Menu
Categories
Аҳмад ҳожи Хоразмий: “Олимнинг қисмати” асарига сўнг сўз (Хулоса ўрнида)
07/02/2014 Аҳмад ҳожи Хоразмий: “Олимнинг қисмати” (автобиографик қисса)

 

хоразмий хулоса

Олимнинг қисмати” асарига

Хулоса ўрнида

Бу асар икки йил давомида энг кўп ўқиладиган “Дунё ўзбеклари” каби интернет нашрларида бобма-боб эълон қилиб борилди. Уни кўпминглаган одамлар ўқиди, айримлари бу асар ҳақида ўз фикр мулоҳазаларини коммент ёзиб билдирдилар.

Коммент ёзиб муносабат билдирганларнинг кўпчилиги аноним муаллифлар бўлди. Аноним коммент(фикр)ларнинг яхши томони шу эдики, комментчи асар ҳақидаги ўз фикрини дилидан ёзган. Шу боис ҳар бобдаги комментлар қандай бўлса шундайлигича келтирилди.

Асарга муносабат билдирган айрим ўқувчилар: -Бу асарнинг кўп боблари тарихий романдан кўра, ҳужжатли асарга ўхшайди. Бунақа, кўплаб реал суратлар бериладиган романни учратмагандик – деб ёзишган.

Муҳтарам ўқувчиларнинг бу фикрларига мен (муаллиф) ҳам қўшиламан. Асарнинг бадийликдан узоқ бўлган айниқса, 13-каби боблари ҳужжатли асарга мисол бўлаолади. Бу ва шунга ўхшаган романдан кўра ҳужжатли асарга ўхшаш бобларини бу китоб таркибига киритмаслик ҳақида ҳам ўйлаб кўрдик.

Бироқ, бу бобларни чиқариб ташлаш, аввало асар қаҳрамони ҳаётини кемтик қилиб қўярди. Қолаверса, айрим ўқувчиларнинг: “-Бу боб романдан кўра кўпроқ ҳужжатли асарга ўхшаган бўлсада, бир йиғлаб, бир кулиб, бош кўтармасдан ўқилар экан”,  “-Кўплаб реал суратлар билан безатилган романни учратмагандим. Бироқ суратларнинг келтирилиши асар қаҳрамонлари ва тафсилотларнинг ишончлилигига исбот ўлароқ кўрсада бўлади ва бу асарга бўлган қизиқишни янада оширар экан”- деган фикрлари ҳам ҳисобга олинди.

Китобга сўзбоши ёзган таниқли адиб, адабиёт соҳасида  ҳалқаро Махтимқули мукофоти лауреати А.Нурмаммедовнинг: “-Романда суратлар ҳам берилгани китобга қизиқишни янада кучайтиради” , “-Албатта бу роман таниқли ва профессионал ёзувчиларнинг романларидан, айниқса, бадий жиҳатдан фарқ қилади” – деган фикрлари, китобга муносабат билдирган кўпчилик ўқувчилар фикрлари билан ҳамо-ҳанг бўлганини ҳам алоҳида таъкидлаш лозим.

Асарга муносабат билдирган ўқувчиларнинг ҳаммаси ҳам ҳолис фикр билдирган, деб бўлмайди. Айримлари асар бошқа ёқда қолиб асар муаллифининг шахси ҳақида муносабат билдирган.

Масалан ўзини “Мухлис” деб атаган ўқувчи: -“Буни (А.Хоразмийнинг “Олимнинг қисмати романини” демоқчи) яна эълон қилишдан мақсад нима, Исмат ака (Исмат Хушев “Дунё ўзбеклари” сайти бош муҳаррири). Сайтнинг обрўсига тўғри келмайди бу одам (А.Хоразмий демоқчи). Комменчилар ҳам ҳа деб Хоразмийни мақташади, бу эса менинг ғашимни келтиради” – деб ёзган.

Бундай муносабатлар ҳам олиб ташланмади, токи муҳтарам ўқувчилар ҳам билсинлар, барча ўқувчилар ҳам холис бўлмаслигини.

Бу асарга бўлган муносабатлар ичида  “Туркистон тонги”   ( № 11- (21) 2013)  ижтимоий-сиёсий, илмий, адабий-публицистик газетасида: Адиб ва олим Ахмад ҳожи Хоразмий ўзининг «Олимнинг қисмати» тарихий эссеси(романи)да Махтумқули яшаган даврда, шоирнинг ҳам ёрдамида бу икки халқ ўртасида яраш битимлари тузилганлиги, урушганлар халқ дипломатияси йўли билан яраштирилиб, узоқ пайтлар тинч, хотиржам яшашганини ишончли далиллар орқали ифодалайди.   Бу дипломатик алоқалар ён қўшни бўлиб яша­ётган туркман ва хоразм аҳолиси учунгина эмас, қозоқ, қирғиз турк лари учун ҳам ибратлидир. Асарни қисқартириб чоп этар эканмиз, имлосини муаллиф ифодалаган ҳолда қолдирдик – деб ёзгани бу асарнинг аҳамияти ва долзарблигини кўрсатади, десак хато бўлмас.

“Ёзувчи” номи билан коммент ёзган ўқувчининг ёзган комментидан унинг адабиётдан, романдан яхши хабардор экани кўриниб турибди. Шу боис унинг бу асар ҳақидаги фикрини қуйида айнан келтириш мақсадга мувофиқ деб ҳисобладик:

-“Ахмад ҳожи Хоразмийнинг  “Олимнинг қисмати” тарихий романини ва унга ёзилган комментларни кўпчилик қатори мен ҳам ўқиб бордим. “Айрим боблари романдан  кўра ҳужжатли қиссага кўпроқ ўхшайди”, “Бунақа реал фотосуратлар берилган романни кўрмагандик”, деганларига мен ҳам қўшиламан.

Бироқ, энциклопедияни очсангиз роман ҳақида шундай дейилган: Роман – асосан проза шаклидаги адабий жанр бўлиб, бош қаҳрамон (қаҳрамонлар) ностандарт характери ва ҳаётининг ўзига хос ривожланиши ҳақидаги муфассал тағдим қилинган ҳикоядир.

А.Хоразмийнинг “Олимнинг қисмати” номли бу романига сўзбоши ёзган таниқли адиб А.Нурмаммедов ҳам таъкидлаганидай, бу асар профессионал ёзувчилар романларига, айниқса бадий жиҳатдан тенг келаолмасада, романга қўйилган юқориги талабга тўла жавоб беради (иқтибос тугади).

Юқорида баён қилинган мулоҳазалар асосида бу асарнинг тарихий роман сифатида қимматига таъсир қиладиган айрим бобларинида қолдиришга жазм қилдик. 11-бобнинг тугашига эътибор қисангиз бу асар келажакда давом қилиши мукинлигига ишонч ҳосил қиласиз.

Ушбу китобга ёзилган сўзбошида ва унинг кириш қисмида, ушбу тарихий романни ёзишда муаллиф(А.Хоразмий)нинг “Илмга бахшида умр” номли мемуари асосий манба сифатида фойдаланганлиги таъкидланган.

 “Илмга бахшида умр” китоби нашрдан чиққанидан кейин китобда айрим маҳаллий раҳбарлар, ҳатто мамлакат президенти ва К.Нуржоновга ўхшаган СНБ агентлари ҳақида ҳам аччиқ ва кескин фактлар келтирилгани сабаб, бу китоб таъқибга учраб, бир муддат йиғиштириб ҳам олинди. Муаллифнинг устидан жинойи иш очилиб, китоб нашри билан боғлиқ одамлар қаттиқ сиқувга олинди.

Кўп ўтмай “Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги” журналининг 2001 йил № 2 сонида бу китобга Ўзбекистоннинг таниқли олимлари  – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган Фан арбоби, профессор О.Хасанов ва профессор О.Усмоновлар имзоси билан расмий тақриз эълон қилинди.

Бу тақризда: -А.Хоразмий ушбу китобини ёзишда давр сиёсати, айрим раҳбарларларнинг истаги ва фикрига қарши бориши ва натижада жабр ҳам чекиши, бир қараганда ибратли ҳол бўлиб туюлмасада, унинг бу ҳаракатлари Ҳақ ва ҳалқ манфати йўлида қилингани учун жасоратли ибрат, дейишга арзийди, – деб таъкидланади.

Шундай китоб асосида дунёга келган ушбу асар ҳам турли хил тортишув ва мунозараларга сабаб бўлиб, таъқибларга учраса ажабланмаслик керак, демоқчимиз. Лекин ҳақиқат жойида қарор топиб (ўша мемуарга ўхшаб) бу асар ҳам китобхонларнинг севиб ўқийдиган китобларидан бирига айланишига умид қиламиз.

Муаллиф

 Хоразмий Парижда

Суратда: Аҳмад ҳожи Хоразмий Парижда, тюнь, 2014 йил, Франция. 

М у н д а р и ж а

 “Олимнинг қисмати” романига сўзбоши ……………………………………………… 2

Кириш ………………………………………………………………………………………… 3

I-Боб. Олимнинг аждодлари тарихидан ……………………………………..4-33          

1.1. Худойбердихоннинг Хивага келиши ва фаолияти ……………………….5

               1.2. Арали эшон ҳазратларининг Хоразм келиши …………………………….. 12

               1,3.  Хасанмирот Абамирот ўғли ҳақида …………………………………………… 18

               1.4.  Жунаидхоннинг Хива (Хоразм) тахтини эгаллаши …………………….. 22

               1.5.  Советлар ҳокимиятининг бошланиши ……………………………………….. 28

                1.6.  Шарҳлар ………………………………………………………………………………….. 33

II-Боб.Олимнинг туғилиши ва ёшлиги………………………………………..34-54

                2.1.  Олим(Муҳаммад)нинг туғилиши …………………………………………………34

                2.2.  Биринчи устозлари ҳақида ………………………………………………………..36

                2.3.  Меҳнат фаолиятининг бошланиши ……………………………………………..43

               2.4.  Шарҳлар ……………………………………………………………………………………. 53

III-Боб. Мусофирликда …………………………………………………………….. 55-83

              3.1.  Муҳаммаднинг Тошкентга келиши ………………………………………………55

              3.2.  Мардикорликда …………………………………………………………………………..58

               3.3.  Талабалик олтин давр …………………………………………………………………63

               3.4.  Илм машаққатлари ………………………………………………………………………..68

               3.5.  Шарҳлар ……………………………………………………………………………………..82

IV-Боб. Олимнинг Африкага сафари ……………………………………….84-106

               4.1.  Хорижга чиқиш машаққатлари …………………………………………………….84

               4.2.  Тадқиқотнинг бошланиши ……………………………………………………………88

               4.3.  Африка саргузаштлари ……………………………………………………………….93

               4.4.  Тадқиқот ва танилув …………………………………………………………………… 99

               4.5.  Шарҳлар ……………………………………………………………………………………..105

V-Боб. Хоразмда …………………………………………………………………….106-121

5.1.  Агрохимлабороторияда ……………………………………………………………108

                 5.2.  Партия (Ҳокимлик) ишида ………………………………………………………..113

                  5.3.  Шарҳлар ………………………………………………………………………………….120

VI-Боб.  Боғот совхозида……………………………………………………….122-153

6.1. Директорликка сайлов ……………………………………………………………122

                   6.2.  Қаҳрамонликка таёргарлик …………………………………………………….125

                   6.3.  Деҳқончилик – илмий асосда …………………………………………………134

                   6.4.  Туркман (Хоразмий) посёлка(маҳалла)си ҳақида ……………………138

                   6.5.  Хайирлашув ……………………………………………………………………………147

                   6.6.  Шарҳлар ………………………………………………………………………………..153

VII-Боб. Турли вазифаларда …………………………………………………..154-187

                    7.1.  Профсоюзда ………………………………………………………………………..154

                    7.2.  Олийгохда ……………………………………………………………………………..157

                    7.3.  Вилоят ҳокимлигида ……………………………………………………………..164

                    7.4.  МРПО Узсельхозхимияда ………………………………………………………174

                    7.5.  Шарҳлар ……………………………………………………………………………….186

VIII-Боб.  Хоразм фани ривожи учун ………………………………………188-215

                     8.1.  Фан ва Техника Марказида ………………………………………………….188

                      8.2.  Туркистон умумий уйимиз ……………………………………………………192

                      8.3.  Хоразм пахтачилик тадқиқот масканида ………………………………198

                      8.4.  Шарҳлар ……………………………………………………………………………..215

IX-Боб.   Саргардонликда ……………………………………………………….216-263

9.1.  Тошкентда иш излаб …………………………………………………………….216

                     9.2.  МЧС (ФВВ) соҳасида …………………………………………………………..220

                     9.3.  Адолат излаб ……………………………………………………………………….225

                    9.4.  Бўҳтонлар гирдобида …………………………………………………………..234

                    9.5.  Шарҳлар ……………………………………………………………………………….262

 

X-Боб.  Тошкентга ҳижрат ………………………………………………………264-293

10.1.  Тошкент Давлат Аграр Университетида …………………………………264

                  10.2.  Тупроқ экологияси учун…………………………………………………………272

                  10.3. Аттестация аталмиш масхарабозлик ҳақида…………………………278

                  10.4.  Ўзбек мардикори ҳаётидан ……………………………………………………285

                  10.5.  Тошкент Агро-тижорат коллежида …………………………………………290

                  10.6.  Шарҳлар ………………………………………………………………………………293

XI-Боб.  Муҳожирликда …………………………………………………………294-317

                   11.1.  Лондондаги ҳалқаро илмий конференцияда ……………………….294

                    11.2.  Сиёсий бошпана сўраб ………………………………………………………..296

                    11.3.  Стокпортда ………………………………………………………………………….298

                    11.4.  Яна талабаликда ………………………………………………………………….306

                    11.5.  Муҳожирликдаги мардикорлик ……………………………………………310

                    11.6.  Шарҳлар ………………………………………………………………………………317

XII-Боб. Ватандаги фарзандлар ҳаёти ҳақида ………………………318-331

                    12.1.  Хоразмдаги фарзандлар ҳаётидан …………………………………….318

                     12.2.  Тошкентдаги фарзандлар ҳақида ………………………………………..328

                     12.3.  Шарҳлар …………………………………………………………………………….330

XIII-Боб.  Касалликлар билан курашиб …………………………………..332-350

                     13.1.  Остеомелит билан олишув …………………………………………………332

                      13.2.  Бурцитнинг жафоси …………………………………………………………..334

                      13.3.  Ўлим билан юзма-юз ………………………………………………………….343

                      13.4.  Шарҳлар ……………………………………………………………………………349

XIV-Боб.  Олимнинг спорт ва санъатдаги фаолияти ……………..351-382

                      14.1.  Спорт – ирсият билан ўтган ………………………………………………351

                       14. 2. Шатранж (шахмат) ҳам спорт …………………………………………….361

                       14.3.  Санъатга ихлос …………………………………………………………………374

                       14.4.  Шарҳлар …………………………………………………………………………..381

 

XV-Боб.  Ислом ва саҳоватлар бобида …………………………………383-413

                    15.1.  Ҳаж машаққатлари ……………………………………………………………..383

                     15.2.  Саҳоватлар бобида …………………………………………………………….397

                     15.3.  Шарҳлар ……………………………………………………………………………..413

 

Хулоса ўрнида ……………………………………………………………………………414-416

 

“Дунё ўзбеклари”дан:

Ажойиб инсон, тиниб тинчимас ва ҳассос олим, қишлоқ хўжалиги билимдони ва фидойиси Аҳмад ҳожи Хоразмийнинг ўз ҳаёт йўли ҳақида ёзилган хотираларини ниҳоят эълон қилиб бўлдик.

Бу хотиралар профессионал ёзувчининг эмас, балки  хориж эллар сари юз тутган таниқли профессор ва олимнинг ўз мураккаб ҳаёт йўли ҳақидаги самимият билан ёзилган дилномаси деб қаралишини истардим.

Умр инсонга бир марта берилади. Уни қандай яшаб ўтиш эса ҳар кимнинг ўзига боғлиқ. 

Аҳмад ҳожи Хоразмийнинг босиб ўтган мураккаб ва айни пайтда шарафли ҳаёт йўли келгуси авлод учун яхши ва сабоқли дастуриламал бўлиб хизмат қилишига шубҳа қилмаса ҳам бўлади.

“Дунё ўзбеклари”нинг кўп минг сонли ўқувчи ва мухлислари номидан Буюк Британияда истиқомат қилаётган олимга узоқ умр, сиҳат саломатлик, бахт саодат тилаб қоламиз.

 

 

"4" Comments
  1. XORAZİMGA buyuk sevgi va salomlarim bulsin! Men sungi sahifalaringiznida uqidim, oldimgilariniyam albatta uqimoqchiman. Siz balki olimona ajoyib fikrlarni aytib, dunyo kurib, orzylar qilib hayollaringizga ilm-ono gullar ekıb rosa suğorib chiqqandirsiz. Bu masalada sizga hurmatim yuksak, baland. Horazimni gullab yashnagan davrlarini balki men sizdan kuchliroq sevgi bilan tassovurlarimni jonlantirarman .AKA, lekın bulıb olısh degan masalangiz juda chatoq-ku. Sizdan sung AMr-OLimhonıng qarindoshlari bankdan tillomizni olishimız kerak deb bosh kutarsin, sung QO’QON honligi, TOSHKENT U, SURHON qarab turarmidi? SONG AMUR TEMUR gıuridan tirılıb Chiqmaydimi? Avlodlarimga butun dunyoni qullariga tutqizsamda parchaladi, hor qildi, zor qildi, ajdodim bulıb gurımdan boshqasi ni hechmı qoldırmapsizlar demaydi??! Butun bır Turkistonnıku Kuchsizlashtirish ucin bulıb tashlab ketgan edi! Siz STALINdan utibsiz-ku?!!!!!! ZAMONOY:

  2. Мен ҳам бир Хоразмлик ўлароқ профессор Аҳмад ҳожи Хоразмийнинг, Хоразмни бирлаштириш ҳақида ёзган мақоласига, ўзимни фикрларимни билдирмоқчиман.
    Хоразмни бирлаштириш масаласини, бошқалар нотўғри тушуниб қолмасликлари учун, яқин тарихдаги воқеалардан бири қизил имперянинг, Германя давлатини иккига бўлиб ажратиб қўйганлигини ва охир оқибатда иккига бўлинган Германя халқининг бирлашганлигини эслатиб ўтмоқчи эдим.
    Хоразмнинг бирлашишлиги ҳам базилар ўйлагандек айрилиқ жанжалларига эмас, бўлакларга бўлинган мазлум Хоразм халқини тинчлик, ва хотиржамликга етказади.
    Қолаверса бизга қўшни бўлган, Ўзбек, Туркман, Қорақалпоқ халқлари учун ҳам, Хоразмнинг бирлашиб бутунлашишлиги фақат яҳшилик олиб келишлиги аниқдир.
    Рус босқинчилари тарафидан, уч қисимга бўлиб ташланган Хоразмнинг бирлаштириш босқичига, қўшниларимизнинг бизга ёрдам беришлиги, келажакда ораларимизда бўладиган яқин дўстликга сабабчи бўлишлиги ҳам шубҳасиздир.

  3. “Хоразмни бирлаштириб қайта тиклаш” деганда, биринчи навбвтда, Қорақолпоғистонга ўтиб қолган 4 та районни Хоразмга бирлаштириб, ўз тилига эга бўлган, Ўзбекистон таркибидаги (Қорақолпоғистон Республикаси каби) Хоразм Республикасини ташкил қилиш кўзда тутилади.
    Шунда Хоразм миллати йўқолиб кетмайди.
    Буни бузғунчилик ёки айирмачилик деб эмас, яратувчилик деб тушиниш керак

  4. Исмат Хушевнинг проф Хоразмийниннг китобига сўнги сўзини ўқиб шундай хулосага келдим:
    Хоразмийнинг ижоди ва шахсини тинмай бўҳтон ва ҳақорат қилаётган шаллақи тарихчи Комил Нуржон, шоир Кенжабий Қўзи каби СНБчилардан тап тортмай Хоразмийнинг ижоди ва шахси ҳақида объектив ва дил сўзларини ёза олган экан, демак, И.Хушев Хукуматпараст эмас, у том маънодаги одил ва объектив журналист.

    “Дунё ўзбеклари”дан:

    Биз профессор Аҳмад ҳожи Хоразмийнинг ўз ҳаёт йўли ҳақида ёзилган хотиралар китоби ҳақида фикр юритдик. Сиз юқорида тилга олган дўстларимиз эса олимнинг Хоразмни алоҳида давлат қилиб олиш ҳақидаги баҳсли ва зиддиятли фикрига муносабат билдирган эдилар.

    Ўқувчиларни чалғитмаслик керак.

    Энди бевосита олимнинг ўша фикрига келсак, “Дунё ўзбеклари” ҳамиша Ўзбекистонни бир бутун давлат сифатида яхлит ва баркамол кўришни истайди. Турли хил бузғунчи ва айирмачи фикр ва қарашларни кескин қоралайди.

    Лекин эркин ва ҳур фикрли матбуот қоидаларидан келиб чиқиб, турфа фикр ва қарашларга ҳам минбар беради.

    Хоразмни алоҳида давлат қилиб олиш ҳақидаги фикр зинҳор ва зинҳор бизнинг дунё қарашимизни англатмайди.

    Бугун Қорақалпоғистонда айни масалага доир ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари олиб бораётган ишлар ҳақида мақола эълон қилдик. Биз эртага айни муаммо ва ихтилофлар Хоразмда ҳам бош кўтаришини истамаган бўлардик.

    Шуни рафиқу рақибларимиз ҳам, дўсту ғанимларимиз ҳам билиб қўйишларини истардик.

Leave a Reply to Ахмад ҳожи Хоразмий
*