«Дунё ўзбеклари»дан: 2015 йилнинг 16 ва 17 май кунлари Канаданинг Торонто шаҳрида истиқомат қилувчи ўзбекистонликлар сумалак пиширишди.
Фахриддин Худойқулов бошчилигидаги «Туркистонлик ҳамюртлар» жамиятига алоқадор бўлган бир гуруҳ ватандошларимиз иштирок этган бу миллий тадбиримиз то тонггача давом этди.
Канадага келиб ўзининг хусусий шифокорлик поликлиникасини очган дилбар синглимиз Нодира Юлдошева ва унинг турмуш ўртоғи, дўстимиз Мухтор Юлдошевларнинг яқинда кўчиб ўтилган янги ҳовлисида бўлиб ўтган бу байрамдаги ўйин-кулгу ва куй- қўшиқлар кун бўйи давом этди.
Тадбирда ўзбек журналистлари Фахриддин Худойқулов, Бахтиёр Шоҳназаров ва Исмат Хушевлар оила аъзолари билан иштирок этишди, қўшиқ айтиб, «Хоразм лазги»сига рақсга тушишди.
Сумалак пиширди аёллар,
Биз эркаклар қозон ковладик.
Юртга учди соғинч хаёллар,
Сумалак еб дилни овладик…
Исмат Хушев,
«Дунё ўзбеклари» Бош муҳаррири.
16-17 май кунлари, Торонто шаҳри, Канада.
Sumalakka marhamat! — Come eat sumalak! — Пожалуйте на сумаляк! — Buyurun sümelek! (Toronto, Canada, May 16-17)