Кадрларлар алмашинуви зилзиласи Жиззахга етдими?
Олти хотинли вилоят ҳокими Жиззахда шошилинч тўй бошлади.
Ушбу тўй душанба куни «мотам»га айланмаса кошкийди…
1.
Ўзбекистондаги ижтимоий сиёсий ҳаёт шиддат билан ривожланиб бормоқда.
Ўзбек халқининг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишга тантанали равишда қасамёд қелтирган Шавкат Мирзиёев ажиб бир ғайрат ва шижоат билан Президентлик вазифасини бажаришга киришди.
Ҳукумат таркибида жиддий ўзгаришлар юз берди. Бош вазир ва унинг биринчи ўринбосарлари янгиланди.
Давлат ва ҳукумат тепасига янги Президентнинг янги командаси кела бошлади.
Айни пайтда вилоят ҳокимлари ҳам бирма бир янгилана бошланди.
Тошкент, Сирдарё, Сурхондарё ва Бухоро вилоятларига янги команданинг янги аъзолари келишди.
Энди навбат Жиззах вилоятига етган кўринади.
Назаримда, душанба куни унинг ҳокими ҳам ўз вазифасидан олинса керак…
2.
Нега душанба куни айнан Жиззах вилоятига навбат келади дедик.
Бунинг сабаби шуки, вилоят ҳокими Сайфиддин Умарович Исмоилов Сирдарё вилоятидаги сафдоши ишдан олинган куниёқ шиддат билан Жиззахда тўй бошлаб юборди.
Биз бу билан вилоят ҳокимларига тўй қилиш таъқиқланган демоқчи эмасмиз. Асло. Улар ҳам одам, улар ҳам ҳамма қатори тўй қилиб, элу юртга ош бериш ҳуқуқига эга.
Чунки, Муҳаммаджон Раҳмонов ёзгани каби:
Айтинг, қайси қонунда бор,
Бир кун завққа тўлмасин.
Рабар одам ўйнамасин,
Раҳбар одам кулмасин,
Айтинг, қайси қонунда бор?
Лекин масаланинг бошқа томони бизни ўйлантиради.
Тўй уч даврада ўтказиладиган бўлди. Биринчиси — эрталаб — ошхўрлик. Иккинчиси — тушда фаоллар зиёфати, учинчиси — кечқурун — ёшлар базми.
«Жиззах»нинг биринчи рақамли муҳташам «Баҳор» ресторани минг кишига мўлжалланганини ҳисобга олсак, уч давра тўйда камида уч минг одам иштирок этади.
Вилоят ҳокимига бериладиган тўёна миқдори мулозимлар учун камида минг АҚШ доллари бўлишини эътиборга олсак, йиғиладиган пулни ҳам тасаввур қилиш мумкин.
Вилоят ҳокимининг шошилинч равишда ўтказаётган бу тўйи ишдан кетишдан олдинги — «хирмон йиғиш»ни эслатади, гўё…
Бугун шанба куни — Жиззах марказидаги минг кишилик машҳур «Баҳор» тўйхонасида вилоят ҳокимининг тантанали тўйи бошланди. Унда ҳоким ўз фарзандаларини шошилинч тарзда уйлантирадиган бўлди.
Фақат меҳмонларни бир савол ўйлантириб қўйди. Тўй бўлаётган икки нафар фарзанд ҳокимнинг қайси хотинидан туғилганини унинг энг яқин одамлари ҳам билолмай боши қотди.
Чунки жаноб ҳокимда, расмий хотинлар сони, оз эмас кўп эмас — олтита.
Сайфиддин Умарович яхши ният билан серфарзанд бўлишни, бу борада ҳатто Пайғамбарларимизга етишни орзу қилган бўлса, не ажаб.
Шунинг учунми, ҳар қалай, ҳоким боваччанинг олти хотинидан ҳам фарзандлари бор.
Биринчи хотиндан олтита фарзанди бор. Қолганларидан қанча борлигини Худо билади.
Айтишларича, қаерга ишга борса, ўз котибасини бегона қилмас экан.
Ҳатто, селектор мажлисларида ҳам Бош вазир уни шу масалада бир икки марта койиб, қаттиқ изза қилганини жиззахлик мулозимлар ҳалигача айтиб юришади…
3.
Хуллас, «Отингни сот, молингни сот» — Жиззахда ҳоким бўл экан.
Олтита хотин олсанг ҳам, пахта планини тўлдирмасанг ҳам, мушугингни биров пишт демас экан.
Тўйга бутун республикадан нуфузли меҳмонлар чақирилган.
Улар бугун кун бўйи Тошкент — Жиззах Магестраль йўлини тўлдириб, қимматбаҳо автоларда, ҳукуматнинг кўмирдек қоп қора, пахтадек оппоқ расмий номерли давлат машиналарида, халк депутатлари тимсолида сенатор-ҳоким Сайфиддин Исмиловнинг довруғли тўйига ошиқмоқдалар.
Улар орасида кечаги Конституция кунида ҳукумат саҳнасида кўриниш берган таниқли артистлардан тортиб, сенатор ва депутатлар дохил, «Халқ сўзи» газетаси Бош муҳаррири Ўткир Раҳматга қадар бор…
4.
Ана шу шошилинч чора тадбирларни, тўйга келаётган машҳур хонанда-ю, созандаларнинг ташвишли қиёфасини ва тўйдаги шошма шоширликни ҳисобга олиб, биз душанба куниёқ Жиззах вилоятига ҳам янги ҳоким тайинланса керак деган шайтон хаёлга бордик.
Русларда: «Доживём до понедельника» деган яхши бир гап бор.
Қани, душанбагача омон бўлсак, кўрамиз…
Сўнг сўз ўрнида:
1.
Агар душанба куни ростдан ҳам Жиззах ҳокими ишдан олинса, унинг бу аянчли тақдирига фақат кўп хотинлилик сабаб деб ўйламаслик керак.
Ҳолбуки, унинг бу маиший муаммоси бугун кун тартибига чиқаётгани йўқ. Бу юқорида эслатганимиздек, катта давралардан ҳам, юксак минбарлардан ҳам бир неча бор айтилган ва танқид қилинган.
Шунга қаламай, ҳокимининг бу «касаллик»дан қутулолмагани ҳам бор гап…
2.
Аслида, Сайфиддин Исмоилов ҳокимлик қилган қарийб ўн йиллик даврдан бўён Жиззах вилояти бирор маротаба ҳам пахта планини бажариб, ғалаба маррасига етиб келолмади.
Аксинча, ҳар йили 20-30 фойизга қадар пахта қўшиб ёзилганлиги ҳақида аччиқ ва аламли ҳақиқат тергов органлари томонидан фош этиб турилса-да, унинг сенаторлик мақоми ва яна аллақандай сирли «томоша ва ҳолат»лар уни ҳақли жазодан ҳамиша қутқариб келди.
Жумладан, вилоят пахта трестининг собиқ раҳбари Собир Турдиқулов давлатга қарийб ўн бир миллиард иқтисодий зарар келтиргани ошкор бўлди. Тергов ва суд жараёнларида бу жиноятга Турдиқуловни шахсан вилоят раҳбари етаклаганига у қайта қайта гувоҳлик берган бўлса-да, Каримов замонида сенатор ҳокимнинг пушугини пишт дейдиган мард топилмади.
Шунинг учун бўлса керак, олти хотинли ҳоким Исмоиловни Жиззахда — «Каримовнинг эркаси» деган номи ҳам бор эди.
Шундай бўлгач, табиийки, Жиззахдаги ушбу салтанат яна давом этадиган бўлса, ҳаш паш дегунча вилоят ҳокимининг — Пайғамбар даражасига етиб қолиши ҳам ҳеч гап эмас эди…
3.
Хайриятки бугун Ўзбекистонда муҳит ўзгарди.
Буни олис Канададан туриб ҳам бемалол сезиш мумкин.
Кеча ва бугун Жиззах вилояти ҳокими хонадонида ва «Баҳор» тўйхонасида бўлиб ўтаётган данғиллама ва давомли тўй — биз билган ва билмаган жуда кўп воқеалардан дарак бериб турибди десак муболаға бўлмас.
Шунинг учун ҳам Сайфиддин Исмоиловнинг келаётган душанба куни ишдан кетиши мумкинлигини фақат юқоридаги маиший ҳолат билан боғламаслик керак.
Вилоятдаги носоғлом муҳит ва қишлоқ хўжалигидаги ўпирилишлар ҳақида «Озодлик» «ББС» ва «Дунё ўзбеклари»да қайта қайта ёзилди ва айтилди.
Хусусан, адолат ва диёнат посбони бўлган таниқли журналист Шароф Убайдуллаевнинг бу борадаги қатор ўтли ва оловли чиқишларини, бугун бутун ўзбекистонликлар яхши билишади.
Бизнинг Ўзбекистондан олис Канада, Прага ва Лондондан туриб қилган бу чиқишларимиз, Шароф Убайдуллаевнинг ҳаво тўлқинларидаги қайта ва қайта бонг уришлари Каримов даврида расмий идораларда акс садо бермаган бўлса ҳам, бугун унинг беҳуда кетмагани барчамизга аён бўлиб турибди.
Буни ҳатто янги Президент ҳам Сирдарёда ҳоким алмашинувида: «Ушбу вилоят раҳбари ўз фаолиятида давлат планларини, халқ хўжалигини барбод этибгина қолмай, Сирдарёни бутун дунёга шарманда ҳам қилди!» деб алоҳида таъкидлаб ўтдилар.
Президент бу таъкид билан, «Озодлик» «ББС» ва «Дунё ўзбеклари» чиқишини, унда тез тез янграб турган Шароф Убайдуллаевнинг танқидий ва таҳлилий, ўтли овозларини назарда тутган бўлса, не ажаб…
Исмат Хушев,
«Дунё ўзбеклари» Бош муҳаррири,
17 декабрь, 2016 йил,
Торонто шаҳри, Канада
Shavkat Mirziyev diqqat bilan kuzatib borar ekan “BBC” “Dunyuzbeklari” “Ozodlik”ni. Sharof aka va Ismat aka aytganlarini hisobga olaypti Prizedint.
Bu viloyt hokimi qip-qizil krepostnoy ekan-ky! Sal zamonaviy bulish kerakda. Bitta xotin senga etmaydimi.
Яшанг Исмат ака, бундай хабарлар учун сизга катта рахмат! Бу ишларда сизга Яратганнинг узи мададкор булсин!
Нима десангиз денгу, аммо мақолани ўлдирибсиз. Бу даражада қилиб Шароф акада ёзаолмаса керак.
Бу мақола қуйидаги ҳодисани эсимга солди:
Совет замонида райкомда ишлаб юрганимда Ленинизм колхозига раис қўядиган бўлдик. У пайтда 3 та номзодни Обкомга олиб бориларди ва қайси ўтиши керак бўлса камчилиги камроқ кўрсатиларди.
Ўтмаслиги керак номзодга жиддий камчилик ёзиларди. Авазов деган номзодга уни ўтказмаслик учун хотинбоз деган камчиликни ёздик.
Обкомнинг иккинчи секретари (Гудков): “Авазов хотинларни зўрлаб жазман қилганми? деб сўради. Биз эса йўқ, зўрламаган,дедик.
Шунда Гудков: Демак бу камчилик деб ёзганларингиз унинг ютуғи экан, деб ўшани раис қилиб тасдиқлаган.
Қиссадан ҳисса шуки, 2 та хотинни эплаш қийин.Қуръонда 4 дан ортиғида рухсат йўқ.С.Исмоилов 6 та хотини эплаётган бўлса, демак уни шунинг учун ҳоким қилишгандир.