• Вт. Окт 15th, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

ЎРТА ЙЎЛНИ ҚАНДАЙ ТОПАМИЗ? (5)

Сен 10, 2012
ЎРТА ЙЎЛНИ ҚАНДАЙ ТОПАМИЗ? (5)
ЎРТА ЙЎЛНИ ҚАНДАЙ ТОПАМИЗ? (5)

Намоз Нормўмин

Адолат Мезони

(Ҳуқуқий жамият ҳақида мулоҳазалар)

Бир таъриф: Адолат инсонга унга ярашадиган ҳақ ва ҳуқуқларни бериш ва бундай ҳақ ва ҳуқуқларни қонун йўли билан ҳимоя қилиш демакдир. Инсонга ярашадиган ҳақ ва ҳуқуқлари эса унинг фитратига зид келмайдиганларидир. (НН)

“Адолат ва одил маҳкама бўлмаган жойда давлат қароқчилар тўдасига айланади”. Бу гапни саҳифамизда ёритилган бир мақоланинг сўнгги қисмида ўқиб қолдим ва ақлимга адолат нима ўзи, деган савол келди.

Куни кеча Норвегия маҳкамаси террорист Андерс Брейвикни қамоқ жазосига маҳкум қилди. Шунингдек, Швеция маҳкамаси ҳам яқинда таниқли имом Обид қори Назаровга суиқасд уюштирган қотилга бу ишда ёрдам берган Ўзбекистонлик эру хотинни жазосиз қолдирди. Яъни, Норвегияда 77 ёш инсонни қатл қилган ва бунданда кўпроқ инсонларни яралаган террорист шароити меҳмонхоналарникидан кам бўлмаган қамоқда мазза қилиб ўтирадиган бўлди, Швецияда эса бошқа қотилнинг ҳамкорлари жазосиз қолди. Дунёнинг ривожланган давлатлари деб аталаётган бу икки давлатларда адолатнинг аҳволи шу бўлса, унда дунёнинг энг золим диктаторлиги, деб аталаётган Ўзбекистондан адолат ва ҳуқуқ соҳасида нимани кутиш мумкин?.

“Адолат ва одил маҳкама бўлмаган жойда давлат қароқчилар тўдасига айланади”. Тўғри гап, бугунги Ўзбекистон Бош Қароқчи диктатор Каримов томонидан бошқарилаётган, адолат ва инсон ҳуқуқлар паймол қилинаётган бир давлатдир.

Маълумки, адолатнинг зидди зулмдир. Адолатнинг ўзи эса ҳақ эгасига унинг ҳаққини беришдир…

Унда ҳақ нима, деган савол туғилиши табиийдир. Ҳақ, агар инсон ҳақида гапирадиган бўлсак, (чунки инсондан бошқа махлуқотларнинг ҳам ўз ҳақ ҳуқуқлари бордир) унинг табиатини (фитратини) сақлайдиган хусусиятларини қўришдир. Масалан, бегуноҳ инсонни қамоқда тутиш унинг табиатига (жисмоний, ақлий ва руҳий соғлигига) манфий таъсир қилади. Демак, озодлик (қамоқхона ҳаёти эмас) инсоннинг энг табиий ҳаққидир ва уни инсонга таъминлаш адолат бўлса, бу ҳақни жиноят содир қилмаган инсонга бермаслик эса зулмдир. Инсоннинг нимага ҳаққи бору, нимага ҳаққи йўқлиги масаласи инсоният тарихида баҳс мунозараларга сабаб бўлиб келган. Биз мусулмонлар Исломнинг инсонларга ҳақиқий ҳақ ва ҳуқуқларини белгилаб берганига ишонамиз. Шу билан бирга БМТ умумжаҳон инсон ҳуқуқлари баённомасида ўрин олган ҳақ ва ҳуқуқларнинг муҳимлигини ҳам эътироф қиламиз…

Демак, адолатни ўрнатиш учун аввало инсоннинг асосий ҳақ ва ҳуқуқлари ўрганилиши, бунга эса инсоннинг табиий хусусиятларини қўриш асос қилиб олиниши керак экан. Инсоннинг табиий хусусиятларини (фитратини) қўрийдиган ҳақлар эса ушбу олти ҳақдан иборатдир.

