Исмат Хушев: Ўзбекистонда Абдулла Ориповни дафн этиш давлат комиссияси тузилди
Ноя 5, 2016
Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов вафоти муносабати билан Ўзбекистонда буюк ўзбек шоирини дафн этиш бўйича давлат комиссияиси тузилгани ҳақида хабар олдик.
Кузатувчилар фикрича республика ижтимоий сиёсий ҳаётида аввал бундай ҳолат кузатилмаган. Масалан, Ўзбекистон Қаҳрамонлари Саид Аҳмад, Озод Шарофиддинов ва Эркин Воҳидовлар вафот этганида уларни дафн этиш бўйича Давлат комиссяиси тузилмаган.
Ўзбекистон Давлат Мадҳияси муаллифи вафоти муносабати билан уни дафн этиш бўйича Давлат комиссяиси тузилиши — Ўзбекистонда адабиёт ва санъатга янгича давлат эътибори бошланганидан дарак беради.
Бу азалий анъана Ўзбекистонда Шароф Рашидов замонидан кейин тамомила унутилган эди. Мана энди янги ҳукумат ташаббуси билан бу азалий қадриятларимиз яна тикланаяпти.
Айни пайтда Қаҳрамон шоир вафоти муносабати билан у яшайдиган «Дўрмон» ёзувчилар уйи билан Тошкент шаҳрини боғловчи Катта Ўзбек Магестраль йўли кеча тундан тонгга қадар асфальт ётқизилиб, ободонлаштирилган.
Бугун шанба, эртага якшанба эканини назарда тутсак, буюк ўзбек шоири вафоти муносабати билан давлат ва ҳукумат номидан бериладиган таъзия расмий матбуотда душанба куни эълон қилиниши кутилмоқда.
Энди Тошкентдан буюк ўзбек шоири вафот этган Америка Қўшма Штатларига қайтсак.
Бугун Хьюстон шаҳридаги турк мачитларининг бирида аёллар ва хотин-қизлар учун Абдулла Ориповни хотирлаш ва тиловат қилиш бўлиб ўтди..
Эртага соат 11.00 да айни маросимни — Хьюстонда яшовчи ва узоқ яқиндан келган эркак Ватандошлар учун ўтказиш режалаштирилган.
Марҳум шоир оила аъзоларининг «Дунё ўзбеклари»га маълум қилишича, Ўзбекистоннинг Нью Йоркдаги консули уларга Абдулла Орипов вафоти муносабати билан таъзия билдирган.
Эртага Хьюстонга Ўзбекистоннинг Вашингтондаги элчихонаси ва Нью Йоркдаги консуллик расмий мулозимлари келиши кутилмоқда.
5 комментариев к «Исмат Хушев: Ўзбекистонда Абдулла Ориповни дафн этиш давлат комиссияси тузилди»
Ўзбек адабиётининг ёрқин юлдузи, даҳо шоир Абдулла Ориповни Тангрим ўз раҳматига олган бўлсин. Улуғ инсоннинг мўътабар хотираси учун қилаётган барча хайрли ишларингиз учун таъзим Сизга…
Исмат ака, улуғ ўзбек шоири вафоти муносабати билан бугун «Озодлик»да йиғлаб гапирган гапларингизни йиғлаб эшитдим. Абдулла аканинг жойлари жаннатдан бўлсин, бир ўзлари мингта шоир ва ёзувчининг ишини қилиб кетдилар. Ҳар қанча фахрлансак арзийди у киши билан…
Битта шоирини боколмаган эл, Битта шоирини асролмаган эл, битта улугини саклолмаган эл. Уз узини кадрини билмаган эл. Бу хуумат комиссияси Нимага Март Ойида Юбилей утказиш вакида тузилмади, Нима учун 75 йиллик юбилейлари Мамалакат микиёсида утказилмади, ёки утказилишига кришилик килинди, нимага халкимизни узи Бу юбилейни утказиш шартлигини лозимлигини малакат микиёсида кутариб чиколмади. Бу биз учун тарих олдида шарммндалик эмасими. Хали авлодлар Тарихга бахо берганда. Бу даврга ишларга ланъатнлар айтса керак. Афсус нахотки тириклигида кадрига етишини урганмасак. одам Вафотида дабдали килиб утиши учун тугилмайди ёки шу учун мехнат килмайди-ку. лекин Хайриддин Султон каби шайтон малайлари ва гумашталарига… оллох узи хаммасини курсатгувчидир..
Биз узоқ ўтмишимизга назар солсак шу нарсага амин бўламизки қачонки давлат бошлиғи шоир, ёзувчи олимларимизни ўзига яқин олса мамлакатда маънавият юксалган, бу оқибатда тараққиёт ҳам бўлган. Ҳамма замонларда адолатли ҳукумдорлар доим адабиёт, илм-фанга алоҳида эътибор бериб, ҳатто уни ривожланишини таъминлаш учун ўз саройларидан ҳам жой беришган. Бунга далил сифатида А Фирдавсийга Султон Маҳмуд Ғазнавий кумак берган, шеъриятимиз султони А.Навоий деярли ҳамма асарини Султон Ҳусайн Байқаро саройида ёзган. Шарқда халқни дардини ўйлайдиган ҳокимият ва маънавият ходимлари ҳар доимо биргаликда фаолият юритишган. Мана шундай ҳокимят билан адабиёт,илм-фан бирга бўлган дамларда юртимизда чинакам фаровонлик бўлган бутун халқ бирлашган. Яқинда Абдулло Ориповни вафоти муносабати билан Шавкат Мирзиёев ва ҳукумат аъзоларини ташриф буюришидан биз шоирни шогирдларини бўйимиз осмонга етди. Шундай оғир кунларда дардимизга шерик эканлиги ҳокимятимиз вакиларини, бизни кунглимизни кутарди. Умид қиламиз ва ишонамиз, бўлғуси президентимиз Шавкат Мирзиёев иқтидорли,ҳалол,мард ижодкорларимиз ичида доимо бўлади ва улар халқимиз учун фидокорона хизмат қилишларига имкон яратадилар. Чунки у киши адабиётни севувчи,ижод аҳлини эъзозловчи инсон. Шавкат Мирзиёев халқимиз учун жонини бериб хизмат қилувчи инсонларни ардоқловчи,қадрига етувчи дунёқараши кенг бўлган шахсдир. Биз ишонамиз у киши жоножон Ўзбекистонимизни тараққиёт сари илдам етаклайди. Бундай олийжаноб инсонни биз ҳамиша қуллаб-қувватлашга тайёормиз.

Abdulla Oripov Tangrim huzurida. Ozroq jiddiy bo’linglar endi. Har hil narsalarni gapirmay turinglar endi. Oldinroq qaerda edinglar.