Menu
Categories
ОТАБЕК ТОШЕВ: ИСМАТ ХУШЕВНИНГ МИРСАИДОВ ҲАҚИДАГИ ХОТИРАЛАРИ
07/24/2014 "Оқланмаган ишонч қиссаси"ни ўқиб...

МирсаидовОТАБЕК ТОШЕВ: МИРСАИДОВНИНГ ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШУВИ

Исмат ака. Ўзбекистон сиёсатининг ёпиқ пардаларини баҳоли қудрат кўтариб, унинг ортидаги асл ҳақиқатлардан бизни огоҳ этиб бораётганингиз учун сизга катта раҳмат. Шу маънода Сизнинг “Оқланмаган ишонч қиссаси” китобингиз биз учун жуда яхши совға бўлди десам, муболаға бўлмас. Мен яқинда Сизнинг Шукрилла Мирсаидов ҳақидаги бобингизни ўқиб, бунга яна бир бор ишонч ҳосил қилдим. Шу баҳонада мен ҳам Мирсаидов ҳақидаги ўз хотираларимни ўртоқлашмоқчиман. 1980 йиллар охири Ватанимизда озодлик, эркинлик шабадалари тура бошлаган, ижтимоий кутаринкилик юкори бир тарихий дамлари эди. Ким нима деса десин, лекин  бу миллий уйгонишнинг ўзаги, уни харакатлантирувчи куч асоси – студент ёшлар бўлган. 
 
 1989 йилда Тошкентда юзга якин фаол студент ёшлар Қурултой ўтказиб расмий бўлмаган Ўзбекистон Эркин Ёшлари Уюшмаси  (УЭЁУ) ни туздик
 
 Ўша даврдаги норасмий ташкилотлар Бирлик, Эрк ва Ҳокимият доимо ёшларни ўзига яқинлаштиришга, унинг жўшиб турган тошқин дарёдек важоҳатидан ўз манфаатлари йўлида фойдаланишга  астойдил киришган эди. 
 
Яқингинада Министрлар Советига раис бўлиб сайланган Шукрулло Мирсаидов 1990 йил баҳорида УЭЁУси фаолларини ўз кабинетида бўладиган учрашувга  таклиф қилди. Учрашувни Тошкент гаркомининг  III-секратари Ҳотам Абдураимов ташкил қилди. Мирсаидов бизни ҳар биримиздан, ҳол аҳвол сўраб, очиқ юз билан кутиб олди. 
 
 Бизга қўшилиб борган Эрк партияси секратари Отаназар Ориповни койиб берди: “Сизга нима бор ёшлар орасида” деб. Мирсаидовнинг ҳар бир ҳаракати, сўз оҳангларида ўзига беқёс ишонч уфуриб турар, дангал ва мардлиги, ичидаги борини шартта-шартта юзга айтиш хислатлари яққол кўриниб турарди. Мен шунга ўзим шахсан  гувоҳ бўлганман.
 
 Ундан ташқари суҳбатдошига босим ўтказиш билан бирга, уни ўзига яқинлаштиришга ҳам устаси фаранг шахс эди. Учрашув бошидаёқ Мирсаидов каътий оҳангда “Сенлар хоҳласаларинг мен билан ишланглар ёки Каримов билан ишланглар, шуни айтиб қўяй, у билан ишласаларинг – менинг олдимга келиб ўтирмаларинг, биз аслида биргамиз” деб норозироқ оҳангда қўшиб қўйди…
 
 Кейин диндорларга яқин йўламаслигимиз кераклигини таъкидлаб, уларни ҳақоратомуз  сўзлар билан орқасидан сўкиб ҳам қўйди. Ёшлар ташкилотини мустақил бўлишини, Хотам Абдураимов орқали мунтазам ўзи билан алока ўрнатиб туришимизни такидлаб, ҳар қандай ёрдам керак бўлса, ҳаттоки шахсий бўлса ҳам, қўлидан келганича ёрдам беришга ҳаракат қилишини айтди.    
 
 Учрашувга келган ёшлар ичида ҳар хил тоифадагилар бор эди. Масалан бир қашкадарёлик аспирант дабдурустан ўрнидан туриб: “Мирсаидов деса бутун Қашқадарё танийди, аксарияти қўллайди” – деса, бошка бир сирдарёлик Аъзим дегани эса, Тошкент шаҳрига пропискага ўталмаётганини айтиб, шахсий муоммосини гапириб бизни нокулай аҳволга солиб қўйганди. Учрашув икки соатга яқин давом этди. 
 
УЭЁУ етакчиларининг аксарияти ҳеч бир норасмий ташкилотни қўлламаган ҳолда, мустақил ўз позицияларига эга булиб, ҳаракат программаларига ҳам эга эди. Инсоф юзасидан айтиш керак, Эрк партиясини бир қисм ёшлар қўлларди.
 
Ўша вақтларда мамлакатимиз учун ўта маъсулятли даврда ёшлар шундай катта улкан кучга эга эдики, агар улар исташса бир неча ўн минг студентларни шахар марказига олиб чиқа оларди. Шу туфайли хукумат ҳам норасмий ташкилотлардаги фаол ёшларни ўз томонига тортишга астойдил ҳаракат қилар, ён берар, муросага боришга мажбур бўларди.
 
 Аслини олиб караганда муроса-ю, мадорага боришни ҳеч қандай ёмон томони йўқ, агарда ният тўғри, мақсад эса адолат ва эзгуликка хизмат қилиш бўлса. 
  
 Мирсаидовнинг ўзини тутиши, ҳатти ҳаракати ва гап сўзларидан   якка ҳокимликка мойилиги шундоққина сезилиб турарди. Лекин, шу билан бирга у,  менинг назаримда, кек ва адоват сақламайдиган, ичида гап ётмайдиган, нима бўлса – юзга айтадиган чапани амалдор эди. Мирсаидов учрашув сўнгида Тошкент шаҳар гаркомининг биринчи секреатари Адҳамбек Фозилбеков билан доимий бирга ишлашимизни, ҳар замонда ўзи билан ҳам учрашиб туришимизни такидлаб биз билан хайрлашди.
 
Сўнг Ёшлар ташкилоти  яқинда тузилган Тошкент шаҳар Ҳокимияти билан бирга  яқинда Президентнинг ёшлар билан ишлаш бўйича Давлат маслаҳатчиси этиб тайинланган шоир Усморн Азим билан ҳамҳамкорликни йўлга қўйиб,  ишлай бошладик.
 
Чунки ёшлар Тошкент шаҳри хокими Фозилбеков Мирсаидовнинг одами эканлигини, Ўзбекистонда ҳокимят учун кураш ва маҳаллийчилик авжига чикқанини аллақачон билиб қолишганди.  Биз ёшлар эса айирмачилик ва маҳаллийчиликдан нафратланар эдик. Ҳокимятга интилмасдик.
 
 Бир суз билан айтганда оқ кўнгил, келажакка умид билан қаровчи идеалист ёшлар эдик. Тўғрисини айтганда Мирсаидовнинг “Факат мен ва Тошкент шаҳри раҳбарияти билан ишлайсанлар, бошка жойларга бориб юрмаларинг” қабилидаги фикрлари бизга умуман ёқмасди. Биз бундай ҳаракатлардан ҳокимят ичида бўлиниш кетаётгани сезиб, раҳбарларга бўлган ишонч сўна бошлади.
 
 Куп ўтмай бу нарса тасдиқланди ҳам. УЭЁУ Тошкент шаҳрида митинг ўтказиш учун ариза берди. Мени шаҳар прокуратурасига чақиришди. Аризани қайтариб олишимни сўраган ҳолда, терговчилар бехосдан Мирсаидовни  мақтай кетишди, Ўзбекистон раҳбари Каримов эмас, Мирсаидов эди гўй. Айнан шундан кейин Министрлар Совети яъни ҳукумат билан алоқани мутлақо тўхтатганмиз. 
 
Мабода Мирсаидов сиёсий ҳокимят тепасига келганида, Ўзбекистонни демократик йўлдан бошлаб борарди деб айтиш қийин эди. Нафақат у, бошка  раҳбарларда ҳам узоқ вакт коммунистик руҳда тарбиялангани боис  яккахокимликка мойиллик кучли эди.   Нима бўлганда ҳам улар бари ўз замони ва даврининг одамлари эди.  Уларнинг характери ва дунёқараши, сиёсий ва ижтимоий фаолиятини Сиз ўз хотираларингизда яхши тасвирлаб беряпсиз, Исмат ака. Айниқса Ислом Каримов образи асарларингизда жонли ва самимий тасвирланган. Мирсаидов ҳақида ҳам яхши ва эсда қоларли гапларни ёзаяпсиз. Шунинг учун ҳам мен бу асарингизни сабрсизлик ўқиб боряпман. Унинг феъли атворидаги яхши ва ёмон томонларни ҳам тўғри пайқагансиз назаримда. Сизда яхши тасвир ва ширин тил бор, Исмат ака. Ютуқ ва довруғингиз сабаби ҳам шу бўлса керак. Бугун Ўзбекистон сиёсий ҳаёти ҳақида ҳали ҳеч ким Сиз ёзганчалик қўлма қўл бўлиб ўқилаётган, баҳс ва мунозарага сабаб бўлаётган асар ёзолган эмас. Мирсаидов ҳақидаги фикримни якунлар эканман, унинг характери ва фаолиятидаги камчиликлардан қатьий назар, худди Сиз айтганингиз каби, Ўзбекистон сиёсий саҳнасида унинг ўз ўрни бор, албатта. Буни ҳеч ким тортиб ололмайди.   ота бек “Дунё ўзбеклаори” учун махсус

Leave a Reply
*