Сўнгсўз ўрнида:
Айтиб ўтишим керак, Президентнинг Давлат маслаҳатчиси Мавлон Умрзоқов бошлиқ – Бош муҳаррир Исмат Хушев дохил бир гуруҳ юқори мартабали мулозимларнинг ҳибсга олиниши — Ўзбекистон сиёсий ҳаётида жуда катта шов-шувга сабаб бўлади.
Бу — биринчидан. Иккинчидан – “Умрзоқов раҳбарлигидаги бу уюшган жиноий гуруҳ фаолиятининг барҳам топиши”га шахсан МХХ раиси Алиев катта ва синчков эътибор билан қарайди.
Бу алоҳида эътиборни – ҳибсга олиш чоғидаги ваҳима ва даб-дабадан, қамалганларга нисбатан тергов жараёнида кўрсатилган кучли руҳий ва жисмоний босимлардан, улар ҳақида ташқарида махсус хизмат томонидан атайлаб тарқатилган шов-шув ва қоралов компаниясидан ҳам билса бўлади.
“Умрзоқов — қайсидир даврада ўзи ҳақида “Бўлажак Президент учун!” деб қадаҳ кўтаришганида индамай эшитибди, эътироз билдирмай, қабул қилибди!”, “Бошқа бир даврада Умрзоқовнинг ўзи Ислом ака ҳақида мана бундай дебди!” ва ҳоказо, ва ҳоказо…
Шу ўринда айтиб ўтишим керак, бу иддаоларнинг бирортасида ҳам асос йўқ эди. Умрзоқов даврасида бундай қадаҳ кўтаришга ҳеч ким журъат этолмасди. Қолаверса, Мавлон ака бунга икки дунёда ҳам йўл қўймасди.
МХХ атайлаб халқ орасида тарқатган бу ваҳима ва миш-мишларнинг бир учи Умрзоқовнинг махфий хизмат раиси Ғулом Алиевга айтган ўша қўпол ҳақорати билан МХХ идорасига нисбатан олиб борган махсус фаолиятига бориб тақалади.
Биз булар ҳақида олдинги бобларда батафсил ёзганмиз.
Ўқувчиларда тўлиқ тушунча ҳосил бўлиши учун ўша хотираларни яна бир бор такрорлашга қарор қилдик.
Демак, Мавлон Умрзоқовнинг сиёсий портретига баҳо берилган бобдан кўчирма:
16.
Хуллас, Мавлон аканинг мен юқорида ҳикоя қилган “Дўрмон”даги дачаларида тез-тез бўлиб турадиган ўтиришларнинг бирида жуда нохуш бир воқеа содир бўлган эди.
Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик Хизматининг ўша пайтдаги раиси Ғулом Алиев кайф биланми, билмадим, ҳеч кутилмаганда: “Биз истасак Мавлонжон, Сизни ҳам кузатишимиз мумкин!” деб айтиб қолди.
Шунда Мавлон ака ароқнинг таъсиридан бўлса керак, жаҳл билан: “Мени кузатадиган одамнинг кўтанини суғуриб оламан!” деб жавоб қилдилар.
Бор гап шу!
Мавлон Умрзоқовнинг тоши енгил бўлса-да, бироқ Ғулом Алиев узоқни кўзлайдиган, оғир босиқ ва мулоҳазали одам эди. Президентнинг ёнида турган мулозимни “кузатиш” осон эмаслигини, у ўзи учун яхшилик келтирмаслигини Алиев яхши биларди.
Қолаверса КГБ раиси катта тажрибага эга бўлган, узоқни кўзлаган одам эди.
Шу боисдан резиденциядаги бу икки икки қўчқорнинг тўқнашувидан дабдурустдан олов чиқиб кетди дейиш ҳам унчалик ўринли бўлмаса керак…
17.
Бироқ шу жойда Умрзоқов яна бир қалтис қадам қўйди.
КГБ раиси Ғулом Алиев билан бўлган дачадаги тўқнашувдан сўнг Мавлон ака Президент аппаратидаги ўз тизимида – МХХ идораси кадрларини элакдан ўтказадиган – бир сўз билан айтганда – назорат қиладиган сектор тузилишига Президентни кўндирди.
Бу вазифа аслида махсус хизмат ва куч ишлатар соҳалари бўйича масъул бўлган Давлат маслаҳатчиси Тимур Алимов тизимига тааллуқли эди. Лекин шунга қарамай Умрзоқов ўзи бош бўлган кадрлар тизимида ҳам шундай сектор тузилишига эришди.
Лекин бу ҳали фожеанинг ҳаммаси эмас эди.
Президент Девонида тузилган – МХХ фаолиятини назорат қиладиган янги секторга раҳбар тайинлашда Мавлон Умрзоқов КГБ раҳбарларини четлаб ўтаркан, уларнинг ҳар қандай эътирозига кескин қарши туриб, бу кадр Сизлар билан эмас, балки биз билан ишлайди деб ўз фикрида қатьий туриб олди.
Бугун адолат билан айтганда шу вазифага танланган ва тайинланган полковник Отамурод Маҳатмуродов Мавлон Умрзоқовга яқин шахс бўлишига қарамай, хизмат юзасидан ўта заиф ва бундан ҳам даҳшатлироғи – жуда майда гап одам эди.
Бунга аппаратдаги яна бир майда гап — Нурмат Ахмонов (биз уни ўзъаро Аҳмоқов деб атардик) қўшилиб, бу икки “майда гап”дан Девонда катта катта иғво ва ғавғолар уяси пайдо бўлди.
Бу икки бўлажак генерал — генералликни тезлаштириш орзусида ҳар куни кечқурун оламдаги барча майда чуйда гап-сўзларни Умрзоқовнинг қулоғига қуйишни ўзларининг асосий касбларига айлантириб олишди…
http://dunyouzbeklari.com/archives/120668
Бу ерда ҳам ортиқча изоҳга ҳожат бўлмаса керак.
Ана шундан кейин Ғулом Алиев ва унинг идораси Умрзоқовнинг ўзини ҳам Ўзбекистон Олий раҳбариятидан гумдон қилиш топшириғини қўлга киритди ва буни шараф билан адо этди.
Майли, Ғулом Алиев умрининг сўнгги кунлари Андижондаги «уй қамоғи»да — хору-зорликда ўтганини ҳисобга олиб, унга жазони Яратган Эгамнинг ўзи берди деб ўзимизга таскин ва тасалли берайлик-да, хуфия хизматининг бугунги раисига эътибор қаратсак.
Бугун — 21 йилдан бўён МХХ га раҳбарлик қилиб келаётган Рустам Иноятовга кимдир Умрзоқов — Ғулом Алиевга айтган ўша гапни айта олармикан?
Рустам акага — ўша гапга сал яқинроқ гап айтган Президентнинг қизи Гулноранинг зор ва забун аҳволини бугун ҳаммамиз кўриб-билиб турибмиз.
Ёки бўлмаса, бугунги МХХ фаолиятини Президент маслаҳатчиларидан бири ўз назоратига олишини тасаввур қилиш мумкинми?
Тасаввур тугул, хаёлга ҳам келтириш мумкин эмас.
Агар эсингизда бўлса, Ўзбекистон парламентининг 7-сессиясида Олий Кенгаш депутати Шуҳрат Нусратов Президент махсус хизмат функцияларини халқ ноиблари рухсатисиз ўз қўлига олаётгани ва давлат бошлиғининг бу ўзбошимчалик ва яккаҳокимлиги эрта бир кун даҳшатли оқибатларга олиб келишини башорат қилиб гапирган эди:
«Ҳурматли депутатлар, Олий Кенгашнинг навбатдан ташқари 7-сессияси кун тартибига қуйидаги қўшимча масалаларни киритишни сўрайман.
Ўзбекистон президентининг 1991 йил 26 Сентябрда Ўзбекистон Хафсизлик хизмати ташкилотиниқайта тузиш борасидаги Фармонининг бу ташкилотни Олий кенгашни четлаб ўтиб тўппа-тўғри президентга бўйсундириш борасидаги қисмини бекор қилиш.
Умуман бу фармонни халққа қарши, конституцияга қарши, демократияга қарши бўлгани ва диктаторона бўлгани учун бекор қилиш.
Шу фармоннинг 2-моддасини ўқиб бермоқчиман.
Миллий Хавфсизлик хизмати тўпа-тўгри президентга бўйсундирилсин, дейилади бу моддада ва бундай ҳол бирор демократик давлатда юз бермайди. Ҳатто бирор тоталитар давлатда ҳам бунчаликка борилмайди.
Мамлакатнинг разведка, контрразведка бошқармалари барча техник асослари, қурол-яроғлари ва жиҳозлари билан бирга Олий Кенгаш назоратидан чиқарилиб, бир кишининг қўлига берилмоқда.
Бу тасаввур қилиш ва бунга йўл қўйиш мумкин бўлмаган нарса.
Ёки бизни 30-40 йиллар кутмоқдами? Оқибатларни тахмин қилиш мумкин эмас.
