• Вт. Окт 15th, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Юсуф Расул фикрларини ўқиб

Авг 26, 2012
Юсуф Расул фикрларини ўқиб
Юсуф Расул фикрларини ўқиб

Юсуф Расул жанобларининг «Дунё ўзбеклари” сахифасида «Тўрабек Санонинг мақоласини ўқиб…» номи остида билдирган фикрлари одамни анча хайрон қолдирди.

Тарих ва динга бахо бериш борасида анчайин тор фикр юритишлари маълум бўлди. Албатта уларга Қуръон ва Суннатдан раддияни жуда кўп келтириш мумкин.

Лекин Юсуф Расул жаноблари «гапни яна диний ривоятларга буряпти» деб «ранжимасликлари» учун сахифада келтирилган баъзи фикларига мантиқан қисқа жавоб беришни лозим топдим:

“Тўғрисини айтсам. ўзини диндорлигини кўз кўз қилиб, хар икки гапнинг бирида Аллох сўзини ишлатиб, такаббурлик қилаётган кишилар кўпчилик каби мени хам ранжитади. Уларга илм фандан гапирсангиз, гапни диний ривоятларга буриб юборишади” (иқтибос тугади)

Хўп, диндор одам Аллох сўзини ишлатмай қайси сузни ишлатсин? “Ё президентим» десинми? Устига устак Аллох деган одам диндорлигини кўз-кўз қилаётган бўладими? “кўпчилик каби мени хам ранжитади» дебсиз. Менимча кўпчиликни эмас, сизни ва уч туртта «Бирлик»чиларни ранжитиш мумкин. Аллохга шукурки сизлар кўпчилик эмассизлар.

“Минг йилларки ахвол шунка. Улар Қуръон ва Хадис ўрганишади. Сиз айтганингиздек Ғарб олимлари ихтиро қилган техника, транспорт воситаларини физикавий жараёнлар эмас, Аллохнинг қудрати билан бўляпти деб, нодонларча фикрлашади.” (иқтибос тугади)

Бу гапларидан Юсуф Расул жаноблари Ислом дини ақидаси борасида билимларини оширишлари лозимлиги кўриниб турипти. Биз мусулмонлар Аллох еру-осмонларни ва жонзотларни йўқдан бор қилган зот деб эътиқод қиламиз. Кандай қилиб ундаги харакатларни (физик жараёнларни) Аллохнинг иродасидан ташқари бўляпти деб айтишимиз мумкин. Унда дахрийлардан нима фарқимиз қолади. Агар ўзингиз шундай эътиқодда бўлсангиз албатта тавба қилинг.

“Бирор Ғарб олими янги кашфиёт қилса “Бу Қуръонда бор эди, улар энди кашфиётни қилишибди” , деган сўзларни кўп эшитганман.

“Биродар, шу нарса Қуръонда бўлса , нега мусулмонлар 1300 йилдан буён бир дона моторли велосипед ярата олишмаган? Ёки , динда техника фанлари таъқиқланганми?”(иқтибос тугади)

Албатта дунёвий илм хам вақт ўтиши билан босқичма-босқич ривожланиб борган. Хозирги техника ривожланиш даври мусулмон оламининг заифлашган вактига тўғри келган. Лекин бу дегани хар доим хам шундай бўлади дегани эмас. Мусулмонлар 9- 13 асрларда физика, химия, геометрия, алгебра, биология, ботаника, тиббиёт, астрономия каби фанларга асос солганларида Ғарб олимлари қайси кавакда эдилар? Нима учун Ғарб олимлари моторли велосипедни бундан 500 йил ёки 1000 йил олдин яратишмади?

“Нега Аллохнинг қудрати билан мусулмонлар шунака кашфиётлар қила олишмайди? Бунинг сабаблари нимада? Ёки, сизнингча, одиий радио, тв, компютерни хам кашфиётчилар Қуръон ва Хадис ўқиб яратишганми?” (иқтибос тугади)

Радио, ТВ, компютер ихтиро қилган кашфиётчилар, Қуръон ва Хадис ўқиган мусулмон олимлариниг алгебра, физика каби фанларга асос солганлари сабабли кашф қилганлар.

Ядро бомбасини ихтиро қилган кашфиётчилар, Қуръон ва Хадис ўқиган мусулмон олимлариниг химия фанинига асос солганлари сабабли кашф қилганлар.

Осмонга сунъий йўлдош учираётган олимлар, Қуръон ва Хадис ўқиган мусулмон олимлариниг астрономия фанига асос солганлари сабабли учирмоқдалар.

Бу рўйхатни анча давом эттириш мумкин.

Хозирги Испания худудида бир неча юз йил хукмронлик қилган Ислом халифалиги даврида Европаликлар мусулмонлардан жуда катта дунёвий илм баъзасини ўзлаштирдилар ва хозирги тараққиётлари учун пойдевор яратдилар. Ва кўпгина Ғарб олимлари хозиргача бу хақиқатни сир тутиб келишмоқда. Устига устак баъзи бир ўша ерлик корчалонлари “мусулмонлар хеч қачон ривожланмайди, улар Қуръон ва Хадис ўқишдан бошқа нарсани билишмайди, улар террорист, босқинчи” деб сайраб келишади. Ўзини мусулмонман дейдиган баъзи бир миллатдошларимиз хам уларга жўр бўлиб сайрашлари албатта ачинарли холатдир. “Тузини еб тузлиғига тупуриш” деб шуни айтсалар керакда.

«Эътироз билдирсангиз уларнинг жавоби тайёр. Сизни дин душманига чиқаришади. мусулмонларни қолоқлигига яхудийларни айблашади. Гўёки яхудий уларни миясига кириб олиб, фикр ва тафаккур йўлини тўсиб қўйгандек» (иқтибос тугади)

Бу эса мусулмонларга очиқ тухматдир. Қайси Қуръон ва Хадисни яхши ўрганган мусулмон олими мусулмонларни қолоқлигига яхудийлар айбдор дебди? Хеч бўлмаса мисол қилиб биргина мусулмон олимининг исмини келтирсалар яхши бўларди.

«Хар бир миллатда динга муккасидан кетган, таркидуёчилик қилиб яшайдиган кишилар албатта топилади. Лекин улар жуда кам. Жамиятда диннинг нуфузи спортчалик катта эмас. Жамиятда дин санъатчалик катта мавқеда эмас» (иқтибос тугади)

Бу фикр хам бир томонлама асоссиз ва мантиқсиз фикрдир. Қайси жамиятни назарда тутиляпти? Агар Ўзбекистон назарда тутилаётган бўлса тўғри, чунки етмиш йил Худосизлик ғояси хукмронлик қилган жамиятда бундан бошқача бўлиши мумкин эмас. Лекин дунёдаги хамма жамиятларга бундай нисбат бериш нодонликдир. Мусулмон одам ибодат ва илмдан бўш вақтида спорт билан хам, санъат билан хам шуғулланиши мумкин. Бу билан спорт ва санъатни динидан устун қўйган булиб чиқмайди.

«Исмат Хушев эса Тангрининг ўзбек халқига берган катта туҳфаси.

Камтарин, олийжаноб, холис ва хақиқатгўй журналист акамизни асрайлик!

Чунки, динни махкам ушлаган мингта чаласавод диндордан, Исмат Хушев каби битта ҳақиқатгўй журналист афзалдир» (иқтибос тугади)

Охирги жумлаларида мусулмонлар учун яхшигина хакоратдир. Динни махкам ушлаган одамни чаласавод дейиш қайси меъзонга тўғри келади. Алишер Навоий, Имом Бухорий, Беруний, Мирзо Улуғбек, Ибн Сино каби боболаримизнинг хаммалари динни махкам ушлаганлар, демак хаммалари чаласавод бўлишган эканда? Исмат Хушевни мақташ учун бундай беъмани жумлани қўшиш шарт эмас эди. Бировни бундай йўл билан мақташ, макталаётган одамни хам обрўсини туширади.

Маълумки биз хозир аниқ бир замон ва маконда яшаяпмиз. Лекин инсоният тараққиётига бахо бериш учун факат хозирги замонни қиёс қилиб бахолаш албатта билимсизликдир. Юсуф Расул жанобларини фикрларини ўқиган одам инсоният 19-асрдан, яъни Ғарб техника тараққиёти йўлига ўтганда пайдо бўлган эканда деган фикрга бориши мумкин. Албатта бундай фикрлаш илмли, маърифатли одамга ярашмайди. Юсуф Расул жанобларининг миллатимиз келажаги, ватанимиз тинчлиги ва фаровонлиги учун қилаётган хизматларини хурмат қиламиз. Лекин дин ва мусулмонлар хақида фикр баён қилишда эхтиёт бўлишларини маслахат берамиз.

Эътиборингиз учун рахмат.

Тошкандий.

29 комментариев к «Юсуф Расул фикрларини ўқиб»
  1. Janob Toshkandy,

    Man ximik olimman. Musulmon olimlarning birontasining biron-bir kashfiyot qilganligi ma’lum emas. Barcha ximiyaviy elementlar xristianlar tomonidan kashf qilingan. Fizikaning asosiy qonunlarini Nyuton va Astronomiy asoschisi esa Galiley va Kopernik hisoblanadi. Biologiyaning asoschisi Charles Darvin. Arablar ayollarga hijob ixtiro qilganligi ma’lum lekin.

    1. Жаноб, «химик олим»,
      сиз ва сизга ўхшаган «олимлар» диққатига:
      Британия энциклопедияси химиянинг асосочиси дея Жобир ибн Хайённи (721-805) эътироф этади. (Дарвоқе, химия сўзининг ўзи ҳам арабча «ал-кимё» сўзидан олинган).
      Агарда «илмий ишлар»дан бўш пайтингизда ушбу манбага мурожаат этиб, бироз мутолаа қилсангиз, мусулмон олимларининг ушбу фан ва бошқа турли фан сохаларидаги буюк кашфиётлари ҳақида олам-олам маълумотлар оласиз.
      Ҳасаддан ёрилиб ўлиб қолмассиз деган умид билдириб қоламиз.

      1. Janobi O’zbek yigiti,
        Siz aytgan Jobir Ibn Hayyonni sizdan eshitib turibman. Kimyo so’zi qora yer degan ma’noni beradi. Bu so’zning kelib chiqishi haqida juda ko’p variantlar mavjud. Bu so’zning kelib chiqishi Xitoydan , Afrikadan va Rimdan degan taxminlar mavjud. Asosiysi Kimyo faniga hissa qo’shishda. Ximiya fani asosan Mendeleev kashfiyotidan keyin rivojlana boshlagan.

    2. Шуҳрат жаноблари,
      Ҳозирда ғарб олимларининг ўзлари томонидан (баъзилари буни истамасаларда, воқеъликдан, мавжуд фактлардан қаёққа ҳам қочиб қутулиб бўларди, ахир) «химиянинг асосочи» («отец химии») дея тилга олинадиган Жобир ибн Ҳайённинг ким эканлигини билмай туриб химия ҳақида гапиришнинг ўзи кулгули ҳол.
      Химия сўзининг келиб чиқиши ҳақида турли «вариант»лар мавжуд эканини эслабсизу, лекин, минг ажаб, нима учундир асосий «вариант»ини зикр этишни унутибсиз.
      Киши бирор баҳсли мавзу ҳақида гапиришга киришар экан, ушбу мавзуни ҳар томонлама ўрганиб чиқиб, унга ёқадими ёки йўқми, мавжуд барча асосли фактларни тан олиши лозим бўлади.
      http://ru.wikipedia.org/wiki/%D0%A5%D1%80%D0%BE%D0%BD%D0%BE%D0%BB%D0%BE%D0%B3%D0%B8%D1%8F_%D1%85%D0%B8%D0%BC%D0%B8%D0%B8
      http://ru.wikipedia.org/wiki/%D0%A5%D0%B8%D0%BC%D0%B8%D1%8F

    3. МУБОРАК ДИНИМИЗНИНГ ТАҲҚИРЛАНИШИГА ЙЎЛ ҚЎЙМАЙЛИК, БИРОДАРЛАР!
      Мана, ўзингиз химик олим экансиз, нима ихтиро қилдингиз, Демократ ака? Химия фанига биттагина бўлса ҳам янгилик кирита олдингизми? Ёки химия фанига оид бирорта тайёр мавзуни дарсларни аъло баҳоларга ўзлаштиргувчи талабадан салгина зиёдроқ қилиб ёдлаб олгач, илмий устозингиз ва бир-иккита ассистент ҳузурида тутилмасдан ёдаки айтиб бера олганингиз учун: «Ҳарқалай илмий ишимни аъло даражада ҳимоя қилиб олдим. Энди мен ҳам улуғ олимман!» — дея керилиб юрибсизми? Ҳолингизга ҳам кулгим келади, ҳам йиғлагим. Улуғ адибимиз Тоҳир Маликнинг бир асарида (асарнинг номини эслолмаяпман) сизга ўхшаган битта «улуғ олим»нинг Америкада қандай ҳолатга тушганини ўқиб, ачингандим…
      Тўғри, ислом олимлари сиз айтгандек, атом бомбаси ёхуд ядро қуроли ихтиро этиш каби «оламшумул» кашфиётлар қилшгани йўқ. Чунки, биринчидан, уларнинг бунақа нарсаларга умуман эҳтиёжи йўқ. Нега десангиз, бадбахт (имонсиз ва даҳрий бўлганликлари туфайли бадбахтдирлар улар!) олимлар томонидан кашф этилган бу машъум қуроллар инсоният бошига нуқул қаро кунни солиш, миллионлаб бегуноҳ инсонларнинг қони тўкилишига сабаб бўлиш ва, ҳатто, Она Сайёрамизни ўз меҳваридан чиқариб юборишдек ўта даҳшатли оқибатларни келтириб чиқаришдан бошқа нарсага ярамайди. Қуръони Карим ва Ҳадиси Шариф каби муборак китобларда ёзилган илоҳий илмларни ўрганишаётган саодатли (қалбларидаги муборак имон нури туфайли саодатлидирлар улар!) олимлар эса ДУОИ ХАЙР дея аталмиш ўта қудратли қуролни ихтиро қилишганким, унинг воситасида, ҳатто, меҳваридан четга чиқиб кетаёзган Она Сайёрамизни яна ўз меҳварига қайтариш мумкин!
      Иккинчидан, қадрли Демократ ака, ҳар бир олим ўз соҳасига кўра иш олиб боради, тажриба ўтказади ва кашфиётлар қилади ҳамда ўз соҳасига оид саволлар билан сўроққа тутилади. Мана, сиз химик олим экансиз, шу пайтгача бирортаси: «Итимни ахталаб беринг, олим ака!» — дея эшигингизни қоқдими? Йўқ, албатта! Борганида ҳам шўрликнинг итини ахталамасдан: «Нима, мен сенга ветеринармидимки, итингни ахталасам?!.» — дебон қувиб солардингиз! Шу ўринда Юсуф Расул жанобларининг ақлу заковатига ҳам қойил қолмаганимнинг боисини айтиб ўтсам, мадрасаларда шариат илмини ўрганишаётган толиби илмлардан улар ўрганишаётган илмий мавзулар бир четда қолиб, уларнинг илмий дастурларига умуман алоқаси бўлмаган саволларга жавоб беришларини талаб қилаётганлигингизга амин бўласиз. Юсуф оғанинг ўзи-ку сув қилиб ичиб юборгани – «Абдураҳмон Жомийнинг тасаввуфга доир қарашлари» — деган мавзуни бермай, бошқа мавзуни беришганига аччиқ қилганидан (балки эплашига кўзи етмаганидан) аспирантурани ташлаб кетган экан. Яна «Керосиннинг зичлиги каттами, ўсимлик ёғининг?» — деганга ўхшаш бошқа соҳага оид саволлар билан Тафсир илми, Ҳадис илми каби муқаддас илмларни ғайрат билан ўрганишаётган биродарларимизнинг бошларини қотирмоқчи. Менимча, Юсуф оға ўз мақоласида дунё илмидан ортда қолаётган мусулмонларни биродарона танқид қилиб, илмнинг юксак чўққисини эгаллашга ундамоқчи, жаноб пайғамбаримизнинг: «Илм Чинда бўлса ҳам ўрганишга жаҳд қилинглар!» — деган муборак ҳадисларини эслатмоқчи ва шу билан бир қаторда илм ўрганишнинг фарз эканлигини яна бир карра ўз биродарларининг ёдига туширип қўймоқчи бўлган бўлса керагу, аммо маҳорати етишмаганлиги сабаблими ёки бўлмасам атеистик руҳда тарбия топгпнлиги туфайлими, «Жамиятда диннинг нуфузи спортчалик катта эмас. Жамиятда дин санъатчалик катта мавқега эга эмас!» — дея ИСЛОМдек муқаддас динни боплап ҳақорат қилип қўйипти. Яхшиям, «Дунё Ўзбеклари» сайтидаги ўзбек тилида бериладиган материалларни ўзбеклардан бошқа кишилар ўқишмайди. Динини ҳимоя қилиш учун жонидан кечишга ҳам тайёр турган араблар ё форслар ўқишганида борми, америкалик бетавфиқ режиссёрлар томонидан Расулуллоҳни ва муборак ислом динини таҳқир қилувчи фильм суратга олингани учун бутун Америка халқи (сафиру туристлари, айниқса) балога қолганидек, Юсуф оғанинг «шарофати»дан бутун ўзбек халқи балога қолиб кетарди-я! Худо асрасин!
      Хўш, спорт нима ўзи? Тўғри, ўз меъёрида бажариладиган спорт амаллари инсон саломатлиги учун кони фойда. Буни муборак динимиз ҳам 100% тасдиқлайди. Аммо спортни динидан устун кўрувчи «профессионал» спортчиларнинг жуда кўпчилиги спорт билан меъёридан ошиқча шуғулланишганликлари учун аъзоларининг ҳаддан ортиқ зўриқиш олганлиги туфайли умрларининг охирида қанчалар уқубат чекишгани, афсусу надоматлар қилишгани хусусида ОАВда жуда кўп ёзилган. Улоқ чопиш(от спорти)га берилиб, пешин намозини тарк қилган чавандознинг кўпкари охирлайверганда йиқилиб, отларнинг туёғи остида эзғиланиб қаттиқ жароҳат олганини ва уч кун реанимацияда беҳуш ётиб, тўртинчи куни жон берганини ўз кўзим билан кўрганман. Бунга ўхшаш мисолларни санъат соҳасида ҳам исталган миқдорда келтириш мумкин. Айтайлик, санъатни ҳаётидан ҳам устун қўйгувчи, ишлаётган кинолари ишончли ва «ҳаётий» чиқиши учун ҳар картинада ҳар хил номаҳрам партнёрлар билан тўшакда ярим-ялонғоч ҳолда ишқий лаҳзалар акс эттирилган сюжетларни «жону дили» билан ижро этган санъаткор аёлларнинг оилавий бахтдан мосуво бўлиб (Боқий дунёдаги тушиши мумкин бўлган ҳолатларини-ку ҳозирча айтмай турайлик!) қолганлигини ҳам эшитган бўлсангиз керак. Ёки саҳнага чиқиш олдидан журъатлироқ бўлиб олиш учун анави Шайтоннинг пешобидан қиттай-қиттай олиб юриб, кексарганида майхона атрофида тентираб юрувчи исқирт «барматуха»ларга айланиб қолган эркак санъаткорлар ҳам санъатни диндан устун қўйиб юришгани айни ҳақиқатдир! Муборак Ислом дини эса Аллоҳ Таолонинг биз ожиз бандалари учун жўнатган шундай улуғ бир неъматидирки, ундаги амалларни қанча кўп ва маромига етказиб бажарган киши, Аллоҳга қасамки, икки дунёда ҳам хушнуд бўлса бўладики, сира пушаймон бўлмайди!
      Хўш, ДИН ўзи нима? ДИН шундай бир улуғ имкониятки, ундан оқилона фойдаланган кимсанинг иккала дунёси ҳам нурафшон бўлади! ДИН шундай бир улуғ йўлки, бу йўлни қоқилмай-суринмай ўта олган шахс Яратганнинг беназир жамолини кўра олишдек қутлуғ шарафга, абадий саодатга муяссар бўлади! Балиқ дея аталмиш жонворни билмаган инсон бўлмаса керак. Унинг тирикчилиги фақат сув билан. Балчиқли бўлса-да сув тўла кўлмак бўлса бас, бу унинг учун шоҳона ҳаёт тарзи ҳисобланади. Балиқни сувдан чиқариб олиб, Оқ уй раҳбариниг ҳашаматли креслосигами, ёки бўлмасам, Оқ пошшонинг соф олтиндан ясалган тахтигами ўтқазиб қўйсангиз, бечора ўзини жаҳаннамнинг қаърига тушиб қолгандек ҳис қилаверади. Чунки сувсиз унга ҳаёт йўқ! Демак, сув унинг учун энг зарур ҳаётий муҳитдир. Ана энди инсон ҳаётини кўз олдингизга келтиринг. Биз уни балиққа қиёсласак, ДИН унинг учун сув вазифасини, яъни энг зарур ҳаётий муҳит вазифасини бажаради. Динсиз кишининг ҳоли сувсиз қумлоқда қолган балиқдан ҳам ночорроқдир. Динсиз киши ўзини жаҳаннамнинг қаъридаман, деб ҳисоблайверсин. Бу тўрт кунлик дунё ўтади-кетади. Аммо абадий дунёда абадул-абад жаҳаннам қаърида бўлиш… Худо асрасин, нақадар даҳшат! Тўрт кунлик дунёни ўткинчи ўйин-кулгу билан ўтказсагу, бунинг эвазига абадул-абад уқубатлар исканжасига мубтало бўлсак, яхшими? Кошки айрим даҳрий ва имонсиз кимсаларнинг инкор қилгани билан йўқ бўлиб қолса экан жаҳаннам азоблари, даҳшатлари!.. Биз ожиз бандалар жаҳаннам оташининг даҳшатли уқубатлари ҳали у ёқда турсин, ер қимирлаш, сел босиш, авто ёки авиаҳалокатларга ўхшаш фалокатларга дуч келганимизда эсанкираб, ўзимизни қўйгали жой тополмай қоламизу… Ана кўрдингизми, Демократ ака, балиқлар учун сув энг зарур яшаш муҳити ҳисобланганидек, инсонларгаям дин шунчалик зарур ҳаётий муҳитдир! (Аммо Ер юзида дин деганиям, диний оқим деганиям шу қадар кўпки, уларнинг ҳисобига етмоқ душвор. Хўш, уларнинг қайси бири ўша соғлом муҳит ролини ижро эта олади? Бугунги кунда диндорман дея даъво қилгувчи баъзи инсонлар соғлом, илоҳий дин – муборак ислом дини бир чеккада қолиб, ўзларини аллақаёқдаги шайтоний оқимларнинг, ақидаси бузуқ секталарнинг, ҳар хил номақбул ҳизбу мазҳабларнинг қурбонига айлантиришмоқда. Ўн тўрт асрдан бери ботиллиги бот-бот исботланиб келинаётган динларни ҳалиям тарк этолмай сарсону саргардон юришибди бизнинг гумроҳ (яҳудий ва насоро) биродарларимиз! Турли заҳарли химикатлар билан заҳарланган сув омборига бориб қолган балиқ қай аҳволга тушса, турли шайтоний секта ва оқимларнинг исканжасида қолган биродарларимиз ҳам худди ўшандай аҳволдадирлар. Ёки бўлмасам, анча вақтдан бери бир жойда турганидан айниб қолган (эркин кислород миқдори жуда пасайиб кетган) сувга ташланган балиқ билан ҳукми мансух бўлган яҳудийлик ва насронийлик каби ботил динларга эътиқод қиладиган гумроҳ кимсаларнинг ҳоли бир-бирига жуда ўхшашдир. Айниб, сассиқ ҳолга келиб қолган сув балиқни ҳалокат сари элтганидек, ботил диний ақидалар ҳам одамизотни жаҳаннам қаърига қулатажак! Соф, экологик жиҳатдан пок бўлган сувли дарё ва денгизлар балиқлар учун соғлом ҳаётий муҳит бўла олганидек, турли эврилишлару ҳар хил шайтоний ақидалардан йироқ тура олган ПОК ИСЛОМ динигина инсоният учун ягона ҳаётий муҳитдир. Сизу биз буни яхши англай билсаккина икки дунёдаям Аллоҳи Зулжалолнинг қаҳридан эмину, раҳматидан баҳраманд бўла оламиз, иншааллоҳ!)
      Ислом оламидан етишиб чиққан улуғ олимларнинг дунё фанига қандай улкан ҳиссалар қўшганлиги хусусида бир нечта закий биродарларимиз, айниқса Фазлиддин Ёқуб исмли гўзал хулқли ва комил имонли қадрдонимиз жуда чиройли тарзда батафсил айтиб ўтибдилар. Ортиқча изоҳга ўрин ҳам қолдиришмапти, барака топгурлар! Шунинг учун бу борада ортиқча вақтингизни олмоқчи эмасман. Фақат сизнинг ва Юсуф оғанинг тарафини олиб, мантиқсиз изоҳлар ёзган Максим Назировга ўхшаш айрим гумроҳ биродарларимизга баъзи нарсаларни эслатиб ўтмоқчиман, холос.
      Ҳурматли биродарим Максим Назиров! Сиз ўз изоҳингизда: «Юсуф Расул пенсага чиқса, мазза қилиб ўқийди (Қуръони Каримни)…» — дея ёзибсиз. Марҳамат қилиб айтинг-чи, биродар, Юсуф оғанинг (нафақат Юсуф оғанинг, балки ер юзида истиқомат қилаётган барча ИНСОНларнинг, жумладан сиз ва менинг ҳам!) қўлида Аллоҳ Зулжалол томонидан: «Пенсага чиқиб олгунингча ўлмайсан(ёхуд мажруҳ бўлиб қолмайсан)!» — деб ёзилган кафолат қоғози бормикан?
      Дарвоқе, Демократ ака, сиз ҳам, Комил исмли биродаримиз ҳам ҳижоб ҳақида ижирғаниб гапирибсизлар. Ҳижоб нафақат мушфиқа ва заифа аёлларимизни дунё хусронидан ҳамда Шайтоннинг тажовузидан ҳимоя қилгувчи муқаддас матоҳ, балки эркак кишининг бономус ёхуд даюс эканлигини аниқлаб бергувчи восита эканлигини ҳам биласизми? Қайси эркак волидаи муҳтарамасининг ёхуд опа-синглисининг ёхуд рафиқасининг ва ёхуд қизининг ҳижоб кийишига қарши бўлса, билингки, у аниқ ДАЮСдир! Аҳли аёлига ҳижоб кийдириш – аҳли аёлини эъзозлаш демакдир! Табиатга диққат билан бир назар солинг-а! Барча улуғ неъматларнинг – олманинг ҳам, анорнинг ҳам, узумнинг ҳам, шафтолининг ҳам, нокнинг ҳам ҳижоб ичида гул-гул яшнаб турганлигининг гувоҳи бўласиз. Қирмизи олманинг пўстини (ҳижобини) арчиб қўйинг қани, ташқи муҳитнинг ножўя таъсирига неча соат бардош бера оларкин?! Шунга ўхшаб, дунё хусронидан эмин бўлиш ниятида ҳижоб кийган муҳтарама аёлларимизнинг ҳижобдан чиқишини фақат Шайтони лаингина истайди, холос! Шайтоннинг малайи ҳисобланмиш даюслар эса: «Ҳижоб кийдириш аёлни эксплуатация қилишдир!» — дея айҳаннос солганча кўр-кўрона Иблисга эргашадилар…
      Изоҳнависларнинг бири: «Химиявий элементларни кашф этган!» — дея Менделеевни улуғлабди. Гўё, коинотда Менделеевгача кислород бўлмагану, инсонлар нимадан нафас олишни билмай димиқиб ўлаёзган. Менделеев сеҳрли қутисидан чиқариб коинотга сочиб юборгандан кейингина ҳамма кислород билан мириқиб нафас ола бошлаган! Тўғри, Дмитрий Менделеев химиявий элементларнинг даврий системасини тузиб, фанга жуда улкан ҳисса қўшди. Аммо бу дегани Менделеев йўқдан бор қилувчи дегани эмас-ку! Менделеев ҳам, бошқа кашфиётчи олим ҳам Улуғ ва қудратли Аллоҳ Зулжалол томонидан яратиб қўйилган табиатдаги унсурларнинг хоссасини ёхуд унсурлар орасида ягона илоҳий тартибга кўра борадиган физикавий ва биохимиявий жараёнларни ҳамда физик қонуниятларни ўрганишган, холос! Чарльз Дарвиннинг телбаларга хос алжирашини эса ҳанузгача идрок қила олмапсиз, Демократ ака! Биология фанининг асосчиси эмиш! Дарвинни Биология фанининг асосчиси эмас, булғатувчиси десангиз, сизга қойил қолардим, Демократ ака! Омон бўлинг!

  2. Бу Тошкандий акамиз ута даражада кетган одам эканлару…Хош майли сиз айтгандай хамма замонавий техникалар мусулмонларни биринчи булиб Куронда билгандик демокчисиз…Нима учун биринчи булиб билган булсалар уша 4 асрингизда Куронни очиб куйиб бирма-бир химиявий моддаларни Куронни ичидан топиб, Менделеев кашф килган тартибли моддалар схемасини кашф килмадилар,чунки калага бир ярим метр латани сала килиб байлаб олиб уша асрларда хам мусулмондан чиккан олимларни сизга ухшаган динний фанатлар динний гийбат бухтоннизни бошлаб уларга зарарини тегизган сизга ухшаганлар…Абу Али Ибн Сино уша пайт апендицит,яъни куричакни операция киламан деганда,сизга ухшаган чалламулла Синони сен Аллох берган тан баданни кесаман деяпсан,кофирсан деб Синони камситиб йул куймаган экан,хозир эса кани куричакиз ёрилиб кетсин хаааъъъ югурмайсиза,олди оркангизни карамасдан бориб Антибиотик кофир ихтиро килган еб мазза килиб тузатасиз куричакизни…
    Сиз айбни Гарб минглаб километрдан изламасдан узизга ухшаган Каломуллалардан кидиринг…Яъни мусулмон Диний фанатчилар мусулмон Фан ва техник олимларни 4 асрдан бошлаб сизлар кофирсизлар деб зиндонга ташаб йук килиб келган…мана уша чалламулаларни колдики халиям колган экан сизга ухшаб динни никоб килиб олиб замонавий техникалар оркали яъни скайп оркали Гулсумойларга закаримни сувини ичасан деб хаётдан лаззат олиб юрмокдасизлар…Шуми сизни Курончилигиз….

    Сиз Юсуф Расул камсизлар дебсиз…Мен Юсуф Расул акани танимайман хам,гаплашмаган хам,мени тарафини олаяпсан деб чалламуллаликча фол очманг…Тугри Бирликчи кам, аммо Юсуф Расулга ухшаган хакикий мард углонлар сизга ухшаб динни никоб килмайди…Бор нарсани хакикатни гапиради бетизга,сизга ухшаб Оллохни номини собственный килиб олиб каргамайди хеч качон…Сизга куйиб берса Оллох факат сизники бошка сизни гапингизни олмаган,сизни чалламуллалигизга итоат килмаган кишилар сиз учун кофир булмокда…Сиз чукурлаб Куронни укисангиз булади…Юсуф Расул пенсага чикиб мазза килиб укийди Иншаллох,сизга ухшаб,Ю.Расул ёш даврида дин билан техникани аралашиб ёшларни захарланадигон болага ухшамайди…
    Гапим каттик ботган булса Куронни очиволиб скайп оркали каттик Оллохни номини тилиздан ерга ташамасдан мени каргаб куйинг мазза киламан сиздай чалламуллалар каргасалар…
    Хурмат билан Максим Назиров

    1. 4-асрда ҳали мусулмонларнинг ўзи йўқ бўлган ер юзида. Мактабни ҳам коридорда тугатганга ўхшайсиз-ку, оғайни. Олимларни ўтда ёққан диний фанатларни тарих қайд этгани эса рост. Лекин улар бизнинг муқаддас динимиз исломнинг эмас, ўзга бир дин намояндалари эдилар. Улар кимлар эканликларини эса лозим топсангиз билиб оларсиз, бунинг ҳозир мавзуга алоқаси йўқ.
      Дўстим, ўзингизни бунақа бўш, таги йўқ саводсиз сўзлар билан ноқулай аҳволга қўйгандан кўра, бетон қуйиб, плиткани босиб юраверганингиз минг чандон афзал деб ўйлайман. Хафа бўлмассиз деб ўйлайман. Бу менинг бир фикрим холос.

      1. ўзбек йигити: «Дўстим, ўзингизни бунақа бўш, таги йўқ саводсиз сўзлар билан ноқулай аҳволга қўйгандан кўра, бетон қуйиб, плиткани босиб юраверганингиз минг чандон афзал деб ўйлайман. Хафа бўлмассиз деб ўйлайман. Бу менинг бир фикрим холос.»
        Фикрингизга тулик кушиламан!

  3. Дарҳақиқат, мусулмонларнинг инсоният тараққиётига қўшган улкан ҳиссасини дунёдаги, қайси динда бўлишидан қатъий назар, озгина бўлсада илму-фандан хабари бор ҳар қандай киши тан олиб турган бир пайтда, баъзи ўзларини мусулмон атовчи «зиёлилар», бу одддий бир ҳақиқатни ҳеч ҳам тан олгиси келмаётгани жуда ҳам қизиқ туйилади. Ажабки, мусулмонлар ислом асосида ҳаёт кечирган пайтларида дунё миллатлари ичида пешқадам бўлганликлари ва аксинча, турли хурофотларга ботиб, ислом асосларидан узоқлашиб, суръатдагина мусулмон бўлиб қолганларидан сўнггина жаҳолат ботқоғига ботиб қолганликлари ойдек равшан ҳеч бир исбот талаб қилмайдиган ҳақиқат бўлишига қарамасдан, бу кимсалар эрта-ю кеч ислом ва мусулмонларни қолоқликда айблаб, уларгага туҳмат тошларини отиш билан оворалар.
    Хусусан, ушбу йигит ҳам, сезибми сезмасданми — буниси яратганга ҳавола, мусулмонларни ўша жаҳолатдан олиб чиқиш учун жон куйдириб, уларни ислоҳ қилиб ҳақиқий динларига қайтариш орзусида бўлган Абдурауф Фитратни ҳам, ўзлари сингари динни қораланган кишилардан дея талқин этмоқда.
    Минг афсус, бошқа нима ҳам дердик.
    Ушбу сайтнинг оқ билан қорани соғлом ва теран ақллари билан ажрата оладиган муҳтарам ўқувчиларига эса қуйидагиларни баҳам кўрмоқчи бўлдим: http://www.youtube.com/watch?v=0saqL8S11QU&feature=related
    (видео остидаги изоҳлар билан танишишни унутманг, ўзингиз учун қизиқарли бўлган талайгина маълумотларга эга бўласиз).

  4. Musulmonlar deganda islom dinini tushunmaslik kerak.
    O’zbek yigiti, bu ikki narsani farqiga bormasdan, Yusuf Rasulni dinni qoralashda ayblashi menga tushunarsiz qolmoqda.
    Din avvalo ko’ngil ishidir, kim amal qiladi, kim yo’q, bu har bir kishining SHAXSIY ishi.
    usulmonlar tarixda ham, bugungi kinda ham kelajakda ham insoniyat uchun biror yangilik qilishmagan va qila olishmaydi.
    Dindor radikallar asl islomni qayta tiklaganlari bilan hech narsa o’zgarmaydi, asl islom jangari, yovuz insonlarni ko’paytiradi xolos. Chunki asl inson bu tajovuzkor, zo’ravon dindir.
    Arablar islom deganda foyda manfaatni tushunishadi. Islom arablarga juda katta boyliklar, o’ljalar, behisob qonlar evaziga qulalr keltirgan.
    Islom qullari hozirgi vahobiylar kabi yana jazavaga tushmoqdalar. Ularning maqsadi 4 tadan xotib olib ayollarimiz huquqlarini buzish, ularni cho’ri qilib ishlatish, mazzaxo’rlikdir.
    Shu bois onggi, bilimi, tafakkuri bor yoshlar har qanday yo’l bilan bu islom radikallariga qarshi ayovsiz kurash olib borishimiz kerak.
    Yusuf Rasuldek mard, jasurr yoshlarni qo’llab quvvatlamasak, kelajakda bollarimiz bu radikallarga qul bo’lishadi.
    Ko’zingizni oching, turkiy va oriylar.
    Maksim do’stimizga sharaflar bo’lsing.
    Mo az radilo do’st nadorem. Do’sti mo demokrato///

  5. Qur’on va Hadislarni o’qiganimda, Bible ni o’qigan bo’laman. Qur’on va Hadis asosan Bible dan Sulaymonni Hikmatlari kitobida va Davudning Zaburidan olingan.

    Hullas Qur’on va Hadis men uchun yangilik emas,

  6. Bu maqolani yozgan insondan Alloh rozi bo’lsin. Bu maqolaga raddiya sifatida tanqidiy fikirlarini qilgan kishilarga Alloh hidoyatga loyiqlariga hidoyat bersin. Men himik olim emasmankuya lekin hozirda Meditsina sohasida talim olmoqdaman…Inson tana azolarini o’rganar ekanman Allohning bu yaratib qo’ygan mahluqining ajoyibligini ko’rib hayrat qilaman, undegi biror nuqsonning yo’g’ligini ko’rib hayratlanaman. Bizning sohada zalogiya, batanika, himiya ham asosiy fanlar hisoblanadi. Bu fanlarni yahshi o’qigan kishilar juda ham ko’p ajoyibotlarga duch keladi. Haqiqatdan ham bu fanlar ichida musilmon olimlar ham bor, g’ayri muslim olimlari ham bor. Nima bo’lganda ham bu olamlarni yo’qdan bor qilgan zot Alloh buyukligini va U o’zi tanlab bizga din qilgan islom ning naqadar komil va hatodan pokligini faqatgina islom ni va islom tarihini yahshi o’qiganlargina bilishlari mumkin. Men odamanatomiyasini o’qimasdan turib inson tanasidegi komillikni, ajoyiblikni bilmas edim. Hatto insondegi asosiy narsa hisoblanadigan qon haqida ham hech nima bilmas edim. Lekin shu sohada talim olishni boshlaganimdan beri faqat va faqat hayratlandim holos. Nega ? chunki bundey jasadni kim yaratgan ekan a ? Bu jasad ni kasal bo’lib qolganida unga davo bo’ladigan dorini kashf qilgan olim insonlarni dunyo ahli ko’klarga ko’tarib maqtaydi, lekin bu jasad ning yaratuvchisi bordur, bor bo’lsa kim ? Albatta Alloh, bilasizmi azizlar men meditnisina sohasida o’qimagunimcha islom dinidaman men ham musilmonman deb yurardim holos, lekin Robbimni, Payg’ambarimni, dinimni bilmas edim, dinimga amal qilmas edim, namoz o’qimas edim, roza tutmas edim. MEni yaratgan Robbimga itoat qilmas edim, Robbim menga qilma degan ishlarni qilar edim. Alhamdulillah Alloh meni hidoyat qildi, dunyo fanlari ni o’rganar ekanman, hayvonot olamlari ga nazar solar ekanman, inson azolarini talim olar ekanman, kimyoviy moddalarni o’rganar ekanman faqat va faqat Robbimga hamd aytamanki shuncha narsani 6 kunda yartdi. Endi shuncha narsani yaratgan zot Allohning dini bo’lgan islom qandey ekan a ? Men inson tanalarini o’rganar ekanman birorta nuqson topmadim, o’simliklar olamida sayohat qilar ekanman birorta kamchilik ko’rmadim…mana shu hayratlar meni islom ni o’rganishga yetakladi, o’rganyabman ham Allohga qasam ichib aytaman ki bu dinda birorta kamchilikni topa olmadim, bu din bizni nimaga buyrigan bo’lsa u albatta biz uchun yahshilik ekanini bizni nimadan qaytarsa u biz uchun yomonlik ekanini bildim holos.
    Masalan islom dini aroq ichishdan qaytargan, chunki aroq bu insondi jasadidegi barqarorlikni izidan chiqarib uni ohir oqibat qattiq kasal holoatga olib kelib qo’yadi.
    Islom ahli bu aroq ni Alloh buni bizga harom qilgan deb buni ichimaydi , natijada dunyoda ham ahiratda ham bahtli bo’ladi.
    Dunyo fanlarni yahshilab o’rgangan kishilar , agar insofli bo’lishsa islomni qabul qilishadi, huddiy hozirgi asrimizdegi va oldingi o’tgan asrlarda yashab o’tgan kofir olimlar islomni qabul qilishganidek.
    Islom tarihi da shundey malumotlarga ko’zim tushdi, musilmonlar dunyo fanlarida oldinda bo’lishgan ekan, hatto yevro’palardan kelib musilmonlar qo’lida talim olib ketishgan ekan.
    Yevro’pa qirollarining qasirlarida yaqin tarihlarimizgacha hojathona bo’lmagan ekan, oddiygini hojathonani musilmonlardan o’rganishgan ekan.
    Inshaalloh yana oldinga chiqib olamiz, chunki bugungi kunda ko’p musilmonlar barcha soholarda ilg’or qadamlarni qo’yib borishmoqda. Undan tashqari islomdan boshqa millatlardegi olimlar ahir oqibat islomni tan olishib qabil qilishyabdi.

  7. Demakratiya ning ayiblari tiqilib yotibdi, agar kavlasek tugatishning iloji yo’q lekin bu insonlarga nima bo’ldiki faqat va faqat kamchiliksiz bo’lgan dini islomdan kamchilik istashadi….

  8. Ўзбекка!
    Сиз каби исломчиларни илм ўрганганлари яхши. Лекин баъзи жоҳил ваҳобийларни халифалик қурамиз деб, чиранишлари, одамни нафратини қўзғатади.
    Илм ўрганинглар ваҳобийлар! Фақат илм билангина бу дунё моҳиятини тушуниб етишларинг мумкин. Қуръон ва Ҳадис билан ҳеч нарсага эришиб бўлмайди. Минг йил Қуръон ўқиганингиз билан Менделеев тузган жадвални кашф қила олмадингларку.
    Баъзи олимларни мусулмон бўлган эди дейсизлар. Фаробий, Беруний, Улуғбек каби олимлар Қуръон ва Ҳадис ўқиб, шунча катта илмий ишлар қилишмаган. Улар қадимги лотин файласуфлари меросини ўқишган, улардан таъсирланиб ана шунча буюк ишлар қилишагн.Шу боис уларни буюк олимлар деймиз, асло ислом олимлари эмас. Навоий, Бобур, Машраб эса сиз каби радикал догма диндорларга қарши қанча кулгули шеърлар ёзишмаган эди. Уларни бугун исломчи ваҳобий эмас балки маърифатпарвар шоир деб билишади.
    Шу нарсани ҳеч қачон эсдан чиқармайсиз, деган умиддамиз. Чунки дин ўрганиб дунёни тушуниш қийин. Дин бир ёқламаликка олиб келадиган илмдир.

  9. узбек джигитига раддия!!!
    Сиздай чалламуллаларда савия ва саводларингиз шу даражада кучайиб кетганки хатто скайпдаги кайдаги Гулсумойларни закарини сувини ичиб юрадигон Суперчалламуллага айланиб колгансизлар,
    4-асрда ҳали мусулмонларнинг ўзи йўқ бўлган ер юзида. деяпсиз бу дегани сиздай чалламуллалар кейинрок пайдо булган демокчимисиз??? унда Динозаврлар хам хаммаси чалламулла булиб тугилган эра эканда…сиз Мендеелевни гирт кофир деб ха бу Куронни ичида бор эди деяпсиз,нимага биронта Каломуллангиз шу моддаларни кашф килмасдан айнан кайдаги сочини жингалак килиб елкасига тушириб куйган Менделеев кашф киларкан,сиз мени бетонимга ишингиз бумасин,сиз менга бетонни ичидаги химиявий моддаларни хам Курондан топиб берсангиз балким бетоним тез катиб колмайди,шошмасдан куийб, кумгончойни ичиб сизга бемалол жавоб ёзардим,афсуски бетон тез катиб коладида,вактим хам киска…
    сиз айтияпсиз «Лекин улар бизнинг муқаддас динимиз исломнинг эмас, ўзга бир дин намояндалари эдилар.» дебсиз бу хаёлларизни физика ва химия астронимияни чукур урганиб учиб кетинг Марсга эмас,Марсда уже американлар бор…сиз Нептунга караб учишиз керак,ушанда балким биласиз уларингизни кимлигини??? унгача сиз фанатчилик ва хомхаёликизни килманг,фан техника бетон ва плиткаларимни Курону дини ислом билан аралаштирманг унака…
    Энди саводсизликка келсак хакикатан хам мен сизларга ухшаб бадейлаштириб утирмайман,вактим хам йук сизларга ухшаб ррррррррууббоиийййчи булишга…Сизни умуман хакингиз йук динни мени бетоним кафеларимга аралаштиришга кафелим сизни чалламуллалик скайпларингиздан яхши турипти…
    Мен энди билдим Юсуф Расул акамизни нимага сизларга бефойда гапириш деганларини???сизлар любой нарсага ха буни Оллох Куронга ёзилган деядигон булиб колгансизлар? Хамма нарса Оллох килган булса демак роса ношукр банда ман десангиз тугрирок булади…Чунки бутун техника самолёт ва хоказо Ленд Круиз Лексус 200ни хам олдин Куронда ёзганди демокчимисиз???нима уша сиз айтган 9-13 асрда сизга ухшаган Супер муллалар Маккаю Мадиннага битта завод курмадилар,биронта арабча заводни менга топиб беринг,пирожка ширинлик, кебаб шаурмадан бошка нарсалар ёки техникавий кашвиётларни нимага Куронни ёдлаб олган шахсларингиз килмасдан Пифагор деган одам формула кашф киларкан,бекорларни айтибсизда….мен сизга карши эмасман факат илтимос динний билимизни юракизни ичига саклаб узизгина миллиард марта кайтарсангиз жуда хам Нуроний чол була колишга ишлаб коласиз…сизча Юсуф Расулдай мард акаларимиз чаттак булса унда сиздай чалламуллаларни куллаб кувватлаб юришимиз керакми?
    Овора булманг техника ва фанга бу сафар сиздай фанатлар карши жанг кила олмайсизлар,куриб турибман бир ярим метр латани калага байлаб олиб Оллоху акбар деб, кофир ихтиро килган автомат Калашниковни кутариб юрибти тогма-тог…Нимага бирон Имом ёки Шайх автомат Кашниковни ихтиро килмаган??? Нимага кутарасизлар кофирни нарсаси билан кон тукилиб Оллоху акбар дейсизлар??? ундан кура Марсга учиб кетсангизлар яхши эмасми? шунча куролу аслихага пул сарфламасдан бирон уша муккадас кишиларингизни олдига учиб боришизга биронта учадигон техника кашф килсангиз буладику…Коинотни тагига илм ва техникани урганиб нималигини билиш даражасига етгунча сиздай фанатлар унгача йуколмайди,шунинг учун бефойда сизлар билан ёзишувлар…

    1. Яна бир карра қайтараман, азбаройи ўз фойдангиз учун, бориб бетониздан қолманг. Бу каби алахсирашлариз билан ўзингизни шарманда қилишдан бошқага ярамаябсиз. Маслаҳатга ўз вақтига кирмаганингиз туфайли оғзингизнинг иштонбоғи йўқ бир нотавон эканлигингиз ҳам маълум бўлиб қолди. Оқил киши ботқоққа бутунлай ботиб кетмасдан туриб, ўз эҳтиётини олгани афзал.

  10. Dunyo Ozbreklariga . Kimyo ilmi hakida tarihiy koz umib bolmas hakikatlar . Garblik olimlar kimyo ilmi musulmonlar tomonidan tolakonli ilm holatiga keltirilganini bir ovozdan takidlaydilar . Avvallari kimyoga oid narsalarni huddi sehrgarlikka ohshatib , sirli ravishda olib borilar ekan . Musulmonlar uni ilmiy tajribaga boysunadigan ilm ekanini isbot kildilar . Hijriy 369 [976 m.s ] yilda vafot etgan Muhammad ibn Ahmad al- Horazmiy ozining ; ‘
    Mafotiyhul ulum ‘
    — nomli kitobida kimyoviy tajribalarda ishlatiladigan moddalarning koplarini aytib otadi . Jobir ibn Hayyon esa , musulmonlarning kimyo ilmini royobga chikarishdagi tongich ulamolaridan hisoblanadi . Angliyaning Kalfton kolleji kimyo ustozi ozining 1923 yilda nashr etgan kitobida Jobir ibn Hayyonni kimyo ilmini togri ilmiy asosda birinchi bolib yolga koygan olim sifatida tilga oladi . Jobir ibn Hayyonning risolalarini nashr etgan olim Pol Kravas esa , uni tajribiy ilmlarning eng kozga koringan asoschisi , deb ataydi . U kishining shaniga aytilgan maktov sozlarini keltiraversak gap kopayib ketadi . Jobir ibn Hayyon rahmatullohi alayhi ilm bobida oziga hos maktab yaratdi . Uning kitoblari Ovrupo tillariga tarjima kilinib , bir necha asrlar davomida garb okuv urtlarida kollanma bolib keldi . Fazliddin Yokub . Amerikadan .

  11. БОРХЕС ИЗИДАН АЛ-АНДАЛУС САРИ

    Хорхе Луис Борхес ХII асрда Кордова ҳалифалигида яшаб ўтган ва Ғарб илм дунёсида бир қанча ўзлаштирилган исмлар билан машҳур бўлган араб файласуфи Ибн Рушднинг илмий изланишлари ҳақида ҳикоя қилар экан, ўқувчи бу ўринда воқеалар эмас, балки фикрлар сюжети йўналишидан боришга маҳкум. Борхеснинг ўзига хос тадқиқий услуби ҳикоя сўнгида бир мушоҳадавий жумбоқ ясашга олиб келади – “Сўнгги саҳифани қоралаб тугатаётганимда англаб етдимки, менинг ушбу ҳикоям–буни ёзаётган чоғимдаги қиёфамнинг инъикосидир ва айни шу ҳикояни ёза олиш учун айнан ўша одам бўлишим лозим эди, айнан ўша одам бўлишим учун эса мен мана шу ҳикояни ёзишим керак эди ва шу тақлид чексизликка қадар…”

    Аммо биз ҳикоянинг муфассал тадқиқидан кўра Борхес қаҳрамони яшаб ўтган замон ва макон ҳақида сўзлашни лозим топамиз. Аверроэс, яъни Бенраис, Авенрист, Абен-Рассад ва Филиус Росадис, аслида эса Абулҳолид Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Рушд (1126-1198), мана, тўрт асрдирки араблар истилоси остида бўлган Испанияда, ал-Андалусда яшаб, башарият фалсафий илмини, бу вақтга қадар қарийб унутилаёзган, қадим юнон файласуфлари асарлари тадқиқоти ва уларга битилган тазкиралар билан тенгсиз тарзда бойитди. Ўша даврлар ал-Андалуси VIII-XV асрларда Иберия ярим оролида гуллаб-яшнаган араб-ислом тамаддуни эди. Уни яна мусулмонлар Испанияси ёки Кордова ҳалифалиги, деб номласалар-да, бу у қадар тўғри эмас, чунки ал- Андалус биргина Испания эмас, Португалия ҳудудларини ҳам ўз ичига олган улкан бир мамлакат эди. ХI асрга қадар Кордова ал-Андалуснинг пойтахти бўлса, сўнгроқ Севиля ва Гранада муҳим рол ўйнай бошлади.Аслида Иберия ярим оролида Ислом байроғи 711 йилдан ҳилпирай бошлади. Бунга қадар бу ерларда ҳукмронлик қилган вестготлар маҳаллий аҳолига чексиз зулмлар кўрсатаётган эди. Мусулмонларнинг у қадар йирик бўлмаган лашкари сўнгги вестгот қироли Родерик қўшинига қақшатқич зарба бериб, ярим оролда ислом ҳукмронлигига асос солди. 713 йилга келиб, ҳозирги Испания ва Португалиянинг бутун ерлари забт этилди. Кўп ҳолларда айни истило тинч йўллар билан олиб борилгани айтилади. Бу эса алоҳида вилоят ва шаҳар ҳукмдорлари билан тузилган битимларга кўра амалга оширилар, агар улар Дамашқ ҳалифаси ҳокимиятини эътироф қилиб, ўз садоқатини изҳор қилсалар, ер-мулклари ўзларида қолар ва аввалгидек носаро динига эътиқод қилаверишлари кафолатланар эди. Ҳалифаликнинг барча юртларида каби бу ерда ҳам яҳудий ва носаролар “зиммий”, яъни муҳофаза остидаги “Китоб аҳли” деб эълон қилинарди. Истилочиларнинг бағрикенглиги (вестготларнинг жоҳиллиги ва тоқатсизлигидан фарқли равишда) аксар аҳолини уларга мойил қилди.

    Араблар ўзлари забт этган мамлакатни Нуҳ алайҳиссаломнинг шавкатли зурриёди – Андалус ибн Тубал шарафига номлашган, деб ҳисобланарди. Бошқа бир фаразга кўра эса араблар маҳаллий барбарлардан денгиз ортида “вандаллар мамлакати” (арабчада “биллод алвандалус”) борлигидан воқиф бўлишган эди. Ал-Андалус мамлакати Христофор Колумб Американи кашф қилиши билан бир вақтда ғойиб бўлди, аммо у ҳақдаги хотиралар ҳамон тирик. Унинг номи Испания ва Португалия жанубидаги тарихий вилоятга мерос бўлиб ўтди. Ал-Андалуснинг арабий ислом маданияти ҳозирги бу икки мамлакатнинг кейинги тараққиётига мислсиз таъсир кўрсатди. Биргина тил масаласини олиб қаралса, арабий лисон унсурлари ҳар икки тилга уйғунлашиб кетгандир. Испан тилида 4 мингдан ортиқ, португалчада эса мингдан ортиқ ўзаги арабий бўлган сўзлар ҳамон муомалада. Португалия номининг ўзи Порту-қалъа демакдир. “Порту” роман лаҳжасида қалъа маъносини билдирса, “қалъа”нинг ўзи изоҳ талаб этмайди. Мусулмонлар бу ерларга цитрус етиштириш маданияти олиб келишди ва бу соҳани шу қадар такомил қилдиларки, оқибатда арабчада “Буртуқалъа” узоқ вақт “Португалия”нинг ўзи ва “апелсин”ни англатиб келди. Эҳтимол, ҳатто Андижоннинг баъзи бўлгаларида ҳозирга қадар “пўртаҳол” деб юритиладиган ҳурмо меваси номи ҳам шундан қолгандир.

    Португалиянинг жанубий Алгарви (арабчада “ал-ғарб”) вилоятидаги араб даврининг маҳобатли ёдгорликлари ҳамон асраб-авайланади. Қолаверса, ХII асрда бутун Португалия Алгабрия деб юритилган, негаки, ҳозирга келиб қолоқлашган вилоят у вақтларда маданий юксак даражада бўлганди.Шотланд шарқшунос олими Монтгомери Уоттга кўра, “Испаниянинг ҳозирги мусаввир ва ҳунармандлари ҳали ҳамон ўша исломий манбалардан илҳомланишларини ҳар қандай холис назар соҳиблари этироф этадилар”. Уотт “носаро қиролликлари томонидан ал-Андалуснинг моддий ва маънавий маданияти ўзлаштирилиши оқибатида юзага келган ўзига хос қоришма” ҳақида гапиради. Араб мероси қудрати ва таъсирининг испан маданиятидаги эътирофи ҳамда Бласко Ибаньес, Федерико Гарсия Лорка, Хуан Гойтисоло каби улуғ адибларнинг бу борадаги мушоҳадалари араб-андалус унсурининг миллий маданият ва испанлар руҳиятига сингиши табиий ва шаксиз жараён бўлганлигидан далолатдир. Араблар ҳукмронлигининг ўша дастлабки йилларидаёқ аҳолининг оммавий тарзда Исломни қабул қилиши кузатилган эди.

    Янги мусулмонлар “мусалимлар”, уларнинг авлодлари – “муваллад” (“исломда таваллуд топганлар”) деб аталдилар. Савдогар ва ҳунармандлар, деҳқон ва қуллар (вестготлар асир олган ажнабийлар ҳам) ёппасига исломни қабул қилдилар. Ислом паноҳига ўтиш улар учун шахсий озодликка эришиш, хусусий мулкка эгалик қилиш ҳуқуқини қўлга киритишни англатар эди. Шунингдек, аксар вестгот зодагонлари ҳам шу йўлни маъқул кўришган эди.

    Ал-Андалус шуҳратини элларга достон қилган маҳобатли ва гўзал маданияти араб-испан тамаддунининг узвий бўлаги сифатида шаклланди. Ўртаер денгизини “Сурия баҳри” деб атаган ал-Андалус аҳолиси Сурия ёҳуд Мисрда, Боғдод ва Қоҳирада кечаётган воқеалардан, барча ислом дунёси ютуқларидан, хусусан, Ибн Сино, ал-Беруний ва ал-Форобий асарларидан яхшигина бохабар эдилар. Шу билан бирга, ал-Андалус маданиятининг бу қадар шиддат билан гуллаб-яшнаши сири араб ва барбарлар интилишларининг маҳаллий аҳоли барча қатламлари – муваллад, мусараб, яҳудий, ибер ва готлар, юнон ва бошқа миллатлар авлодлари ижодиёти билан тамомила бирлашувида эди. Бир улуғ уйғунлик ҳукмрон эди.

    Мусулмон ал-Андалусида диний бағрикенглик, маданий ҳамкорлик ҳукм сурган, носаролар исталган лавозимларни эгаллаши мумкин эди. Улар шу тариқа мамлакат тараққиётига ҳисса қўшиб, хўжалик юритиш, илм-фан, маданият ва сиёсат соҳаларида салоҳиятларини тўла-тўкис намоён қила билган эдилар. У замонларда бутун ғарбу шарқда шу жиҳатлари билан ал-Андалусга тенг келадиган йўқ эди.

    Шу ўринда америкалик атоқли ёзувчи Вашингтон Ирвингдан бир иқтибос будир:

    “Забардаст араб истилосининг сўнгги тўлқини Оврўпа соҳилига шиддат билан ёпирилди. Араблар баайни Сурия ва Мисрни ишғол қилганлари каби шиддат ва шижоат ила Жибралтар қояларидан Пиреней тоғларига қадар юриб ўтдилар. Агар улар Тур текислигида тўхтатиб қолинмаганда эди, бутун Франция, бутун Оврўпа шарқий салтанатлар қўлга олингани каби осонлик билан забт этилган ва ислом ҳилоли ҳозирга қадар Париж ва Лондон ибодатхоналари узра музайяна бўлурми эди. Африка ва Осиё галалари Пиреней ортига улоқтириб юборилди. Келгиндилар оламни тасарруф этишдек исломий қарорларидан чекиниб, энди Испанияда сокин ва ҳам собит идора услубини қарор топдиришга бошладилар. Жаҳонгирларнинг жасорати уларнинг бағрикенглиги билан эш эди, ҳар икки сифатлари билан улар ўзлари таслим этган халқлар узра улуғвор бўлдилар. Ота маконларидан олисларда, ўзларининг ишонишларича, Оллоҳ томонидан инъом этилган юртга кўнгил қўйдилар ва фароғат учун неки зарур бўлса, барчаси билан бу мамлакатни зиёда қилдилар. Оқил ва адолатпеша қонунлар асосида ҳокимият жорий этдилар, фан ва санъатга чексиз рағбат қилдилар, зироатчилик, ҳунар ва тижоратни шу қадар тараққий қилдиларки, уларнинг гуллаб-яшнаган салтанати насроний юртларнинг чексиз ҳасадларига боис бўлди. Ўз даврининг юксак чўққиларига етган осиёлик араблар ютуқларидан истифода этган Пиреней ҳукмдорлари Ғарбий Оврўпанинг зулматга чўмган овлоқ элларини шарқий тафаккур зиёси ила асрлар оша мунаввар этиб турдилар”.

    Хорхе Луис Борхес “Аверроэс изидан” ҳикоясида сўз юритган макон ва замоннинг мухтасар сурати шудир. Аверроэс ХII аср Испания ёҳуд Кордова ҳалифалигида яшаб ўтди. Реконкистанинг аёвсиз ҳужумларига қадар ҳали яна қарийб уч аср вақт бор эди. Авантюрист Христофор Колумб Ҳиндистонни назарда тутиб, ногаҳон Американи “кашф” этишига қадар ҳали яна қарийб уч аср вақт бор эди. Колумб Америка соҳилига илк бор қадам қўйган 1492 йилда эса Испания ерларидаги сўнгги араб-мусулмон амирлиги, қарийб 780 йиллик ҳукмронликдан сўнг, насроний қўшинлар зарбалари остида тугатилди. Илм зиёсига чўмган бутун бошли давр поёнига етди. Сўнгра, бағрикенгликка асосланган ислом ҳукмронлигидан фарқли ўлароқ, насроний ҳукмдорлар томонидан қайта қўлга киритилган бутун Испания бўйлаб инквизиция гулханлари баралла ёна бошлади. Ислом паноҳи остида омонликда яшаган португал ва испан яҳудийларининг ўрта асрлар тарихидаги илк ялпи кўчиши бошланди. Аммо, бу энди бошқа ҳикоядир…

    Нодир Шамс

  12. Dunyo Ozbeklariga . Kimyo ilmi hakida koz umib bolmas tarihiy hakikatlar . Kimyo ilmining ulug asoschilaridan yana biri Abu Bakr ar — Roziydir . Uning [ Sirrul asror ] kitobi bu ilmni dunyoga tushuntirishda bosh orinni egallagan asardir . Bu ulug olim oz ilmiy markazida kimyoviy tajribalar otkazib , turli birikmalar yaratdi va ularni turli maksadlarda , jumladan , tibbiyotda ishlatishni yolga koydi . Jorj Capton ozining [ Ilm tarihiga mukaddima ] nomli asarida Abu Bakr ar — Roziyni ozi yashab otgan asrning ilm bayrogi deb ataydi . Fazliddin Yokub . Amerikadan . Men bu malumotlarni hurmatli shayhimiz Muhammad Sodik Muhammad Usuf hazratlarining kitoblaridan oldim .

  13. Dunyo Ozbeklariga . Kimyo ilmi hakida koz umib bolmas tarihiy hakikatlar . Musulmonlarning mashur kimyo olimlaridan yana biri Iziddin ibn Oydemir ibn Ali al Jaldagiy hisoblanadi . Ilmlar tarihi boyicha mutahassis Izzat Miriydanning takidlashicha , Iziddin ibn Oydemir ibn Ali al — Jaldagiy atom va raketalar boyicha nazariyani birinchi kashf etgan olimdir . U oz kitobida atom va kimyoviy unsurlarni shunday tariflaganki , u hozirgi olimlar shu hakda aytayotgan gaplardan aslo fark kilmaydi . Kiskasi , ilmlar tarihining kozga koringan arbobi Dyurant aytgandek ; — [ Kimyo ilmini tajribiy ilmga aylantirish fazli musulmonlarga tegishlidir ] . Fazliddin Yokub . Amerikadan . Alhamdulilloh MUBORAK ijod yollarida , yani tarihimiz , dinimiz , ilm — fan utuklari tarakkiyotiga salmokli hissa koshgan , yoki ilm beshiklarini oz vaktida tebratgan musulmon ulamolari tarihlariga bir nazar tashlamok bizlarning sharafli musulmon avlodlari ekanliklarimizning munosib vazifalaridandir . Fazliddin Yokub . Amerikadan . Islomiy manbalar . Shayh Muhammad Sodik Muhammad Usufning kitoblaridan olib tayyorlandi .

  14. Ismatjon , Kimyo ilmi hakidagi yozgan izohlarimni makola olarok chikarishingizni iltimos kilaman . Albatta kopchilik ilm odamlarini kuvontiradi bu malumotlar deb , ishonamiz . Soglom fikrlaydigan insonlar hamisha izlaydilar bunday pokiza malumotlarni . Fazliddin Yokub . Amerikadan .

  15. Fazliddin Yoqub, siz keltirgan ma’lumotlar bor yo’g’i nazariyadir, ularni amalga oshgani va bu kashfiyotlardan xalqimiz qanday foydalanganini biz bilmaymiz. Sababi xalqimizni yuz yillab taraqqiyotdan orqada ushlab turgan kimslar sizlarga o’xshagan mullalar bo’lgan. Ular ilm fan kashfiyotlarini amalga oshirishga to’sqinlik qilishgan, xuddi Beruniy, Ibn Sino va Ulug’bekka qarshi fitna uyushtirishgani kabi.Natijada ular yaratgan nazariy bilimlar Evropada amalga oshirildi. To shu kungacha musulmonlar faqat urush janjal, gorat bilan shug’ullanib kelishdi. Hozir ham…

  16. Ismatjon , halkimiz , dinimiz va boshka kop yahshiliklar togrisida bildirilgan eng foydali izohlarni, ushlab turmasdan , aralashtirib ubormay vaktida okuchilarga etkazish ham kolidan keladigan insonsiz . Ikkinchi marta sizning shiorlaringizni eslatishga hojat yokligini sezib turibman . Siz holis bolib tursangiz kop yahshi bolar edi . Ammo buni istamayabsiz . Agar istaganingizda Usuf Rasul fikrlarini okib degan makolani tagidagi , mening — kimyo ilmi hakidagi koz umib bolmas tarihiy hakikatlar — degan 3 dona izohlarimni oz vaktida orinli , munosib shaklda chikarardingiz . Siz bolsa nima kildingiz . Nimalarni kutdingiz bilmadim . Ha , istasangiz meni osongina bezdirib , saytdan chikarib uborishingiz ham mumkin . Ahir siz istedodli mohir jurnalistsiz — togri emasmi ? Bilasiz , bizlar fakat Alloh uchun foydali fikrlar bildirib boramiz . Har bir ishimiz Alloh rizosi uchun boladi . Har hil boshka narsalar uchun emas . Ozingiz bilib , korib turib, saytingizni mavkeini tushirayotgan bazi bir izohchilarga katta yol bermokdasiz . Albatta , jilov kimda bolsa , uning pozitsiyasi tomon burilish bolishi mukarrar ekan . Siz menga juda chiroyli dars berdingiz . Kozimni yana bir bor ochilishiga sabab boldingiz . Katta rahmat sizga . Omon boling . Mana kordingizmi — Islomdan boshka hamma yolda toyilish bolishi mukarrardir . Okibatni korib turibsiz . Dikkatingiz uchun yana rahmat , hafa bolmaysiz deb ishonishga harakat kilaman . Hohlasangiz chikaring , bolmasa ozingiz bilasiz . Fazliddin Yokub . Amerikadan .

  17. Гудак уйинчогини ерга тушириб юборса узининг хам ерга йикилиши мумкинлигига акли етмай, кулингиздан тушиб кетар даражада энгашиб уйинчогини ахтаради. Жисмлар хавода муаллак колмай ерга тушишидан хайратланади, лекин ёши 2-3га етгач, бола бу ходисага оддий хол деб карайди, яъни бола учун ер тортиш кучи урганилган ходиса (!!!). Бизнинг диндорларимиз эса доимо мургакликларича хайратланишдан бушашмайди. хар кандай илм, урганилмаган касб-хунар илк бор хайратли булиши табиий, лекин ёши 70га етса хам оддий райхонни уругини курсатиб, » Оллохни мана бу муъжизасини кара-я!» деб хайратланаверишни мен умуман тушунмайман , одам качондир улгайиши, жиддий одамга айланиши хам керакку ахир. Хар бир миллат вакилида, хатто у чукча булганда хам милли-доля миллатчилик булади, лекин бизнинг узбекларнинг арабпарастлигига хайрон коламан, хозирги кунда исмлар арабча, кийимлар арабча, талаффузлар арабча, уйдаги тутумлар арабча, сокол, хижоб, калта иштон, салла… Шу даражада кунгилга тегдики бу нарсалар, кочгани жой йук. Качон биз ривожланамиз бу чаламуллалар билан?! Энг кизиги купчилигининг касб корини тайини йук, «пайгамбаримиз савдогар булганлар» деб латта путта сотиб утиришади бозорда. Мана Россияда курябмиз, урисни эркаги учун сотувчилик, трамвай, троллейбус хайдаш ва шунга ухшаш енгил ишларда ишлаш ор хисобланади, бунака ишларда урис эркагини деярли курмайсиз, бизни алп коматли йигитларимиз хатто аёлларнинг иштонини сотишдан хам ор килмайдилар. Ва буни хам керак булса хадислар билан «исботлайдилар».

  18. Фазлиддин ака, Юсуф Расул нинг дунёкарашига муносабат билдириш оркали даражаланиб колиши кош куяман деб куз чикариш булиб колиши икки мустакил журналистга тугри келмаса керакда.

  19. Ismat aka, shu Fazliddin Yoqubdek ashaddiy din himoyachisi Alloh yo’lida izohlar yozayotgan ekan, uni qimmatli fikrlarini chiqarib turmasangiz bo’lmaydi. Axir bular juda muhim izzohlar. Xalqimiz uchun juda kerakli. O’zbeklar o’tmishda o’tgan islom olimlari qilgan ezgu ishlardan xabardor bo’lishlari kerak. Bugungi kunda u olimlarni eslash , balki yangi islom ilm fanini yuksalishiga katta yordam beradi balki.
    Qaniydi shunday bo’lsa.
    Bular esa ming yillarki Qur’on, Hadis o’qishadi…
    Fazliddin Yoquvga sharaflar bo’lsin!

  20. Албатта мунозара тортишувлар яхши качонки маданиятли одоб ахлок доирасидан чикилмаса. Европани умуман хозирги гарбни таракий килиб юксалишини асосий сабаби бир канча, шулардан энг мухими диний бир ёкламаликдан воз кечган холда, эркин ижодкорлик ихтиролар жамият давлат томондан кулаб-кувватланишида эди. Уйгониш даврида, Европа олимлари мусулмон дунёсида кулга критилган дунёвий асарлар китоблардан самарали фойдаланди бу бир табий хол эди. Энди мусулмон дунёсига кайтадиган булсак , 10, 11, 12 асрларда фанда техникада чинакам юксалиш бошланиб давом этаётган эди, бир томондан ислом дини кумагида булса, бошка томондан айнан шу дининг унг радикал каноти каршилигида. 1219-1220 йилларда бошланган Чингисхон боскини, бизни бутун шаркни ер билан яксон килди, бу окибатда бизда бошланган Европадагига ухшаш уйгониш даврига якун ясалди. Бир суз билан айтганда биздаги таракиётнинг секинлашишини асосий сабабларидан бири, ислом эмас, унинг фанатик кисмини актив фаолашуви, мусулмон мамлакатлари уртасидаги алокани суслиги, худудни катталиги ва бошка географик табий кийинчиликлар.

  21. Ҳақиқат баҳсларда туғиладими?

    «Тошкандий» деб ўзига ном қўйган миллатдошимизнинг менинг фикрларимга эътироз билдириб ёзган ушбу дил сўзлари учун катта раҳмат!
    Ушбу фикрларга нисбатан ўзларининг холис муносабатларини баён қилган «Дунё Ўзбеклари» саҳифаси ўқувчиларига ҳам ўз миннаддорчилигимни билдираман.

    Шу баҳонада қуруқ бўлиб қолмасин учун муҳтарам ўқувчиларга қисқача ўзим ҳақимда маълумот бериб ўтсам.

    Мен 5 йил Университетда журналистика бўйича таҳсил олганман. 3 йил аспирантурада миллий адабиёт ва диншунослик йўналишларида ўқиганман.

    Диплом ишим ва аспирантурада илмий раҳбарим таниқли тасаввуфшунос олим, ҳозирда марҳум Нажмиддин Комилов эдилар. (Домламизни Тангри ўз раҳматига олган бўлсин!)

    Диплом ишим Нуриддин Абдураҳмон Жомийнинг «Юсуф ва Зулайҳо» достонининг ўзбек тилидаги таржималари ҳақида эди.

    Диплом иши устида ишлаш жараёнида Огаҳий, Назармат ва Олимжон Бўриевлар таржима қилган бу достондаги тасаввуфий истилоҳлар мазмунига катта эътибор бердим. Достондаги тасаввуфий истилоҳлар Огаҳий таржимасида яққол акс этган, қолган икки шоир эса достонни шунчаки юзаки қисмини ўгириш билан кифояланиб қолишган эди.

    Диплом иши баҳонасида Жомий ҳазратларининг бу достонларини форсийдаги аслига кўра Огаҳий таржимасидан фойдаланган ҳолда ўзбек тилидаги насрий баёнини ёзиб чиқдим. Насрий баёнда достонда қўлланилган рамзлар ва тасаввуфий истилоҳлар ҳақида ҳам кўплаб маълумотлар киритилган эди. Домла, ўшанда диплом ва унга илова қилинган насрий баён ҳақиқатдан яхши илмий иш даражасида ёзилган дея илиқ фикрлар билдирган эдилар.

    Университетни тамомлагач, ЎзФАнинг Алишер Навоий номидаги адабиёт институтида бир йил ишладим. Мен ишлаган институтда Тўра Мирзоев, Иброҳим Ҳаққулов, Султонмурод Олимов, Шерали Турдимов, Наим Каримов каби таниқли адабиётшунос олимлар фаолият кўрсатишар эди. Улар билан кунлик суҳбатларда биз албатта адабиёт, тасаввуф тарихи, дунёдаги турли динлар ва уларнинг адабиётларга таъсири ҳақида баҳслашар эдик. Жумладан, шарқ тасаввуф адабиётига қадимги юнон фалсафаси таъсири ҳақида баҳслар бўларди.

    Умуман, дунёдаги турли динлар, ривожланган халқлар ва уларнинг маданияти, адабиёти ва санъатини бошқа халқлар маданиятидаги ўрни ҳақида кўп суҳбатлашардик.

    Шундан сўнг аспирантурага ўқишга кирдим. Диплом ишимни аспирантурада давом эттирмоқчи эдим. Афсуски, кафедра мудири Анвар Ҳожиаҳмедовнинг инжиқликлари боис, менга бошқа мавзу беришди. Бу орада ББС ва кейинроқ «Америка овози» радиолари билан ҳамкорликларим боис апирантурадан четлаштирилдим. Илмий иш ва олим бўлиш орзуси амалга ошмай қолиб кетди.

    Бугун ёшлик дамларим ортда қолган, олис шимол ўлкаси Швецияда туриб. дин ва дунё, дин ва давлатчилик, дин ва тасаввуф адабиёти ҳақида нафақат ўзбек тилида, балки рус, форс- тожик, турк, швед ва инглиз тилларида жуда кўп манбаъларадан маълумотлар оламан. Ўзимга керакли фактларни тўплайман, уларни таҳлил қиламан. Бундан ташқари тасаввуфий истилоҳлар, дунё халқлари адабиёти ва маданияти юксалишига катта ҳисса қўшган мутасаввуф боболаримиз ҳаёти ва ижод йўллари, улар қолдирган маънавий мерос бир лаҳза бўлсин хаёлимдан нари кетмайди.

    Европа ва Ғарб мамлакатларида яшаб ижод қилаётган кўплаб қаламкашлар, адабиётшунос олимлар, журналистлар ва сиёсатчилар билан доимо алоқадамиз.

    Бугун таниқли ўзбек журналисти, ҳаммамиз учун қадрдон ва азиз инсон Исмат Хушевнинг «Дунё Ўзбеклари» интернет газетаси минбаридан фойдаланган ҳолда ўз фикр- мулоҳазаларимизни билдириш, турли мавзуларда баҳслашиш имкониятига эгамиз.

    «Ҳақиқат баҳсларда туғилади» деганларидан, бу баҳсу мунозараларнинг халқимиз учун, келажак ёшлар учун жуда яхши, фойдали томонлари бор.

    Биринчидан, айтилаётган фикрлар, турли мулоҳазалар хориж элларда мусофирликда юрган ўзбек миллати вақилларининг маънавияти ва ички дунёси, ўй хаёллари ҳақида халқимизга ўзига яраша маълумот беради.

    Иккинчидан, баҳс мавзуси нима ҳақда бўлса, шу мавзуга қизиқадиган оддий кишилар, мутахассислар ўзларига керакли маълумотларни олишади, ўзаро фикр алмашишади. Тушунмаганлар ўзлари билмаган нарсаларни тушунишади, тушунганлар ўз дунёқарашларини бошқа дўстларимиз билан баҳам кўришади.

    Шу боис, ўқувчилар учун ўз интернет газетасида шундай имконият яратиб қўйган Исмат акага катта раҳмат!

    Энди бевосита камина фикрларига эътироз билдирган «Тошкандий» акамизнинг мулоҳазаларига ва айрим изоҳларга ўз муносабатимни билдириб ўтсам…

    (Давоми бор)

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *