Суратда: «Дунё ўзбеклари» Бош муҳаррири Исмат Хушев (ўнгда) ўзбек мухолифати лидери Муҳаммад Солиҳ билан Прага Қурултойида. 30 июнь, 2012 йил.
Исмат Хушев
…Қурултойнинг биринчи куни жуда қизиқарли ва жонли ўтди.
Дунёнинг турли бурчакларидан анжуманда иштирок этаётган оммавий ахборот воситалари ходимларининг ўзи йигирмадан ортиқ эди.
Муҳаммад Солиҳ ўзига хос одоб ва улуғворлик билан Қурултойнинг асосий воизи эканини билдириб турар, унинг обрў эътибори баландлиги, нуфузи юқори эканлиги бутун анжуман давомида яққол сезилиб турди.
Мен буни нималарда сездим?
Биринчидан, унинг бўшашини кутган, ундан интервью оламан деган журналистлар жуда кўп эди.
Иккинчидан, анжуман тўлалигича унинг раҳнамолиги ва раҳбарлиги остида ўтди.
Қурултойнинг бирор бир аъзоси унга қарши гапирмади ва баҳслашмади. Баҳслашишга журъат ҳам этмади…
Учинчидан, Қурултой аъзоларига яратилган шоҳона шарт ва шароит — унинг иқтисодий томонлари ҳам Муҳаммад Солиҳни дунёнинг бақувват ва бадавлат давлатлари молиялаштираётганидан далолат берарди.
Бизни эса бу “молиячилар” ким эканлиги қизиқтирарди.
Биз бу масалага ҳали қайтамиз…
Қурултойда навбатдаги сўз унинг Москвадан келган меҳмони Гайдар Жамолга берилганида мўҳташам ва маҳоватли меҳмонхонанинг кенг ва шавжум зали бир лаҳза сукутга чўмди.
Мен Гайдар Жамолни олдин ҳам эшитган, унинг Россия матбуотида эълон қилинаётган мақола ва суҳбатларини ўқиб турардим.
Гайдар Жамол Россия мусулмонлари ва сиёсатчилари орасида ҳам анчагина танилган ва машҳур одам.
Унинг Муҳаммад Солиҳ билан яқин дўст эканини билардим.
Анжуманда ҳам бу ўз исботини топди.
Кейинги пайтларда рўй бераётган араб инқлоблари ва уларнинг муқаррар истиқболлари ҳақида гапираркан, Гайдар Жамол ҳаммани шошириб қўйган сенсацион бир сўз айтди.
“Ўзбекистон Халқ Ҳаракати”нинг Ватан ичкарисидаги диктатурага қарши олиб бораётган тенгсиз ва мислсиз курашини қўллаб қувватларкан, у
кутилмаганда шу бугуннинг ўзида, ҳозироқ Қурултой “Яширин ҳукумат” рўйхатини эълон қилиши лозим ва шартлигини ўртага қўйди.
Бу биз учун ростдан ҳам кутилмаган таклиф, лекин жуда исталган янгилик эди.
Муҳаммад Солиҳ бу гапдан сўнг ўша заҳотиёқ сўз олиб, ростдан ҳам бу рўйхат мавжудлигини, лекин маълум сабабларга кўра, уни эълон қилиш ҳозир имконсиз эканини тушунтирди.
Анжуманда иштирок этаётган ўнлаб журналистлар ва сон саноқсиз теле камералар ўзига диққат билан тикилиб турганини сезса ҳам, Муҳаммад Солиҳ ўша ўзига хос вазминлик ва хотиржамлик билан нима учун бу рўйхатни ҳозир эълон қилиб бўлмаслигини ишончли далил ва асослар билан тушунтирарди…
Кейинчалик Муҳаммад Солиҳ билан ўтган яккама якка суҳбатлар давомида биз шу нарсага амин бўлдик-ки, Муҳаммад Солиҳнинг қўлида у ростдан бор экан.
Биз ҳатто бу рўйхатга бир ров назар ташлашга ҳам муваффақ бўлдик…
Фақат унда номи ва мансаби зикр этилган кишиларнинг кимлигини очиқламасликка сўз берганмиз.
Лекин шундай бўлса ҳам, баъзи бир гапларни айтишимиз мумкин.
Рўйхатда биринчи рақам билан: «Ўзбекистон Президенти — Муҳаммад Солиҳ» деган ёзувни ўқиганда одам ғалати бўлиб кетаркан…
Негаки биз йигирма уч йилдан бўён бу вазифада Ислом Каримовни кўриб ўрганиб қолган эканмиз…
Биринчидан рўйхатдаги асосий номзодлар Ватан ичкарисида фаолият олиб бораётган ёки маълум сабабларга кўра вақтинчалик ишсиз юрган ва ё истеъфода бўлган одамлардан иборат.
Уларнинг анчагина қисми бир пайтлар Президент командасида бўлган мулозимлар экани бизни рости, ажиб ҳайратларга ошно этди.
Биз ҳозир улардан бирортасининг кимлигини маълум қилсак, улар шу бугуноқ “ошкоралик ва сўз эркинлиги” қурбонига айланишлари мумкин.
Биз эса буни истамаймиз…
Бизни ажаблантирган яна бир нарса шу бўлдики, янги ва яширин ҳукуматнинг куч ишлатар тизими раҳбарлари орасида бирорта ҳам ҳозир Муҳаммад Солиҳ атрофида юрган одамлар номини учратмадик.
Уларнинг деярли ҳаммаси мамлакат ичкарисида фаолият юритаётган шу соҳа мулозимлари ва ё истеъфодаги фахрийлари экан.
Баъзилари, масалан Ўзбекистон Президентининг шу соҳани бир пайтлар назорат қилган Давлат маслаҳатчиси экани бизнинг ҳайратимизни янада оширганини бугун ошкор айтишимиз керак.
Фақатгина Президент, ташқи ишлар, молия, иқтисод, мудофаа, қишлоқ хўжалиги, қурилиш, матбуот ва ахборот, олий таълим ҳамда дин ишлари
билан шуғулланувчи вазирликларигагина раҳбарлик қилувчи номзодлар бугун Муҳаммад Солиҳ атрофида ёки умуман хорижда юрган арбоблардан иборат эди.
Яна бир гап.
Мен рўйхатда нега Ўзбекистон Халқ Ҳаракатининг кўзга кўринган аъзолари йўқ деб сўраганимда, Муҳаммад Солиҳ: “Бу рўйхат тузилган ва номзодлар билан маслаҳатлашиб тасдиқланганда, ҳали бу ҳаракатга асос солинмаган эди. Бу асосан “Эрк” партияси вакиллари иштирокида тузилган” деб изоҳ берди…
Қолган аксар вазирлик ва Қўмита бошлиқлари, Бош вазир ва куч ишлатар тизими раҳбарлигига номзодларнинг ҳаммаси мамлакат ичкарисидаги мулозимлар.
Фақатгина Мииллий Хавфсизлик Хизмати раҳбаригина Муҳаммад Солиҳнинг энг ишонган одами бўлиши мумкинлиги ва унинг номзоди ҳали охиригача тасдиқланмагани учун ҳам, бу графа ҳозирча очиқ тургани аён бўлди…
Бизнинг: “Янги ҳукумат таркибида биз олдин эшитмаган ва билмаган вазирлик ва қўмиталар нега бунча кўп?” деган саволимизга Муҳаммад Солиҳ қисқагина қилиб “Биз Ўзбекистонни мутлақо қайта қурамиз!” деб жавоб берди…
Биз Муҳаммад Солиҳ жаноблари билан бўлган суҳбат чоғларида Муҳаммадсолиҳ Абутов ва Намоз Нормўмин каби у кишининг ўта диндор сафдошлари янги ҳукуматнинг қайси лавозимларини эгаллашлари мумкин деб сўрадик.
Чунки, биз кўрган рўйхатда уларнинг номлари йўқ эди.
Муҳаммад Солиҳ бу саволимизга жавобан: “Бу рўйхат тузилганда, ҳали бу ҳаракатга асос солинмаган эди. Рўйхат хали ўзгариши мумкин.”, деб жавоб берди.
Билмадим, эҳтимол, мухолифат лидери мени ҳукуматнинг одами деб билгани учун шундай дедими ёки ростдан ҳам уларнинг номи бу рўйхатга киритилмаганми, бу бизга қоронғу.
Лекин шуниси равшанки, Муҳаммадсолиҳ Абутов ва Намоз Нормўминлар агар ростдан ҳам янги ҳукуматда бўлмасалар, буни улар тўғри ва соғлом қабул қила олмайдилар деган хавотирдамиз.
Шу билан бирга бу қарор Муҳаммад Солиҳнинг энг тўғри ва адолатли қарори бўлиши ҳам мумкин.
Ҳар қалай, Муҳаммад Солиҳ кўплар ўйлаганчалик у қадар содда эмас. У ҳам сиёсат қозонида ўттиз йилдан бўён қайнаб, анча пишди.
Бугун кўпчилик томонидан ўта радикал диндорлар вакили деб кўрилаётган ва айнан шунинг учун ҳам Ҳаракат номини обрўсизлантираётган бу икки ўринбосарини рўйхатга атай киритмай мухолифат лидери тактик ўйин қилаётган бўлиши ҳам мумкин.
Масалан, у бу икки сафдошини ҳукуматга ростдан ҳам келганидан кейингина эҳтимол сиёсий саҳнага чиқармоқчидир…
Мени яна ҳайратлантирган нарса Муҳаммад Солиҳ янги ҳукуматга кирган бу номзодлар билан гаплашиб, суҳбатлашиб, учрашиб шахсан розилигини олгани бўлди…
Мен Муҳаммад Солиҳни яхши биламан. У ҳеч қачон — ҳатто энг оғир вазиятларда ҳам ёлғон гапирмаган.
Ислом Каримов уни айнан мана шу ҳалоллиги ва ростгўйлиги учун ҳам тан олишини, ўзига муносиб рақиб сифатида ҳурмат қилишини яхши биламан.
Мухолифатдаги сафдошлари ҳам уни айнан мана шу — табиатидаги тўғрисўзлиги учун ҳам қадрлашса, не ажаб!
Мухолифлари ҳам айнан шу фазилати боис ундан ҳайиқишади ва уни ёмон кўришади…
Муҳаммад Солиҳ «Янги ва яширин ҳукумат»нинг ҳар бир аъзоси билан суҳбатлашиб, боғланиб. фикрини олиб сўнг рўйхат тузганига шахсан мен аминман!
Уларнинг кўпчилиги Президентнинг ёнида эканини ва яна кўпчилиги Ўзбекистон ичкарисида эканини ҳисобга олсак, ҳукуматда ҳам унинг ишончли вакиллари бор экан деган хаёлга боради одам…
Нима бўлганда ҳам кўплар ўйлаганчалик Муҳаммад Солиҳ шунчаки бир рақиб ёки мухолифатчи эмас, балки ростдан ҳам эртага Ислом Каримов салтанатига ростакамига хавф ва соя солаётган кучли ва ўзига ишонган мухолиф сифатида таассурот уйғотади…
Яна бир гап.
Муҳаммад Солиҳнинг янги ва яширин ҳукуматида сиз билан биз билган хорижий матбуот марказларида ишлаётган ва мухолифат сайтларига муҳаррирлик қилаётган баъзи дўстларимиз ва ҳамкасбларимиз ҳам борки, биз уларни бугун ошкор қилиб қўйсак, мухолифат лидерига берган ваъдамиз ва йигитлик сўзимизни бузган бўламиз.
Биз буни истамасдик…
Рўйхат билан танишиш асносида Муҳаммад Солиҳ агар истасам мен ҳам бу рўйхатга киритилишим мумкинлиги, бунинг учун уларнинг сафига қўшилишим кифоя эканини қистириб ўтди…
Ким билади дейсиз, балки бу таклиф Тошкентнинг «Оқ сарой»ида ёки давлат раҳбарининг «Дўрмон» ва ё «Қайнарсой» резиденцияларида айтилганда эди ва Муҳаммад Солиҳ шу мўҳташам ва оромижон ҳукумат саройларининг соҳиби ва Ислом акадек мутлақ ҳокими бўлганида эди, эҳтимол мен унинг бу таклифини жон-жон деб қаьул қилган бўлармидим…
Ҳолбуки ва не кулфатки, биз Ўзбекистондан минглаб чақирим узоқликдаги Европанинг қоқ марказида, бир пайтлар «Бахмал инқилоби»га бешик бўлган Праганинг ҳали ҳеч қанақанги араб насимларидан дарак бермаётган тинч ва сокин мусофирхонасида ўтирган эдик…
Нима ҳам дердик, «орзуга айб йўқ» дейишади…
Йигирма уч йилдан бўён ҳокимиятга раҳбарлик қилиб келаётган Ислом Каримов ҳам эрта бир кун ўз ўрнини кимгадир бўшатиб бериши керак-ку ахир.
Лекин кимга?
Ва қандай йўллар билан амалга оширилади бу ҳокимият алмашиш?
Ҳамма гап мана шунда…
Биз ҳали бу мавзуга бафуржа тўхталамиз.
Мавзуга қайтсак.
Муҳаммад Солиҳнинг «янги ва яширин ҳукумат» рўйхатини унинг Ўзбекистон Халқ Ҳаракатидаги сафдошлари яхши билишади.
Зотан, мухолифат лидери ўз орзу ва режаларини ўз маслакдошларидан ҳеч қачон яширмаган.
Лекин рўйхатни кўриб, унда ўз номи йўқлиги учун «нега менинг номим киритилмаган» деб бирорта сафдоши унга таъна қилганини эшитмадик.
Биринчи раҳбарга ишонч ва эътиқод, уни қадрлаш ва сўзларига мутлақо амал қилиш, унинг қарорини сўзсиз қабул қилиш уларнинг орасида жуда кенг тарқалгани мени рости ҳайрон қолдирди…
(давоми бор)
Demakratiya bu- dindur !
“Бу (Қуръон) одамлар учун тўғри йўлни баён қилгувчи ва тақво эгалари учун ҳидоят ва панд-насиҳатдир.” (Оли Имрон-138)
To’g’ri yo’l bu Qurondur, sizlar namoz ro’za dek ibodatlarni qabul qilib, qolgan hukimlarni qabul qilmayabsizlar….yoki qabul qilasizlar mi ? Alloh tog’utdan yuz o’giring deb buyruq qildimi ? Alloh o’zining Quron dasturidan boshqa dasturlardan yuz o’girishni buyurdimi ? Ha!
Nega sizlar boshqa dasturni ko’tarib yuribsizlar ? Nega qalamlaringni demakratiyani oqlash uchun ishlatyabsizlar ? Sizlarga demakratiya bilan yashashni Alloh buyurdimi ? Aksincha qaytardiku…..
Аллоҳ таъоло айтади: “Батаҳқиқ, Биз ҳар бир умматга: «Аллоҳга ибодат қилинг ва тоғутдан четланинг», деб Пайғамбар юборганмиз.” (Наҳл-36) shu oyatni tafsirlarini o’qib olinglar….qisqasi sizlar ga tavba qilishni taklif qilaman, akis holda sizlar ham Alloh saqlasin Tog’utlardan bo’lib qolasizlar….
“Тоғутдан, унга ибодат қилишдан четда бўлганларга ва Аллоҳга қайтганларга хушхабар бор. Бас, бандаларимга хушхабар беринг.” (Зумаро-17)
Rosululloh sav ularga qarshi jang qilgan, ularni qatil qilgan makka mushriklari Allohni bor deyishar, osmondi, yerni, undegi barcha narsalarni Alloh yaratgan der va bizni o’ldiradigan va tiriltiradigan zot bu Alloh deb etiqod qilishar va Allohga ibodat ham qilishar edi lekin bular kifoya qilmadi. Ulardan johilyat qonun qoidalarini tark qilib, Allohning hukimlarini qabul qilishlik va laailahaillolloh deyishlik talab qilingan edi. O’sha mushriklar bilan hozirgi uzbekzabon demakratlarning farqi shundaki, u davirdegi mushriklar laailahaillolloh deyishdan bosh tortishgan edilar, hozirgi demakratlar esa laailahaillolloh deyishyabdi farqi shu joyda.
Laa ilahaillolloh dan maqsad Alloh dan boshqa va uning hukmidan boshqa barcha ilohlarni va hukimlarni inkor qilishlik, ularning o’rniga faqat Allohni va uning hukimlarni isbot qilishlikdur. Haqiqiy Mo’min banda demakratiyani, kamunizmni, kapitalizimni…..barchasini inkor qiladi o’rniga Allohning qonuni Quron di isbot qiladi.
Исмат ака катта раҳмат сизга!
Бу галги кундаликларингиз жуда яхши чиқибди. Айниқса яширин ҳукумат ҳақидаги фикрларингиз.
Янги ҳукумат таркибини эълон қилишингиз мумкин эди. Лекин сиз сўз берганингиз ва журналистика қоидаларига содиқлигингиз учун бу ишни қилмагансиз.
Сиз ишонса бўладиган, дўстга содиқ инсон экансиз.
Тўғрисини айтсам Мухаммад Солихга уни уринбосарлари обрў келтирмаяпти. шу боис имкони борича Солих жанобни атрофида кўпроқ сиёсатчилар, ёзувчи ва шоирлар тупланса яхши булади. Нормумин ва Абутовлар хам юраберсин, лекин уринбосар сифатида эмас. Солих акани ёнида тушган суратингизни куриб, кани эди, Исмат Хушев Мухаммад Солихни биринчи уринбосари булса эди, жуда ярашарди деб уйладим. Балки иккинчи уринбосарликка сиз каби холис ва хакикатгуй журналист Юсуф Расул муносибдур. Яна ким билади. Бу хакда аввало Солих жаноб уйлаб курсалар яхши буларди.
чунки вакт утаяпти. Тезрок яхши команда тузиб олиш керак.
Ey oddiy inson, nima balo vahobiymisan, yo salafiymi yo hizbutmisan? nega demokratiyani togut deysan, togut nimaligini o’zing bilasanmi? Demokratiya bu siyosat, siyosat esa bu hayotdir. Din oxirat haqida, axloq haqida yaxshi manba. Demokratiya esa yashash tarzi.
Shu narsani esdan chiqarmaslik kerak.
Имом Шомил мағлубиятидан кейин, Кавказ Россия истибдоди қўлига ўтди. Ярим аср мустамлака ўлароқ яшаган бу мусулмонлар, тўсатдан озодликка чиқишди. Албатта биз бевосита пайғамбар Мусо алайҳис-салом ва қавми билан золим диктатор режимлар остида яшаган замонавий мусулмонларни қиёсламоқчи эмасмиз. Чунки бугунги ва ўша даврдаги кўпчилик мусулмонлар ўз иймонлари йўлида жиҳодга чиқишган. Лекин шу билан бирга, уларни узоқ вақт зулм режимлари остида ҳаёт кечиришлари изсиз қолмаган эди.
Биринчи ўринда уларнинг иймонларидан бурилишлар содир бўлди. 1917 йил Чор тузумининг қулаши натижасида, бутун империя бўйлаб инқилобий исёнлар ва тартибсизликлар бошланиб кетди. Мусулмонлар учун ўз ерларида Шариат ҳокимиятини ўрнатишнинг реал имконияти вужудга келди. У даврда кечаётган тарихий жараёнлар бир хил кўринишда эмас эди. Лекин 20 аср бошларида рўй берган бу воқеалардан, 20 аср охирларида рўй берган Исломий уйғонишлар етарлича ўзларига дарс олишса бўларди.
Аввало, инқилобий холатларда вужудга келадиган характерли сиёсий шароитларни кўриб чиқайлик:
Ҳар қандай инқилобий холатларда, у учун хос ва характерли ва унинг ажралмас қисми бўлган нарса бу – МИТИНГдир. Митинг аввалида ўз-ўзидан ташкил топувчи ва истиқрорли жамиятларда рўй берадиган, мавжуд ҳукуматнинг инқилобига ўхшаш кўринишда бошланади. Митинг умумий тартибсизликка акс ўлароқ исёнлар кечадиган даврида жамиятни ўзига тортувчи, жозибадор феномендир.
Одамлар унга қанақа номларни ўйлаб топишмасин: йиғилиш, съезд, қурултой, мажлис ва б., буларнинг барчаси МИТИНГ деганимизнинг турли кўринишлари холос. (Бу турга тор доирадаги одамларнинг йиғилишлари кирмайди).
Инқилобий ҳокимиятсизлик даврида одамларда икки хиссиёт ҳукмрон бўлади:
Биринчиси, рухий кўтаринкилик хисси ва келажакка умид; иккинчиси, хавотир ва ноаниқлик хисси.
Ҳар икки холатда ҳам одамлар митингга жамланишади. Митинг одамларни магнитдек ўзига тортади. Митингда рахбарият сайланади, лидерлар танланади. Айнан шу митинглар уларни ҳокимият ва намоёндаликка эга қилади.
Митинг даврида одамлар ўз қизиқиш ва эхтиёжларига, дунёқарашларига кўра гурухларга бирикишга эхтиёж сезади. Бу даврларда вужудга келган ташкилотлар узоққа бормайди. Янги партия ва харакатлар бу даврда пайдо бўлади, ва кўз олдингизда, тез орадаёқ йўқликка юз тутади.
Ташкилотнинг жудаям тўғри ёзилган идеологияси ва дунёқараши бўлиши мумкин, лекин митинг ҳукмронлик қилаётган даврда бу етарли бўлмайди. Бу вақтда жамият, ҳаддан зиёд сиёсийлашган бўлади ва одамлар кўпроқ тўхтовсиз мақталаётган нарсага алданиб кетади.
Бу даврда сиёсий вазн ва кейинчалик ҳокимиятни, мавжуд ҳукуматни йиқилишидан анча аввал бу вақтга ўзини тайёрлаган ташкилот қўлга киритади. Албатта агар улар керакли тайёргарлик кўрган, тажрибалар ортирган, мақсад ва программаларга эга бўлиб, сиёсий фантазияни воқеаликдан ажрата олишни ўрганишган бўлса.
Бу даврда (яъни 1917 йил — тарж.) фақат битта партия бундай хусусиятга эга эди, бу – большевиклар партияси эди. Бу партия ҳокимиятга тасодифан эмас, балки режали равишда келган эди. Улар тўсатдан келган озодликдан (ҳокимиятсизлик даври) фойдалана олишди, чунки ҳали инқилоб келмасдан бу даврга тайёргарлик кўра олган ягона партия — мана шу партия эди.
Бу даврда мусулмонлар нима қилаётган эди? Албатта мусулмонлар ҳам бу даврда қўл қовуштириб, томошабин бўлиб туришмаган. 20 аср бошларида, Чор Россияси мажбур бўлган либерал реформалардан мусулмонлар ҳам фойдаланишган. Мадрасалар, исломий институтлар, мактаблар ташкил қилишган. Жуда катта миқдорда исломий китоблар, газета ва журналлар чоп қилинган. Бу даврдаги аҳолининг исломий илм савиясини бу даражада ошиши ва саноқсиз ҳукумат жосусларини Панисламизм хавфидан хабар келтириши билан ташвишга тушган фақат Чор ҳукуматигина эмасди, балки бу панисламизм ҳукумат раҳбарларидан ҳам кўра большевикларни кўпроқ ташвишга солган эди.
В.Ленин ўзининг бир мақоласида, татар ва бошқурдларни ҳар бир аҳолига нисбатан таълим олиш даражаси, йирик шаҳардаги рус миллатига нисбатан юқорилигидан ташвишланиб ёзган эди.
Лекин В.Лениндаги бу ташвишлар беҳуда эди, чунки ўша даврдаги Исломий Уйғониш харакатларини боши берк кўчага олиб кирган нарса ҳам, айнан шу мусулмон фаолларининг “зиёлилиги “ бўлди.
Албатта, мусулмон лидерларини шариат илмига эга бўлиб туриб, Санкт-Петурбург, Москва ёки Париждаги дунёвий университетларида ўқишларида ҳеч қандай муаммо йўқ эди. Бу ердаги муаммо шу эдики, улар исломий таълимотни, ўша даврда “прогрессив йўналиш ҳисобланган” ва яҳудий инқилобчилари усталик билан яширган либерал-демократик ниқобни соф тангага қабул қилиб, уни аралаштириб юборган эдилар.
Шунинг учун ҳам съездларни фақатгина социал-демократлар, кадетлар ёки эсерларгина эмас, балки мусулмонлар ҳам уюштирарди. Бу съездларда мусулмонларнинг “зиёли “ лидерлари умумий платформа ва стратегияларни ишлаб чиқаришардики, бу ерда режаланган асосий нуқталар —
Маҳаллий руслар билан мусулмонларни сиёсий, диний ва молиявий ҳуқуқларда тенгликни талаб қилишарди. Руслар томонидан тортиб олинган ерларни қайтиб бериш. (Эслатиб ўтмоқчимиз, бундай “ер масаласи” 90-йилларда ҳам мусулмонлар орасида кўтарилди ва ҳозирги кунгача ҳал этилмаган).
Бундан-да хор лойиҳалар ҳам бор эди. Масалан, мусулмонларнинг келаси съездида қабул қилинган қарор айнан қуйидаги кўринишда эди:
“Съезд келган намоёндаларнинг хохиши ва сайловларни (давлат Думасига) яқинлигини иносабга олиб, иттифоқ бўлиш учун энг яхши конституцион-демократик партиялардан бирини танлашга қарор қилади”.
Ўша даврдаги чор Россияси Думасига кадетлар партияси ичида ўз фракцияларини ташкил қилган мусулмон депутатлар ҳам сайланган эди. Мусулмонлар фракцияси, демократик парламентларда бўлгани сабабли парчаланди. Улар “Мусулмон меҳнаткашлар гуруҳи“га бўлинишди. Уларнинг раҳбарлари “Иттифоқ-ал-Муслимин” асосан бойларнинг хохиш-иродасини ҳимоя қилади, деб таъкидлашди ва “мусулмон миллатини тубдан қайта уйғонишини учун, аҳолининг энг катта, асосий меҳнаткаш қатламининг хохишини ҳимоя қиладиган, мусулмон меҳнаткашлар партиясини ташкил қилишимиз керак”, дейишди.
Лекин бу сиёсий жиннихонанинг ҳали энг қизиқарли кўриниши эмас. Ҳали 1917-18-йилларда инқилоб, бутун империя бўйлаб бор куч-қудрати билан намоён бўлаётганда, мусулмонларнинг съездида Россия чегаралари остида автономия олиш масалалари кўрилади. Албатта бу ерда унутмаслик керакки, улар бу автономия худудида шариат бошқарувини ўрнатмоқчи эди. Энг радикал мусулмонлар эса ўзларининг минтақаларида “рефомация қилинган Россия давлати ичида тўлиқ федерацияни“ талаб қилишарди.
Ўша даврдаги тарихий ҳужжатларни ўқир экансан, ота-боболаримиз нақадар бунақа жоҳилий, бўш нарсаларни қаттиқ қизиқиш билан, энг яхши амал деб қабул қилганига ажабланасан.
1917-йил ноябрининг охири, декабрини бошида Қўқон шаҳрида съезд ташкил қилинди. Бу съездда Туркистон халқлари Совети ташкил қилинди: Советларнинг учдан икки қисмини маҳаллий аҳоли, учдан бирини руслар ва яҳудийлар ташкил этди. Шундоқ қилиб Қўқон автономияси ташкил этилган бўлди.
Ҳукуматга: бош министр — Мутафо Чўқай, бош министр ўринбосари – Султон Шоахмедов, харбий министр – Убайдуллоҳ Ҳўжаев, ер ва сув ресурслари министри –Юрали Агаев тайинланди. Ва, албатта очиқ демократик давлатда одатда бўлганидек, молия министри қилиб… Соломон Абрамович Гершвельд сайланди.
Яна “тўрта бўш жой Европа қисми аҳолиси намояндаларига” мўлжалланган эди. Бизнинг замонавий лахжамиз билан айтанда ”рус тилида сўзловчи аҳоли вакилларига“ мўлжалланган эди. Бундай тузилиш ва “ғоявий фикрлар” қолипи қанчалик таниш бўлса, бу нарсаларни 95 йил олдин рўй берганига ишониш шунчалик қийин.
“1917-23 июнь ойи 1918 йилда, Қозон шаҳрида Мусулмонлар Марказий Комиссариати томонидан Москва, Петроград, Қозон, Астрахон ва бошқа шаҳар мусулмон комитетларининг мусулмон коммунистлари иштирокидаги конференцияси ташкил қилинди”.
Бугунги кунда “мусулмон коммунист“ деган сўз нохуш бир қўпол хазилдек туюлади. Лекин афсуски, буларнинг барчаси тарихий факт ва бу сўзлар ўша пайт нормал қабул қилинган. Хатто Петроградда шоҳ саройини ишғол этишда қатнашган 5 минг “мусулмон қизил гвардиячи”си бор полк ҳам бор эди ўша даврда. Буларнинг ҳаммаси воқеликда содир бўлган.
”Социализмни Исломга ҳеч қандай қарама-қаршилиги йўқ “ деган назария билан жудаям кўплаб мусулмонларни ғоявий алдаб келишган. Бу идеологик кизб, 20 асрнинг 70-йилларигача араб давлатларида мавжуд бўлган.
Биз бу мисолларни ўз ота-боболаримизни танқид қилиш учун келтираётганимиз йўқ. Ҳолбуки 90-йилларнинг бошида, биз ҳам фикрлаш ва фаолиятда улардан яхшироқ эмасдик. Бўлиб ҳам, биз уларга қараганда яхшироқ шароитда эдик, яъни ХХ аср бошларидаги Исломий Ҳаракатларнинг фаолиятларини, тажрибаларини эътибор билан ўрганиб чиқишда бизга ҳеч ким тўсқинлик қилмасди. Бу тарихий мисолларни олиб келиш билан биз, ҳар бир насл аввалги насл хатоларини такрор-такрор қилаётганини кўрсатмоқчимиз холос. Бу ерда фақат жоҳилий истеъмол луғатларда фарқ бор холос, лекин адашишдаги тутган йўлимиз ҳануз ўша-ўша.
90-йилларни бошида мусулмонлар съезд ташкил қилишди ва Ислом Уйғониш Партиясига асос солишди (Партия Исламского Возрождения — ПИВ). Бу партияни СССР юстиция вазирлигидан ўтказишган, шунча кўп югур-югур қилиндики, хатто у кунларни эслашга одам уялади. Бахтимизга СССР ҳам тарқаб кетиб, Исломни “легитимлик” справкаси ҳам берилмай қолиб кетди. Бахтимизга Аллоҳ субҳанаҳу таоло бизларни тўғри йўлга йўллади, ва биз Исломнинг легитимлиги фақатгина Жиҳод билангина исботланишини англаб етдик.
Ҳамма нарса айнан такрор бўлмоқда. Бугунги кунда ҳам демократия ва Ислом ўртасида ҳар қанча мусулмонни учратиш мумкин. Бу ҳақида биз аввал ҳам айтганмиз.
Бу ерда такрорланиб келаётган нарсани айтиб ўтиш, яна-да қизиқарли бўлса керак. Большевикларни хаддан ошган даврларида рус солдатлари қўли билан тамомий қишлоқлар мисли кўрилмаган ваҳшийлик билан Туркистоннинг тинч аҳолиси қатлиом қилинганда, ”зиёли” демократ мусулмонлар буларнинг барчасини Европа Ҳамжамиятига етказишга ҳаракат қилишган эди. Гўёки “большевиклар Европа олдида уятга қолишлари учун”.
Демак, сиёсий фохишабозликка, ҳар сафар иккиюзламачилик билан ох-вох уришга Европа кеча одатлангани йўқ.
“Либерал таълим олган” мусулмонлардан ташқари, шариат таълимини олган мусулмонлар ҳам бор эди. Ислом таълимотини маҳкам ушлаган имомлар бор эди, улар мода бўлаётан, турли ичи бўш таълимотларга қараганда, Ислом таълимотларининг қадрини яхши билишарди. Шундай кишилардан бири, имом Узун-хожи Солтиний раҳимаҳуллоҳ айтардики: ”Оқ чўчқа билан қизил чўчқани ўртасида ҳеч қандай фарқ йўқ”.
Бу мусулмонлар кофирларни қаршисига фақатгина биргина восита – Жиҳод борлигини билишарди. Ва улар ўзларининг куч-қувватлари ва имконлари даражасида зиммаларидаги бу вазифани бажаришга харакат қилишарди. Бу мусулмонлар рус кофирларига итоатда яшашга рози бўлишмади.
Айнан шу жасур мужоҳидлар шарофати билан, Имом Шомилнинг Жиҳоди тўхтагач ҳам, бу улуғ йўл давом этди. 1988-йил Чеченистон ва Доғистонда яна Ғазовот олови аланга олди. Чеченистонда мужоҳидлар тепасида Алибекхожи, Доғистонда Хожимухаммад Соғратлий турар эди. Бу харакат руслар томонидан бостирилди, лекин қаршилик харакатлари русларга қарши тўхтамади ва то шу кунимизгача етиб келди.
Бугун Кавказда мужоҳидларнинг янги авлоди жиҳод эстафетасини қўлга олишди. Бугунги ислом ёшларининг юзлари имон нури билан нурафшондир. Бу ёшлар ўзларида жасурлик, садоқатни зоҳир этиб, ва ягона Аллоҳгагина суяниб, бу йўлда харакат қилишмоқда. Аллоҳга ҳамду-санолар бўлсин, деярли ҳамма амалиётларда мужоҳидлар душманнинг ифлос харбий базаларида ғалабани қўлга киритишмоқда. Лекин бу курашда аввалги ўтган наслларнинг тажрибасини эътиборга олишимиз ва уни бугунги кун реал воқеълигига дуруст, адекват баҳо беришимиз керак. Мусулмонлар ўзларининг энг асосий вазифасини ҳеч қачон эсдан чиқармасликлари керак, у ҳам бўлса — Аллоҳнинг қонунини ер юзида олий қилишдир. Ва буни амалга ошириш оддий иш эмас.
Шариатни митингларда овоз бериш билан ёки маъмурий тартибда буйруқ бериб қўйишлик билан амалга ошириб бўлмайди. Аллоҳнинг Калимасини олий қилиш йўлида ўзларини қурбон қила оладиган аъзолари бўлган Исломий Ташкилот керак бўлади. Бундай ташкилот съездларда, конференцияларда ва дўстона чой ичишларда туғилмайди.
Албатта йиғилиш ва мажлисларни биз ёмон демоқчимасмиз, улар бўлиши керак. Лекин мажлисларда кимнинг кимлигини билиб бўлмайди. Шубҳа йўқки, бу йиғилишларда ихлосли мусулмонлар жамланишади. Лекин фақат Жиҳоддагина ташкилот тобланади ва ўз сафларининг яхлитлигини яна-да мустаҳкамлайди. Фақат кофирлар билан бўлган Жиҳоддагина ҳар бир кишининг иймони ҳақиқати рўбга чиқади ва ташкилотнинг мустаҳкам ядроси шаклланади. Шунинг учун пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васалламнинг хатоларига ишора этиб, Қуръони каримда айтиладики:
(Эй Муҳаммад), Аллоҳ сизни афв қилди. (Лекин) нима учун то сизга ростгўй кишилар аниқ бўлиб, ёлғончиларни ҳам аниқ билгунингизча, (яъни, уларнинг ёлғон қасамларига ишониб) уларга (жиҳодга чиқмаслик учун) изн бердингиз?! Аллоҳга ва охират кунига ишонган зотлар сиздан молу жонлари билан жиҳод қилишдан (қолиш учун) изн сўрамайдилар. Аллоҳ тақводорларни билгувчидир. (Тавба сураси 43-44)
Жамоат аъзолари бир нарсани яхшилаб тушиниб олишлари керак: Уруш давридаги имтиҳонлар ҳам етарли эмас, улар тинчлик вақтидаги имтиҳонларга ўзларини тайёрлаши керак, бу имтиҳонлар уруш имтиҳонларига қараганда оғирроқ ва мураккаброқ бўлиши мумкин. Кавказда бугунги кунда шундай ташкилот борми? Ҳа бор! Бу ташкилотнинг номи — Кавказ Мужоҳидлар Жамоати.
http://sodiqlar.com/index.php?newsid=1695
Hoji ga javob…Huddi shu yashash tarzi ham quron bo’lishi kerak. Islom ichizda ham tashizda ham yashash izda ham bo’lishi kerak, Sizni yaratgan Zot yashash tarziz ni ham qandey bo’lishi aytib qo’ygan …..Yashash tarzizni o’ziz belgilab olishizga hech kim huquq bermagan, siz firansiya yoki shvetsiyaga borib Aqsh ning konusututsiyasi bilan yashayman desez «siz hozir yevro’padasiz toychoq» deb kelgan joyizga jo’natib yuborishadi. Allohning mulkida Allohning qonun qoidasi bilan yashashiz kerak,sizni Alloh yaratdi demak hayotmiz, mamotimiz barcha narsamiz Allohnik. Yoki siz o’zizdan o’ziz yaralib oldizmiki, yashash tarzizni o’ziz yaratasiz ?
islomdan boshqa yashash tarzi, jahannamdan boshqa joyga olib bormaydi…….Qabirda hayotizni nima bilan o’tkazganiz haqida hisobot berasiz….Qandey yashaganiz haqida hisobot berasiz…..javobiz qandey bo’ladi ? Demakratiya bilan yashadim deysizmi ? Islom ni o’rnataman deb yashash lik mana shu katta siyosat, bugungi kunda siyosiy o’yinlar ni kuzating kimlar bilan bo’layabdi ?
Sizga o’hshagan mayda-chuyda siyosatchilar yuraveradi » Arab bahori» deb…..
Росулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам: “…»Умматимдан бир тоифаси Қиёматга қадар ҳақ устида туриб, ғолиб бўлган ҳолларида курашда давом этадилар. Уларга қаршилик кўрсатувчилар ҳам, қийин пайтда ёрдамсиз қолдириб ўзини четга олганлар ҳам уларга зиён келтиролмайди»…” – деган эдилар. Аллоҳ таъоло мени ва сизларни шу гуруҳдан қилсин.
Ex lekin men istamayman M. Solihni hokimiyat tepasiga kelishiga. Kundaliklardan ma’lum bolyaptiki Solihga hozirdan biron bir kishi biror fikrini o’tkazishga ojiz. Agar u hokimiyatga kelsa men ishonch bilan ayta olamanki O’zb. tanazullga yuz tutadi. O’zlaricha «yashirin hokimiyat» tuzib qoyibdi, ya’ni bir hovuch muhojirlar Solihni president qilib saylab qo’yibdi. Lekin bu qanaqa demokratiya u bir hovuch odamlar halqni nomidan gapirish huquqiga egami o’zi? Aslida bularni maqsadi lavozim, taxt boshqa iddao yo’q, agar shunday bo’lmaganda ular mamlakatni tark etmay katta-kichik lavozimlarda faoliyat yuritib borganda balkim yaxshiroq bolarmidi. Unga faqat taxt kerak, shoirlikdan bir aylanib katta bir davlatga hukmdor bo’lib qolish uchun jonini jaborrga berib tirishib yo’tibdi. Ha albatta mamlakat ichkarisidagi alamzadalarga kattaroq o’lja mansab va’da qilib ular ko’magida Solih o’z orsuziga etishmoqchi. Bu uni kimligini ochiq -oydin namoyon qiladi. Ha u ham ahmoqmas, Presidentni qulashini kutyapti u aslida ya’ni quzgunga o’hshab, hozir yaqinlasha olmaydi shuning uchun payt poylab turibdi. Ammo hudo hohlasa O’zbekiston ichkarisida bo’lgan vaziyatni, iqtisod va ichki, tashqi sisyoastni tushungan insofli o’zbek keladi vaqti soati bilan deb o’ylayman, alamzada muholifiat yoki yuvindiho’r po’raho’r mutahhamlar emas. Yana bir narsa mablagni qaerdan olyapti bu katta-kichik tashkilotlar, qarang-a qariyib 20 yildan beri bular kimni hisobiga faoliayat yurityapti yashaypti?. Bular Arabistondan tortib to AQSHgacha moddiy ko’mak oladi bu aniq, balkim ba’zi alamzada O’zb. ichkarisidagi boyvacchalar (asosan ko’pchiligi ya’ni muttaham o’grilar) ham moddiy ko’mak berishi mumkin. Albatta bu kredit hokimiyatga kelib qolinsa 1000 marta oshiq’i bilan qaytarilishi lozim bo’lgan kredit! (Hamma produserlar uchun albatta). Buni tasavvur qilish uchun juda kattaaql kerak emas.
«..Ким билади дейсиз, балки бу таклиф Тошкентнинг “Оқ сарой”ида ёки давлат раҳбарининг “Дўрмон” ва ё “Қайнарсой” резиденцияларида айтилганда эди ва Муҳаммад Солиҳ шу мўҳташам ва оромижон ҳукумат саройларининг соҳиби ва Ислом акадек мутлақ ҳокими бўлганида эди, эҳтимол мен унинг бу таклифини жон жон деб қаьул қилган бўлармидим…»
Исмат ака Сиз ҳатто «дамланган эмас , сузиб аралаштириб тавоқга солинган ошга» иштиёқингизни билдирибсиз. Уни истемолидан аввал «болта» кўтариб қир, тоққа ўтин йиғиб ( А. Ориповни Москвада беморлик чоғида ҳар куни тухум пишириб бориб кўрганингиздак) қўлларга тикан кириб, қавариб ундан кийинги пиширилиб дамланган ош маъзали ва тотли бўлмайдими!?