• Пн. Янв 13th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

ИСТИҚЛОЛДАН ЮЗ ОЧГАН КОРХОНА

Июн 17, 2012

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов раҳнамолигида мамлакатимиз миллий ривожланиш йўлида, бозор иқтисодиётига асосланган демократик жамият ва ҳуқуқий давлат қуриш сари илдам бормоқда ва жамиятнинг барча жабҳаларида изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Мамлакатимизда биз учун мутлақо янги бўлган автомобилсозлик саноатининг пайдо бўлиши натижасида шу соҳага хизмат қиладиган ўнлаб замонавий корхоналар ташкил этилди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан 2001 йилда ишга туширилган «Автоойна» очиқ акциядорлик жамияти бунга мисол бўла олади.

Корхонада дастлаб «Nexia», «Tico» ҳамда «Damas» автомобиллари учун ойналар ишлаб чиқарилган бўлса, ҳозирга келиб шу ердаги мутахассисларимизнинг ўз кучлари билан «Matiz», «Spark», «Lacetti» автобиллари учун ҳам ойналар ишлаб чиқариш ўзлаштирилди.

Тайёрланаётган маҳсулотлар ўзининг сифати ҳамда чидамлилиги билан ажралиб туради. Энг эътиборлиси, автомобил ойналари ўзининг бир қанча жиҳатлари билан фарқланади. Ойналар аввало хавфсиз ҳамда тобланган бўлиши лозим. «Автойна» эса бу нозик ҳамда масъулиятли ишни уддалай олди. Замонавий технологияларнинг ишлаб чиқаришга жорий этилиши, изланиш ва интилишлар самараси боис бу ерда жаҳон стандартлари талабларига тўла жавоб берадиган автомобиль ойналари ишлаб чиқаришга эришилди. Ҳозирда маҳсулотлар мамлакатимиздаги «ЎзДэУавтотеххизмат» сервис хизмат кўрсатиш жойларига ҳам етказиб берилаётир. Шу билан бирга чет давлатларга ҳам экспорт қилинмоқда.

2010 йилда корхонада 270 минг комплект ойналар Швецария, Италия ҳамда Финландия давлатларининг замонавий технологиялари ёрдамида ишлаб чиқаришга эришилди. Бунда жамиятда уч сменада хизмат қилаётган 700 нафар ишчи-ходимларининг ҳиссалари беқиёс.

Ш.АСЛОНОВ

Манба: «Ўзбегим»

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *