• Ср. Фев 12th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Исмат Хушев «Озодлик»нинг «Қурултой»ида МХХ ва унинг раҳбари Рустам Иноятов ҳақида

Май 18, 2015

Иноятов и Китай

Махсус дастурлар / Қурултой

МХХда тозалаш кетмоқдами ëки ҳаддан ошганлардан “ўч” олинмоқдами?

МХХ ходимларини тақдирлаш маросими. (ЎзА агентлигидан олинди)
МХХ ходимларини тақдирлаш маросими. (ЎзА агентлигидан олинди)
Аудио
  • МХХда тозалаш кетмоқдами ëки ҳаддан ошганлардан “ўч” олинмоқдами?

Озодликнинг Қурултой эшиттиришида Ўзбекистон МХХ раис ўринбосарининг ишдан олиниши билан боғлиқ вазиятни муҳокама қилдик. МХХ шахсий таркиб хавфсизлигини таъминловчи назорат хизматининг бошлиғи Ҳаëт Шавкатович Шарифxўжаев ишдан олингани ортидаги сабаб ва саволларни Қурултой қатнашчилари излади.

Эшитириш қатнашчиларидан бир қисми назарида генерал Ҳаёт Шарифхўжаевнинг ишдан олиниши “кейинги бир йил ичида Миллий Хавфсизлик Хизматининг ўнлаб нуфузли зобитлари ишдан олиниб, узоқ йилларга озодликдан маҳрум этилиши ортидан кутилган табиий жараëндир”.

Қурултойда янграган яна бир фикрга кўра¸ бу воқеалар Ўзбекистон президентининг тўнғич қизи Гулнора Каримова бизнес салтанатини фош қилган гуруҳни зарарсизлантириш жараëнидир.

Собиқ генерал Ҳаëт Шарифҳўжаевнинг номаълум рассом чизган тасвири
Собиқ генерал Ҳаëт Шарифҳўжаевнинг номаълум рассом чизган тасвири

​Эслатамиз, ўтган ҳафта Миллий хавфсизлик хизмати қошидаги Коррупция ва уюшган жиноятчиликка қарши кураш бошқармасининг ҳозир қамоқ жазосини ўтаëтган собиқ бошлиғи, 51 яшар МХХ полковниги Жавдат Шарифxўжаев Бекобод қамоғидан МХХ подвалига келтирилиб қайта терговга тортилди.

Бундан сал олдин Ҳаëт Шарифхўжаевнинг «туғишган жияни» Ўзбекистон Адлия вазирлиги Суд департаменти Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасининг собиқ бошлиғи Жаҳонгир Ғуломов ҳибсга олинганди.

Ўтган йил сўнгида Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизматининг 12 нафар собиқ ходими ноқонуний тадбиркорлик, коррупция ва давлат маблағларини ўзлаштиришда айбланиб, узоқ муддатга озодликдан маҳрум қилинган эди.

МХХда тозалаш кетмоқдами ëки ҳаддан ошганлардан “ўч” олинмоқдами?

 

«Озодлик» радиоси

Уз узидан аён булиб турибдики,бугунги кунда жуда хам купчилик юртдошларимиз бизда яхши томонларга узгариш булишлардан умидини узган. Менинг фикримча эса сайлов утиб олгунча узини анча эътиборсиз тутган Каримов, шу утган вактда узига яраша режаларни тузиб, асосий айбдорларни жазолатса керак! Барча коррупцияни Гулнора ва Лола ташкиллаштириб емагандир, миллардлаб доллар умарган канчалаб казолар бор. Куч ишлатар тизимлар 80 фоизларга тозаланиши шарт булиб колгандек! Яхши инсонларимиз тугаб кетмаган экан!!!

4 комментария к «Исмат Хушев «Озодлик»нинг «Қурултой»ида МХХ ва унинг раҳбари Рустам Иноятов ҳақида»
  1. Давлат тушучаси абстракт тушунчадир уни оркасида шахс ва у таянган грух турибди. Исмат ака мен бу фикрларимни ОЗОДЛИК радиосига билдирган эдим. Аммо улар шархимни кабул килишмади.Сизга маълум Туркия давлатчилик механизми Отатуркдан кейин турк давлатида шахсий манфъат учун таназуллик келиб чикса Харбийлар хокимиятни эгаллаб янги парламент сайловини утказиб голиб партия юзага келгач хокимиятни уларга топширади. Бу 20 асирда бир неча бор такрорланган. Турк давлати мукаррарлиги хаммага малум Худди шунингдек навкурон Узбек давлатчилигида хокимият узгариши яъни КАТТАнинг урнига бошка кишининг келиш жараёни шу махалгача конуний (Конституция бундан мустасно) хал килинмаган. Менинг хаёлимда бу масалани МХХнинг халол вакиллари амалга ошириши мумкин. Менинг хам бир неча дусти улфатларим у ерда ишлайди. Сизни кузатиб хакакий авхолни билиб Озотликка берган жавобингизга мутлако кушиламан. Чунки Узбек давлачилиги тулаконли шаклланмаган шунинг учун МХХ Узбек давлатчиликининг таянчидир. Рахмат

  2. Исмат хушевнинг Парпиевни курган тошкентдаги ва Андижондаги касрлардан хабари йук экан. Неварасига хам алохида курган. Бундай иморатларни подшохлар хам курмаган. Уларни нафсини чегараси йук. Куевини уйини хам куринг. Одамларингиздан сурасангиз суратини олиб юборишади.

  3. Барибир ҳам СНБ ёки бошқа давлат ташкилотларида етарли миқёсда соғлам кадрлар бор. Кимни ким эканлигини ўша жойларда ишлаганлар яхши билишади. Ким жиноятга қўл ўраётган бўлса эрта бир кун фош бўлиши аниқ. Афсус соғлом кўчлар бирлашиши қийин уни устига қонун ишламай ҳамма тушинча асосида ишлаётган бир вақтда. Лекин Исмат ака, снб раҳбарлари ва раис «дом»да туришини яхшилаб бир ўйлаб кўринг. Уялиб қолманг тағин. Бу мулохазангиздан бошқа хаммасига кушиламан. Рахмат сизга, барибир жасоратли ва ватанпарвар инсонсиз. Узбек мухолифатини менсимаслигингиз кўриниб турибди. бу бора тамомила хаксиз. Улар ростдан хам бир тинга киммат.

  4. Исмат ака сизни бир ўзингизни бу аламзадалар яккалашга ўринди. Булар Ўзбекистондаги вазиятни бўртириш, қора балчиққа ботиришга бир ёқлама ўринади. Агар улар холис танқид қилганда биз ҳам тушинар эдик. Кўрдингизку булар фикрингизга эмас, сизни ўзингизга ташланишди. Бир кишига қарши ноинсофларча тўрт кишия! Шуҳрат хам улар тарафини олди. радио аралашмай холис туриши керак эди…

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *