• Ср. Фев 12th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Ислом Каримов: ‘Минтақада уруш чиқиши мумкин’

Сен 9, 2012
Ислом Каримов: ‘Минтақада уруш чиқиши мумкин’
Ислом Каримов: ‘Минтақада уруш чиқиши мумкин’

Ислом Каримов: ‘Минтақада уруш чиқиши мумкин’

Суратда: Ислом Каримов ва Имомали Раҳмон

Тожикистоннинг Роғун ГЭСини тиклаш режаси қўшни Ўзбекистон билан ўртадаги илимилиқ муносабатларни янада совуқлаштирмоқда

«Вазият шу даражада кескинлашиб кетиши мумкинки, бу нафакат қарама-қаршилик, балки урушга ҳам олиб келиши эҳтимоли бор» — деган Қозоғистонга расмий сафар билан борган Ислом Каримов.

Ўзбекистон президенти бу гапларни Тожикистон қураётган Роғун ва Қирғизистон тиклаётган Қамбарота ГЭСларини назарда тутиб айтган.

«Шу учун чегаралар оша ўтадиган дарёлар масаласида биз жаҳон ва халқаро ҳамжамиятга қулоқ солишимиз керак».

Ўзбекистон президенти электр ишлаб чиқариш учун йирик ГЭСлар ва уларни ишлатадиган улкан сув тўғонлари қураётган Қирғизистон ҳамда Тожикистонга мурожаат қилиб, Амударё ва Сирдарё қуйи оқимларида жойлашган қўшни мамлакатларнинг манфаатларини ҳисобга олишга чақирган.

«Бу дарёлар бўйида жойлашган барча давлатларнинг розилиги ҳар қандай келишувнинг асосий шарти бўлиши керак» — деб айтган Президент Каримов.

Марказий Осиёнинг асосий сув манбалари жойлашган ва минтақанинг икки йирик дарёси бошланадиган Тожикистон ҳамда Қирғизистон газ ё нефть манбаларига эга эмас.

Бу икки мамлакат ҳозир Амударё ва Сирдарё бошланадиган дарёларга тўғон ташлаб, Қамбарота ва Роғун ГЭСларини қуришга киришганлар.
Ўзбекистон тарафига кўра, хусусан, Роғун ГЭСини юргизадиган даражада сув тўплаш учун камида 8-10 йил вақт кетади.

Бу дегани — қуйида жойлашган ва деҳқончиликка асосланган Ўзбекистонда миллионлаб инсонлар узоқ йиллар сувсиз қолиб кетишлари мумкин.

Шунингдек, зилзила тез-тез рўй бериб турадиган ҳудудда баланд сув омборлари тўғонларини тиклаш ҳаракатлари ҳам пастда жойлашган Ўзбекистондаги мутахассисларини қўрқитади.

Бунинг устига, Амударё суви тортилгач, Хоразм, Бухоро ва Қорақалпоғистондаги экологик вазият янада ёмонлашиб кетиш борасида ҳам хавотирлар мавжуд.

Бироқ Тожикистон ва Қирғизистон вакиллари улкан ГЭСлар қурилиши Ўзбекистонни сувсиз қолдирмайди, дейишади. Шунингдек, эҳтимолий зилзила зарари борасидаги хавотирларини ҳам рад этишади.

Айни дамда, Амударё бошланишида жойлашган Афғонистон шимолида ҳам нисбатан тинчлик ўрнатилиб, қишлоқ хўжалиги қайта жонлана бошларкан, афғонистонликлар суғориш учун кўпроқ сув ола бошлашади ва ҳозиргача Ўзбекистон ҳамда Туркманистон ишлатиб келаётган сув миқдори янада тортилади, деган ҳадиклар бор.

Халқаро мутахассисларга кўра, минтақадаги давлатларнинг хавотир ва даъволарини обдон ўрганиб чиқиш ва бу каби улкан лойиҳаларнинг келажакда қандай оқибатларга етаклашини холисона тадқиқ этиш лозим.

Таҳлилчиларнинг ўйлашича, ҳозир Россия ҳам, Ғарб ҳам ўз манфаатларига мос тарзда сиёсий ўйинлар олиб бориш учун Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида юзага чиқаётган «сув можароларини» ишга солишлари эҳтимолларидан эҳтиёт бўлиш керак.

ББС

5 комментариев к «Ислом Каримов: ‘Минтақада уруш чиқиши мумкин’»
  1. Президентни шу тамонларини куллаб кувватлаш керакдир. Узбекистон учун кимгадир ялинади елворади,кимгадир кул кутаради. Хар канча президентни емон курсакда ватан учун Узбекистон учун жон беришга мажбурмиз

  2. To’gri, I. Karimovni aql-zakovatini, uzoqni ko’ra bilishligini Rahmon va Atambaevlar bilan solishtirsak o’qituvchi va o’quvchilardek gap! Rahmon sovhoz direktorligidan O’zbekiston va Rossiyani qo’llab -quvvatlashi orqali presidentlik kursisiga o’tirgan. Lekin yaxshilikni bilmas ekan ular!

  3. Д.Атовуллоев: Когда Рахмонов пришел к власти — честное слово, я думал, что он удержится у власти максимум полгода: человек, который никогда не был у власти, а был продавцом, заправщиком, заведующим буфетом, директором совхоза, — и вдруг президент страны. Я был уверен, что он продержится полгода, не больше. И даже, если помнишь, я тогда пообещал, что пока Рахмонова не свернем, — я пить не буду. И двадцать лет я не пью спиртное. Двадцать лет Рахмонов правит страной.
    Bu kechagi izohga qo’shimcha.

  4. Рахмон деманг Мухлис рахмон елгиз Оллохдир Имомали денг уни. Самарканд ва Бухоро меники дегани учун узбек миллати олдида бош эгмоги керак. Куролмас кушнилар бизни миллатни янчишни истайди

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *