Исмат Хушев: Андижон фожеасидан сўнг хорижга чиқиб кетган ҳамкасбимга
МУҲАРРИР МИНБАРИ | 05/13/2015 9:07 AM 419000 МАРТА ЎҚИЛДИ | ТАҲРИР ҚИЛИШ
Исмат Хушев: ОТИБ ТАШЛАНГАНДА ШЎРЛИК АНДИЖОН…
Андижон фожеасидан сўнг хориждан сиёсий пошпана олган ҳамкасбим Матлуба Азаматовага
Бугун “Озодлик”дан келди бир ҳабар,
Олис диёрларга парвоз қилибсиз.
Энди ортга қолди барча ҳавф ҳатар,
Энди тинч бир юртни Ватан билибсиз…
Ота-она билан дўсту-биродар,
Кўзда ёши билан кузатиб қолди.
Тошкент ва Фарғона – Бишкекка қадар,
Кетма деб қўлларин узатиб қолди.
Қай юрт Сизни “Қизим” деб билса агар,
Унга ўзбеклардан раҳматлар бўлсин.
Сиздек фарзандини қилса дарбадар,
Бундай ҳукуматга лаънатлар бўлсин!
Менинг ҳам дилимда чексиз бир кадар,
Мен ҳам ўз юртига сиғмаган жонман.
Лекин бошқалардан фарқли бир қадар –
Зулмни қўллаган сиёсатдонман.
Горбачев бизга берган бу раҳбар,
Одил деб ишониб ҳатолар қилдим.
Унга эргашган халқ кўрмас деб зарар,
Олий минбарлардан садолар қилдим.
Пойимда – мансабдан ясаб гулчамбар,
Бош муҳаррир қилса бўлиб маҳлиё.
Ҳудбин, амалпараст ҳамда нокамтар,
Ҳиссиз яшаганим айбиммикан ё…
Бугун Канадада бенур, бесамар
Ўтган кунларимни олурман ёдга.
Тинч, сокин хориждан, ажаб, бу сафар,
Бошқача кўз билан боқдим ҳаётга.
Отиб ташланганда шўрлик Андижон,
Кўзларимни очди чинқирган руҳлар.
Ва шунда илк бора келтирдим имон,
Давлатни бошқарур қонхўр гуруҳлар.
Халқим, кўзларингни очмасанг бугун,
Давом этаверар бу дардли фиғон.
“Эрк”, “Бирлик”, «Серқуёш», «Деҳқон» ҳам тутқин,
Ҳориж ва ҳибсда – юрт Ўзбекистон.
Бошимга инқилоб қачон келгай деб,
Умринг ўтаверар маҳшарга қадар.
Ўзингга муносиб подшоҳ бўлгай деб,
Ёзиб кетган экан ҳатто Пайғамбар.
Ҳали шаҳидларнинг арвоҳи уриб,
Чил-парчин бўлади не-не давлатлар.
Ҳали маҳкамангда тиз чўкиб туриб,
Кечирим сўрайди соҳта-сумбатлар.
Ҳали ”Озодлик»дан келгай хушхабар:
– Халқинг озод бўлди устозингдан, деб
Шунда жавоб қилгум шодон, музаффар:
– Ўзим ўргилайин овозингдан, деб…
Юртим, янги йилда яхши ният қил,
Не бахт, насиб этса сен кутган байрам.
Сен озод бўлганда шуни яхши бил,
Олис Канададан бораман мен ҳам!
Исмат Хушев,
2005 йил, май, Торонто шаҳри, Канада
Илгари, агар шоир журналист сифатида мақола ёзса зўр бўлади дейишар эди., шеърни ўқиб хаёлимда: – агар ҳақийқий журналист шеър ёзса “даҳшат” бўларкан деган ўй кечди. Бу шеър – чинакам мўъжиза!
Ҳали ”Озодлик»дан келгай хушхабар:
– Халқинг озод бўлди устозингдан, деб
Шунда жавоб қилгум шодон, музаффар:
– Ўзим ўргилайин овозингдан, деб.,
Энг муҳими ният беғараз, сатрларда табиийлик уфуриб турибди, Исмат Хушевга хос самимият бор…
2005 йилда езилган экан коил.
Шеърда хакикат езилган. Айбига икрор булиш, тан олиш мард Инсонни иши.
Сухайлийни уч километрлик – 14 боблик Андижон вокеаси” достони”га муносиб жавоб булибди. Турт куплет шеър билан.
Яна минг бор офарин Хурматли Исмат ака! Килган хатоларини тан олиш авлоди тоза инсонга Ота мерос булади. Килган хатоларини тан олмай, менинг айтганим тугри дейдиган, манман ва калтафахм кимсалар бу мерослардан мосуво булишади. Чунки яратган эгам боши котиб, унга кимнинг меросини берай, чап кушнисинингми ёки унг кушнисининг деб ажрим чикаргунча, канча одамнинг шури курийди. Шунинг учун булса керак, буларга жазо чораси йиллаб кечикади. Менинг Буритош акам, Рашитхон акамлар кутишаяпди узларининг ажримларини!!!