• Сб. Июн 14th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Исмат ХУШЕВ: ТОЖМАҲАЛДА ЮСУФ ЖУМА ШЕЪРХОНЛИГИ

Апр 25, 2016

Ю.Жума расми

 

 

ТОЖМАҲАЛДА ЮСУФ ЖУМА ШЕЪРХОНЛИГИ
Бухорода шоирлар кўп, лекин Юсуф Жума битта экан
(Уч манбадан олинган бир тўй тафсилоти)
1.
Тожмаҳал – Бухоронинг мўҳташам ва довруғли тўйхонасига айлангани ҳақида олдин ҳам эшитгандим.
Ҳозирги пахта компаниясидан бир оз муқаддам бу қутлуғ кошонада муборак бир тўй бўлиб ўтди. Унда келин куёвга айтилган ҳар бир табрик – Юсуф Жума шеъридан бошланиб, Юсуф Шума шеъри  билан тугади.
Бир ё икки мартагина Жамол Камолнинг мумтоз ғазаллари янгради, холос.
Мен Жамол Камолнинг асли Шофирконлик эканини, қизи АҚШда яшашини билардим. Ўзи ҳам кейинги йилларда хорижда яшаётганидан хабардор эдим.
Яқинда унинг Бухорога келиб: “Аҳволларинг қачон ўзгаради?” деб куюнганини, баъзи бир ҳамюртларига баҳоли қудрат ёрдам берганини айтишган эди.
Афсус, бутун умрини совет замонини олқишлашга бағишлаган, кейинчалик мустақиллик маддоҳига айланган не-не шоиру уламолар шеъру-ашъорларини ёшлар тилга ҳам олишмади, уларни биров эсламади ҳам.
Бир сўз билан айтганда, тўй бошдан оёқ Юсуф Жума шеърияти кечасига айланиб кетди
Бухоролик бугунги ёшлар, ажабки, Юсуф Жума шайдоси  экан…
2. 
Бугун интернет ва компьютерлар замони ёшларнинг кўзини очмоқда.
Юсуф Жуманинг босилмаган ва эфирдан айтилмаган шеърлари бугун ёшлар қўлида қўлма қўл эканини билиб, яширмайман, ажиб ҳайратларга ошно бўлдим.
Юсуф Жумани халқ кўзидан яшираман деганлар, билиб қўйсин, улар бу бемаъни ва калтабин ҳаракатлари билан шоирнинг янада машҳур бўлишига хизмат қилган кўринадилар…
3.
Бугун Бухоро – Юсуф Жума билан нақадар фахрлангани ва уни нақадар соғингани ҳеч кимга сир эмас.
Мана шу тўйда келин куёв бир четда қолиб, асосий нутқ ва табриклар Юсуф Жума шеъри ва шахси атрофида айлангани ҳам бунинг яққол исботидир.
Бухоронинг Тожмаҳалида нишонланган оддий ўқитувчининг тўйи – орадаги ўн минглаб километрлик олис масофа ҳам бугун бухороликларни АҚШга бадарға қилинган талантли шоирлари Юсуф Жумадан ажрата олмаганини яққол кўрсатиб турибди…
Исмат Хушев,
«Дунё ўзбеклари» учун махсус
23 октябрь, 2014 йил,
Торонто шаҳри, Канада.
(Мақола “Дунё ўзбеклари”нинг Бухородаги ишончли манбалари хабарлари асосида ёзилди)

 

юсуф жума америкада

Суратда: Исёнкор ўзбек шоири Юсуф Жума Америка Қўшма Штатларида…

 

«Дунё ўзбеклари» учун махсус
6 комментариев к «Исмат ХУШЕВ: ТОЖМАҲАЛДА ЮСУФ ЖУМА ШЕЪРХОНЛИГИ»
  1. Men ko`p to`ylarda bo`laman. Haqiqatda ham Yusuf Jumaning nomi va she`rlari tez-tez tilga olinib turadi. Odamlar endi qo`rqmay qolishgan bu hukumatdan. Ko`pi ketib, ozi qoldi Yusufjon. Yana bir oz sabr qiling…

  2. «Афсус, бутун умрини совет замонини олқишлашга бағишлаган, кейинчалик мустақиллик маддоҳига айланган не-не шоиру уламолар шеъру-ашъорларини ёшлар тилга ҳам олишмади, уларни биров эсламади ҳам». Нафс йўлида миллатини унутган Якка ҳокимни маддохларча махтаётганлар халқ эътиборидан қолиши аниқ. Ж.Юсуф, М.Солих ва Р. Парфилар алохида тарихимиздан ўрин олажак. Буларни бизга топиб бераётгани учун Исмат Хушевга ва унинг «Дунё ўзбеклари»га алоҳаида раҳмат айтишимиз керак бўлади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *