Суратда: МХХ раиси Рустам Иноятов (Иккинчи қаторда чапдан биринчи) ён дафтарига нималарнидир ёзиш билан банд…
Олий мажлислардаги мулозимлар «олий дафтарлар»га нималарни битадилар?
Давлат маслаҳатчисининг дафтарида бир гап, юрагида бошқа гап…
2016 йил якунларига бағишланган ҳукумат йиғилиши — муҳожиротдаги ўзбек журналисти нигоҳида
1.
2016 йил якунларига бағишланган йиғилишни кўриб, оддий бир журналист сифатида юрагимда баъзи туйғулар пайдо бўлди.
Ростини айтишим керак: Вазирлар маҳкамасидаги тантанали йиғилишни кўриб ҳам суюндим, ҳам куйиндим.
Суюнганим шул боисданки, Ўзбекистондаги давлат ва ҳукумат анжуманлари ҳам ўз кўриниши, нуфузи ва довруғи билан Россия, Хитой ва АҚШда ўтадиган давлат миқёсидаги йиғин ва тадбирлардан қолишмайдиган бўлибди.
Кенг, ёруғ ва каттакон залнинг — алвон рангли байроқлар фонида — давлат раҳбари ва ҳукумат аъзолари ўтирадиган жойлар, вазирлар ва ҳокимлар, сенатор ва депутатлар, матбуот ва ахборот вакиллари учун мўлжалланган юмшоқ креслоли ўриндиқлар, айлана шаклида қурилган улкан гумбазли миллий кошонанинг ҳуснига ҳусн, кўркига кўрк қўшиб турибди.
Олис Канадада туриб зангори экран орқали она Ватанимдаги бу кўркам ва муҳташам олий мақом мажлисни кўриб, чин юракдан қувондим.
Ўзбеклигимдан, Ўзбекистонда туғилганимдан юримда ажиб бир фахр ва ифтихор ҳисси уйғонди…
2.
Энди бевосита мажлис тафсилотига ўтсак.
Ростини айтишим керак, менда Ўзбекистоннинг янги Президенти Шавкат Мирзиёевнинг йил якунлари ҳақидаги маърузаси катта таассурот қолдирди.
Ўзбек халқи анчадан бўён бундай очиқ ойдин, асосли ва адресли таҳлил ва тадқиқ қилинган ҳақиқий мажлисни кўрмаган эди.
Агар шундай давом этаверса, Ўзбекистон яқин кунларда янги ва куйинчак Президентнинг бу фидойи меҳнати натижасини кўра бошлашига менда заррача ҳам шубҳа йўқ.
Шавкат Мирзиёевнинг соф ўзбек тилидаги самимий ва табиий нутқини тинглаб, яширмайман, жуда суюндим…
3.
Фақат, йиғилишни кўрарканман, бир нарсадан қаттиқ куюндим.
Унда иштирок этган бир гуруҳ мулозимлар бошидан охиригача бошларини кўтармай нималарнидир дафтарларига ёзиш билан машғул бўлишди.
Бу ажиб ҳолни кўриб, беихтиёр, ўқитувчи сўзларини тинглаб «беш» олиш илинжида иншо ёзиб ўтирган мактаб ўқувчилари кўз олдимга келди.
Бу ясама бўйсунувчанлик ва қуллик, сунъий мутелик ва хушомадгўйлик билан улар нима демоқчилару, нимага эришмоқчилар?
Президент қаршисида бош эгиб, унинг айтганларини ўша заҳотиёқ қоғозга тушириб, ўзларини унга итоатгўй қилиб кўрсатаётган бу раҳбарлар, аслида, ундан ўзларини ва кўзларини олиб қочаётган гуноҳкор бандаларни эслатди менга.
Улар Президентдан ўз қиёфалари ва нигоҳларини бунча олиб қочмасалар? Каллаларини бунча ерга эгиб юбормасалар?
4.
Мажлис иштирокчилари давлат раҳбарининг маърўзасини унинг юзига ва кўзига қараб, диққат билан эшитишлари лозим эмасми?
Бу маърўза матбуотда эълон қилинади, зангори экранлардан қайта ва қайта кўрсатилади, эшиттирилади — уни ёдлаб олишга ҳам улгуришади-ку ҳали.
Шундай экан, нега мажлиснинг бошидан охиригача улар бошларини кўтармай, «иншо» ёзишга киришиб кетдилар?
Нима, бу уларнинг Президентга бўлган чексиз ҳурмат ва эҳтиромлари рамзими ёки маърўзадаги ҳали ҳеч қаерда айтилмаган, теша тегмаган гап-сўзларга бўлган меҳру- муҳаббатлари тимсолими?
5.
Президент гапирганда шитоб билан тинмай ёзишни одат қилган бу ноёб мулозимлар Ислом Каримов даврида ҳам айни ҳолда иншо ёзишга уста эдилар.
Уларнинг асосий қисмини яхши танийман. У замонда ҳам, бу замонда ҳам ҳамиша ошиғи олчи, пичоғи мойли бўлган буларнинг.
Сўнгги 25 йилда неча ўнлаб ярақлаган зарҳал муқовали дафтарлар тўлдирилди. Энди бу дафтарларни улар архивга ҳам топширолмай, уйига ҳам қўёлмай сарсон.
Бу иншо ёзувчиларнинг энг катта мастери Президентнинг маънавият, маърифат ва матбуот бўйича Давлат маслаҳатчиси Хайриддин Султонов эди. Яккама якка ўтирганда ҳам, орқасидан эргашганда ҳам қўлидан дафтар тушмасди.
Каримов ўлганидан кейин бу дафтарлар қаерга кетди? Бу дафтарларда нима бор эди аслида?
Мен, масалан, шахсан Хайриддиннинг дафтарида нималар ёзилганини жуда жуда кўргим ва билгим келади…
6.
Мен ҳам бир пайтлар Ислом Каримов олиб борган йиғин ва анжуманларда иштирок этганман.
Ўша пайтларда ҳам Президент нутқини ўша заҳотиёқ ёзиб олишга иштиёқмандлар бор эди. Лекин инсоф билан айтганда бу ажиб ҳол бугунгидек оммавий тус олмаган эди.
Мен, масалан, ҳамиша мажлис ва сессияларнинг энг биринчи қаторида ўтириб олиб, Ислом аканинг юзига ва кўзларига ажиб бир меҳр билан тикилиб ўтирардим. Лекин ҳеч қачон айтганларини ўша заҳотиёқ ёзиб олмаганман. Буни ўзлари ҳам ёзиб ол деб айтмаганлар. У кишининг оғзидан чиққан ҳар бир сўзи, ҳар бир ўгити хотирамда ўша заҳотиёқ сақланиб қоларди.
Лекин, ёзиб оладиган мулозимларнинг аслида нима ёзганларини ҳам кўрганман.
Масалан, Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Исмоил Жўрабеков гоҳ қуённинг, гоҳ тулкининг расмини, Президентнинг Давлат маслаҳатчиси Мавлон Умрзоқов раққосаларнинг гулгун чеҳраси ва гўзал қадди қоматини, Ички Ишлар вазири Зокиржон Алматов, Бош прокурор Бўритош Мустафоевлар турма ва зиндонларнинг янги янги схемаси билан эгилиб, сочилиб турадиган турфа гуллар тасвирини, Ўзбекистоннинг расмий савдо корчалони Мираброр Усмонов эса АҚШ доллари, Евро ва бошқа жаҳон пулларини айнан ўзига ўхшатиб чизишга ишқивоз эдилар…
7.
Нега бу дафтарлар шу пайтгача ишга тушмади?
Чунки бу дафтарларда Президент айтган сўзлар эмас, балки мажлисга мутлақо алоқаси бўлмаган бошқа гаплар, энг характерлиси, ҳар ким ўзининг юрагидаги орзу армонлар расмини қоғозга туширарди.
Бир қараганда эса улар президентнинг оғзидан чиққан ҳар бир сўзни мангуликка муҳрлаб турганга ўхшарди.
Бугун ўша мулозимлар Президент қошида яна бир бири билан мусобақа ўйнаб, турли хил мақомда ёзув чизувларни давом эттиришяпти.
Янги дафтар бошланганига шубҳа йўқ. Лекин унда нималар акс этаяпти?
Наҳот улар ўзларининг азалий орзу умидларини ўзгартирган бўлсалар…
8.
Ростини айтишим керак: Хайриддин Султонов бугун нималарнинг суратини чизаётганини жуда жуда билгим келади.
Қачондир Мирзиёев нутқини бир зумга тўхтатиб, зал оралаб, Хайриддин чизаётган «ўйинлар»ни кўришига ва бунинг охирига етишига ишонаман.
Бу фақат менинг оддий орзуим эмас. Кўпларнинг ҳам юрагида тугилган бир армон бўлса ажаб эмас.
Лекин мен яна шунга аминманки, қанча қанча сир асрорларни яхши билган ва кузатган Мирзиёев ҳам анойилардан эмас.
У бир куни бутун мамлакат маънавий ҳаётини фалаж қилган давлат маслаҳатчисининг нафақат дафтаридаги, балки унинг юрагидаги қора ниятларигача ҳаммасини кўрса ва илғаса ажаб эмас.
Мен бунга аминман.
Исмат Хушев,
Дунё ўзбеклари» Бош муҳаррири,
20 январь, 2017 йил, Торонто шаҳри, Канада
https://youtu.be/fQGS7sSVsHw
«Дунё ўзбеклари» учун махсус
Жуда тугри айтибсиз. Купчилик мажлисларда расм чизиб утиради.
Shavkat Mirziyev hammasini bilib to’ribdi. O’rgangan kungil o’rtasidan qyimaydi digan gap bor. Ismat aka mutloqo to’gri aytgansiz bu mansabdor maddoxlar odam bo’lmaydi. Ularni Karimov yratgan uz ustozlariga mos edi. Endi vaziyt uzgardi. Qaranga bu yzsizlarni boshlang’icn sinif o’quvchilariga o’xshaydi. Axir mazko’r holat sharmandalik-ku!
ISMAT AKA! BU BIR TEYNGA QIMMAT YLG’ONCHI AMALDORLARNI HAQIQIY ASL BASHARASINI KO’RSATIB, ULARNING UZ JOYINI KO’RSATIB QUYIBSIZ. BUTUN BOSHLI UZBEK XALQI ICHIDA SIZDAN BOSHQA ODAM BUNGA JURAT QILAOLMAYDI. UNDAN TASHQARI IQTIDOR HAM KERAKDA.
Бу мулозимлар эски алмисоқдан қолган одатларини бирданига ўзгартириши учун бошқача сифатларга эга шахслар бўлиши керак. Начора оммавий хайбаракачиликка ўрганганлар, шу қалбакилик билан бола чақа боқишади, ўзларини оламшумул воқеани қойиллатаётгандек кўрсатишади. Лекин Исмат Хушев буларнинг башарасини яхшилаб очиб берибди. Хакикий талантли журналист Исмат Хушев. Шунинг учун хам улар Ватанга сигмади. Мирзиёев мард булса Исмат Хушевга ухшаган юз минглаб ватанпарвар инсонларни юртга кайтариши керак.
Ассалом алейкум Исмат ака! Куриб утириб хайрон булгандим кизик нималарни езаяпти экан деб уйлагандим шунда улар нималар езаетганини Исмат ака биладилар сурасам кандай булар экан фикр деган келганди. Тавба Худони кудратини карангки эрталаб укиб турибманда. Биласизми нимани эсладим укувчилик йилларимизни. Гуе у ерда олий маълумотли Узбекистон халки ишонган олий рахбарияти эмас урта мактаб укувчилари утиргандай таассурот колдирди. Фикримча купчиликни бефарк колдирмаган бу холат. Айникса хозир бутун халк УзТВ га термулган бир пайтда…
Офарин сизга ҳурматли Исмат ака!
Ўзимизнинг юртда бўлаётган мажлисларнинг барчасида ана шу ҳунук ҳолат яққол кўзга ташланиб туради.
Тўғрисини айтадиган бўлсак, ёдда сақлаб қолиш қобилияти йўқ инсонлар, раҳбарлик салоҳиятига эгам бўлмаган ва замон талабига жавоб бермайдиган ҳамда айтилган гаплар бу қулоғидан кириб у қулоғидан чиқиб кетадиган ҳумкалларгина дафтарга тармашишади.
Энг даҳшатлик томони эса худди сиз ёзганингиздек, ҳаёли мутлоқ бошқа нарсалар билан банд кимсалар нималарнидир чизиб ўйнаб ўтиришади.
Бир сўз билан айтганда; БИЗНИНГ МАКТАБДАГИ РУС ТИЛИ ЎҚИТУВЧИМИЗ БАШАРОВА МУКАРРАМ ОПА БУНДАЙ АХВОЛДАГИ БОЛАЛАРНИ “ЯСАЛИБ БИТМАГАНЛАР” ДЕБ СЎКАР ЭДИ, РУС ТИЛИДА “НЕДОДЕЛАННЫЙ”!!!
Ана шундай кимсалар юксак лавозимларни эгаллаб олганлиги оқибати ўлароқ бугунги кундаги иситмаси ошкор қилиб юборди.
Бўритош Мустафоев, Хайриддин Султонов, Рашитхон Қодиров ва хокозоларнинг чизган расмлари ҳаётга кўчди ва худди ўзига ўхшайдиган минглаб ЯСАЛИБ БИТМАГАН кадрларни ўз соҳаларига ва хокимият идораларига тиқиштириб ташлашди.
Янги хокимият ана шу қусурлардан тезроқ қутулиш чора тадбирларини кўриши шарт.
Жамиятимиз ва ривожланишимизнинг тормозлари улар.
8 шарҳ
Узбекистон президенти нима гапирса гапираверсин, лекин амалда кандай бажариш мумкин? Вахолан-ки теварагида лаганбордарлар, хайбаракаллачилар йигилиб олган экан, хаммаси бефойда!
У мажлисда утирганлар корнини уйлаб утирибдилар,качон харидорлари келиб тушлик олиб беришини,тезрок курук гапларнинг тамом булишини уйлаб утирибдилар.
Ismat aka, Rustam Azimov daftariga nima yozganini topdim. Mirziyoev katta majlisda xalqqa tovuq boqinla degandilar, Rustam Azimov Qaraqalpoqqa borib blaknotini ochib tovuq boqingla dedi.
Ismat aka qoyil! Sozlab yzibsizda. Men shu paytgacha hayron qolar edim bular nimani yzar ekan deb.
Қуллар ичида эркин одамни ўзи бўлмайди Исмат ака! Шавкат М ҳам бунга кўп вақт тоқат қила олмаса керак. Яна ҳам ким билади дейсиз. Нима бўлганда ҳам бунақанги бемани бир тейинга қиммат сохтагарчиликка бархам бериш керак. Каримов ўлди лекин уни қалбакиликлари, ёлғонлари афсуски яшаяпти.
Юрагимизда ётган гапларни ёзибсиз, барака топинг. Бу бориб турган кўзбўямачиликва “хўжам кўрсин” учун эканини бутун Ўзбекистон аҳолиси кўриб, билиб турибди. Шахсан мирзиёевнинг ўзи ақли бўлса, бунга барҳам бериши керак. Унинг ҳар бир сўзини кўзи олдида ёзиб олиш эмас, балки ҳаётда тадбиғини кузатаман деб ўзи дадил айтиши керак бу муттаҳам ва қўрқоқ мулозимларга. Мана шу ҳақиқатни биринчи бўлиб дадил кўтариб чиққанингиз учун сизга чексиз миннатдорчилик билдирамиз. Раҳмат. Бахтимизга доим соғ бўлинг.
Мен ўйламайман ўтирган олий даражадаги амалдорлар бунчалик савияси, дунёқараши паст деб. Ислом Каримов мана шундай оломон касаликни давлат сиёсати миқёсига чиқариб ҳатто бир қонун тизимга солиб, шакиллантириб қўйган эди. Майлийди бундай ёзишлар бошқаришда фойдали бўлса. Йўқ албатта шунчаки ўзини нимадир қилишга тайёр қилиб, хўжа кўрсинга оқ қоғозни қоралашдан бошқа нарса эмасдир.
Бу ўра-ўрачиликни бир хушомадгўй кўринишидир холос. Исмат ака жуда тўғри ёзибсиз: “Бу ясама бўйсунувчанлик ва қуллик, сунъий мутелик ва хушомадгўйлик билан улар нима демоқчилару, нимага эришмоқчилар?” Бу хайбаракачилар бир бало қилиб мажлисни ўтказиб олсалар бас! Кейин ўт кетмайдими.
Исмат ака хар доимдек энг ажойиб ва одамлар кунглидаги гапларни дадил кутариб чикади! койил..борингизга шукр!