Абдулла Орипов
Ўзбекистон халқ шоири
Ўзбекистон Қаҳрамони.
Сен борсан, мен учун бу ҳаёт гўзал,
Сен борсан, мен учун дилбар коинот.
Сенсиз қолур эрдим зулматда тугал,
Сенсиз қолур эрдим буткул бемурод.
Сенинг висолингда умрим яширин,
Чечаксан мен учун, асло сўлмассан.
Шу қадар дилбарсан, шу қадар ширин,
Афсус, шундайлигинг ўзинг билмассан…