Айниқса бизнинг президентнинг қуюшқонга ҳам сиғмайдиган характери билан!»
Исмат ХУШЕВ: ХУФИЯ ИДОРАДА БИРИНЧИ МИЛЛИЙ РАҲБАР
(Ёки Ғулом Алиевнинг сиёсий портретига шарҳлар)
http://dunyouzbeklari.com/archives/89054
Ана шуларни ҳисобга олганда Мавлон Умрзоқовнинг ўз даврида МХХ ва унинг ҳаддидан ошган раҳбарига нисбатан олиб борган қаттиққўл ва қатағон сиёсатини шахсан мен қўллаб қувватлаган бўлардим.
МХХни бугун Ўзбекистонда ҳеч ким, ҳатто Президент ҳам назорат қилолмай қолди.
Бунинг оқибатлари эса Шуҳрат Нусратов айтганидек, ўзбек халқи ва Ўзбекистон учун жуда оғир ва аянчли оқибатларни келтириб чиқарди. Буни бугун ҳамма кўриб билиб турибди. Ҳатто шу гапларни бундан 25 йил муқаддам дадил айтган жасоратли ва диёнатли инсоннинг ўзи ҳам бугун «Жаслиқ» турмасида ўша башорати учун жазо муддатини ўтамоқда.
Нусратовдан кейин МХХ раиси Ғулом Алиевга даврадаги ўрнини кўрсатмоқчи бўлган Умрзоқовнинг ўзи ҳам қамалиб кетганини яхши биламиз.
Ундан кейин МХХ раиси Рустам Иноятов кирдикорларини очиқ ойдин танқид қилиб чиққан Президент қизининг бугунги уй қамоғидаги аччиқ ва аянчли тақдирини юқорида айтиб ўтдик.
Ва ниҳоят журналист Исмат Хушев бир пайтлар ўзи яхши билган ва ҳурмат қилган МХХ раиси Рустам Иноятов фаолиятини танқид қилиб, унинг яқинда ишдан олиниши мумкинлиги ҳақида «Дунё ўзбеклари»да дастлабки мақоласини эълон қилиши биланоқ, махсус хизмат идораси уни жиддий огоҳлантирди.
Буни тўғри қабул қилган журналист танқидий мақолани ўша заҳотиёқ сайтдан олиб қўйди. Лекин ўзини танқиддан тамомила холи деб билган Иноятов ва унинг аламзада шотирлари шу билан тинчишмади.
Ўша кунлари бевақт вафот этган укаси таъзияси учун Тошкентга борган Исмат Хушевнинг оиласига Ўзбекистондан чиқиш тақиқлаб қўйилди. Ҳолбуки, у шу пайтга қадар ҳар олти ой — бир йилда бемалол Ватанига бориб келиб юрган эди.
Агар биз бугун Рустам Иноятов ва унинг танқиддан холи зонага айланган қудратли идорасини жамоатчилик ва парламент назорати остига олинишига эришмасак, унда яқин келажакда мустақил Ўзбекистонни тамомила бой бериб қўйишимиз мумкин.
Журналистик бурч, ўзбек жамияти ва одамлар олдидаги масъулият мендан бугун шу гапларни элу-юртга очиқ ойдин айтишимни талаб қилмоқда…
Исмат Хушев,
“Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири
27 февраль, 2016 йил,
Торонто шаҳри, Канада.
Исталган одамни қамаб йўқ қилиб юборишлари мумкин. Бунга генерал Усмонов тақдири * ёрқин мисол.
Даҳшат!!! Фалокатли даҳшат!!!
Узлари яратишган хокимият тизимининг куллари булиб колишди, паст тепани, тепа янада тепани буюруклари бажаради, чунки шу тизим буйича езилмаган коидалар бор хаммаси гирт этмай иложи буса уз амбиция ва манфатларига мослаб уйин уйналадиган давлат бошкарувига булди бу ДАХШАТ бир суз Билан АЙТГАНДА конун китобда колади, хамма ишинг пора Билан битади мансаб суистемол килинади халк дарди ,арзи етиб бормайди, президент факат атрофидагилар сузи Кузи бн юртга бокади ОДДИЙ одамлардан буеги нима буларкан нима буларди бундан баттар булса булади аммо узгариш булмайди. Исмат ака сизни ва Озодликни сайтига шарх езамизда жимгина юраверамиз АДОЛАТ ОСМОНЛАРДА ЭНДИ.
Бошладик гулла яшна ватанимизнинг, келажагинг буюк сенинг
(ишониб кетгим келади)