• Вт. Фев 11th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Исмат Хушев: Буюк шоир Абдулла Ориповдан жудо бўлдик…

Ноя 5, 2016
%d0%b0%d0%b1%d0%b4%d1%83%d0%bb%d0%bb%d0%b0-%d0%b0%d0%ba%d0%b0%d0%bc-%d2%9b%d0%b8%d1%88%d0%bb%d0%be%d2%9b%d0%b4%d0%b0
1.
Ҳайҳот, бугун ўзбек халқи учун машъум жудолик юз берди.
Биз буюк шоиримиз, улуғ инсон, бетакрор ижодкор, Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон Давлат Гимни муаллифи Абдулла Ориповдан айрилиб қолдик.
Абдулла Орипов 75 ёшида Америка Қўшма Штатларининг Техас штати, Хюстон шаҳридаги махсус давлат госпиталида 5 ноябрь куни тонги соат 5.45 да вафот этди…

 

2.
Абдулла Орипов 1941 йилда Қашқадарё вилояти, Косон туманининг Некўз қишлоғида зиёли деҳқон оиласида туғилган эди.
Ўрта Осиё Давлат дорилфунуни (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети) журналистика бўлимига кириб, 1963-йилда тамомлади.
1963 йилдан буён турли нашриётларда муҳаррир, Ёзувчилар уюшмасида котиб, Бутуниттифоқ Муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш идорасининг Ўзбекистондаги раҳбари вазифаларини бажарди.
Абдулла Ориповнинг талабалик йилларида яратилган шеърлари республика вақтли матбуотида чоп этилди. 1965-йилда биринчи шеърлар тўплами — «Митти юлдуз» китоби чоп этилди, шундан буён шоирнинг «Кўзларим йўлингда» (1967), «Онажон» (1969), «Руҳим» (1971), «Ўзбекистон», «Қасида» (1972), «Хотирот» (1974), «Юртим шамоли» (1974), «Ҳайрат» (1979), «Ҳаким ва ажал» (1980) «Нажот қалъаси» (1981), «Йиллар армони» (1983) шеърий тўпламлари босилди.
Абдулла Орипов Дантенинг «Илоҳий комедия» асарини ўзбек тилига ўгирди, Некрасов, Украинка, Шевченко асарларини ҳам она тилига таржима қилди.
Ижодкорнинг шеърий мажмуалари рус ва бошқа тилларга таржима қилинган ва алоҳида китоб ҳолида нашр этилган…

 

3.
Бироқ шуни мамнуният билан таъкидлаш керакки, Абдулла Орипов Ўзбекистонда кейинги пайтда юзага келган сиёсий вазиятдан жуда ва жуда умидвор эди.
Шавкат Миромонович Мирзиёев билан узоқ вақтдан бўён қадрдон дўстлигидан фахрланиб  гапирганлари ҳануз ёдимда. Янги раҳбар — адабиётни, шеъриятни  яхши биладиган одам деб энтикиб гапришлари, мамнуният билан ёқимтой жилмайиши ҳануз кўз олдимдан кетмайди.
Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистонга янги раҳбар бўлиб келиши — ўзбек адабиёти учун ёруғ ва мунаввар кунлар мундарижасини бошлаб беради. Мен унинг адабиётга қанчалар яқинлигини, зиёли ва ижодкор халқига нечоқлик меҳрибон ва фидойи эканини яхши биламан, ука, дерди устоз ўзига хос қувонч ва ҳаяжон билан…

 

4.
Абдулла ака Ўзбекистонга қайтиш кунларини орзиқиб кутарди.
«Сайлов куни албатта бориб табриклашим керак!» деб чин юракдан ният қилган эди.  Янги Президентни табриклаб, қучоғига босишни орзиқиб кутарди.
Минг афсуски, шоир ана шу ёруғ кунларга етолмади…
Алвидо, Абдулла ака!!!

 

Исмат Хушев,
«Дунё ўзбеклари» Бош муҳаррири,
Торонто шаҳри, Канада

 

«Дунё ўзбеклари» учун махсус
6 комментариев к «Исмат Хушев: Буюк шоир Абдулла Ориповдан жудо бўлдик…»
  1. КЎХНА ТУРКИСТОН ЭЛИНИНГ,БУТУН ТУРКИЙ ДУНЁНИНГ БУЮК ФАРЗАНДИ ЯРАТГАН ЭГАМ ЯРАТГАН КИМСАЛАРНИНГ КАСОФАТИ ТУФАЙЛИ БУ ЁРУҒ ОЛАМНИ ЭНДИ ЮРТИМИЗДА ОППОҚ ТОНГ ОТИБ КЕЛАЁТГАН МАҲАЛДА ТАРК ЭТДИЛАР!
    ЯҚИНЛАРИНИНГ БАРЧАСИГА ЎЗ ҲАМДАРДЛИГИМНИ ИЗҲОР ҚИЛАМАН,БУЮК ШОИРИМИЗНИНГ ЖОЙЛАРИ ЖАННАТДАН БЎЛСИН,РУХЛАРИ ШОД ОХИРАТЛАРИ ОБОД БЎЛСИН.
    ЯРАТГАН ЭГАМ БУЮК ШОИРИМИЗГА ИСМАТ ХУШЕВДЕК САДОҚАТЛИ ШОГИРД АТО ҚИЛГАНЛИГИ УЧУН ҲАМ ШУНЧА ЙИЛ УМР КЎРА ОЛДИЛАР ДЕМАСДАН ИЛОЖ ЙЎҚДИР.
    КЕЧАСИ БИЛАН ҚАЙҒУРИБ БАРЧАМИЗНИ ХАБАРДОР ҚИЛИБ,ДУОГА БОШЛАГАН МУХАММАД ИСМОИЛГА МИНГ РАХМАТ!ҲАЁТНИНГ АЧЧИҚ СИНОВЛАРИДА ДОИМ ЁНЛАРИДА СУЯНЧ БЎЛИБ ҚЎЛЛАБ ҚУВВАТЛАБ ТУРДИЛАР!
    НИМА БЎЛГАНИДА ҲАМ ЮРТИМИЗНИНГ ЭРТАНГИ КУНИГА КАТТА ИШОНЧ БИЛАН,КЎНГИЛЛАРИ КЕЛАЖАГИМИЗДАН ҲОТИРЖАМ БЎЛИБ КЕТДИЛАР.
    БИИР ПАЙИТЛАР ЁЗГАН МАДҲИЯСИНИНГ ЗАМОНИ КЕЛГАНЛИГИГА АМИН БЎЛГАЧГИНА УРИБ ТУРГАН ЮРАК ХОТИРЖАМ БЎЛИБ ТЎХТАДИ ШЕКИЛЛИ!

  2. Сизни ҳурмат қилган ва яхши кўрган барча мухлисларингиз номидан устозингизга бўлган буюк садоқатингиз учун мудом таъзимдамиз, Исматжон. Абдулла Орипов ўзбек адабиётининг энг ёрқин юлдузи ва буюк намоёндаси эди. Оллоҳ раҳматига олган бўлсин, илоҳим…

  3. Абдулла акани Аллоҳ раҳматига олган бўлсин.
    Абдулла аканинг оила аъзоларига, яқинларига ва биз каби мухлислари-ю, И.Хушев каби содик шогирдларига Аллоҳ сабр-тоқат берсин.
    Аллоҳнинг халили (Иброҳим а.с.) га ва ҳабиби (Муҳамаад САВ) га, Навоий ва Фроғийга, Эркин Воҳид ва Абдулла Орифга вафо қилмаган бу дунёдан биз нимани ҳам кутардик.
    Эҳ, бевафо дунё…

  4. Исматжон, Ёзувчилар союзининг раҳбарлардан бири, М.А. дан кейин ИКИНЧИ раҳбар Сирожиддин сайидни дўстингиз бўлганингиз учун деярли тилга олмайсиз. Олдин буюк шоирга деярли малайдек қуллуқ қилган ўша болаям кейинчалик Абдулла Орифдан қочиб юргани, телефонларига жавоб бермагани аниқ фактку. Ҳадеб «Мен холисман» дейсизу ўзингизга яқинларга тил тегизмайсиз. Бу инсофдан эмас.

  5. Халқимизнинг севимли шоиридан ажралибмиз. Абдулла Орипов ўзбек адабиётининг энг ёрқин юлдузи ва буюк намоёндаси эди. Акамизнинг жойлари жаннатдан бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *