• Пн. Янв 13th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Ислом Каримов

Июн 12, 2012
Ислом Каримов
Ислом Каримов

(Ўзбекистон Президенти)

1938 йилнинг 30 январида туғилган.

Шарқ мучали бўйича туғилган йили — Йўлбарс.

Оврўпо гороскопи бўйича туғилган ойи – Кўза (водолей).

Фасли — ҳаво. Сатурн, Венера сайёралари остида яшайди.

Бахтли кун — шанба. Бахтсиз ёки омадсиз куни — якшанба…

ЙЎЛБАРС (ғайратли одам).

Интизомсиз, қизиққон, ишчан. У инқилобчи ва даҳолар яратиладиган матоҳдан яратилган. Бахтга қарши ҳамма вақт ҳам ўзига кўрсатилган ишончни оқламайди. Ишда, урушда ва муҳаббатда “Олға!” деб чиққанида, унга қўшилишдан аввал ўйлаб кўрмоқ ва уни иложи борича, орқада тутмоқ керак. Йўлбарс аксар ҳолларда бошқаларни фалокатга, ўйламасдан иш қилишга бошлайди.

Унинг таъсирига қарши курашиш оғир. Ҳокимият қўлига тегса чиқариб юбормасликка тиришади. Айбларини тан олишни истамайди, ўзини эшитишларига мажбур қилади. Унга ҳеч ким ҳақиқатни айтишга журъат этолмайди.

Йўлбарснинг қанча яшаши унинг қай соатда туғилишига боғлиқ. Ярим тунда туғилган Йўлбарс доим тузоқлардан йироқда бўлади.
Йўлбарс ўз уйини ўғрилар, олов ва айёрлардан сақлайди.
Маймун билан дўстлиги, илондан қочиши, буқага қарши бирор бир ҳаракат қилмаслиги, мушук билан келишуви унинг қоидаси бўлиши керак.

Бир уйда йўлбарс ва буқа бўлса, йўлбарс кетиши лозим.

Туғилган ойи — Кўза.

САЛОМАТЛИГИ

Ожиз жойлари: тўпиғи, болдирлари синиши ёки лат ейиши мумкин. Унга иссиқ ёқмайди, овқат ҳазм қилиш йўлларида , хотирасида заифлик, ошқозонида кучли зарда ва юқумли касалликларга мойиллик бўлиши мумкин.

ФЕЪЛ АТВОРИ

Томошаларни ёқтирмайди. Доим ўзига ёқадиган ишни қилади. Бировга ўхшашни истамайди. Ҳамма уни севишини, моддий дунё оғирликларидан холи юришни, ҳокимиятни олишни, юқори лавозимда ва яхши яшашни истайди.

Ҳар қандай яхшиликлар уни жуда қизиқтиради. У жуда мулоҳазакор.
Бу ойда туғилганларда ўзига хос нозик туйғулар бор. Улар ўз ҳаяжонларига бегонадирлар. Айримлари ишонувчан, баъзан жуда ишонувчан.

Кўза нафақат тенгликка, балки яна ҳам юқорироққа интилади. Агар унга бирор нарса қилишни кўрсатсангиз, рашк, ҳасад қилади. Айтганимни қил, қилганимни эмас – бу унинг шиори.

КАСБИ

Мансаб иштиёқи ва кек сақлаш хасталиги ёшлигида кўзга ташланмайди. Жамоат ишларини севади. Мустақил бўлишга интилади. Кутилмаганда мансабга кўтарилаверади. Қандай буйруқ беришни, ишни қандай ташкил қилишни, тушунтиришни яхши билади. У ўз мақсадига эришиш учун йўл топа олади.

Ўзини санъатда (жумладан кино, радио, телевидения) педагогикада, жамоат ишларида, ҳуқуқшуносликда ва муҳандисликда намойиш эта олади.

Бу ойда туғилганлар: Ҳалилей, Эдисон, Бернс, Линкольн, Рузвелт, Ельцин.

ФАСЛИ БЎЙИЧА

(Шукрилло Мирсаидов билан бир хил)

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *