Суратда: «Ҳаёт ва Иқтисод» — Жизнь и Экономика» журналлари Бош муҳаррири Исмат Хушев (чапдан биринчи) Ўзбекистоннинг бугунги Президенти Шавкат Мирзиёев ва бошқа мулозимлар билан Тошкентда…
Ассалому алайкум Исматжон ака
сизни барча маколаларингиз жуда уткир ва теран чикади. Мен сизни барча маколаларингизни мазза килиб укийман. Шароф Убайдуллаевни овозини эшитсам, раҳматли отамнинг овозини эшитгандай қувонаман.
Хакикатда бизнинг авлодимизда буюк олимлар, мутафакирлару, донишмандлар чиккан. Илойим сиз хам тарихда шундай буюк инсонлар каторидан жой олишингизни тилайман.
Бизнинг халкимизда бир макол бор. Яхшидан бог колади ёмондан дог.
Хурматли Шавкат Миромонович сиздан барча «Дуне Узбеклари» интернет газетаси мухлислари ва мени номимдан битта илтимосимиз бор. Рахмат сиз Президент булганингиздан кейин озгина булса хам кукракларимизга шабода тегди, хаетга булган интилиш, ватанни севиш туйгуси пайдо булди.
Илтимосимиз шуки журналист Исмат Хушев ва Шароф Убайдуллаевни давлатимиз равнаки йулида хисса кушишлари учун бир имкон бериб, шу ажойиб ватани учун, хакикат учун жонини аямайдиган инсонларни уз ёнингизга ердамчи килиб олинг. Мен хам сизни бир фукоройингизман сиздан шуни илтимос килмокчи эдим. Агар кафил керак булса мени шу ватанга жоним кафил булсин. Мен бир оми одамман адабийча ёзишни билмиман агар озгина хатоликка йул куйган булсам узр. Мени кечиринглар азиз ватандошларим.
Боходиржон.
Фарғона вилоятининг Ойим қишлоғидан
«Дунё ўзбеклари»дан:
Бизга бунга ўхшаш хат хабарлар, истак ва тилаклар, телефон қўнғироқлари ва СМС номалар кейинги пайтларда жуда кўп кела бошлади.
Уларнинг баъзиларини нашримизда эълон қилганимиздан ҳам хабарингиз бўлса керак. Мана бугун Баҳодир исмли укамизнинг хати ҳам келди.
Баҳодиржон, аввало меҳр ва ишонч учун Сизга раҳмат. Хатингизни эълон қилмасак, биздан хафа бўласиз, эълон қилсак, барибир фойдасиз. Шунинг учун ҳам иккинчи йўлни танладик ва эълон қилдик. Бугун Ўзбекистонда Шавкат Мирзиёев бошчилигида ҳаёт мамот жанги кетяпти. Шароф Убайдуллаев Тошкентда туриб имкон қадар жамиятдаги иллатлар ҳақида жон куйдириб гапиряпдилар. Лекин бу нарса у кишига осон бўлмаяпти. Агар Мирзиёев Президент бўлмаганида мен бу гапларни гапира олмас эдим дейдилар…
Жумладан, биз Президентга ҳозирча Канададан туриб кўпроқ ёрдам бера олишимиз мумкин. Ўзбекистонда ҳали бу қадар эмин эркин гапирадиган ва ёзадиган жамият қурилгани йўқ. Лекин барибир ҳаммамиз ҳам яхши сўз ва муҳаббатга чанқоқ қалблармиз. Хатингизни ўқиб, қувондик. Демак озми кўпми, қилаётган ишимиз ва айтаётган сўзимиз таъсирини кўрсатаяпти. Журналист халқи учун энг муҳими — шу!