«Дунё ўзбеклари»дан:
Ҳозиргина АҚШнинг Техас штатидан нохуш хабар олдик.
Бу ерда анчадан бўён даволанаётган улуғ шоиримиз Абдулла Ориповнинг аҳволи кутилмаганда оғирлашган.
Айни пайтда касалхонанинг онкология бўлимида қолаётган Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири — кома ҳолатида.
Кеча, 3 ноябрь куни кечқурун кутилмаганда ҳушидан кетиб қолган улуғ шоирни оила аъзолари «Тез ёрдам чақириб» ўзи анчадан бўён даволанаётган махсус госпиталга олиб боришади. Ўшандан бўён сунъий аппаратлар ёрдамида нафас олаётган шоирнинг аҳволи ўзгаришсиз қолмоқда.
Абдулла Орипов АҚШнинг Хьюстон шаҳридаги даволаш муассасида ўтган йили ҳам келиб даволаниб кетган эди. Бу йил ҳам икки ойдан бўён шу ерда даволанаётган эди.
Ўзбек адабиётининг Навоийдан кейинги бетакрор истеъдод соҳиби кечадан бўён умидларни саросимага солган оғир аҳволда бегона юрт касалхонасида қоларкан, Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси ва консуллиги бу оламшумул воқеага бефарқ қолаётгани кишига алам қилади…
Эй, Худо, Яратган Эгам, Тангрим! Абдулла акамнинг умрини узоқ, жону-танини соғ қилгин.
Ўзбекистонда энди энди яхши ва ёруғ кунлар бошланаётган шу мунаввар дамларда Абдулла акамга янгам ва ўғли билан эсон омон соғ саломат, ёруғ юз билан Ўзбекистонга кириб бориш бахтини насиб айлагин.
Азиз Ватандошлар! Ер юзига тариқдек сочилиб кетган дунё ўзбеклари!
Адабиётимизга, пешонамизга битган ёруғ ва бетакрор юлдузимизни дуо қилинглар. Токи ёвуз ўлим бу улуғ ва буюк инсонни ҳам орамиздан олиб кетмасин…
Исмат Хушев,
«Дунё ўзбеклари» Бош муҳаррири,
Торонто шаҳри, Канада
4 ноябрь, 2016 йил, кеч соат 18.15…
Улуғ ўзбек шоири Абдулла Орипов “Дунё ўзбеклари” меҳмони (Видео кўрсатув)
Dunyo Uzbeklari: Abdulla Oripov va Ismat Khushev (Qadr)
“Дунё ўзбеклари” учун махсус
Хар бир бандани танини сог умрини узок килсин, шуни каторида Абдулла аканиям умриларини узок килиб эсон омон уз уйлари, ватанларига бориб олишларини Оллох насиб килсин
Ассалому алайкум Ҳурматли Исмат ака!
Ассалому алайкум Ҳурматли юртдошлар, миллатдошлар, дўстлар!
Ушбу ташвишли ҳабар албатта миллионлаб дўстларимиз қалбини ҳавотирларга буркади.
Яратган эгамдан буюк инсон Абдулла акага шифо тилаб, дуо қилиб ўтирамиз.
Бугунги отиб келаётган тонгни ҳаммамиздан ҳам кўпроқ Абдулла ака кутган эдилар. Чорак аср умидида яшади, шеърлар битди, мадхиялар битди, авраб гапирдилар, авайлаб гапирдилар, аччиқ гапирдилар, барчамиздан хафа бўлган пайитлари ҳам бўлди.
Энди давраларнинг оқсоқоли бўлиб, улуғи бўлиб, буюк байрамларимизнинг энг тўрида ўтирадиган замони келаётган пайти.
Ҳалқимизнинг ва миллатимизнинг буюк фарзандига шифо тилаб қоламиз.
Жамики дўстларнинг дуолари ижобат бўлсин! ОМИН!!!
Alloh shifo bersin Abdulla akaga, Omin!!!
Оллоҳ шифо берсин, илоҳим.