• Вс. Фев 16th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Исмат Хушев: МХХ-СНБ раисининг янги биринчи ўринбосари тайинланди

Май 3, 2017

Иноятов бугун 14 январь куни

Суратда: «Ўтда ёнмас, сувда чўкмас» Ўзбекистон МХХ раиси, генерал полковник Рустам Иноятов, 14 январь, 2017 йил, Тошкентдаги гул қўйиш маросимида…
«Дунё ўзбеклари»дан:
1.
Дунёнинг ишлари ростдан ҳам қизиқ.
Бугун Ўзбекистонда оламшумул воқеалар содир бўлаяпти, инқилобий ўзгаришлар амалга ошяпти.
Барча соҳаларда бўлаётган воқеа ва ҳодисалар ҳақида интернет ижтимоий тармоғида, хусусан, «Озодлик» радиосида эълон қилинган янгиликлар асосан ўз тасдиғини топаётган бир пайтда, «Ўтда ёнмас, сувда чўкмас» МХХ — СНБ ҳақидаги «Озодлик» тарқатган энг сўнгги ва ўта муҳим маълумот, ажабки,  ўз тасдиғини топмади. МХХ раисининг биринчи ўринбосари Шуҳрат Ғуломовнинг вазифасидан олиниб, Сурхондарё вилоят МХХ Бошқармаси бошлиғи этиб тайинлангани ҳақида «Озодлик» тарқатган хабар ўз тасдиғини топмади…
2.
Бундай бўлиши табиий, албатта.
МХХ ичидаги кадр алмашинуви ва ўзгаришларини, ҳаттоки  бу ёпиқ ва хуфия идоранинг ўзида ишлайдиган расмий ходимлари ҳам ҳар доим билаверишмайди. Шу боис, биз бугун баъзи ўзгаришларга ойдинлик киритмоқчимиз.
«Дунё ўзбеклари» манбасига кўра ҳозирга қадар МХХ нинг Сурхондарё вилояти Бошқармаси Бошлиғи Нодир Иброҳимов эди. МХХ раисининг биринчи ўринбосари генерал Шуҳрат Ғуломов ҳзирча бу лавозимга расман тайинланган эмас. Ким ва нима учун уни бу лавозимга тайинланди деб «Озодлик»ка хабар тарқатгани ва халқни чалғитгани бизга қоронғу…
3.
МХХ раисининг биринчи ўринбосари, махсус хизмат генерали Шуҳрат Ғуломов ўз вазифасидан озод қилингани рост.
У ҳозир қамоқда деган гаплар ҳам ёлғон. Лекин бу кутилмаганда чинга ҳам айланиши мумкин. Бундай дейишимизга сабаб шуки, Шуҳрат Ғуломов айни пайтда Тошкент шаҳрининг Луначарский мавзесидаги ўз уйида назоратда ушлаб турилибди.
Бошқа жойда қандай бимадик, лекин Ўзбекистонда назоратда ушлаб турилган гумондор кутилмаганда ҳибсдаги айбдорга айланиб қолиши ҳам ҳеч гап эмас…
4.
Энди Шуҳрат Ғуломовнинг ўрнига тайинланган мулозимга келсак.
Бизнинг манбаларимиз МХХ даги бу ўта муҳим ва масъулиятли лавозимга Шавкат Мирзиёевнинг энг яқин ва ишончли одами —  Раҳматилла  Ғуломов  тайинлангани ҳақида хабар қилишди. Р.Ғуломов шу пайтга қадар Самарқанд вилоят МХХ Бошқармаси Бошлиғи эди.
Лекин бугунги ўтиш даврида биз ўз ишончли манбаларимиз хабарига ҳам ўта ишончсизлик билан қарашга ўрганиб қолдик.
Бунинг сабаби шуки, МХХ нинг 22 йиллик қудратли раиси Рустам Иноятов ҳануз ўз ўрнида қоларкан, Ўзбекистонда ҳар дақиқада вазият кутилмаган томонга ўзгариб кетиши, воқеалар тамомила бошқача ривожланиши ҳам мумкин…
Исмат Хушев,
«Дунё ўзбеклари» Бош муҳаррири,
25 февраль, 2017 йил, Торонто шаҳри, Канада…

5 шарҳ

  1. АЛИБЕК

    ИСМАТ АКА МЕНИМЧА РАХМАТИЛЛА ГУЛОМОВ ЭМАС. РАХМАТИЛЛА МУХАММЕДОВ БУЛСА КЕРАК. БУ КИШИ МИРЗО УЛУГБЕКТУМАНИ, ТОШКЕНТ ВА ТАШКЕНТ ВИЛОЯТИ, САМАРКАНД ВИЛОЯТЛАРИНИ, КОРАКАЛПОГИСТАН рЕСУПБЛИКАСИ БОШЛИКЛАРИ ЛАВОЗИМИДА ИШЛАГАНЛАР. АГАР БУ ОДАМ БИРИНЧИ УРИНБОСАР БУЛИБ ТАЙИНЛАНГАН БУЛСА, МХХ СИСТЕМАСИДАГИ УТА ПОК ВА АДОЛАТЛИ ИНСОНЛАРДАН БИРДИР.

  2. Ҳурматли дўстлар!
    Биз ҳаттоки Рустам Иноятовнинг аслида ким эканлигини яқинда билганлигимизни хисобга оладиган бўлсак, қолган гапларга ўрин ҳам қолмайди.
    Бугунги кунда эса ШУҲРАТ ҒУЛОМОВНИНГ КИМ ЭКАНЛИГИНИ ҲАТТОКИ ШУҲРАТ ҒУЛОМОВНИНГ ЎЗИ ҲАМ БИЛМАЙДИ!!!!
    ИСМАТ АКА ЖУДА ҲАМ ТЎҒРИ ЁЗГАНСИЗ, РУСТАМ ИНОЯТОВ БОР ЭКАН СНБ СИСТЕМАСИДА ВА МАМЛАКАТ ҲАЁТИДА БИР ДАҚИҚАДАН КЕЙИН НИМА СОДИР БЎЛИШИНИ ХАМ ХЕЧ КИМ БИЛМАЙДИ.
    ИНОЯТОВ ДЕЙИЛГАН ПАЙТИДА ЖУДА ҚУДРАТЛИ БИР ГУРУҲ, АРМИЯ,РИВОЖЛАНИШГА ҚАРШИ КУЧЛИК ТЎСИҚ ВА АЛБАТТА РУС СЕРИАЛДИДА АЙТИЛГАНИДЕК “МАФИЯ ДАВНО УЖЕ НАДЕЛ ФОРМУ И ПРИ ПОГОНАХ”!
    РУСТАМ ИНОЯТОВ!
    БОТИР ПАРПИЕВ!
    ИХТИЁР АБДУЛЛАЕВ!
    ШОЮНУС ҒОЗИЕВ!
    ФАЙЗУЛЛО МУЛЛАЖОНОВ!
    БЎРИТОШ МУСТАФОЕВ!
    РАШИД ҚОДИРОВ ВА ЯНА БИР НЕЧТА КАЗОЛАРНИ УШБУ РУЙХАТГА БЕМАЛОЛ ҚЎШСА БЎЛАВЕРАДИ.
    ШАВКАТ МИРОМОНОВИЧНИНГ ТАЛАБЛАРИ ВА ДАВР ТАЛАБИ ҚЎПОЛ РАВИШДА МУНТАЗАМ БУЗИЛАЁТГАНЛИГИНИ КЎРИБ ЯНА ҚАНДАЙ ФИКР БИЛДИРИШ МУМКИН.
    КАРИМОВ ЗАМОНИДА ХАТТОКИ ШИВИРЛАБ ЁКИ ХАЁЛАН ФИКР ҚИЛИШ ҚИЛИШ ҲАМ МУМКИН ЭМАС ЭДИ.
    ХУДО НАСИБ ЭТИБ ДУШМАНЛАР АЛБАТТА ЕНГИЛАДИ ВА ЯХШИ КУНЛАР ДАВОМ ЭТАВЕРАДИ.

     

  3. 3 шарҳ

    1. чет эллик

      Ҳадиксирамай, ӯзимнинг, яқинларимнинг хавфсизлигидан хавфсирамай шарҳ қолдирадиган замонлар келгунча кутиб турмоқчиман.

    2. Сайёрхужа угли

      Хечдан кура кеч яъни камокдаги махбус мусулмонларга (кулидан уларни озод килиш келмасада) рамозон ойида сал эркинчилик беришга амру фармон этса…..балки шу билан калби юмшаб, дунёдан рохат билан утиб кетар…чунки энг ёмон касаллик кариликдир..энди бу кишини на путин ва бошкаси ва на погони куткариб кола олмайди. Балки, кариганда отам тушимга кириб махкам туриб буюрди дея бирорта масжид куриб колар..харкалай ноумид шайтонда…чунки ОДАМШАЙТОН Каримовни номини хам масжидга куйишди ку??

    3. Сайёрхужа угли

      Энг дахшатлиси…Иноятовни шаркшунослик факултетини тугатиб араб ва форс тилларини билиб яъни бу одам куръони карим ва Росулимиз саллаллооху аълайхи вассаламни хадисларини бетаржимон тушунади лекин шу билан бирга дин ва диндорларга карши булиб яшаб утди.энди агар хадисга мурожаат киладиган булсак, хадисда;

      Ким ки; (мазмуни) Аллохни розилиги исталадиган нарсада яъни охиратга тааллукли илмларни дунё топиш учун урганса, бундай одам жаннат тугул, жаннатни буйи-хидини хам топа олмайди вахоланки жаннатни буйи беш юз йиллик масофадан келиб туради дейилган. Савол???? Иноятов жаноблари охират илмини нимага сарф этдилар???? Ана шунга караб ким кимлигини билиб олинса булса керак, якинда рамазон ойи..муборак ой…Хатто Иноятов жаноблари хам яширинча хеч булмаса,(пархез кил деди шахсий врачим дея) ками уч кун руза тутсалар керак. Чунки ёш кетиб колди. Одам кариган сари кузига улим ва дунёда килган яхши ёмон ишлари куриниб калбини тирнай бошлайди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *