Исмат Хушев
Ватан сарҳадларига бориб, эгаларини кўрмай қайтган “Лаптоп”лар
1.
Ҳар йилги одатимизга кўра “Дунё ўзбеклари”нинг энг фаол ва истеъдодли ўқувчиларини Бош муҳаррир номидан қимматбаҳо совға саломлар билан мукофотлаш одатимиз борлигини яхши билсангиз керак.
Бу йилги мукофотлар Наврўз айёми кунларида эълон қилинган эди.
Ўтган йилдагидек, бу гал ҳам Ўзбекистондаги интернет олами ва компьютер билан боғлиқ муаммоларни ҳисобга олиб, биз Ватандаги энг фаол ўқувчиларимиз бўлмиш — “Дунё ўзбеклари” мухбирлари ва ижодкорларни имкон қадар қўллаб қувватлаш ниятида уларнинг ҳар бирига энг сўнгги урфдаги компьютер (Лаптоп) ларни совға қилган эдик.
Ўтган яқин йилларда бизнинг бундай совға саломларимиз Тошкентга эсон омон етиб бориб, ўз эгаларига ҳеч бир муаммосиз ўз вақтида етказилар эди.
Лекин бу йилги – Наврўз айёми арафасида “Дунё ўзбеклари” томонидан Ўзбекистонга юборилган “Лаптоп”лар билан ажиб бир ҳангомалар бўлдики, бу бир сўз билан айтганда — Муқимийнинг машҳур “Саёҳатнома”сидаги баъзи сатрларни беихтиёр ёдга солади.
Хуллас, “Лаптоп” билан бўлди кўп ҳангомалар, Арз этайин энди ёзиб номалар…
2.
“Дунё ўзбеклари”нинг бу йилги совғалари жами саккизта бўлиб, уларнинг учтаси — вилоятларда (Қашқадарё, Самарқанд ва Жиззах) да яшовчи дўстларимизга, бештаси — Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи мухлис ва муштарийларимизга мўлжалланган эди.
Вилоятлардаги дўстларимизнинг омади бор экан, уларнинг совға саломлари ҳеч қандай саргузаштларга учрамади.
Лекин Тошкент шаҳрига йўлланган совғалар билан ажиб ҳангомалар рўй берди.
“Ўзбекпочта” ва Давлат божхона Қўмитасининг Шимолий вокзал ҳудудидаги идорасига етиб борган “Дунё ўзбеклари” совғалари очиб текширилганда, унда компьютер (“Лаптоп”)лар борлиги маълум бўлади.
Янаям аниқроқ айтадиган бўлсак биз юборган совға саломлар орасида – беш дона яп-янги “Лаптоп” – компьтерлар бор эди.
Аввал почта ходимлари (София, (Бўлим мудири – С. Матчонова), сўнг божхона мулозимлари (Темур, (Бўлим мудири Т. Пак) бизнинг Тошкентдаги расмий вакилларимиз ва махсус мухбирларимиз билан мулоқот олиб боришди.
Авваламбор компьютерлар расмий Тошкент учун исталмаган совға эканини, қолаверса, Шавкат Мирзиёев ҳукуматининг яқинда чиққан Қарори асосида бу компьютерларнинг ҳар бири учун АҚШ доллари миқдорида палон сўм тўлаш лозимлигини, акс ҳолда улар мусодара ( конфискация) қилиниши мумкинлигини айтишади…
3.
Дунёнинг ишлари ростдан ҳам қизиқ. Ўзбекистонникини эса асти қўяверасиз…
Биз яхши ва эзгу ниятлар билан Ўзбекистон ва унинг Мустақиллиги мадҳини тараннум этувчи, сўз ва шахс эркинлигини ҳимоя қилувчи энг яхши шеър, мақола ва ҳикоялар учун Тошкентдаги бир гуруҳ ижодкор дўстларимизни баҳоли қудрат мукофотлаб, уларнинг ижодини қайсидир маънода моддий қўллаб қувватлашни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйган эдик.
Лекин, минг афсуски, бу хайрли ва олийжаноб ниятимиз ушалмай қолди.
Тошкентдаги расмий ва норасмий дўстларимизнинг саъй ҳаракати, хусусан, “Ўзбекпочта” Бирлашмаси ва Давлат Божхона Қўмитаси мулозимларининг беғараз ёрдамлари билан биз юборган совға саломлар тўлалигича яна Торонтага қайтариб юборилди. Ҳатто совғаларнинг ортга қайтариб юбориш нархини ҳам Божхона ва Почта хизмати маъмурлари ўз зиммаларига олишибди.
Вазиятнинг кутилмаганда ўзгариб, беш дона яп-янги, энг сўнгги русмдаги, палон пуллик компьютерлар мусодара қилинмай, бизга қайтариб юборилгани учун аслида хурсанд бўлишимиз, Ўзбекистон қонун қоидаларини тўғри тушунишимиз керак эди.
Лекин “Дунё ўзбеклари” саҳифасида совғаларнинг эълон қилингандаги фахр ва ғурур нашидасини туйган, бу дунёда ҳали яхшилик ва адолат борлигидан қувонган, Канададан йўлга чиққан ўз “Лаптоп”ларини умид билан кутиб юрган ижодкор дўстларимизнинг лат еган бугунги шикаста кўнглини ким тушунади?
R.S.
“Дунё ўзбеклари” ўзининг Тошкентдаги ижодий ҳамкорлари – Ҳамроқул Асқар ва Кенжабий Қўзиевга, “Почтачи” тахаллусли махсус мухбирига “Ўзбекпочта” ва Божхона Давлат Қўмитаси мулозимлари билан олиб борган музокаралари учун миннатдорчилик билдиради.
29 май, 2015 йил, Торонто шаҳри, Канада
Исмат Хушев: «Дунё ўзбеклари»нинг Наврўз мукофотлари муборак бўлсин!
1.
«Дунё ўзбеклари» ташкил этилгандан бўён ўтган икки уч йиллик қисқа фурсат ичида нашримизни ўқувчи давлат ва мамлакатлар географияси кенгайиб, бугун уларнинг сони 149 нафарга етди.
Ўтган бу йиллар давомида биз ўзимизни кашф қилиш йўлида бордик ва бугун озми кўпми бу мақсадга эришдик ҳам. Бизни ҳар куни Ватанда ва хорижда ўн минглаб мухлис ва муштарийлар интизорлик билан кутиб, мароқ билан ўқиб, фикр ва мушоҳада қилиб боришни одат қилишди.
«Дунё ўзбеклари» ҳамиша ўз ўқувчиларига қулоқ солади, уларнинг ҳар бир сўз ва фикрини, бизга йўллаган хабар ва муждасини инобатсиз қолдирмайди. Шунинг учун ҳам ўқувчилар бизга ишонишади ва бу ишончни сақлаб қолиш йўлида биз ҳамиша ўз принципларимизга содиқ қолишга ҳаракат қиламиз.
Агар эсингизда бўлса, 2013 йилнинг якунлари бўйича, фаол мухбирларимиз ва ижодий ҳамкорларимиздан бир гуруҳини Бош муҳаррир совғалари билан мукофотлаган эдик.
Улар орасида таниқли ўзбек журналисти Шароф Убайдуллаев, ёзувчи Набижон Боқий, «Айтсам ўлдирурлар, айтмасам ўлам» номли машҳур пародия муаллифи, «Почтачи» тахаллучи билан нашримизда фаол иштирок этиб келаётган Тошкентлик ҳамкоримиз, “Дунё ўзбеклари”нинг энг фаол муаллифи, қалами ўткир журналист, талантли шоир дўстимиз Ҳамроқул Асқарлар бор эди…
2.
Биз ўзимизнинг «Наврўз» байрами арафасидаги азалий урф одатларимиз ва иқтисодий имкониятларимиздан келиб чиқиб, бу хайрли ва савобли ишни давом эттиришга қарор қилдик.
«Дунё ўзбеклари» Бош муҳаррирининг бу галги совғалари қуйидаги ҳамкорларимизга насиб этди:
(Сурат қўйилади)
Собиқ халқ ноиби Зариф Бурҳоновга:
Китоб туманида истиқомат қилувчи собиқ Ўзбекистон халқ депутати, қишлоқ хўжалиги билимдони, ҳақиқий деҳқон ва энг муҳими — ажойиб инсон Зариф Бурҳоновга. Кейинги йилларда кўплар қатори Зариф аканинг ҳам бошига кулфат тушиб, узоқ муддат ноҳақ ҳибсда бўлишга тўғри келди. Яқинда у кишининг қамоқдан чиққанларини эшитиб, бу дунё фақат Китоб ва қамоқхонадан иборат эмаслигини ўз кўзлари билан кўриб, дунёга кенгроқ назар ташласинлар деб яхши ва ёруғ ниятлар билан у кишига «Дунё ўзбеклари»нинг биринчи мукофотини беришга қарор қилдик.
Тошкент Олий ўқув юртларидаги махсус мухбиримизга:
Тошкентдаги Олий ўқув юртларидан ва Ёзувчилар уюшмаси аъзоларидан келаётган танқидий шикоятларни текшириб, бизга йўллаётган талаба укамиз (исми шарифи таҳририятга маълум) ҳам Бош муҳаррир совринига сазовор бўлди.
Ёзувчи Абулқосим Мамарасуловга
Жиззахнинг Бўстонида истиқомат қилувчи истеъдодли ёзувчи Абулқосим Мамарасуловга: «Дунё ўзбеклари»да эълон қилинган
-
«Мен қандай ёзувчи бўлган эдим«
-
«Суронли 1990-94 йиллар» номли мақолалар тўплами ва хусусан «Барлос қишлоғининг зумрад тонглари» номли дилбар ҳикоялар туркуми учун
manga junating muammosiz olib chiqib beraman bojxonadan,