Булар ҳаёт (яшаш) ҳаққи, эътиқод танлаш ҳаққи, ақлнинг соғломлигини қўриш ҳаққи, мол мулкка эгалик ҳаққи, соғлом насабга эга бўлиш ҳаққи ва ниҳоят инсон номуси ва шарафини қўриш ҳаққи. Инсонларга бериладиган бошқа ҳақлар, яъни сўз ва фикр ҳуррияти, жамоат ташкилотлари тузиш, эркин сайловлар, давлат қуриш ва уни бошқариш каби ҳақ ва ҳуқуқлар аввал саналган олти асосий ҳақни қўриш учун восита сифатида кўрилиши керак. Бунинг аксини тушуниб бўлмайди, чунки дейлик инсонларга бериладиган сўз ва фикр эркинлиги уларнинг жонига ёки эътиқодига, ақлига, мол мулкига тажовуз қилишга олиб келадиган бўлса, булар эркинлик ва ҳақ эмас, аксинча ҳақсизлик ва зулм ҳолига келади.

Ҳаёт (яшаш) ҳаққи инсонларнинг энг асосий ҳаққидир. Бегуноҳ инсонни ўлдириш ёки ярадор қилиш бу ҳаққа тажовузни билдиради. Тарихда бўлгани каби бугун ҳам (АҚШ, Хитой ва бошқа давлатларда) бегуноҳ инсонларни ўлдирган қотилларга ўлим жазоси берилади. Ислом ҳуқуқи ҳам қотиллардан қасос олишни амр қилсада, баъзи ҳолларда (эҳтиётсизлик билан, масалан кунимизда учраб турадиган автомобиль ҳалокати каби) қотилик учун хун тўлаш ёки қотилни мақтулнинг (ўлдирилган кишининг) яқинлари кечиришлари ҳам мумкин. Албатта, қотиллик содир қилинганда жиноятчига бериладиган ҳукмни адолатли маҳкама бериши зарурийдир. Адолатнинг устун қилиниши табиийки, жамиятда жиноятлар кўпайиб кетишининг олдини олади.

Эътиқод танлаш ҳаққи инсонларнинг асосий ҳақларидандир. Бирор динга иймон келтириш инсоннинг ўз истаги билан амалга ошади ва бу масалада инсонни ҳеч бир шаклда (маълум динга киришга ёки ундан чиқишга) мажбурлаб бўлмайди. Бу ҳақда Қуръони Каримнинг Бақара сураси 256 оятида “Динда мажбурлаш йўқдир”, дейилади. Шу билан бирга бирор динни, масалан Исломни танлаган инсон бу диннинг қонун ва қоидаларига амал қилишни ўз зиммасига олган ҳисобланади. Агар бир киши Исломни дин сифатида танлаганини эълон қилсаю, аммо унинг ҳукмларига итоат қилмайдиган бўлса, у ҳолда бошқа мусулмонларга “Амру бил маъруф, наҳйи анил мункар” (Яхшиликни амр қилиш, ёмонликдан қайтариш) ҳаққи берилгандир. Бу ҳақ табиийки диний ҳукмларга амал қилмайдиганларни мажбурлаш шаклида эмас, бундай итоатсизларга насиҳат қилиш, уларни ўз вазифаларини бажаришга ташвиқ билан амалга оширилади.

Ақлнинг соғломлигини қўриш ҳаққи инсонларнинг энг табиий ҳақларидандир. Зеро, ақлда қусур бўлиши ёки уни қусурли (тўлиқ ишламайдиган ҳолга келтириш) жуда катта муоммаларга ва ҳатто жиноятларга олиб келиши мумкин. Масалан, кўп жиноятларни инсонлар маст ҳолда ёки наркотик моддаларни истеъмол қилгандан кейин амалга оширишлари маълум ҳақиқатдир. Бундай ҳолларда золимнинг ҳам, мазлумнинг ҳам ҳақлари паймол қилинган ҳисобланади. Яъни, маст кишининг ақлини қўриш ҳаққига унинг ўзи тажовуз қилади, айни пайтда бу киши бошқа кишига жароҳат етказиш билан унинг ҳаёт ҳаққига тажовуз қилади. Ақл иймондан кейин инсонга берилган энг буюк неъматдир ва инсон ақлининг соғломлигини қўриш ҳам унинг энг табиий ҳаққи ҳисобланади. Ушбу далилларни ҳисобга оладиган бўлсак, жамиятда маст қилувчи ичимликлар, наркотик моддалар ва шунга ўхшаш инсон ақлига зарар берадиган нарсаларни истеъмол қилишни таъқиқлаш ўз ўзидан тушунарли бўлса керак.

Мол мулкка эгалик ҳаққи ҳам жамиятда адолат ўрнатишнинг асосий қоидаларидан биридир. Чунки инсонлар ўз меҳнатларининг натижаларига эгалик қилишни истайдилар. Аммо улар ҳалол меҳнат, тижорат ва тадбиркорлик билан топган мол мулкларининг ўғрилар, порахўрлар, адолатсиз давлатнинг таъмагир миршаблари ва маъмурлари (бугуни Ўзбекистонда бўлгани каби) томонидан талон тарож қилинишига албатта рози бўла олмайдилар. Бундай адолатсизлик инсонларни меҳнат қилишдан бездиради, улардаги ташаббус ва тадбиркорликка путур етказади. Замонамизда иқтисодий соҳада энг тарқалган зулм ҳеч шубҳасиз судхўрликдир. Жамиятни ва инсонларни судхўрлар, ўғрилар, порахўрлар, қароқчилар (мафия ва шунга ўхшаш жиноий тўдалар)нинг жиноятларидан ҳимоя қилиш албатта давлат ва унинг органларининг асосий вазифаси ҳисобланади. Аммо давлат раҳбарининг ўзи Бош Ўғри ва Бош муттаҳам бўлса, унда фуқоралар нима қиладилар?. Бу ерда ягона чора бундай Бош Ўғри ва Бош Муттаҳам тарафидан бошқариладиган давлат тузумини ўзгартириб, унинг ўрнига ҳуқуққа ва адолатга асосланган янги жамият қуришдир. Ана шунда инсонларнинг ҳалол мол мулклари қонун билан қўрилади ва бу соҳада жиноят қиладиганларга ҳам қатъий жазолар берилади.

Соғлом наслларга эга бўлиш ҳаққи ҳам жуда муҳим ҳақ ҳисобланади. Чунки инсоннинг фитрати зоҳирий тозаликни талаб қилгани каби, насларнинг тоза ва соғлом бўлишини талаб қилади. Соғлом насллар эса илоҳий ахлоқ асосида эркак ва аёлнинг никоҳ аҳдини тузишлари ва оила қуриб, фарзанли бўлишлари билан ўртага чиқади. Жинсий эркинлик (бундай “эркинлик” инсон фитратига зиддир) баҳонасида никоҳсиз ҳолда фарзанд кўриш, кейин бу фарзандларни болалар уйига ташлаб қўйиш инсонийликка ярашмайдиган амаллардир. Шундай экан, жинсий муносабат масаласида ахлоқий қоидаларни асос олиш, жамиятда оиланинг аҳамиятини кучайтиришни йўлга қўйиш мутлақ зарурийликдир. Жинсий муносабат масаласида фитна фасод чиқарадиганлар ва бу йўлда амалий ишлар қилганлар ҳам албатта жазосиз қолдирилмаслиги керак. Акс ҳолда жамиятнинг маънавий бузуқ кишилар билан тўлиб кетиши ҳам бир ҳақиқатдир.

Инсоннинг номуси ва шарафини қўриш ҳаққи инсонларнинг ўзаро муносабатларида ва уларнинг жамиятдаги эътиборларини қўришда муҳим аҳамиятга эгадир. Чунки инсонлар номусли ва шарафли инсонлар билан алоқа ва ҳамкорлик қилишни истайдилар. Шунинг учун ҳам номусли ва шарафли инсонларга туҳмат қилиб, уларнинг обрўйини тўкиш катта гуноҳ ва жиноят ҳисобланади. Масалан, покиза ва иффатли аёлга ёки қизга зинокор, дея туҳмат қилиш бу аёлнинг шахсий ҳаётига ва жамиятдаги ўрнига катта зарар беради. Инсонлар бундай аёллардан ўзларини олиб қоча бошлайдилар, агар турмуш қурмаган бўлсалар, улар учун эрга тегиш муаммога айланади. Худди шундай гапни гуноҳсиз ҳолда ўзларига туҳмат қилинган эркаклар ҳақида ҳам айтиш мумкиндир. Шундай экан, бегуноҳ инсонларнинг номуси ва шарафини қўриш жамиятда муҳим масала ҳисобланаши керак. Бу масалада туҳмат ва иғволарни қиладиганлар эса адолатли маҳкама қарорлари билан жазолантирилиши лозим бўлади. Айтиш керакки, ҳозирги вақтда инсонларнинг шахсий ҳаётини тадқиқ қилиш, бу орқали жосуслик билан (видео жиҳозлари, фотосуратлар, уларни монтаж қилиш ва ҳк) инсонларни обрўсизлантиришнинг турли усуллари ўйлаб топилган. Бундай фитналарга йўл қўймаслик учун ҳам жамиятнинг маънавий асослари кучайтирилиши ва бу соҳадаги ишларни кўриб чиқишда ашёвий даллиларга эмас, кўпроқ воқеа гувоҳларининг эътирофларига, жабрланувчи ёки жиноятчининг шахсий кўрсатмаларига эътибор қаратилиши керак бўлади.

Ушбу айтилганларни хулосалайдиган бўлсак, жамиятда адолатнинг устун бўлиши учун аввало инсонлар ўзларининг ақидавий ва ахлоқий ҳолларини ислоҳ қилишлари керак бўлади. Шундан кейин ҳуқуқий жамият қуриш ва унда адолатни устун қилиш масалаларини кун тартибига келтириш мумкиндир.

45 комментариев к «ЎРТА ЙЎЛНИ ҚАНДАЙ ТОПАМИЗ? (5)»
  1. Namoz aka, jamiyatda adolatni barqaror qilish uchun qandaydir diniy aqidalarni kuchaytirish kerak emas, balki huquqiy, demokratik jamiyat qurish shart. Islomiy aqidalar insonlarni, jumladan ayollarni huquqlarini buzishga asos, zamin bo’lib xizmat qiladi. Huquqiy davlatda esa, dini va irqidan qatiy nazar barchani haq huquqlari himoya qilinadi. breyvikni yumshoq xonada joylashtirilishi ham uni huquqni ta’minlash belgisi. U faqat ozodlikdan, erkin harakatlanish huquqidan mahrum qilingan, aslo yashash huquqidan emas. Obidxon qori qotiliga yordam berganlarni ayblari to’la asoslanmagani haqida sud chiqargan qaror ham ayni adolat va hquqiy jamiyat belgisi. Siz islomchilarga kelsak arzimas o’g’rilik yoki fohishalik uchun o’ylab o’tirmasdan odam o’ldirishga fatvo berib yuborasizlar. Shu bois biz siz johil vahobiylarga qarshiu kurashib yotibmiz.

    1. Қани айтингчи, «ҳуқуқий ва демократик жамият» деганда айнан қайси ҳуқуқ мактабини назарда тутаяпсиз: Рим ҳуқуқчилигига асосланган адлий тизимними? Демократия асослари нимага асосланган? Умуман «демократия»га аниқ бир таъриф бера оласизми? Сизнингча, «демократия ва ҳуқуқий» деганда мавҳум нарсалар кўз ўнгимизга келмайдими? Сиз тилга олган демократия гуманизмга асосланган бўлса, бундай гуманизм бир тийинга қиммат. Инсонларга адолатга асосланган низом керак. Зеро ислом гуманизм эмас, ахлоқдир. Гуманизм ва ахлоқ ўртасида ер билан осмонча фарқ бор. Сиздай дунёвий экстремистлар, Исломни «И» сига ҳа тушунмайсизу, унга тош отасиз. Ёзсам гап кўп, лекин навбатни сизга берай.

      1. Anti-Max va Kulol,
        Islom dining o’zbek halqini halokatga olib kelayotganligini faktlar bilan isboti turibdi. Qoloqlik, kambag’allik, arablashtirish, ayollar huquqini kamsitilishi, terrorchilik va hakoza. Sizdaqa zombilar bilan qancha bahslashmaylik gapga tushunmaysizlar ekam. Sizlarni arablar zombilarga aylantirib qo’yipti.
        Sizlarga ketgan vaqtimga achinayapman.

  2. Фарҳодга!
    Агар сиз Намоз ака каби мўътадилликни истаётган мусулмонларга «ваҳҳобий» дейдиган бўлсангиз улар ҳам сизни мунофиқ дейишга мажбур бўлишади. Бу ерда ўрта йўл ҳар кимнинг ўз нуқтаи назарини одоб доирасида ҳимоя қилишдир. Унутмангки, мусулмонлар орасида ҳизбчилар ва салафийлар бор. Улар сизларга ўхшаганларни «автоматик» равишда кофирга чиқаришади, Натижада муроса учун, масалаларни тинч шароитда ўзаро муҳокама учун имкон қилмайди. Ур тўполон, жанжал ва ўзаро айбловлар бошланади. Бунга эса сизга ўхшаган муросасиз кишиларнинг позицияси сабаб бўлади. Ана шунда Намоз ака каби мусулмонларнинг қадрини тушуниб етасиз…

  3. Фарход сиз Намоз акани, Абутовни , Мухаммад Солихни фикрини атайлаб вахобийликга бурасиз. Сиз кимсиз бир мунофик бир насорони кугирчогисиз. Намоз акага акил ургатишни урнига тавба килинг

  4. Намоз ака узбекистонда нохаклик анчагина тугри аммо конунга бош эгмаган вазирлару хокимлар хам камалаетгани рост. Президент халкни уйлайди лекин узи хохлагандай уйлайди. Нима учун Абутов бу сайтда намоен булмади . У кишини фикрларини хам укигимиз келади. Сизга хурмат калбимизда рахмат.

  5. Фарход сизни ,,дийдорингиз,, насиб этишини интизорлик билан кутиб яшаяпмиз. Сиздай ,,демократ,, фикирли ,,мусулмон,, европада экан биз хурсадмиз. Сиз жуда хам ,,акилли,, инсонсизки тарифга тил ожиз…….

  6. Демократ бизни зомби деб адашдингиз . Биз исломни насоралардан эмас сиздай муртад боболарини динидан кайтган мунофиклардан химоя килдик халос. Айтингчи отангизни дини бобонгизни дини кайси дин . Жавоб бераоласизми демократ жаноблари

    1. Maning ota bobolarimning dini Tangri dinidir. Bundan 6 asr oldin, arabalr bostirib kelib mening bobolarimni majburan Islomga kiritishgan. Man mustaqil insonman hohlagan dinga kiraman. Bobolarim mani qaysi dinda bo’lishimni aytib ketishmagan. Chunki 18-yoshdan so’ng har kim o’z qarorini qabul qilishga haqli.

  7. Демократ саволларимга жавоб берасиз деган умиддаман (Узур изохларим киска, сайтга осон юклаш учун шундай килишга мажбурман )

  8. Namoz aka, sizni fikrlaringizga qo’shilaman, siz vahobiy emas, balki salafiy bo’lsangiz kerak. Islomda hech qanday o’g, o’rta yoki so’l yo’q yo’q. Islom faqat bir yo’l, ya’ni axloq, odob, iymon yo’lidir. Islom jangarilari islomni tajovuzkor qilib ko’rsatishadi. islomni tushunish va amal qilish bo’lakchadir.
    Biz insonlarga muhabbatni boshqa dindagilardan o’rganishimiz kerak, islomchilardan emas. Oddiy muamala madaniyatini bilmaydigan johil musulmonlardan o’rnak oladigan narsa yo’q,

  9. Kulol, siz aziz vahobiy janoblari Evropada ekanligingizni va menga tahdid qilayotganingizni polisga shikoyat qilib aytdim. Muharrir Ismat Xushevdan IP kodlaringizni politsiya aniqlab olgach sizni izlab topishga va’da berdi. Endu sudda ko’rishamiz …

  10. Номоз ака хани-хуни гаплари билан одамлар орасига бахс экиб лаззатланишни бас килсалар савобга ишлардилар. Унинг фикрлари саёз, уринсиз, хаётдан олис, кераксиз фикрлардир. Бу мухолифлик хаммас. Бу-фаросатсизлик. Худо-ягона. Ислом яшайди. Номоз ака-бузгунчи мулла. У одамлар назаридан тушиб колишдан дахшатга тушади ва бир нималар деб чайналиб туради. Дин хам, бирорта диндор хам унинг химоясига мухтожмас. Ундан кура четдаги хар бир юртдош узини бу калтабинликдан баланд тутиб, юртга хам дилида покиза дини билан, хам илкида замонавий хунари билан, илмли ва бадавлат булиб келишса юртда аста кутарилиш буларди. Хориждан вайсаш, англосаксонга ялиниб, пикет-иштонсизликдан бошка нарсамас. И. Каримов шох булган булса бу унинг такдири. Буни руслар судьба, буддистлар карма дейишади. Каримовни йикитолмай нолиб, ватандан олис, бировлар берган тузни еб, тузлигига тупириб, тутаб яшаш- сизнинг кармангиз. Ёшларни сассик туманликка бошламанг.
    Бу бахс-жиннилик. У вактимиз ва хотиржамлигимизни ейди.

  11. Демократ сиз адашдингиз еттинчи асрда ислом кириб кела бошлаган. Канчалар ватан тарихидан бехабарсиз.

    1. Kulo janoblari
      Turkiy xalqlar xozirgi O’zbekistonga 13-asrda Chingiz xon bilan kirib kelgan va O’zbekxonning tashabbusi bilan Xo’jandda Islomni qabul qilishgan. Mahalliy halq asosan Qutaybaning janglari ortidan Islom dinini qabul qilishgan. O’zbeklar va mahalliy halq 6 asr davomida qo’shilib ketishgan. Vatan tarixi budir.

  12. Кора кошларингизни усмалар билан гузаллаштирса ярашади сизга. Фарход дустингиз айтганча бор экансиз ….

  13. Баҳтиёрнинг гапларига юз фоиз қушиламан. Бу муаллиф кООтта қилиб сарлавҳани кўйиб олиб, беш
    мақоладан бери қўган сарлавҳасининг ечимини топа олмайди. Тушунарли, масала жуда катта,
    хажимли. Лекин муаллиф шунчалик ўзи куйган масаладан узоқки, хаттоки тезисларда ҳам
    масаланинг негизига яқин кела олмаяпди!
    Энди тассаввур килинг,Худо курсатмасинки, бу инсон бирон бир исён натижасида
    ўзбекистоннинг маърифат ва тарбия вазирлигига (мисол учун) бош бўлиб келиб колса (Бекорга бунча жон
    куйдирмаса керак, агар бу шайка давлат бошига келса бирон мансаб ваъда килинган бўлса керак).
    Бу киши чиройли қош қўяман деб, кўз чиқариб. Курулган тизимни хам расвосини чиқариб, давлатда
    унга топширилган секторда хоас урнатиб, давлатнинг заифлигини оширади. Буларнинг хаммасига исбот бу кишининг
    езатётган хар хил узуқ-юлуқ фикрларидир. Бир демократия приципларига ёпишади, бир Исломдан келади,
    орада Каримовни ўғри деб қўяди… Ҳуллас шундақа. Буларнинг хаммасига қараб туриб,
    уйлайманки, булар бекорга давлатдан кувилмаган. Шундақа тутруқсизлик натжасида,
    амалдаги Ҳокимиятга конструктив каршилик кўрсата олмай, ҳар-ҳил реакцион йулларга кириб,
    радикал услублар ёрдамига таяниб, узларини-ўзлари давлатдан қувган. ЎХҲҳнинг сайтига
    бир назар боқинг, бегоналар ҳиди келади, мағзавадан бошқа нарса йўқ.
    Бир сўз билан Фожиали ҳол ва келажагимиз ҳавф остида!

  14. Fammone ga!

    Сенга юзингидан никобингни ол дейилди, аммо сен қўрқдинг. Демак МХХ ёки оддий мунофиқсан. Ўзбекларнинг бошига сендай бетайинлар етаяпти. На фикринг бор на да таклифинг…

  15. Демократ ватан тарихини сиздай насоро кайдан билсин. Ватанда сиздайлар купайса ислом ва насора орасида киргин булади Оллох асрасин

    1. Kulol,
      Man sizga Vatan tarixini aytib o’tgandim. Vatan tarixi dinga bog’iq narsa emas. Sizlar hamma narsa Islom dini bilan bog’liq deb xato qilsizlar. Yaratgan egam ham barcha dinlarga bir xil.
      Nasora va islom o’rtasida hozirgacha hech joyda qirg’in bo’lmagan. Lekin Islomning ichida qirg’in bo’lib turibdi. Bunga O’sh qirg’ini va Andijon qirg’ini misol bo’ladi.

  16. Kulol,
    Nega yo’q joydan mendan xato axtarasiz? Tarix haqida gapirib o’tdim-ku yuqorida. Ammo o’ziz Islomning xatolarini tan olmaysiz. Siz o’z fikringizni qachon aytasiz mana bu Islom dinidagi holatlar uchun. Qoloqlik, kambag’allik, arablashtirish, ayollar huquqini kamsitilishi (to’rtta yosh xotin olish), zombilashtirish, terrorchilik (yosh o’zbek yigitlaring Afg’onistonda arab shayxlariga xizmat qilib o’lib ketishi) va hakoza.
    Axir Islomdagi bu holatlar O’zbeklarni halokatga olib ketayapti-ku? Yoki halokatga ketishga jim qarab turaverasizmi? Ertaga sizning farzandingiz ham terrorchilk yo’lini tutsa nima qilasiz?

    1. Kulol,
      O’ziyam arabcha zombilarning o’tib keltgani ekansiz. Sizdan boshqa har qanaqa kishi i halokatga yetaklayotgan omillar haqida fikrini bildirar edi va uning oldidni olar edi. Lekin siz bunga befarqsiz. Siz ertaga o’z farzandingiz va nevaralaringiz taqdiriga befarqsiz. Ertaga jondan aziz farzandingiz yoki nevarangiz terrorchi bo’lib Ulug’bek Qodirov singari qamalib ketsa nima bo’ladi. Yoki arablarga xizmat qilaman deb 20 yoshida uylanmasdan o’lib ketsa nima bo’ladi?
      Ayting fikringizni. Bu falokat hammaning boshida bo’lishi mumkin. Farzandingizning qadami sanab yura olmaysiz. Uning ko’chada kim bilan suhbatlashishi sizga qorong’u.

  17. ўқувчи-эслатувчи-НН… булар ҳаммаси бир инсон!

    «…Бугун истаган киши ўзи интернетда саҳифа очиб ёки мавжуд саҳифалардан бирида ўз эътиқоди ёки ҳаёти ҳақида истаган фикрларини айта олади…»
    «…Шундай экан, келинг кунимизнинг неъмати ҳисобланадиган сўз, фикр ва эътиқод эркинлигидан тўғри фойдаланайлик.Сиз ўзингиз танлаган йўлингизда давом этинг ва бу сизнинг ҳаққингиз бўлсин…»
    (Н.Нормўмин., Ҳалқ ва Ботил чегараси. )

    Исмат акамга катта раҳмат, шу сўзлар билан Ўзингизга мурожаат қилиш имконини берганига, чунки ЎХҲ сайти жуда репрессив!

  18. Демократ узур изохларингизга жавоб езолмадим. Изохларим нима учун сайтга куйилмаетганлигига хайронман

  19. Демократ мени акам Эрон ислом республикасида яшайди. Эронда замонавийлик билан исломийлик уйгун ривожланган агар билсангиз. Купчилик ривожланган мусулман давлатлари насороларга эгилса Эрон узингизга аен. Тугри исломда террор купрок насоролардачи йукми ? Ирландиядаги этник туккнашувлар, Норвегиядаги террор булар мисолку

    1. Islomda terrorchilik jihod darajasiga yetgan. Ya’ni juda ko’p odam terrorchi bo’layapti va o’lib ketayapti. G’arbda bitta ikkita ular ham Ismomiy terrorga qarshi norozilik

  20. Исломий террорчиларни давралари, мавзулари, хомийлари хакида гапирадиган булсам, Бин Лоден хам уша етмишинчи йиллари Американинг кугирчоги эди, яни насороларни. Охир окибат уша бир пайт ,,ота,, булган давлат уни бошини еди. Исломий террорни сизданда кура мен емон курсам керак. Бунга мени шахсий хаетим мисол ( Узур изохларимни киска езишга мажбурман)

  21. Киргиздаги ,Андижондаги киргин бу сиесийлашган киргин исломий эмас. Мен сизни хали хакоратлаганим хам йук сиз мени ЗОМБИ дейишингиз нотугри. Муртад деган булсам бу диндан кайтган маносида эди.

  22. Демократ фахш кинолари бир йилда минглаб ишлаб чикарилади . Уша кинолар юкори улуши насоро давлатларига тугри келади. Масалан германияда узингизга малум давлат телевидениялари фахшни очик ойдин таргиб килади. Тобора насоро олами тубанлашиб кетган

  23. Демократ биз барча пайгамбарларни хурмат киламиз сизлар эса пайгамбаримиз Мухаммад русулуллохни хаживга оласизлар. Бу шаккоклик еки нотугрими

  24. Йигирманчи ва йигирма биринчи асрда насоролар орасида нечта ,,мен Исо пайгамбарман,, деганлар чикди ва чикиб келмокда. Насороларни мен душман санаганим йук , айримлари шундай. Нажошийни эсланг , муслимларни кандай кадирлаган

  25. Намоз ака террорни тарбия килувчи шахс эмас, фикир узингизники ва бу тутуруксиз фикир.

  26. Демократ, ер юзини курол билан сугораетган,фахшни таргиб килаетган,исломга нифок солаетган базибир насроний давлатлар,уша сизайтган ривожланган. Биз мусулмон олами Исо бинни Мариямни инкор этмаймиз ,сизларчи Мухаммад алайхиссаломга ишонасизларми ?

  27. Демократ сиз ишонаманки мусулмон оиласида дунега келганси, ота онангиз дуо килишни, калима келтиришни ва бошка кичик исломий амаллардан оз булсада тарбия берганлар. Айта оласизми канча вактдан буен сиз насаросиз ва нима сизни мажбур килди ?

  28. Фарзандларим хакида гапирибсиз,угилларим хали жуда еш Оллох асрасин уларни емон йуллардан. Тугри сиз айтгандай уларни исломий террор кулига тушиб колишларини истамайман аммао бу террорларга соф ислом айибдор эмас. Сиз террор деса ислом динини тушунасиз шекилли бу хато

  29. Ешлик даврингизни укиб ешингиз менда катталигини англадим. Сиз айтинг Мухаммад (сав) хак пайгамбар эканлигига ишонасизми

  30. Мени айрим саволларимга жавоб бермай утдингиз илтимос агар лозим топсангиз жавоб езинг

  31. Шухрат сиз биласизми овропага эргашиб диндан кайтган бир одамсиз. Агар исломни кулги килганлар шахси касос амалга оширилса сизлар ушани хам террор дейсиз. Исломни хак йулини террор билан коралайсиз

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *