
«Дунё ўзбеклари»дан:
Таниқли ўзбек ёзувчиси Мамадали Маҳмудов (Эврил Турон) Тошкентдаги Юрак клиник касалхонасида икки маротаба жарроҳлик амалиётини ўтказиб, эсон омон даволаниб чиққани ҳақида илгари ҳабар қилган эдик.
Қизи Ватан яшайдиган тўрт қаватли «Дом»нинг тўртинчи қаватида реабилитация жараёнини ўтаётган ёзувчининг дармони йўқлиги, тамомила оёққа туриб кетиши учун камида 15-20 кун кераклигини ҳам шифокорлар айтган эди.
6 май куни шанбадан якшанбага ўтар кечаси тунги соат 12.00 ларда Мамадали ака ўзини ниҳоятда ёмон сезаётганини қизи Ватанга айтган.
— Светни ўчирма, юрагим оғрияпти, мендан огоҳ бўлиб тур, — деган холос. Сўнг кутилмаганда ҳолсизланиб, тамомила сулайиб қолган.
— Ҳаммамиз қўрқиб кетдик. «Тез ёрдам» чақирдик. Ўн минутга қолмай етиб келди. Олдинлари «Тез ёрдам»нинг бунақа тез келганини эслолмаймиз, — дейди Ватан ўша хавотирли тунни хотирлаб.
Шифокорлар ёзувчининг қон босимини ўлчаб, дори дармон қилишган. Олиб кетамиз деганларига Мамадали ака негадир кўнмаган. Бугун якшанба куни Мамадали ака бир оз ўзига келган. Мен телефон қилганимни эшитиб, трубкани олди. Бир оз гаплашгандай бўлдик. Мен у кишининг тезроқ тузалиб кетишини тилаб, гапни қисқа қилдим.
Мамадали ака «Дунё ўзбеклари»дан ниҳоятда миннатдор эканини, Шавкат Мирзиёев ҳокимиятга келиб, мамлакатда инқилобий ўзгаришлар бошлаган шу муборак кунларда ўладиган аҳмоқ йўқлигини айтиб, кўнглимни кўтарди.
Мен ҳам у кишига сиҳат саломатлик тилаб, хайрлашдим. Ёзувчининг қизи Ватан ва унинг болалари, мухлиси Гулзамонлар туну кун Мамадали аканинг атрофида парвона.
Бетакрор ўзбек ёзувчисининг ўзи учун шундай оғир пайтда ҳам руҳи тетик ва умидбахш туйғуларга ошно эканидан қалбимда ажиб бир фахр ва ифтихор туйдим.
Яратган Эгамдан суюкли ёзувчимиз Мамадали Маҳмудовга куч қувват ва сиҳат саломатлик тилаб қоламиз…
Исмат Хушев,
«Дунё ўзбеклари» Бош муҳаррири,
Торонто шаҳри, Канада, 7 май, 2017 йил…
Исмат ака, ҳимматингизга балли! Аллоҳ эзгулик йўлид
а ҳамиша мададкорингиз бўлсин!
2 шарҳ
Калби олтин инсонларга Офарин! !
Асс.ал Исмат ака.. Россиядан саховатпеша акамиз Мирза Анвар Хамидов хам бахоли кудрат 100 долл жунатдилар якин кунларда бу пулларни хам етказамиз…