Матбуотда эълон қилинмаган шеърлар.
Абдулла Орипов,
Ўзбекистон халқ шоири,
Ўзбекистон Қаҳрамони.
— Афсус, бизнинг денгизимиз йўқ,
Гоҳо алам билан янграр сўзингиз.
Лекин, Ислом ака, менинг кўнглим тўқ —
Бизлар учун денгиз ўзингиз…
22 март, 1991 йил, Тошкент шаҳри.