• Чт. Фев 6th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Қозоғистонликларнинг севимли Дилафрўзи….

Авг 13, 2012
Қозоғистонликларнинг  севимли Дилафрўзи….
Қозоғистонликларнинг  севимли Дилафрўзи….

Қачон Чимкентга йўлим тушса, бу хонанда билан албатда кўришаман.

Ёш бўлишига қарамай, Қозоғистон жанубида ўтказиб келинаётган “Офарин” қўрик танловининг ғолиби бўлишга улгирган бу қиз билан унинг янги қўшиқлари ва хозирги замон шеърияти хақида кўп гаплашамиз.

Исми Дилафруз бўлган бу хонанда, Чимкент ўзбекларининг фахри. Чимкентликлар уни “Диля” деб аташади ва турли маросимлар хамда тўйларда унинг қўшиқларини мириқиб тинглашади.

У қозоқча куйлаганда даврадаги қозоқлар сел бўлишади, русча қўшиқлари русларни лол қолдиради, туркча хониши эса туркларни рақсга туширади…

Дилафруз бугун хинд, турк, рус, француз ва араб тилидаги қўшиқларни махорат билан куйлайди. Чимкентликлар назаримда анчайин романтик халқ. Улар тўйларда Дилафруздан французча “Жю тем” (Севаман) қўшиғини куйлашни кўп сўрашади.

Машхур француз қўшиқчиси Лара Фабиан ижодидаги ижроси энг мураккаб бўлган бу сокин ва айни пайтда эхтиросли қўшиқни Диля юракдан куйлайди. Авж пардаларида, тўйхонадаги каттаю кичик қарсак чалиб юборганини кўп қўрганман…

Яқинда унинг продюссери, дўстимиз Муроджон Алиқулов, Дилафрузни Ўзбекистондаги мустақиллик байрами тантаналарига таклиф қилишаётгани хақида айтиб қолди.

“Куни кеча телефон қилишди ва байрам концерти репетицияларига етиб келишимизни, хар кунги “прогон”ларда қатнашишимиз кераклигини айтишди. Ўйланиб ўтирибмиз хозир…Сентябр бошида гастрол сафарларимиз бор Хитойга ва Кореяга. Шунинг учун, узримизни айтиб, бора олмаслигимизни айтдик” деди Муроджон.

Дилафрузнингнинг ижодига Ўзбекистон шоу бизнеси вакилларининг қизиқиши хам тоборо ортиб бораяпти. Унинг барча қўшиқлари Тошкентдаги номдор овоз ёзиш студияларида ёзилаяпти.

Хитойнинг Гуанч жоу, Макао, Гон Конг каби шахарлаида, Малайзия, Корея каби мамлакатларнинг дискотека ва клубларида Дилафрузнинг қўшиқлари янграётгани хақида маълумотлар бор.

“Куни кеча Москвадан чиқишди ва Дилафрузнинг янги қўшиқлари яхши чиқибди, дейишиб, рахмат айтишди” дейди яна Муроджон.

Ўзбек санъати ва маданиятини дунёга танитиш йўлида харакат қилаётган миллатдошимиз Дилафрузнинг ижодига равнақ тилаб қоламиз.

http://www.youtube.com/watch?v=s5hBBnlwfAY “Фироқ” қўшиғи

http://www.youtube.com/watch?v=M_t7-fS40Gw “Сенсиз” қўшиғи

http://www.youtube.com/watch?v=okjY_mm8-sE Келибди кушиги.

Улуғбек Хайдаров, журналист, Ванкувер, (Канада)

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *