![Муҳаммад Солиҳ Муҳаммад Солиҳ](https://i0.wp.com/dunyouzbeklari.files.wordpress.com/2012/06/ms.png?w=1200&resize=1200,0)
МУҲАММАД СОЛИҲ
(1949 йилнинг 20 декабрида туғилган)
Туғилган йили — Буқа.
Туғилган ойи — Ёй буржи.
Фасли – Олов.
Юпитер, Сатурн сайёралари таъсири остида яшайди.
Бахтли кун пайшанба, омадли кун чоршанба.
(ИШ,ОИЛА, ВАТАН)
Чидамли, камтар, ўзини тутган, суст ҳаракат қилувчидир.
Кўзга ташланмас, вазмин, аниқ ва қоидали иш бажаради. Ўзининг қишлоқилик кўриниши билан ақлли эканлигини яширади. Унда одамларни очиқча гаплашишига ундайдиган истеъдод бор. Бу унинг ғалабаларида энг катта “кўзир”дир. У таҳлил кишиси.
У фанат бўлиши ҳам мумкин. Кўпинча миллатчи бўлади. Шу боис уни кўп танқид қиладилар. Унинг ғазаби ҳадеганда қўзғамайди. Лекин қўзғаса, даҳшатлидир.
Ўзини билганлар унга қаршилик кўрсатмайдилар, чунки буқа хавф солиши мумкин. Ўзининг вазминлигига қарамай у ўз сўзида маҳкам туради ва бошлаган иши пучга чиқишини истамайди.
Унинг йўлида пайдо бўлганлар энг бахтсиз кимсалардир.
Буқа қоидалар ва анъаналарга боғланган, янгилик қилаверишни ёқтирмайди.
Жуда ишчан, жисмоний ва ақлий меҳнатда чаққон. Раҳбарликни мақомига етказа олади.
Буқа ва йўлбарс мутлоқ биргаликда яшай олмайдилар. Кураш бошланади ва у йўлбарснинг кураш майдонидан кетиши билан ниҳоясига етади. Буқа йўлбарсдан анча кучли, шунинг учун уни тор-мор этади.
Туғилган ойи бўйича (Ёй)
САЛОМАТЛИГИ
Агар Ёй алоҳида бепарволик билан саломатлигини бузмаса, у умрининг сўнгги кунларигача соғлом ақл ва мустаҳкам хотира билан яшайди.
Заиф жойлари: бел қисми, жигар, ўпка, қўли, елкаси.
Уни касалхонада узоқ вақт тутиб туролмайсиз.
Саломатлиги ҳайрон қоларли даражада тез тикланади.
ФЕъЛ АТВОРИ
Ёрқин ақл соҳиби, қатьиятли, мухлислари кўп бўлиши мумкин.
Кўплари хаёлда ва ҳақиқатда кезувчан бўлади. Улар ислоҳотчилардир.
Жамиятда бирор иш қилишни, номлари қолишини, узоқ вақт давомида унутмасликларини исташади. Инсоният ривожига ҳисса қўшсам, заминда ўз изимга эга бўлсам дейдилар.
Ёйлар ҳар томонлама баркамол бўлишга интиладилар. Лекин мақсадларига кўпинча ёшликда эмас, анча улғайгандан кейин, олтмишлардан ошганда етишадилар.
КАСБИ
Ёшлигида ўз имкониятларини ҳам унутиб, “юлдузни урсам” дейди. Мавҳумлик, ўртамиёналик унга тўғри келмайди. Муҳим рол ўйнашни истайди.
Феъл атвори раҳбарликда яхши очилади. Жуда ҳам оғир ишни ёқтирмайди, лекин бошлаган ишига ўзини бағишлай олади.
Ёлғиз бўлганидан кўра, жамода яхши ишлайди. Бошлиқларга ё ҳурмат руҳида бўлади ёки уларга қарши очиқча курашади. Унга отчиликдан тортиб диний ишларга қадар барча касблар эшиги очиқ.. Ундан кучли спортчи, учувчи, ошпаз, таржимон, сиёсатчи, ҳуқуқшунос, ҳаким, қози, дин ва жамоат арбоби чиқиши мумкин.
Бу ойда туғилганлар: Черчилл, Слифт, Берлиоз, Гораций, Мариа, Стюарт, Энгельс, Шарл Де Гол, Сталин (21 декабрда туғилган), Жуков, Плеханов, Дисней, Гарибалди, Брежнев (19 декабрда туғилган).
Фасли бўйича
Мусбат жиҳатлари: қатьиятли, уйғоқ, келажакка ишонувчан, курашчан, ғайратли, ижодкор.
Манфий жиҳатлари: Тоқатсиз, доим буйруқ берсам дейди, кўп нарсага юзаки қарайди, қайсар, жаҳли тез чиқади, ўз ўзига қарши гапиради, бефарқ.
Буржи бўйича
Қатьиятли, таъсирчан, тўкин сочин яшашни севади.