Ассалому алайкум Ҳурматли Исмат ака!
Ассалому алайкум Ҳурматли Дунёнинг Ўзбеклари ва Ўзбекистон ҳалқи!
Энг аввалам бор бизлар бир нарсага тан беришимиз шарт!
У ҲАМ БЎЛСА ИСМАТ АКА УЛКАН БИР МАТОНАТ ВА ЖАСОРАТ БИЛАН, ҲАР ТОМОННИ ЧУҚУР ЎЙЛАБ, МИНГ БОР ЎЙЛАБ КЎРИБ АНА ШУ ҲАҚИҚАТЛАРНИ АЙТИШГА ЖУРЪАТ ЭТА ОЛДИЛАР.
ВА ТАН БЕРМАСЛИКНИНГ МУТЛОҚ ИМКОНИ ЙЎҚ, УШБУ ЧИҚИШЛАРИ БИЛАН НАФАҚАТ РУСТАМ ИНОЯТОВНИ, БАЛКИМ У КИШИГА ҚЎШИБ БОТИР ПАРПИЕВНИ ВА ЯНА БИР НЕЧА ЮЗЛАБ ЖИНОЯТЧИЛАРНИ ЕР БИЛАН ЯКСОН ҚИЛДИЛАР, ТИРИКЛАЙИН ГЎРГА ТИҚДИЛАР.
МАМЛАКАТИМИЗДА ҚАРИЙИБ ЧОРАК АСР ҲУКМ СУРГАН ЁЛҒОН САЛТАНАТНИНГ ВА УНИНГ ҲАҚИҚИЙ БОСҚИНЧИЛАРИНИНГ, УЛАРНИНГ НАҚАДАР УСТАЛИК БИЛАН ОЛИБ БОРГАН ХУФИЁНА ҚЎПОРУВЧИЛИК СИЁСАТИНИ НАФАҚАТ ИЧДАН, БАЛКИМ ЮЗАКИ ҲАМ БИЛМАЙДИГАН МИЛЛОНЛАБ ИНСОНЛАР ИСМАТ АКАНИНГ БАЁНОТЛАРИНИ ОҒИЗЛАРИНИ ЛАНГ ОЧИШИБ КАРАХТ ҲОЛДА ТИНГЛАШДИ.
КЎПЧИЛИК ХАЛИ ЎЗИГА КЕЛГАНИ ЭМАС, СИЁСАТНИ ВА СНБНИ БИЛМАЙДИГАНЛАР ЭСА ЎЗЛАРИЧА МАНА АГЕНТ ЭКАН, ЎЗЛАРИ ТАН ОЛДИ ДЕБ ШАРХ ЁЗИШДАН НАРИГА ЎТИША ОЛМАЯПДИ.
ҲАТТОКИ ОЗОДЛИКНИНГ КЎЗГА КЎРИНГАН, АНЧА ЭПЧИЛ ВА ГАПГА ЧЕЧАН ЖУРНАЛИСТИ САРВАР УСМОН ҲАМ ЖУДА ШОШДИ, МЕН БИЛМАЙМАН, ҲАБАРИМ ЙЎҚ, ЭШИТМАГАНМАН ВА ХОКОЗО ГАПЛАРНИ АЙТИБ ЧУЛДИРАШИДАН ҲАМ СНБНИНГ ҚАНДАЙ ТАШКИЛОТ ЭКАНЛИГИНИ БИЛИБ ОЛСА БЎЛАДИ.
ҲАР ҚАНДАЙ ОДАМНИ ПОРОШОКГА АЙЛАНТИРИБ ЮБОРАДИГАН ЁКИ АСФАЛТНИНГ ЎРНИГА ЙЎЛГА ЁЙИБ ЮБОРА ОЛАДИГАН, УНДАН ҲАМ ДАҲШАТЛИСИ УМУМАН БУ ДУНЁГА КЕЛМАГАН ДЕБ ЖИМ ТИНЧИТИБ ЮБОРАДИГАН ДАҲШАТЛИК ОДАМЛАР ЭКАНЛИКЛАРИНИ АНИҚ БИЛГАН ИНСОНЛАР УМРЛАРИНИНГ ОХИРИГАЧА ТИЛДАН ҚОЛИБ ЎТИБ КЕТАДИЛАР.
БУГУНГИ КУНЛАРДА УШБУ ИДОРАНИНГ МИНГЛАБ, МИЛЛИОНЛАБ ҚУЛОҚЛАРИ ЖИМ, ЭРТАГА НИМА БЎЛИШИНИ КУТИБ ХАДИК БИЛАН ЮРИШИБДИ.
ЯНА МИНГЛАБ ҲАМТОВОҚЛАРИ, ҲАЛҚИМИЗНИНГ ВА ДАВЛАТИМИЗНИНГ МИНГЛАБ, МИЛЛИОНЛАБ, МИЛЛИАРДЛАБ ДОЛЛАР БОЙЛИКЛАРИНИ ЎМАРГАН, ЧЕТ ЭЛЛАРГА ОЛИБ ЧИҚИБ КЕТИШГАН КАРЧАЛОНЛАР ИСМАТ АКАНИНГ УШБУ БАЁНОТЛАРИДАН КЕЙИН ЎЗЛАРИДАН ЎТГАНИНИ ЎЗЛАРИ БИЛИБ ЎТИРИШИБДИ.
ЧОРАК АСР ДАВОМИДА ЮРТИМИЗДА БЎЛГАН ТАЛОН ТАРОЖЛИКЛАР ВА НОҲАҚЛИКЛАР ЖАРАЁНИДА УШБУ ИДОРАГА МИЛЛИОНЛАБ АРИЗАЛАР КЕЛИБ ТУШГАНДИР, ҚАНЧАЛАБ ОДАМЛАР КЎРСАТМАЛАР БЕРИШГАН, ҲАҚИҚАТ ҚАРОР ТОПАДИ ДЕЙИШИБ.
УШБУ ЖАРАЁНДА ҚАНЧАЛАБ ОДАМЛАР ЗАВЕРБОВАТЬ ҚИЛИНГАН, МАЙДА БАЛИҚЧАЛАРДАН ҚАНЧАЛАРИ УШБУ УЛКАН ТЎРГА ТУШИБ ҚАМАЛИБ КЕТИШГАНДИР.
АММО ВАГОНЛАБ ЎМАРГАНЛАР УШБУ КИМСАЛАРНИНГ ХАМТОВОҒИ БЎЛИБ ОЛИШДИ.
МЕН ЯНА ЛАНГАР МАСАЛАСИГА ҚАЙТАДИГАН БЎЛСАМ!
2001 ЙИЛЛАРДА ҚУРОЛОВ МУРОДУЛЛО ҚАМОҚДАН ЧИҚИШ ЖАРАЁНИНИ МЕН БАТАФСИЛ ЁЗИБ ЎТГАНМАН.
ИСЛОМ КАРИМОВНИНГ ЎЛИМИДАН КЕЙИН МАСАЛАГА АНЧА ОЙДИНЛИК КИРДИ.
МЕН ЎШАНДА, СНБ РАИСИ РУСТАМ ИНОЯТОВ КАРИМОВГА ҚАРШИ БОРА ОЛМАЙ ШУНДАЙ КАТТА ЖИНОЯТЧИНИ ЧИҚАРИШГА МАЖБУР БЎЛГАН ДЕБ ЁЗИБ КЕЛАР ЭДИМ.
2002 ЙИЛНИНГ ИЮНЬ ОЙИ ЎРТАЛАРИДА ТОШКЕНТДАГИ “ЕВРОПА” РЕСТОРАНИДА БИЗ ҚУРОЛОВ БИЛАН ЭРТАЛАБДАН ТОКИ СОАТ 15-30ГАЧА БИР КИШИНИНГ ҚЎНҒИРОҒИНИ КУТГАН ЭДИК.
ҚУРОЛОВНИ ТЎЛИҚ ОҚЛАШГАНИ ҲАҚИДАГИ ҲАБАРНИ ЎЗ ҚУЛОҒИМ БИЛАН ЭШИТИБ ТУРДИМ, ФАҚАТ МАНСАБ БЕРИЛМАЙДИ, БОШҚА БИЗНЕС БИЛАН ШУҒУЛЛАНИШГА РУҲСАТ ДЕГАН ГАПЛАРНИ ЭШИТДИМ.
УШБУ ДАВРГАЧА ЭСА ҲАФТАСИГА ИККИ УЧ МАРОТАБА ҚУРОЛОВ УЙИДАГИЛАР БИЛАН ТЕЛЕФОН ОРҚАЛИ ГАПЛАШИБ СПЕКТАКЛЬ ҚЎЯР ЭДИ.
ГАПЛАШГАНИДА ФАҚАТ, ПУЛИ ЙЎҚЛИГИ ҲАҚИДА, ҚАМАҚДАН ЧИҚГАНИДАН КЕЙИН ЭСКИ ДЎСТЛАРИ УНДАН ЮЗ ЎГИРГАНИЛИГИ ҲАҚИДА ВА ЯНА ҚУРИЛИШИ УЧУН ҚУРИЛИШ МАТЕРИАЛЛАРГА ПУЛ ТОПИБ БЕРА ОЛМАЁТГАНЛИГИ ҲАҚИДА ГАПЛАР БЎЛАР ЭДИ.
ҲАНГОМА ТУГАГАЧ ЭСА, УШБУ ГАПЛАРНИНГ БАРЧАСИ КАРИМОВГА ЕТИБ БОРИШИ МУМКИНЛИГИНИ АЙТАР ЭДИ.
УШБУ ЎЙИНЛАРНИНГ БАРЧАСИ МАХСУС ҲИЗМАТДАГИ ҚУРОЛОВГА СОТИЛГАНЛАРНИНГ, КАРИМОВНИ АЛДАШ УЧУН ҚИЛГАН СЎЗ ЎЙИНЛАРИ ЭКАНЛИГИНИ ЯҚИН 4 ОЙ МУТЛОҚ АНИҚЛАБ БЕРДИ.
ЯНА БИР ИСБОТИ ЭСА ЛАНГАРНИНГ ТОШ КЕСИШ ЗАВОДИ ШУ ЙИЛНИНГ СЕНТЯБР ОКТЯБР ОЙИДА ТЎЛИҒИЧА ТАЛОН ТАРОЖ ҚИЛИНИБ, ВАЙРОН ҚИЛИНИБ БУЗИБ ОЛИБ КЕТИЛДИ.
ҲОЛБУКИ УШБУ ЖИНОЯТЛАРНИ КАРИМОВ ВАФОТИДАН ЎТИБ АМАЛГА ОШИРИШДИ.
НАВОИЙ ВИЛОЯТИНИНГ БАРЧА КУЧ ИШЛАТАР ТИЗИМЛАРИ РАҲБАРИЯТИ УШБУ БОСҚИНЧИЛИКЛАРДАН ТЎЛИҚ ҲАБАРДОРЛАРКУ!!!
АГАРДА ҚУРОЛОВ КАРИМОВНИНГ ҲИМОЯСИДА ШУНЧАЛИК БОСҚИНЧИЛИК ҚИЛГАНИДА ЭДИ, УНИ 03 СЕНТЯБР КУНИЁҚ ҲИБСГА ОЛИШГАН БЎЛУР ЭДИЛАР.
ОРАДАН ЎТГАН 15 ЙИЛЛИК АЗОБЛАРИМ ВА ХАДИКЛАРИМ БАРЧАСИНИНГ ҲАҚИҚИЙ АЙБДОРЛАРИНИНГ АНИҚ БАШАРАЛАРИ ИСМАТ АКАНИНГ БАЁНОТИДАН КЕЙИН ЯНАДА АНИҚЛАШДИ.
ИСМАТ АКА ТЎҒРИ АЙТДИЛАР МХХ, МВД ВА ПРОКУРАТУРА СИСТЕМАСИДА МИНГАЛАБ ИНСОФЛИК ВА ВИЖДОНЛИК ХОДИМЛАР ХИЗМАТ ҚИЛИБ КЕЛИШМОҚДА.
УЛАР ҲАМ БУ ЖИНОЯТЧИЛАРДАН ҲАЛҚИМИЗ ВА ДАВЛАТИМИЗНИНГ ҲАЛОС БЎЛИШЛАРИНИ ЧИН ЮРАКЛАРИДАН, КЎНГЛИНИНГ ТУБ ТУБИДАН ИСТАБ ТУРИШИБДИЛАР.
АВВАЛАМ БОР, ЎШАЛАР ҲАМ ИСМАТ АКАГА ДАЛДА БЎЛГАН БЎЛИШСАЛАР МУТЛОҚ АЖАБЛАНМАЙМАН.
ВАҚТИДА НОҲАҚДАН ИШДАН БЎШАТИЛГАН ИНСОНЛАРНИНГ САФГА ҚАЙТИШЛАРИ АНЧА УМИД БАҒИШЛАБ ТУРИБДИ.
ЯНГИ КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШ КОМИССИЯСИГА ҚЎЛИМДАН КЕЛГАНИЧА ХИЗМАТ ҚИЛИШГА МЕН ҲАМ ТАЙЁРМАН.
РЕСПУБЛИКА ТОШ СОҲАСИДА ҚАТОР ЙИЛЛАР ДАВОМ ЭТИБ КЕЛАЁТГАН ЎҒИРЛИКЛАРНИ БИРМА БИР ОЧИБ ТАШЛАШ БЕЪМАЛОЛ ҚЎЛИМДАН КЕЛАДИ.
МЕН ДОИМ ЁЗИБ КЕЛАМАН “МАМЛАКАТ СОЛИҚЛАР БИРЛА ОБОДДИР” ДЕБ.
БИР ПАЙИТЛАР МИЛЛИОНЛАБ ДОЛЛАР СОФ ФОЙДА БЕРГАН УШБУ СОҲА ЧОРАК АСРДАН БУЁН АЙРИМ КИМСАЛАРНИНГ ШАХСИЙ ЧЎНТАКЛАРИНИ ҚАППАЙТИРИБ КЕЛАЯПДИ.
ЭНГ АЧИНАРЛИК ТОМОНИ ТОШ ҚАЗИБ ОЛИШ ДЕЙИШИБ, ОНА ВАТАНИМИЗНИНГ ТАБИАТИНИ БУТКУЛ ВАЙРОН ҚИЛИШАЯПДИ ЭКАН.
ҲАТТОКИ 150 ЙИЛЛИК ЎРИС БОСҚИНИ ҲАМ БУЛАРЧАЛИК ВАЙРОН ҚИЛМАГАН ЭДИ.
МЕНГА КЕЛГАН ХАБАРЛАРНИ ЎҚИБ КЎЗЛАРИМГА ЁШ КЕЛДИ. ОНА ВАТАНИМИЗНИНГ ҲАР БИР ҚАРИЧ ЕРИНИ АВАЙЛАБ АСРАШИМИЗ КЕРАК.
КИМ НИМА ДЕСА ДЕСИН ЛЕКИН, ИСМАТ АКА ЯНА БИР БОР КИМЛИГИНИ ИСБОТЛАДИЛАР.
ХЕЧДАН КЎРА КЕЧ, ИСЛОМ КАРИМОВНИНГ ЎЛИМИ ЖУДА КЎП НАРСАЛАРГА, ЖИНОЯТЛАРГА, СИРЛАРГА ВА ХОКОЗОЛАРГА ОЙДИНЛИК КИРИТИБ КЕТДИ.
ҲАЛҚИМИЗНИНГ МИНГЛАБ ЭМАС, МИЛЛИОНЛАБ АСЛ ФАРЗАНДЛАРИ ЧЕКСИЗ ЖАБР ЗУЛМ КЎРГАНЛИГИ БУГУНГИ КУНЛАРДА ЯНАДА ОЙДИНЛАШМОҚДА.
ҲАЛҚИМИЗ ЭНДИ УЙҒОНМОҚДА, МХХ УХЛАТИБ ЭМАС, КЎЗИ ОЧИҚ МАНҚУРТГА АЙЛАНТИРИБ ҚЎЙГАНЛИГИНИ ЖУДА КЎПЛАРНИНГ БУГУНГИ ХОЛАТИГА ҚАРАБ АЙТАВЕРСАК БЎЛАДИ.
БИР ЁҚАДАН БОШ ЧИҚАРИБ, КЕЛАЖАК УЧУН ФАОЛ БЎЛИШИМИЗ БУГУНГИ КУННИНГ ЭНГ БИРИНЧИ ТАЛАБИДИР.
СИЗГА МИНГ БОРА РАҲМАТ ИСМАТ АКА!
Мамаёқуб Ҳамроев,
«Дунё ўзбеклари» учун махсус
Исмат Хушев: МХХ ва унинг қудратли раиси амалга оширган жиноятлар ҳақида
Published on Dec 22, 2016
10 йилдан буён Канадада яшаётган ўзбек журналисти Исмат Хушевнинг сарлавҳага чиқарганимиз баёноти OzodNazarнинг бугунги сонида янгради. Нима учун Ислом Каримов 25 йил давомида ҳеч кимни фуқароликка қабул қилмади? Нима учун Каримов ҳокимиятдан четлатган, ишдан ҳайдаган мулозимларни Мирзиёев яна ишга қўяяпти? Шу ва бошқа масалалар устида бўлди бугунги суҳбат.
https://www.youtube.com
Ҳар бир одам Исмат Хушевнинг бу виждон ва имон ҳайқириғини ўз ақли ва фаросати даражасида тушунади. Кўпчилик изоҳ ёзаётганлар ўз саводсизлиги ва калтабинликлари даражасидан келиб чиқиб, муносабат билдиришган. Лекин ақлли ва фаросатли, зукко одамлар бу тоза ва соф дил эътирофини тўғри баҳолай олишади. Мамаёқуб ана шундай фикр доираси кенг ва фозил инсонлигини яна бир бор намойиш эта олди. Раҳмат унга. МХХ номини айтишга қўрққан бир пайтда Исмат Хушевнинг бу самимий эътирофи унинг қанчалар мард ва олийжаноб, кўнгли ва юраги тоза инсонлигини кўрсатди…