• Пт. Окт 4th, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Исмат Хушев: Ёзувчи Мамадали Маҳмудовга СНБ дан телефон қилишди…

Фев 13, 2017
Ёзувчи Мамадали Маҳмудовга «Дунё ўзбеклари»да эълон қилинган мақоласи (Эврил Турон: Ўзбекистон Президентига МХХ раисидан шикоят) дан сўнг икки соат ўтар ўтмас, МХХ дан телефон қилишди…
«Дунё ўзбеклари»дан:
Тошкентга телефон қилиб, Мамадали ака билан тез тез гаплашиб тураман.
Айниқса, яқинда у кишининг оиласи вафот этганидан кейин, ёлғиз қолди, дили ўксимасин деб, имкон қадар кўнглини кўтариб туришга ҳаракат қиламан.
Бугун якшанба куни ҳам одатдагидек телефон қилдим, гўшакни оғир нафас билан олган улуғ ёзувчи ҳорғин ва тушкун бир кайфиятда эди.
— Ало, Тошкент, Канадага жавоб беринг! — дедим одатдагидек ҳазил аралаш.
Мамадали аканинг бирданига овози очилиб, руҳи ёришиб кетди.
— Исмат Хушевга шон шарафлар бўлсин!
Бу бизнинг умумий паролимиз эди. Қувонч билан сўрашдик. Мамадали аканинг бояги тушкун кайфиятидан асар ҳам қолмади. «МХХ ҳақидаги гапириш мумкин бўлмаган гаплар» номли мақоламни ўқиганлигини, қойил қолганлигини гапирди:
«Мақолани ўқидим, Исматбек, иним, даҳшат! Мен узун йиллардан бери бундай мақола ўқимагандим. Том маънода даҳшат! Мунча маълумот! Мунча далил. Худо умрингизни берсин! Бугун тушда уйга меҳмонлар — ижодкорлар келишди. Менинг уйимга келган дўстларимнинг ҳаммаси мақоладан даҳшатга тушишди. Кўп гаплашдик… Сизга алоҳида салом айтишди. Жасоратингизга таҳсин ўқишди. Менинг ёзганларим мақолангиз  олдида нурсизланиб қолди…
Шу гапларни ҳаяжон билан айтаркан, Мамадали ака юрак дори ичиб олишга изн сўради.
Бу гапни эшитиб, юрагим сиқилди. Абдулла Ориповнинг Москвада биринчи бор инфаркт бўлганда ёзган шеърини эсладим:
Ҳаяжон – бу ўлим, кулфатдир – қўшиқ.
Қилт этган шамолдан титрамас юрак.
Унга энди на дард, на қувонч, на ишқ,
Балким тўнғиб қолган бир ором керак…
Ҳа, инфаркт бўлган одамга ҳаяжонланиш мумкин эмаслигини ўша сатрларни ўқиган талабалик давримда англаган эдим. Кейин  бунинг ҳаётдаги исботини ҳам кўп кўрдим. Мана бугун Мамадали акамга ҳам ҳаяжон ёқмайдиган бўлиб қолибди…
Кўп ўтмай, телефон гўшагининг нариги ёғида яна Мамадали акамнинг маъюс ва дардчил овози эшитилди.
Яна бир гап, Исматбек!  «Дунё ўзбеклари»да менинг Президентга ёзган хатимни босган экансиз. Раҳмат Сизга. СНБдан Рустам исмли йигит телефон қилиб, бир соат асабимни эговлади. Нега «Дунё ўзбеклари»га бергансиз бу мақолани, нега бутун дунёга жар соласиз, нега ўзимизга айтмайсиз дардингизни, нега уларга шикоят қиласиз ва ҳоказо…
Мен Рустам (Телефони: 997 35 13) га: «Қамоқдан чиққанимга тўрт-беш йил бўлди, мени тинч яшагани қўясизларми, йўқми, мендан нима истайсизлар?»  дедим.
Мамадали Маҳмудов СНБ ходимига: «Исмат Хушевга бу мақолани дўстларим ва шогирдларимдан қайси бири юборганини билмадим, лекин билганимда ҳам уни Сизларга ҳеч қачон айтмасдим!» деганидан сўнг, СНБ чи Рустам ёзувчига: «Соғлигингизни тилайман!» деб тагдор гап қилиб, кесатибди. Бундан олдин эса: «Тошкентдаги қайси касалхонада юрагингизга стимулятор қўясиз деб, роса суриштирди.  Мен унинг товушида самимийликдан кўра кўпроқ шантаж ва таҳдидни сездим, — деди Мамадали ака.
СНБ дан кейин ўша куниёқ милициядан яна бир одам — участка инспектори Мамадали Маҳмудовга қўнғироқ қилиб, нега бутун дунёга жар солиб юрганини сўрабди…
Мамадали ака менга яна шуларни айтаркан:
«Исматбек, иним, Сизнинг сайтингизни бу идора ҳам, Президент аппарати ҳам эртадан кечгача синчиклаб ўқиркан. Шунинг учун шу сўзларимни бутун дунёга билдиринг: Мени отсалар ҳам: “Ватаним!”деб ўламан.  Мени таъқиб этаётганларда шундай туйғу борми? Мансаб, нафс қайғуси  уларда устивор эмасми? Бўлар – бўлмасга “Мустақиллик” деб бўкираётган олчоқлардан, думларини ликиллатаётган ялтоқлардан қўрқиш керак…Булар мени тинч қўядими, йўқми?» дедилар…
Мамадали аканинг алам билан айтган бу сўзларини тинглаб, ўша заҳотиёқ, қуйидаги мақола ва «Очиқ хат»ни ёзишга қарор қилдим:
«Ҳурматли Рустам Расулович!
Ўзбекистон Президенти халқ томон юз буриб, бир гапни айтиб турганда, Сизлар халқдан юз ўгириб, бошқа гап билан яшаб юрганларингизни қандай тушуниш мумкин? Наҳот ҳалиям Сиз янги Президент сиёсатига ишонмаётган бўлсангиз? Ё Ислом акани яна тирилтириб салтанатга олиб келмоқчимисиз?
Шахсан Сизнинг айбингиз билан 17 йил умри қамоқда ўтиб, саробга айланган ёзувчини нега оёқ ости қиласиз? Сизга ким ҳуқуқ берди? Нега уни алдайсиз, нега «Дунё ўзбеклари»да унинг Президентга ёзган шикоятини боссак, ходимингиз унга телефон қилиб, тазйиқ ўтказади.
Сиз қайси асрда яшаётганингзни, ўзингизнинг аслида ким эканлигингизни биласизми, йўқми? Сиз бугун ҳеч ким эмассиз. Даврингиз ва салафингиз ўтиб кетди. Сиз қачон ерга тушасиз? Бу бедодлик ва жаллодликнинг охири вой бўлишини наҳот билмасангиз? Ё бунинг учун ўзбек халқи ҳам куни кеча Руминиядаги каби кўчаларга чиқиб, қўзғолон кўтаришини истайсизми?
Бугун Сиз амалдасиз, эртага ундан албатта кетасиз. Биз журналистлар Сизни ортиқ бу лавозимда қолишингизга йўл қўймаймиз. Яхшиликни бугун қилиб қолинг, эртага кеч бўлиши мумкин.
Агар яхшилик қилолмасангиз ҳам, ўзбек халқининг ор номуси, виждони ва  ва ифтихорига айланиб қолган улуғ ёзувчини тинч қўйинг, ундан  қўлингизни тортинг!»
Азиз Ватандошлар!
Агар ўзбек халқининг буюк ва бетакрор ёзувчиси Мамадали Маҳмудовга бирор кор ҳол рўй берса,  бунинг учун барча масъулият МХХ га ва шахсан унинг раиси Р.Иноятов зиммасига тушади.
Буни  бугун ер юзидаги барча дунё ўзбеклари, давлат ва ҳукумат раҳбарлари, бутун прогрессив инсоният билиб қўйиш керак!!!
Исмат Хушев,
«Дунё ўзбеклари» Бош муҳаррири,
Торонто шаҳри, Канада, 12 февраль, 2017 йил…

9 шарҳ

  1. A. Anorov

    Ismat aka o’zizni ko’rsatadigan vaqt keldi. Prezidentga Surxondaryoda nima bo’lganini zudlik bilan aniqlashiz shart. Vaziyat jiddiyga o’xshiydi.

  2. Buyuk Turkiston

    Yashang, Mamadali Boboga bizdan salom, Ismat aka hatga javobam yozmadingiz, tinchlikmi ?

  3. Мамадали ака чет элларда даволаниш мақсадида Ўзбекистондан чиқиш визасини қамоқдан қутулиб чиққанидан бошлаб талаб қилади. Паспортга бор йўғи бир тамға босиб уни рози қилиш ўрнига, МХХчилар неча йиллардан бўён “Жим ўтир!”, “Дардингни бировга айта кўрма!”, “Интернетга хат, мақола чиқазишни йиғиштир!”, дая дағдаға қилиб, бундан кейин ҳам таниқли ўзбек ёзувчисини қўрқитмоқчи бўлишаяпти.

    Шантажларга чек қўйиладми, ўзи?
    Мамлакат раҳбарининг бу воқеадан хабари борми?
    Ёки президент ҳам МХХдан ҳалигача қўрқиб, юрагини ҳовучлаб юрибдими?

     

  4. 6 шарҳ

    1. Muqana

      SNB ni bulg’ab utirganlar hech ham tuzalmaydi. Karrupsyga,poraga botgan bundaylar joyi qamoqxonalardadir. Vatanni uz otasini tomorqasiga aylantirib olgan nokaslar. Xalq kuchaga chiqsa xaromxurlar trek qolmaydi.

    2. Jaloliddin

      Bularni uzini tutishini qarang! SNB ni telefonda qurqitishi bular hech ham uzgarmaganidan dalolatdir. Shuncha qonunsiz harakatlar uchun javob bermaslikni oqibati bu!

    3. Nufuzli idora vakillarini qilyotgan pastkashliklarini .

    4. СНБ нинг Эврил Туронга қарши ҳар бир ҳатти ҳаракатини “Дунё ўзбеклари” орқали оммага билдириб турилса, Мирзиёев уларни ҳаммасини жой жойига қўяди яқинда…

    5. sharofiddin

      Men bu maqolalarni hayajon bilan oqib yovuz niyatli kuchlar galaba qilishi mumkinligini oylasam yuragim orqaga tortib ketadi. Ismat akani shunday idora bilan kurashayotganini korib kozlarim yoshga toldi. Adolat uchun kurashayotgan bu insonni millionlab tarafdorlari borligini bildirish ham bu kurashda yutishimizga oson boladi… g’oliblik nasib qilsin sizga Ismat aka.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *