• Вт. Окт 15th, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Исмат Хушев: Васила опанинг юбилейидан ҳам суюндим, ҳам куйиндим…

Апр 30, 2016

Василанинг яхши расми

1.
Васила опанинг таваллуд кунларига 60 йил тўлиши муносабати билан пойтахтимизнинг энг сўлим ва мўҳташам ресторани  — «Офтоб»да ўтказилган гўзал табдир фото суратларини кўриб, кўнглимизда ажиб бир қувонч ва ҳаяжон туйдик.
Саксонинчи йиллар охири — тўқсонинчи йиллар бошида Муҳаммад Солиҳ бошчилигида — ўзбек мухолифатининг тамал тошини қўйганлар сафида фаол бўлган Васила опа, чорак асрдан бўён, мухолифат сафларидаги ўз фаоллигини ҳамон қўлдай бермай келяапти.
Ўша даврдаги митинг ва йиғинларда Васила опанинг оташин шеърлар ўқиши ёдимда қолган эди…
2.
Мен яыинда Швецияга сафар қилганимда ўзбек мухолифатининг яна бир фаоли Исмоил Дадажоновнинг шинам ва кўркам, файзли  хонадонида меҳмон бўлган эдим.
Васила опани ҳам шу ерда тасодифан учратиб қолдим. Ҳуқуқшуносларнинг Стокгольмдаги халқаро анжуманига келган эканлар.
Сўнг ҳаммамиз — Исмоил Дадажонов, Васила Иноятова, Матлуба Азаматова, Нуриддин ва мен биргалашиб, қўй сўйиб бизни кутаётган водийлик ватандошимизнинг уйига меҳмонга борганмиз.
Исмоил аканинг уйидан то водийлик мезбонникига боргунча чўзилган бир неча юз километрлик масофани мен рулда, шеър ўқиб, босиб борганмиз.
Ўшанда Васила опанинг шеър ўқиш ва тўқиш санъатига яна бир бор қойил қолгандим.
Сўнг эртаси куни Васила опа, мен, Нуриддин биргалашиб Голландияга борганмиз. Кун бўйи шаҳар айланганмиз. Ўтган-кетганларни хотирлаганмиз.
Кечга яқин улар мени Амстердамнинг халқаро аэропортидан Вашингтонга учириб юборган эдилар…
3.
Бугун Васила опанинг муборак олтмиш ёшга тўлганини эшитиб, у кишининг пойтахтимиздаги энг нуфузли ва кўркам ресторандаги тўкин сочин давра фото лавҳаларини кўриб, ростини айтишим керак, ҳам қувондим, ҳам хафа бўлдим.
Қувонганим — тушунарли бўлса керак.
Ўз онгли умрини озодлик ва ҳурликка, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга бахшида этган мунис ва мўътабар аёлнинг бу қувончли куни — уни яхши билган ва ҳурмат қилганлар учун ҳақиқий байрам бўлиши табиий, албатта.
Куйинганим, ранжиганим шу маънодаки, олтмиш йил ўзбек жамиятининг энг хавфли ва хатарли, рус тилида айтганда «неблагодарный» вазифаси ва миссиясини қойилмақом қилиб бажариб келаётган жасоратли ва фидойи аёлнинг шу муборак кунида унинг ўтган ибратли ҳаёт йўли ва сабоқ олса арзийдиган фаолияти ҳақида ҳеч ким ҳеч қаерда бир оғиз бўлса-да, мақола ва суҳбат, очерк ва лавҳа эълон қилмади…
4.
Ҳолбуки, Васила опа ўз умри давомида қанчадан қанча одамларга, хусусан, журналистларга яхшилик қилган, меҳр ва муҳаббат билдирган эди.
У кишининг «Эзгулик» жамияти раиси сифатида олиб бораётган хайрли ва савобли ишларининг таърифу тавсифига сўз ожиз бугун.
Бегоналар-ку, майли, ҳатто унинг ёнида юрган, опанинг ишонч ва мададидан ҳамиша баҳраманд бўлган Абдураҳмон Ташанов каби талантли журналистлар ҳам негадир жим.
Ахир одам бу дунёга бир марта келади. Олтмиш ёшга ҳам бир марта бўлади.
Наҳотки, Ўзбекистондай тоталитар тузумда Ватан ичкрисида инсон ҳуқуқлари билан шуғулланиш — аждарҳонинг оғзида туришдек хавфли ва хатарли ҳол эканини билмасак…
5.
Майли, нима бўлганда ҳам — олис Канадада туриб, биз бугун Васила опани таваллуд кунлари билан чин юракдан муборакбод этамиз.
У кишига сиҳат-саломатлик, бахт-саодат ва узоқ умр тилаб қоламиз.
Бугунги очиқ кўнгиллик ва шижоат, оташинлик ва жасорат, меҳрибонлик ва латофат Сизни ҳеч қачон тарк этмасин, Васила опа.
Бахтимизга доим соғ бўлинг!
Исмат Хушев,
«Дунё ўзбеклари» Бош муҳаррири,
27 апрель, 2016 йил,
Торонто шаҳри, Канада.

 

4 шарҳ

  1. Исмат ака, раҳмат Сизга. Одатдагидай самимий ва чин дилдан ёзгансиз. Васила опа ростдан ҳам шу этибор ва хурматга арзийдиган мард аёл.

  2. Assalomu alaykum Dunyo Ozbeklari .Men xam Fursatdan foydalanib Vasilaxon singlimni tabarruk oltmush yoshlari bilan chin qalbimdan tabriklayman . Vasilaxonni vatanda yashab mardlarcha kurashib juda kop insholarga tekkanidan meni xabarim bor umrlari uzoq bolsin xamisha sog bolsin .

  3. Исмат Хушевнинг бу мақоласи ҳам унинг чин инсонлик ва одамгарчилик фазилатидан даракдир.

  4. Минг бора офарин сизга Ҳурматли Исмат ака!
    Ҳақиқий дўстлик ва одамгарчиликнинг байроғи яна сизда кетди. Бугунги кунларимизда жуда кўплаб унутилган инсонлар ўзлари ҳақида ДУНЁ ЎЗБЕКЛАРИда мақолалар чиқаётганидан, ҲАЛҚИМ МЕНИ ЁДИГА ОЛДИ, БУТУН ДУНЁ ЎҚИЯПТИКУ МАНА ДЕБ ХУДОГА ШУКРОНАЛАР АЙТИБ, НОМИНГИЗГА ДУОЛАР ЎҚИШАЯПДИ!
    БИЗ ҲАМ ВАСИЛА ОПАНИ МУБОРАК БАЙРАМЛАРИ БИЛАН ТАБРИКЛАЙМИЗ. ЁРУҒ КУНЛАРИ ҲАЛИ ОЛДИНДА, ИШОНЧЛАРИ СЎНМАГАН ИНСОН НИЯТИГА АЛБАТТА ЕТАДИ.
    ҲАЛИ ШУНДАЙ КУНЛАР КЕЛАДИ, КАРИМОВ ҲАҚИДА ЁЗСАНГИЗ КУЧ ИШЛАТАР ТИЗИМЛАРДАН ТОРТИБ, ЮҚОРИ ЭШЕЛОН КАЗОЛАРИГАЧА СИЗГА МАЛОМАТ ТОШИНИ ОТИШАДИ, ҚУВҒИНГА ОЛИШАДИ.
    БУГУН ЗИМДАН ҚЎПОРУВЧИЛИК ҚИЛАЁТГАН ҲАЛҚ ДУШМАНЛАРИ ЭРТАГА ОЧИҚЧА ҲАРАКАТЛАРГА ЎТИШИ ИНКОР ЭТИБ БЎЛМАС ҲАҚИҚАТДИР.
    ШАМОЛНИНГ ЭСИШИГА ҚАРАБ ФИКР ҚИЛАДИГАН, МАНСАБ УЧУН ҲАР ҚАНДАЙ ПАСТКАШЛИКЛАРДАН ТОЙМАГАН МИНГЛАБ КАЗОЛАР ҲАҚИДА ЎҚИБ ЎРГАНДИК, УЛАРНИНГ КИМЛИГИНИ ТАРИХИМИЗГА ТЕМИР ҲАРФЛАР БИЛАН ҚОТИРДИНГИЗ!
    ИЧКИ МАТБУОТ ВА УНИНГ ЖУРНАЛИСТЛАРИДАН ҲАФА БЎЛИШ ЎРИНСИЗ!ИШЛАШЛАРИ КЕРАК, ЯШАШЛАРИ УЧУН! СИЗГА ЭСА КАТТА РАҲМАТ, ИСМАТ АКА!!!

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *