилларда машҳур бўлган Луис Карволан, Фидел Кастро, Лал Баҳодир Шастри, Раул Кастро ва бошқа таниқли давлат ва сиёсат арбоблари Ўзбекистон ва Хоразмга келишганида Ражаббой ака улар билан суҳбатлашиб, интервью олганини ва бу суҳбатлар   совет ва хориж матбуотида эълон қилинганини  яхши билардим.

Кейинги қирқ йилда Ўзбекистон радиосининг Хоразм вилояти мухбири бўлиб юрганларида амалга оширган хайрли ишларининг ўзи бир китоб бўлади.

7.

Хуллас, Канаданинг сирли ва сеҳрли оқшомларининг бирида, Ўзбекистонда энди тонг отиб, янги ва яхши кундан дарак бераётган муборак дамларнинг бирида минг бир истиҳола билан Урганчга – Ражаббой акага сим қоқдим.

Трубкадан шарқона одоб билан сўрашган  аёл кишининг майин ва сокин овози эшитилди.

Кўнглим алланечук бўлиб кетди. Беихтиёр онамни эсладим…

Мен ҳам одоб билан Ражаббой акани сўрадим.

Бир неча дақиқа телефонда сукунат чўкди.

Сўнг енгил йўталиб олган кишининг бардам ва хушчақчақ товуши янгради:

– Ражаббой эшитади…

Ражаббой аканинг товуши – оғир хасталикдан сўнг тўшакка михланиб қолган одамнинг овозига сира ўхшамасди.

–  Ассалому алайкум, Ражаббой ака. Сизни олис диёрлардан Исмат Хушев деган бир йигит безовта қиляпти, журналист…

– Э, Исматжон, бормисиз, ўғлим. Сизни жуда яхши танийман, кўп эшитганман, ўқиганман.  Мана энди овозингизни ҳам эшитиб турганимдан бахтиёрман…

Кўнглим беихтиёр ёришиб кетди.

Миллион миллион одамлар яшайдиган шу  беҳудуд ер юзининг қай бир бурчида Сени билган ва таниган одамлар борлигини беихтиёр билиб қолсанг, қандай яхши.

Боз устига улар она Ватанингда бўлса, қандай соз. Журналист халқи учун бундан ортиқ яна нима керак.

– Раҳмат, Ражаббой ака, минг раҳмат. Мен ҳам Сиз билан гаплашаётганимдан бахтиёрман…

Биз Ражаббой ака билан шу тахлит анча гурунг қилдик. Дардлашдик, ҳасратлашдик. Албатта мен у кишига шундай бир мақола борлигини айтолмадим.  Ундаги гап сўзлар тўғрими деб сўролмадим.

Лекин суҳбат асносида мақолада кўтарилган гап сўзлар ҳақиқатдан мутлақо узоқ эканига ишонч ҳосил қилдим.

Суҳбатни якунлар эканман: “Узоқ узоқларга кетиб қолгани учун ўғилларингиздан хафа эмасмисиз, ишқилиб…” – деб гапни айлантириб сўрадим:

– Нега хафа бўлай? Ҳол аҳвол сўраб, хабарлашиб туришибди. Ёлғизлатиб қўйишгани йўқ. Икки қиз ва тўрт ўғлим бор. Қизларим аллақачон уйли жойли, бола чақали бўлиб кетишган. Ўғилларимнинг учтаси хорижда, биттаси ёнимда. Оллоҳга минг бора шукр қиламан шундай ўғилларим, келинларим, куёвларим борлигидан…

Ражаббой аканинг товушида – фарзандларидан фахр ва ифтихор туйғуси шундоққина сезилиб турарди.

Томоғимга нимадир келиб тиқилгандек бўлди. Беихтиёр раҳматли отамни эсладим…

8.

Шундай улуғ ва шарафли йўлни босиб ўтган, табаррук инсоннинг оиласига раҳна солиб, фарзандлари билан уриштириш кимга ва нимага керак бўлди?

Кўнгли ва нияти тоза одам бундай қабиҳликка бормаслиги керак-ку.

Хаёлимда бир бирига қарама қарши бўлган шунга ўхшаш қатор саволлар ғужғон ураркан, Ражаббой ака билан гаплашиб бўлганимдан сўнг, беихтиёр мақола муаллифи билан қизиқдим.

Менга ҳамкасб дўстларимнинг  гувоҳлик беришича хоразмда бундай номдаги фахрий журналист йўқ экан.

Ана холос…

9.

Мен мўъжаз умрим давомида журналистиканинг аччиқ ва аламли сабоқларини жуда кўп кўрдим.

Масалан, мана шу қора куяга ботган ва ғирт иғводан иборат хатни изоҳсиз эълон қилишнинг ўзи  – Ражаббой акага оғир ботишини, уни энди ростакамига тўшакка михлаб қўйишини ҳам яхши биламан.

Менинг журналистик шуурим ва ҳушёр юрагим ўн минг километрлик узоқ  телефон симлари орқали шуни яққол сездики, Ражаббой ака кенг қалбли, мушоҳадали, катта ҳаёт мактабини ўтаган ва энг муҳими – узоқни кўзлаган ва кўра билган донишманд одам экан.

Ражаббой аканинг кўз қорачиқлари бўлган фарзандлари танлаган йўл – оғир ва машаққатли эканлиги унинг телефондаги залворли суҳбатидан сезилиб турди.

Шу билан бирга, адолат ҳаққи ҳурмати айтишим керакки, суҳбат асносида Ражаббой аканинг сокин ва қудратли овозида фахр ва ифтихор туйғулари борлигини ҳам сезмасликнинг иложи йўқ эди.

Фарзндлар танлаган оғир ва машаққатли йўлни,  Ражаббой ака балки,  уларнинг елкасига ортмагандир. Қайси ота она ўз фарзандларини охири йўқ олис йўлларга юборгиси келади дейсиз.

Лекин шунга қарамай, Ражаббой аканинг самимий ва дилкаш суҳбатидан заррача афсус ва надомат оҳангларини сезмадим…

10.

Журналистик тажрибамдан келиб чиқиб шуни ошкор айтишим лозимки,  ҳар бир панадан отилган тошнинг албатта муаллифи бўлади.

Асл исмини яширган қора юракли бу қўрқоқ одам кимлигини Бобожоновлар яхши билсалар керак.

Аноним хат ёзувчи иғвогар ҳар қанча маҳорат кўрсатиб, ўзини тубсиз жарга урмасин, бу дунёда унинг   ҳатти ҳаракати эрта бир кун албатта ошкор бўлади

Ҳеч ким кўрмайдиган жойдан, дейлик, масалан, ҳар қандай қоронғилик ва мавҳумлик ичидан туриб   биров тош отганда ҳам – унинг бу ҳатти ҳаракатини – камида Оллоҳ кўриб турган бўлади.

Иккинчиси Ражаббой аканинг қалби…

Ушбу мақолани эълон қилар эканмиз, бизнинг ушбу битикларимиз -иғвогарона руҳда ёзилган мақола муаллифи бўлмиш –  қора куяга муносиб жавоб бўлади деб ўйлаймиз…

11.

Ражаббой аканинг фарзандлари халқ ва миллат дардида елкасига оғир ва залворли мажбурият олиб, бугун Ватандан узоқ узоқларда бўлсалар ҳам – юрт ичида юриб гўнг титиб, қора куяга ботган  шахслардан кўра хайрли ва савобли ишларни кўпроқ қилишмоқда.

Ўйлаймизки, халқ ўз қаҳрамонларини бир кун албатта танийди, қадр ва эъзоз билан мукофотлайди.

Бир сўз билан оддийгина қилиб айтганда,  улар нафақат ўз ота онасининг фарзанди, айни пайтда Ватан ва халқнинг ҳам чин ўғлонларидир.

Ватан ва халқ учун қилган хизматига мукофот кутиш – уларга хос одат эмас. Мен уларни яхши биламан.

Лекин шундай талантли ва оқибатли фарзандларнинг юзига қора куя суртишга ботинган ва журъат этган шахсларнинг борлигига ҳайрон бўласан киши.

Буниси ҳам етмагандек, улар дунё минбарларидан туриб, ҳалол ва покиза инсонлар бошига мағзава ағдаришдек мунофиқлик ва шармадаликка бизни ҳам шерик қилишмоқчи.

Нақадар пасткашлик. Нақадар инсофсизлик. Ва айни пайтда – нақадар ожизлик!

Чунки ожизларгина фақат панадан ва албатта  бировнинг номидан туриб тош отадилар.

Лекин бу сафар “Дунё ўзбеклари” саъй ҳаракати билан номлари айтиб, фош этилмаса-да,  уларнинг бу ҳақорат ва асоссиз маломат тоши – ўз бошига бориб тегди…

12.

Сохта муллиф – ака ука Бобожоновларнинг оқпадарлиги  ҳақидаги сохта битигини қуйидаги сўзлар билан якунлаган:

“Мен шу юртнинг оддий фуқароси сифатида фарзандларининг қилмишидан юзи шувит отанинг дардларини ватанфуруш, оқпадар ўғилларига етказиш орқали уларни ўз гунохларидан огох этиш мақсадида шуларни битдим. Хулоса чиқармоқ эса ҳар кимнинг ўзига ҳавола”.

На чора, биз ҳам ўз ўрнида отасининг муносиб фарзандлари бўлмиш истеъдодли журналистлар – ака ука Бобожоновларнинг ижодидан намуналар бериб, шарҳимизни якунларканмиз, кимнинг ким эканлигини зукко ўқувчиларнинг ўзлари англаб олишади деган умиддамиз.

Исмат Хушев,

“Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири.

шухрат б

Шуҳрат БОБОЖОНОВ: ОТА КАСБИ

ражаббой бобожон
Суратда: Ака ука Бобожоновларнинг падари бузруквори, журналист Ражаббой Бобожонов.
Ота касби
Отам (Оллоҳ умрини узоқ қилсин) Ражаббой Бобожон 40 йил мобайнида Ўзбекистон радиосининг Хоразмдаги махсус мухбири бўлиб ишлади.
Отамнинг иш майдони Хоразм вилоятининг бутун ҳудудлари эди. Зил замбил “репортер” магнитофони билан отам Питнакдан Дўсимбийгача¸Моноқдан Овшаргача бўлган масофани пикап москвичда кезиб репортажлар хозирлар эди.
Брежнев дастурхонига Хоразм қовунларини етказиб берадиган Матвафо ота ëки Никита Хрушчевнинг шахсий дўсти Искандар Дўсов отам хозирлайдиган репортажлар қахрамони эди.
Радио бошловчиси Қодир Махсумов “Хоразмдаги мухбиримиз Ражаббой Бобожонов биз билан жонли алоқада¸ассалому алайкум Ражаббой оға ” дейиши билан отам баланд овозда валайкум ассалом Қодиржон деб репортажни бошлар эди.
шухрат удов
Жонли алоқа Урганч куранти тагидаги алоқа бўлимидан махсус УКВ канал орқали амалга оширилар эди.
Отам уйдаги улкан магнитофондаги ош ейдиган лаган катталигидаги ленталарни ацетон билан ëпиштириб монтаж қилар эди. Ленталардаги респондентлар овози эса текстга туширилиши лозим эди.Менга зўрға бўйим етадиган улкан магнитофон тугмаларини босиб ўчириш каби зерикарли вазифа тушар эди.Отам лентадаги овозларни эшитиб жумлама жумла машинкада чиқиллатар эди.

Монтаж бўлган якуниуй махсулот эса зудлик билан Урганч аеропортига етказилар эди.

Учувчилар лентани Тошкент аеропортидаги махсус қутига ташлашар эди. Радио ходимлари эса бу лентани олиб эфирга қўйишар эди.

Тошкентдан 1000 км узоқликдаги Хоразмдан ëзилган лавҳа икки соат ичида эфирга узатилар эди.

Мен бу касб биилан шуғулланишни ҳеч қачон орзу қилмаган эдим.

Шоир¸рассом¸ киночи бўлишни орзу қилардим. Рассом бўлиб эътироф қилиндим ҳам.

Аммо бундан 20 йил олдин 1994 йилнинг 12 апрели куни тележурналист бўлиб эфирга чиқдим.

Ўзбекистон тарихидаги илк мустақил телеканал ТВ АЛС дастурини ўша куни Хоразм¸ Бухоро ¸ Қорақалпоғистон ва Туркманистондаги миллонлаб одамлар кўрди.

Биз ТВ зона 4 системаси Москва дастури бериладиган каналдан чиқиб Москва дастурларини кутаëтган ўртоқларга “Жаноблар ва хонимлар” деб мурожаат қилдик.

Москванинг “Время” дастури ўрнига “Дигиржак” (Ғилдирак) деган махсус дастурни намойиш қилдик.

Ана шундан кейин рисқу насибам ота касби билан боғланди.

Мана 10 йилдан ошибдики радиожурналистика билан шуғулланаман. Ота касбида энди.

Нодира қизим
Photo: Нодира қизим
Photo: Ота касби

Отам (Оллоҳ умрини узоқ қилсин) Ражаббой Бобожон 40 йил мобайнида Ўзбекистон радиосининг Хоразмдаги махсус мухбири бўлиб ишлади.

Отамнинг иш майдони Хоразм вилоятининг бутун ҳудудлари эди. Зил замбил "репортер" магнитофони билан отам Питнакдан¸Дўсимбийгача¸Моноқдан Овшаргача бўлган масофани пикап москвичда кезиб репортажлар хозирлар эди.

Брежнев дастурхонига  Хоразм қовунларини  етказиб берадиган Матвафо ота ëки Никита Хрушчевнинг шахсий дўсти Искандар Дўсов отам хозирлайдиган репортажлар қахрамони эди.

Радио бошловчиси Қодир Махсумов "Хоразмдаги мухбиримиз Ражаббой Бобожонов биз билан жонли алоқада¸ассалому алайкум Ражаббой оға "  дейиши билан отам баланд овозда валайкум ассалом Қодиржон деб репортажни бошлар эди.

Жонли алоқа Урганч куранти тагидаги алоқа бўлимидан махсус УКВ канал орқали амалга оширилар эди.

Отам уйдаги улкан магнитофондаги ош ейдиган лаган катталигидаги ленталарни ацетон билан ëпиштириб монтаж қилар эди.

Ленталардаги респондентлар овози эса текстга туширилиши лозим эди.

Менга зўрға бўйим етадиган улкан магнитофон тугмаларини босиб ўчириш каби зерикарли вазифа тушар эди.

Отам лентадаги овозларни эшитиб жумлама жумла машинкада чиқиллатар эди.

Монтаж бўлган якуниуй махсулот эса зудлик билан Урганч аеропортига етказилар эди.

Учувчилар лентани Тошкент аеропортидаги махсус қутига ташлашар эди. Радио ходимлари эса бу лентани олиб эфирга қўйишар эди.

Тошкентдан 1000 км узоқликдаги Хоразмдан ëзилган лавҳа икки соат ичида эфирга узатилар эди.

Мен бу касб биилан шуғулланишни ҳеч қачон орзу қилмаган эдим.

Шоир¸рассом¸ киночи бўлишни орзу қилардим. Рассом бўлиб эътироф қилиндим ҳам.

Аммо бундан 20 йил олдин 1994 йилнинг 12 апрели куни тележурналист бўлиб эфирга чиқдим.

Ўзбекистон тарихидаги илк мустақил телеканал ТВ АЛС дастурини ўша куни Хоразм¸ Бухоро ¸ Қорақалпоғистон ва Туркманистондаги миллонлаб одамлар кўрди.

Биз  ТВ зона 4 системаси Москва дастури бериладиган каналдан чиқиб Москва дастурларини кутаëтган ўртоқларга "Жаноблар ва хонимлар" деб мурожаат қилдик.

Москванинг "Время" дастури ўрнига "Дигиржак" (Ғилдирак) деган махсус дастурни намойиш қилдик.

Ана шундан кейин рисқу насибам ота касби билан боғланди.

Мана 10 йилдан ошибдики радиожурналистика билан шуғулланаман. Ота касбида энди.
“Дунё ўзбеклари” учун махсус

Ўзбекистондаги тақиқларнинг тўп ўнлиги

қудрат бобо
Қудрат Бобожонов – Uznews.netнинг Швециядаги мухбири ва муҳаррири

Бугунги Ўзбекистон ўз тақиқлари билан машҳур. Биз ҳорижликларни ҳайратга солувчи «энг-энг қизиқ тақиқлар» ўнлигини тўпладик, дейди журналист Қудрат Бобожонов.

Бизда кўп нарсалар тақиқланган: ҳар қандай мафкура, дин, ўзгача фикрлар.

Тақиқлар шу даражада кўп ва хилма хилки, Масяна ҳақидаги мультик қаҳрамони каби ўта эҳтиёт бўлишга тўғри келади.

ЛОХМАТИЙ: “Энди ҳар хил эртак қаҳрамонларини хафа қилганлик учун турмага тушиш мумкин”

Демак, хит-парадимизнинг тўққизинчи рақами остида – қийноқлар тақиқи. Жорий йилнинг январида Олий Мажлис томонидан “Тезкор қидирув фаолияти ҳақидаги” қонунга қийноқ, зўровонлик ва бошқа инсон шахсини хўрловчи шафқатсизликларни тақиқловчи ўзгариш киритилди.

Ҳақиқатан ҳам, бу тақиқ эртак ишқибозлари учун ўйлаб топилганга ўхшайди.

Тўққизинчи рақам – бола туғишга тақиқ.  Гинекологлар, боласи бўлган, бироқ учинчи бола туғишга аҳд қилган хомиладор аёлларга, сабаблар кўрсатилган махсус ёзма “тушунтириш” ёздириш ҳақида Ўзбекистон ҳукуматининг оғзаки топшириғини олишди.

Саккизинчи рақам – Нақд валюта ҳаридига тақиқ. 1 февралдан Ўзбекистонда валюта амалиёлари ҳақидаги Қонунга ўзгаришлар киритилди, бунга мувофиқ банклар томонидан валюта сотилиши фақат пластик картага пул ўтказиш орқали амалга оширилади.

Хит парадимиздаги еттинчи ўринни сирка – уксус тақиқи эгаллайди. Ўзбекистон ҳукумати қарори билан ўтган йилнинг 18 ноябридан чакана савдода концентрати 10 фоиздан юқори бўлган сирка кислотасини сотиш тақиқланди.

Ҳеч ким нимага масалан 12 %-фоизли сирка тақиқланганини изоҳламайди, балки бу унинг аччиқ хиди учундир? Сирка буғи ўта аччиқ ҳидга эга дея тушунтиради, ҳукуматпараст 12.uz сайти.

Бешинчи рақам – ҳижобга тақиқ. 2009 йилдан буён мусулмон аёлларнинг рўмоли Ўзбекистонда тақиқланган. Ҳукумат тақводор аёлларга хижоб ўрашни тақиқлади ва буни террорчиликка қарши кураш иддаоси билан изоҳламоқда.

Тўртинчи рақам – мамлакатга диний адабиётларни киритишга тақиқ. Ушбу тақиқ асосида Ўзбекистонга Библия киритилиши тақиқланди.

Осон бўлмаган бу курашда БРОНЗАни пахтада иштирок этмаганларнинг уйланишига тақиқ эгаллайди. Ўтган йили Жиззах вилоятида пахта теримида янги мажбурий чора қўлланилди, унга кўра тўй берувчилар ва уларнинг меҳмонлари уйланиш маросими олдидан 10 кгдан пахта териб топширишлари керак.

КУМУШ эса Туркия ҳақидаги ҳар қандай эслашга қарши тақиқ сазовор бўлди. Нурчиларнинг қамалиши, лицейларнинг ёпилиши ва турк бизнесининг Ўзбекистондан сиқиб чиқарилиши ортидан, Тошкент ҳукумати Туркия ҳақидаги ҳар қандай эслашни тақиқлай бошлади.

Ва ниҳоят – ОЛТИН: тақиқларимизнинг чўққиси – ўзгача фикрларга тақиқ.

Бу тақиқ президент имзолаган шу йилнинг майида кучга кирган «Қонунбузарлик профилактикаси ҳақидаги» қонун билан муҳрланган. Эндиликда ҳар қандай ўзга фикрловчи шахс мумкин бўлган пайтда ушланиши ва уй қамоғида қолдирилиши, шунингдек ўзларининг “ақлсиз” яқинларига ҳуқуқ ҳимояси фаолиятидан узоқлаштиришда таъсир ўтказиш учун қариндошларга “босимлар” ҳам мутлақо қонуний бўлади.

Тақиқлар рейтингимиз мана шундай бўлди.

Барча яхши ниятлар билан!

Қудрат Бобожонов – Uznews.netнинг Швециядаги мухбири

Ҳурмат чанғида тоғда

Суратда: Ҳурмат Бобожон рафиқаси билан…

Кўчада қолган қорақалпоғистонлик оиласида фарзанд туғилди

Ҳурмат Бобожон
кўча расми

Уч ой аввал уйлари бузилганидан сўнг кўчада қолган қорақалпоғистонлик Уббиниёзовлар оиласида ўғил туғилди. Шунга қарамай улар ҳамон Нукус шаҳри марказида, очиқ осмон остида қолишмоқда. Асли касби ўқитувчи бўлган оила бошлиғи айни пайтда ишсиз.

Убаниёзовлар Янги туғилган чақалоққа Суръат деб исм қўйишди. Боланинг отаси Мурод Уббаниёзов тошкентлик ҳуқуқ ҳимоячиси Суръат Икромов шарафига ўғлига шундай исм қўйганини айтди:

– Бизни аҳволимизга шу киши биринчи бўлиб эътибор қаратди. Шунинг учун ўғлимизга шу одамнинг исмини бердик, – дейди Уббаниёзов.

Асли касби ўқитувчи бўлган Уббиниёзов ҳозир ишсиз. У хотини ва 9 яшар фарзанди билан Нукус шаҳридаги квартираларидан июн ойида чиқариб юборилганидан буён, пули йўқлиги сабабли кўчада қолган.

Уббиниёзовларга тегишли бўлган битта уйдаги икки ва уч хонали квартираларни биттага ҳисоблаб баҳолашган.

Натижада фуқаролик ишлари бўйича Нукус туманлараро суди бузилган уй учун 90 миллион сўм (“қора бозор” курсида 28 минг АҚШ доллари)миқдорида товон пули берилиши ҳақида ажрим чиқарган.

– Менга квартирам бузилгани учун арзимаган пулни таклиф этишди, ўрнига янгисини олишим учун у етмайди. Шунинг учун мен компенсация пулини олмадим. Мен улардан бузилган уйимга арзирлик пулни талаб этаяпман, беришмаяпти, -дейди Уббаниёзов.

Уббаниёзовлар Нукус шаҳар ҳокимияти олдида пикет ҳам ўтказмоқчи бўлишди, бироқ уларга ҳеч ким эътибор қаратмади.

Рафиқаси Муҳаббат Уббаниязова шу ой бошида чақалоғи билан ота-онасиникига вақтинча кўчиб ўтди. Муҳаббат опа хомиладорликнинг сўнгги ойларини кўчада ўтказишга мажбур бўлди.

– Хомиладорлик пайтдаги қийинчиликлардан ўғлим икки ярим кило туғилди. Ҳозир сутим ҳам етмаяпти, – дейди Муҳаббат опа.

Мурод Уббаниёзов эса 9 яшар ўғли билан ҳамон кўчада қолмоқда. Улар квартира учун пули йўқлиги сабабли кўчада, ипга тортилган чойшаблар соясида яшашга мажбур бўлишмоқда.

– Алоҳида квартирани кирага олишга пул йўқ. Ҳозир уйимиздан чиқариб ташланган нарсаларни, китобларни сотиб, овқатга зўрға пул топаяпмиз. Ўғлим мактабга ҳам бормаяпти, бу йил 4 –синфга бориши керак эди, – дейди Уббаниёзов.

Ҳозирда қорақалпоғистонлик Мурод Уббаниёзов бузилган уйига арзирлик товон пули олиш учун охиригача курашишини айтмоқда.

-Оҳиригача курашаман. Менга етарли тавон пулини беришмагунича шу ерда яшашни давом эттираман, – дейди Нукус марказида очиқ осмон остида қолган қорақалпоғистонлик Уббаниёзов.

“Озодлик” радиоси

“Дунё ўзбеклари” учун махсус

18 июнь, 2014 йил, Торонто шаҳри.

"5" Comments
1. Ismat aka mumkin bo’lsa Mo’tabar Tojiboyevani elektron manzilini bersangiz

2. Assalomu alaykum Ismat aka. Men sizni ,,Aka uka oqpadarlar,, maqolasiga yozgan izoxingizni o’qib sizga bo’lgan xurmatim yanada ortdi. Men o’sha Bobojonovlarga shaxsiy iliq munosabatim xam adovatim xam yo’q lekin bir insonni ,,oqpadar,, vatanfurush,, deyishlik bu bilmadim qanday odamiylik bo’ldi xayronman. Oq padar bo’lmoqlik otaga qo’l ko’tarishlik uni xaqorat qilishlik bilan bo’ladi menimcha. O’sha qora qalb tuxmat balosi ozi xam bilmasa kerak ,,oq padar,, so’zini ma’no mantig’ini. U bu so’zni takror va takror ishlatish bilan o’zining maqolasi ifloslikdan boshqa narsa emasligini o’zi aytib qo’ygan. Sizga xali kelajakda bunday qora qalb xatlar ko’pdan ko’p keladi , sizdan iltimos bir insonni yuzi qaro qilishdan avval OLLOXdan qo’rqing, tavba qilin . Avvalom bor tavba beyman lekin siz xam o’shalarday Bobojonovlarni yomonotliq qilganingizda sizga bo’lgan xurmatimiz bugunni o’zida o’lgan bo’lardi. Bejiz aytilmagan ETTI O’LCHAB BIR KES beb. Sizga xurmar va extirom ila Meroj

3. Хоразмий ака, янглишмадингиз, “Бобохон Эргашев” бу сизнинг “дўстингиз” Комил Нуржонов бўлади. Буни Райимбой акаям, унинг “Озодлик”даги “Оқпадар” деб ҳақоратланган ўғиллари ҳам яхши билишади.

4. Дустназар

Бобожоновларга хасад эмас хавас билан караш керак.Бу ака укалар каби Узбекистон келажагига куйинадиган инсонлар сони санокли Шу сабабли хам игвогарлар уларга тош отишади. Мевали дарахтлар улар эканлигини билишади.

5. Янглишган бўлсам Худо кечирсин-у, ўзини “Бобохон Эргашев” деб номлаган аблаҳ, Хоразм “Олтин мерос” жамғармаси ходими Комил Нуржонов бўлади.
Буни ишонч билан айтишимнинг сабаби турли хил номдаги унинг ёзиш услуби ва шаллақилиги менга ёд бўлиб кетган.

Leave a Reply