• Ср. Фев 12th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

“Дунё ўзбеклари” ўқувчиларига: Соғинтириб яшаймиз Сизни…

Май 27, 2015
Яхши-суъратим“Дунё ўзбеклари” ўқувчиларига: Соғинтириб яшаймиз Сизни…
 Исмат Хушев
“Дунё ўзбеклари”  сайти 21-23 май кунлари баъзи сабабларга кўра очилмай турди…
1.
Ижтимоий тармоқлар  — бугун ер юзи аҳолисининг  эс-ҳушини тамомила ўғирлаб қўйди.
Бугун одамзот бир бирига хат ёзиш, китоб ўқиш ва кундалик дафтар тутиш каби — ўз хотираларини ёзиб қўйишдек яхши ва ноёб фазилатлардан бир қадар чекинди.
Энди одамлар фақат компьютер билан сирлашадиган бўлиб қолишди.
Бугун ҳамма – ижтимоий тармоқлар ва вертуал дунё жинниси гўё…
2.
“Дунё ўзбеклари” ташкил этилганидан бўён ўтган уч йил ичида биз биринчи маротаба уч кун  — ўз фаолиятимизни  вақтинчалик тўхтатишга мажбур бўлдик.
Атиги уч кун.
Бунинг сабаблари ҳақида бугун  тўхталмоқчи эмасмиз.  Зотан бу у қадар муҳим ҳам эмас.
Масалан, “Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири  Бирлашган Араб Амирликларидан Канадага ўз пароходида сайрга келган эски қадрдони – Дубай шайхларидан бирининг  таклифи билан уч кун денгиз сайрига чиққан эди дейлик…
Ижодий гуруҳ ҳам айни шу кунларда ижодий таътилда бўлиши мумкин. Ва ҳокозо.
Гап бунда эмас…
Гап шундаки, нашримиз ишламай қолган ана шу уч кунда бизга келган хат ва хабарлар, телефон қўнғироқлари ва  СМС  матнларидаги безовталик ва хавотир,  соғинч ва ҳижрон туйғулари – бизни бугун ана шу мақолани ёзишга ундади…
3.
ХХХ
«Исмат ака дунё ўзбеклари икки кундан бери очилмаяпти. Сизга ва сайтингизга урганиб қогандик, кийин бўляпти…
Отабек Тошев,
Норвегия.»
ХХХ
«Исмат Хушевга шошилинч. Нима булди. Нега очилмайди газетиз. Тинчликми, ака:
Шахобиддин.
Фарғона.
Телефон орқали»
ХХХ
«Что случилось, Исмат ака. Почему не работаем?
Шахло,
Москва.»
ХХХ
Сизга жуда ўрганиб қолган эканмиз.
Икки кундирки, қон босими чиқиб кетди. Бунақа қилиш яхши эмас, Исматжон.
Сиз жуда одобли ва пунктуал йигит эдингиз. Қаерга кетсангиз, нима қилсангиз, бизни аввал хабардор қилар эдингиз. Сайт ҳам ишламай қолса, аввалдан айтар эдингиз, шундай шундай бўлади деб.
Бу нима одобсизлик. Сайтда ҳам, ФБ даги саҳифангизда хам ҳеч гап йўқ. Гўё сайтингиз ёпилмагандек .
Ким нима деса десин, лекин сизсиз ва «Дунё ўзбеклари»сиз  биз энди яшолмасканмиз…
Бердиев  Ҳамза Усмонович,.  
Корея»
ХХХ
«Исмат ака.
Ҳар куни беш олти марта кираман десам ишонасизми сайтингизга.  Сизга ўрганиб қолдим. Сўзларингиз, шеърларингиз, мақолаларингиз менинг буткул ҳаёлимни ўғирлаб олган. Африкада яшайман. Ота онам қурувчи инженер. Контракт билан шу томонларга келиб, қолиб кетишган.
Шу ерлик ёши катта бир амалдорга турмушга чиқиб ажрадим. Яшолмадик. Барибир ўзимизнинг йигитлар, урф одатлар  бошқа ча бўларкан. Отам  ўша эримнинг  қўлида ишлагани учун ҳам йўқ деёолмай турмушга чиққандим.
Барбир бўлмади. Лекин ажрашганда бу ернинг қонун қоидалари билан анчагина мол дунё билан ажрадим. Ҳозир дадам ва аям, ўзим алоҳида қурилиш компанияси очганмиз.
Ишга бораман сизнинг сайтингизни очаман. Уйга келаман сизнинг сайтингизни очаман.
Сизга жуда ўрганиб қолдим. Оилангиз, фарзандларингиз суратига ҳар куни термулиб ўтираман.
Қандай бахтли улар…
Муҳаббат»
(Исми ўзгартириб, хат қисқартириб берилди)
ХХХ
«Дунё ўзбеклари» муҳаррири И.Хушевга.
Нима бўлди. Нега очилмаяпсизлар. Бизнинг оиладан нима ёрдам керак?
Мунаввар, Анвар, Сафаргул.
Санкт Питербург шаҳри»
ХХХ
«Ассалому-алайкум Исматжон!
Мана ун олти соат-ки сизни сайтингизга кириб булмияпти.
Сизникига тусик куйилибди. Буни айтиб куйиш учун сизга мактуб
ёздим.
Ишларингизда ривож тилаб
Абдукодир ака
Тошкент шахри»
ХХХ
«Исмат ака. Нима булди. Нега сайтингиз ёпик. Бошка сайтлар буткул ёпилиб кетса хам майли. Лекин сиз ёпилманг. Биз тамом буламиз унда.
Дубайдагилар айтишди,  ёзда дам огани Анталияга келаркансиз. Қандай яхши. Сизни ҳам кўрар кун бор экан, хайрият.
Сизни доим яхши курган ва согинган синглингиз.
Робия,
Туркия»
ХХХ
«Ассалому алейкум Исматжон ака.
Бирнеча кундан буёи Дунё ўзбеклари «Forbidden» деган ёзув чиқиб очилмаяпти.
Бангига ўхшаб бу сайтга ўрганиб қолибмиз, жуда хуноб бўлаяпмиз.
Илтимос, қанақа очиш йўли бўлса кўрсатсангиз яхши бўларди.
Ҳурмат билан А.Хоразмий»  
ХХХ
Салом Исмат Маҳмудович!
Бу хатни сизга дадамнинг топшириғи билан ёзяпман.
Сайтингиз нима учун очилмаётгани билан қизиққин дедилар.
Прокси билан хам кириб булмаяпти. Ишкилиб ўзи тинчмикан деб хавотир олдилар.
Мен директорлик қилаётган мактабда хам кўпчилик сизнинг сайтингизга кириб туради.
Ўқувчиларни эмас, ўқитувчиларни айтаяпман. Бугунги ёшлар «Дунё ўзбеклари»га эмас, «Айфон» ва «Айпот»ларга кўпроқ қизиқади.
Катта ёшдагилар сизни кўп ўқишади
Жуда ажойиб ва ўкимишли сайт яратгансиз.
Оилангизга, болаларингизга бизнинг оиладан, дадамдан кўпдан кўп салом.
М.Ш.Д.
Самарқанд шаҳри.
ХХХ 
Привет, дорогой. 
Ну что, приехали, да.
Я тебя всегда говорил. Не хвали Каримова больше. Он не достоин  этого.
Ты же никого не слушаешь, кроме себя.
Это его рук дело…
Зулфия,
Украина.
ХХХ 
Ассалому алайкум Исмат ака.
«Дунё ўзбеклари» бугун мухолифат орасида ўқиса бўладиган ягона сайт.
Сизда Ватанга тош отиш, аламзадалик билан одамлар орасида қутқу уйғотиш йўқ.
Шунинг учун ҳам  сайтингизнинг ёпилиб қолиши биз учун оғир ва кутилмаган  мусибат деб қабул қилинди.
Нима бўлди? Биздан нима ёрдам керак?
Факультетда нотинчлик пайдо бўлди.
Сайтни тезроқ очинг. Тинчийлик.
Ҳурмат билан, мухлисларингиз номидан:
З.Н. 
Журналистика факультети студентлари номидан.
 
ХХХ
Салом, устоз!
Нима бўлди?
Нега ёпиқ биз урганиб колган нашр
Шайбоний
ХХХ
Исматжон!
Яширмайман, икки кундан бўён тинчимиз йўқолган.
Ижод аҳли учун ўқиб, озуқа оладиган матбуот манбаи бўлмаса қийин экан.
Ватандаги матбуотнинг аҳволини ўзингиз яхши биласиз.
Биз учун сув ва ҳаводек зарур бўлган маълумотлар, Ўзбекистон сиёсий саҳнасидаги ҳали ҳеч қаерда чиқмаган муҳим янгиликларни биз асосан Сизнинг нашрингиздан ўқиб,  «Озодлик» радиосидан эшитиб, илҳомланиб  турардик.
Дўстларингиздан сўрасам, биз ҳам бехабармиз, нега ёпилганидан дейишди.
Абдулла ака ҳам, бошқалар ҳам  ҳайрон.
Нима бўлса ҳам. Тинч бўлсангиз, бас, Исматжон.
Сизга меҳр билан,
Ижодкор акангиз
(Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзосининг бу мактуби ҳам қисқартириб, исми сир тутилиб  берилди)

 

ХХХ
Исмат, нега сайтинг ёпиқ. Тинчликми. Сенга ўрганиб қолган эканмиз.
Телефон қил.
Ҳамроқул Асқар,
Тошкент шаҳри.
ХХХ
Хоразмга келган эдим. Ҳозир бизда сезон. Шоли экиляпти. Сайт ёпилгандан бўён иш ҳам тўхтаб қолди. Нима бўлди, хабар беринг.
Кенжабий,
Хорзм
4. 
Кейинги уч кун ичида «Дунё ўзбеклари» нега очилмаганидан хавотир изҳор қилинган юзга яқин телефон ва «Скайп» қўнғироқлари, хат, хабар ва  СМС матнлари олдик.
Ростини айтганда, атиги икки –уч кун очилмаган нашр учун  шунча безовталик, шунча хавотирлик юзага келишини сира кутмаган эдик.
Бу нимадан далолат?
Бу  — «Дунё ўзбеклари» ўз йўли ва мухлисларини, эркин матбуот ва адолатли нашр нима эканлигини яхши англаб етган зукко ўқувчиларини аллақачон топиб олганидан далолат ва шаҳодат беради.
Ана шу меҳр ва  муҳаббат учун, сеҳр ва садоқат учун Сизлардан миннатдормиз.
«Дунё ўзбеклари» бундан кейин ҳам Сиз азиз ва меҳрибон ўқувчиларнинг юзини ерга қаратмасликка, йўл қўйилган баъзи хато ва камчиликларни ортиқ такрорламасликка ҳаракат қилади.
Бизга кўнглингизни ёринг, бизга суянинг, бизга ишонинг.
Биз Сизнинг яқин сирдошингиз, дилдошингиз ва дарддошингиз бўлишга сўз берамиз!
Юзингизни ерга қаратмаймиз!
Ҳаммага меҳр ва муҳаббат, чексиз садоқат билан,
Исмат Хушев,
«Дунё ўзбеклари» Бош муҳаррири.
25 май, 2015 йил, Торонто шаҳри, Канада
2 комментария к «“Дунё ўзбеклари” ўқувчиларига: Соғинтириб яшаймиз Сизни…»
  1. Улуғимиз Абдулла Ориповнинг Озарбойжон деган шеърида: — Сен ҳам тополмассан мендек инсонни, Мен ҳам тополмасман сендек инсонни, Мавжуд бўлмасайди оламда агар., Ўйлаб топар эдим Озарбойжонни., деган шоҳ сатрлар бор.Шу шеърни ўқиган Сухроб деган озар шоири йиғлаганига гувоҳ бўлганман. Энг муҳими самимият ва тоза ният. Дунё ўзбекларига кўз тегмасин, бахтимизга бардавом бўлсин…

  2. Хурматли Исмат ака! Сизга ва ижодий жамоангизни ишларига ривож.. Биз Сизни тугри тушундик. Доимо сог булинг. Зеро
    пулат оловда тобланади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *