Исмат Хушев «Озодлик»да Самандар Қўқоновнинг қамалиш тарихи ҳақида
Ўхшаш мақолалар
3 комментария к «Исмат Хушев «Озодлик»да Самандар Қўқоновнинг қамалиш тарихи ҳақида»
-
Исмат ака! Ҳақ гапни айтингиз,хозирча шошмаслик керак.Ахир Ш.Мирзиёев бутун вазиятни назорат қилаётгани йўқ. Сизни кўрган билганларингиз сўзлашингиз, табиий, жонли чиққан. Ҳар холда режим ичида бўлиб, уни нозик жойларини билгансиз.Энди биз ҳам Каримовни ҳақиқий юзини кўраяпмиз.
-
Сизга савол берган журналист 2012 йилда Самандар Қуқонов ҳақида ёзганларингизни ўқимаган.Унда сиз хозир айтган гапларингизни ўша пайтдаёқ ёзгансиз. Каримовни роса пустагини қоққан эдингиз. Ҳеч ким айта олмайди энди, Каримовни треклигида ёзаолмагансан деб.
-
ИСМАТ АКА! МЕН YOUTUBE НИ КЎРДИМ КЕЧА. УНДА «ОЗОДЛИК»даги “Мирзиёев ҳақида салбий қарашларим ўзгарди” радио чиқишингизда шу бугунгача 34000 киши эшитган шундан 100 киши лайк босган бўлса 35 одам қашилигини билдирган, холос. «ОЗОДЛИК»даги шархлар ўта бир ёқлама буни қандай тушиниш мумкин. Мен аминман Исмат акага келган ижобий шархларни булар ўтказмаган.
Ассалому алайкум Ҳурматли Исмат ака!
Сизга қойил қолмасдан илож йўқ, чунки Самандар Қўқонов ҳақида Ислом Каримов тириклик чоғида ҳам очиқча айта олган эдингиз, Озодлик орқали эса таг тубигача очиб ташладингиз ва Самандар Қўқоновга яна муҳлат қўшиб беришганликларининг аниқ сабабларини тингловчилар ўзлари тушуниб олишди.
У кишини қаматишда актив қатнашганларнинг айримлари бугунги кунларда ҳам устунман деб туришган бўлишса, айнан кечаги муҳлат қўшишга сабабчилар ўшалар ишга қўйган, пагон таққан, судьяликга тайинлаган гурух томонидан амалга оширилди.
Бу кундуз кундагидек аён, мамлакатда хали биз, БИЗМИЗ деб ўтирган кимсаларнинг мудҳиш ишларидир!
Улар охирги нафасгача ўз қатағонларини тўхтатишмайди ва буни исботлашди.
“БУКРИНИ ГЎР ТЎҒРИ ҚИЛАДИ”!
Шароф ака Убайдуллаев жуда тўғри фикрлайдилар.
Булардан мутлоқ воз кечиш керак, қайтадан аттестация ўтказиб, ота оналари, уруғ аймоғи, етти пуштини суриштириб инсонлар тақдирини ҳал қиладиган идораларга қўйиш керак.
Бугунги кунда ишлаб турганларнинг 10-15 фоизи қолса катта гап.
Мен мана қарийиб бир ойдан буён Навоий вилояти куч ишлатар идораларининг айрим ходимлари билан тинимсиз мулоқатлаар натижасида ушбу фоиз ҳақида бемалол айта олаяпман.
Агар эски команда ишлаб қоладиган бўлсалар бизга четдан душманнинг мутлоқ кераги йўқ экан.
Ўзлари қамаб, ўлдириб, қамоқда чиритиб юбораверадиган кадрларни тайёрашиб бўлишган эканлар.
Самандар Қўқоновга қарши шундай қарор чиқаргин деб роботга айтишганида тутаб кетар эди, БЎЛДИ ЭНДИ ЕТАР ДЕБ ПОРТЛАБ КЕТАР ЭДИ, ИСЁН КЎТАРИБ ҚАРШИ ТУРАР ЭДИ.
СИЗ АЙТГАНИНГИЗДЕК ЯНГИ ЙИЛГАЧА ОЗОД БЎЛСАЛАР БЎЛДИ, БЎЛМАСЛАР УМИДНИ МУТЛОҚ УЗГАН ЯХШИ КЕЙИН.
Рости, сизни эшитгандан бўён ҳалиям ўзимга келолганим йўқ. Қанчалар кўнгли тоза, беғубор инсонсиз, Исматжон. Бошқа одам бўлганида, ўз обрўйини ўйлаб: “Йўқ, мен барибир улар айтган ишни қилмас эдим, фелъетонни ёзмас эдим” дерди бугун. Сиз тўғрисини айтдингиз қўйдингиз. Мана шу оқ кўнгиллик ва одиллик учун, самимият ва ҳалоллик учун ҳам сизни миллионлаб ўзбеклар бутун ер юзида ҳурмат қилишади ва яхши кўришади десам, адашмасам керак…
Исмат ака, жуда самимий ва ишонарли тарзда, қишлоқча, содда, лекин адабий тилда ҳикоя қилиш қобилиятингиз бор экан. Озодлик сизга кўпроқ минбар бериши керак. Раҳмат сизга.