«Дунё ўзбеклари»дан:
Олдин башорат қилганимиздек, Зокир Алматов яна давлат ишига қайтарилган.
Қалампир.ўз нашрининг ёзишича, собиқ Ички Ишлар вазири ўн йиллик мажбурий истеъфодан сўнг — Коррупцияга қарши курашиш комиссияси раиси этиб тайинланган.
Шуни ҳисобга олиб, Зокир Алматов сиёсий портретига бағишланган «Биз билган ва билмаган Зокиржон Алматов» бобни яна ўқувчилар ғукмига ҳавола этаётирмиз.
«Дунё ўзбеклари ижодий жамоаси.
Исмат Хушев: Генерал Зокиржон Алматов янги ҳукуматга кириши мумкин…
Суратда: Ўзбекистон Ички Ишлар вазири, генерал полковник Зокиржон Алматов…
“Дунё ўзбеклари”дан:
Ўзбекистондан келаётган энг сўнгги хабарларга кўрса, собиқ Ички Ишлар вазири Зокиржон Алматов янги ҳукумат таркибига кириб, Бош вазир ўринбосаларидан бири бўлиши мумкин.
Агар “Дунё ўзбеклари”нинг бу хабари тасдиқланса, демак янги раҳбарият собиқ Президент даврида ноҳақ ишдан урилган мулозимларни тиклаб, адолат тантанаси йўлида бардавом бўлади деб умид қиламиз.
Ватандан келаётган энг сўнгги янгиликни ҳисобга олиб, бир неча дақиқалардан сўнг Исмат Хушевнинг “Подшо эркасининг хотиралари” китобига кирган “Биз билган ва билмаган Зокиржон Алматов” номли бобни қайта эълон қилишга қарор бердик…
Суратда: МВД бошлиғи, генерал полковник Зокиржон Алматов, КГБ бошлиғи, генерал полковник Ғулом Алиев, Бош вазир ўринбосари, Ислом Каримовнинг илмий раҳбари, академик Мурод Шарифхўжаевлар Олий мажлис сессиясида…
“Дунё ўзбеклари” учун махсус
Агар шу гаплар тасдиқланса, унда Андижон қирғини бўйича Каримов ва Иноятов ўзлари қолиб, Алматовни қурбон қилиб юборишган экан-да…