Исматжон ака, ўз жонига қасд қилган Данғара тумани ҳоким ўринбосари яхши одам эдилар раҳматли. Бутун Фарғонада шу гап, яхши иш бўлмади…
А.Ш.
(Данғара туман касалхонаси шифокори)
Исмат Хушевга.
МХХ ҳақида ёзаётган мақолаларингизни ўқиб боряпман. Шунинг учун сизга бу хабарни етказишни ўз бурчим деб билдим. Мен Данғара туманиданман. Яқинда бизда ўзини ўзи осган ҳоким ўринбосари Илёсбек исмли йигит МХХ идорасининг қурбони бўлди. МХХ вилоятдаги бошқа раҳбарлар жиноятини унга ағдариб, уни ўзини ўзи ўлдиришга мажбур қилган деган гап юрибди. Шуни текшириб, мақола қилишингизни сўрайман.
А.Т.
(Мактаб ўқитувчиси)
Биринчи расмда: Оқ кўйлакдагиси (ўртада) ўзини осган Данғара туман ҳокими ўринбосари Илёсжон Рахимов! Кейинги суратда эса марҳум — биринчи қаторда ўтирибди — кўк кўйлакдаги, чапдан иккинчи…
«Дунё ўзбеклари»дан:
1.
Яқинда «Озодлик» радиоси тарқатган икки совуқ хабар ўз даҳшати ва фожеаси билан — Ўзбекистондаги яхши ва ёруғ кунлар қувончи ва шукуҳини йўққа чиқариб, тамомила кўмиб юборди десак ҳам муболаға бўлмаса керак.
Фарғонада икки кунда икки ҳоким ўринбосарлари бирин кетин ўзларини осишган.
19 февраль куни Фарғона вилояти Данғара тумани ҳокимининг иқтисодиёт ва ижтимоий масалалари бўйича ўринбосари Илёсбек Раҳимов (суратда), 20 февралда эса Фарғона шаҳри ҳокимининг капитал қурилиш ва ободонлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Аҳмаджон Каримбердиевлар ўз уйларида осилган ҳолда топилган.
Лекин ҳозирга қадар фарғоналик ҳокимларнинг ўзини ўзи осишдек бу аянчли ва ғайритабиий фожеаси ўзбек матбуотида негадир ёритилмади, муҳокама қилинмади, Ватандаги ҳамкасблар бунга муносабат билдиришмади…
2.
Бу ўлимларни ва уларга МХХ алоқадор деган мазмундаги гап-сўзларни эътиборсиз қолдириб бўлмасди, албатта.
Шунинг учун ҳам биз бу ташвишли хабар билан жиддий шуғулланишга қарор қилдик. Ўзбекистондаги ўз ишончли манбаларимизга бу ҳолатни яхшилаб ўрганиб, зудлик билан бизга жавоб йўллашларини илтимос қилдик.
Уларнинг текшириш ва хулосалари ўзини кўп куттирмади. Бу маълумотларни ўқиб, ўзини осган ҳоким ўринбосарлари ҳақида анчагина гап сўзлардан хабардор бўлдик.
Лекин ҳаммасини бир бошдан бошласак, мақсадга мувофиқ бўлса керак.
Демак…
3.
Фарғонада икки кунда бирин кетин икки ҳоким ўринбосари ўз жонига қасд қилгани бизни жуда ўйлантириб қўйди.
«Озодлик» радиоси орқали уларнинг ўзларини ўзлари осгани ҳақидаги совуқ хабар тарқалганидан кейин, бу фожеа нафақат Фарғонада, балки бутун Ўзбекистонда катта шов шув бўлган.
Аҳмаджон Каримбердиев ҳақида ҳам, Илёсбек Раҳимов ҳақида ҳам манбаларимиз фақат яхши ва умидбахш гапларни ёзишган. Уларнинг ҳар иккаласи ҳам умидли ва истиқболли мулозимлар бўлган.
Ҳар иккаласи ҳам ўз даврасида келажаги порлоқ, бошқалар учун ўрнак бўлса арзирли арбоблар ҳисобланган…
4.
Масалан, Данғара тумани ҳокими ўринбосари бўлиб ишлаган Илёсбек Раҳимов аслида Ўзбекистон туманининг Қулибек қишлоғи туғилган.
Яқин бўлгани учун Данғарада ишлаб, Қўқонда яшаган.
Фарғонада обрў-эътиборли бўлган бир хонадоннинг — ҳалол ва матонали, инсоф ва диёнатли бир инсоннинг фарзанди.
Узоқ йиллар Фарғона вилоят Ички Ишлар Бошқармасида фаолият олиб борган, ҳозир пенсияда. Укаси юрист — ҳуқуқшунос. Тошкентдаги қайсидир туман прокуратурасида ишлайди. Бу оиланинг фарзандлари Фарғонада кўзга кўринган ва элу юртга танилган кишилар.
Илёсбек Раҳимов ўз мулозимлик фаолиятини — олий ўқув юртини тугатганидан кейин Ўзбекистон туманида — Солиқ идорасидан бошлаган.
Кейин Данғара тумани ҳокими ўринбосари бўлиб кўтарилиб кетган. Унинг қўл остидаги ходимлар ва ҳамкасблари таърифига кўра, жуда талабчан, масъулиятли, жиддий ва мулоҳазали раҳбар бўлган.
Уч нафар фарзани бор. Хотини она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси…
6.
Энг аввало шуни айтиш керакки, Данғара тумани ҳокимининг иқтисодиёт ва ижтимоий масалалар бўйича ўринбосари бўлиб ишлаган Илёсбек Раҳимов ўлимига МХХ идораси алоқадорлиги ҳақидаги хабарлар тасдиқланмади.
Бу гап-сўзлар мутлақо асоссиз бўлиб чиқди. Илёсбекнинг ўзини ўзи осишига асос бўлган асл воқеа сабабини билиш энди жуда қийин. У бу сир-асрорларнинг барчасини ўзи билан бирга олиб кетди.
Лекин бу сирли ўлим, мулозимлик иқболи ва истиқболининг энг гуллаган палласидаги бу кутилмаган аянчли ва аламли умр якуни, бу фожеали қисмат — бошқаларга аччиқ сабоқ бўлиши учун ҳам биз журналист ва прокурорлар, ҳуқуқни ҳимоя қилиш тизими ходимлари унинг сабаб ва моҳиятини, асос ва оқибатини очиб беришимиз керак. Унинг ижтимоий илдизини аниқлашимиз лозим.
Чунки бу дунёда ҳеч бир инсон, ҳеч қачон ўзидан ўзи — ўзини осмайди. Айниқса, раҳбар одам.
У ҳамиша элу юртнинг кўз ўнгида-ку…
7.
Кейинги пайтда Фарғонада ижтимоий-сиёсий ва маънавий психологик вазият ўта мураккаблашди.
Вилоят раҳбарияти устидан анчагина узун юлик гап сўзлар юрибди.
Қанчадан қанча фермер ва тадбиркорлар «Озодлик» радиоси орқали вилоятдаги бу носоғлом муҳит ва бу бедодликдан нолиб гапирмоқдалар.
Вилоят ҳокими топшириғи билан экилган ҳосил даромадини олиш ўрнига 30-40 тонна ошқовоғини чиритиб юборган тадбиркор ҳасрати, ёқасидан бўғиб минбарга олиб чиқилган Ёзёвондаги почта бўлими мутасаддиси дарди, фақат вилоят ҳокимини маъқулловчи тадбиркорлар йиғилиши ҳақидаги хабар ва ҳангомалардан ҳаммамиз хабардормиз.
Лекин бу дод войлар қачон текширилади? Қачон ўрганилади?
Ва ниҳоят куни кеча Фарғона Азот заводида рўй берган портлаш — вилоятдаги носоғлом маънавий психологик муҳитлар портлашидан далолат эмасми?
8.
Ҳолбуки, Фарғонанинг ўзига хос буюк тарихи бор.
Ўзбекистон сиёсатида чуқур из қолдирган аллома раҳбарлар Усмон Юсупов, Бузрукхўжа Усмонхўжаевларни ким билмайди, танимайди дейсиз?
Улардан кейин вилоятга раҳбарлик қилган Қамбаров, Шамсиддиновларни бугун ҳам фарғоналиклар ажиб бир меҳр ва муҳаббат билан ёдга олишади.
Улар Мустақилликка қадар, Қизил Империя даврида вилоятни бошқарган, Фарғонага раҳбарлик қилишган. Ҳозирги ёшлар уларни кўрмаган, лекин ота боболари тилидан эшитган уларнинг шон шуҳрати ва раҳбарлик фазилати ҳақидаги акс садо бугунги авлодни тўқинлантиради
Чиндан ҳам улар биз учун, биздан кейинги авлод учун ҳақиқий афсона.
Мен ўз мўъжаз умрим давомида шундай таниқли ва машҳур раҳбарларни эшитганман, қалбимда ажиб бир фахр ва ҳайрат туйганман. Улардан бирорта ҳам уй-жой ва ё қаср, қимматбаҳо автомашина ва ё сарой қолмаган. Ҳатто Ўзбекистонга 20-25 йил раҳбарлик қилган Усмон Юсупов, Шароф Рашидовларнинг уйи қаерда десангиз биров билмайди. Улар давлатнинг уйида яшаб, давлатнинг одами бўлиб, бу ёруғ дунёни тарк этишган. Улардан данғиллама уй-жой ва қимматбаҳо мол-мулк эмас, халқ учун қилган хайрли ишлари ва муборак номлари ёдгорлик бўлиб қолган.
Улардан бирортаси ҳам вилоятнинг ижтимоий сиёсий, маънавий ҳаётида тайинли из қолдирмаган…
9.
Демак биз ҳокимларни танлаш ва тайинлаш услубимиз унчалик ҳаётий эмаслигини ниҳоят англаб етишимиз лозим.
Бу кадрлар сиёсатининг — ҳаётий эмаслиги меваси. Кейинги пайтларда ҳокимларни тайинлаш ва ишдан олишнинг ўзи бир жумбоқли ҳодисага айланди.
Келаётган ҳокимларни биров танимайди, билмайди, кетаётганда улар бирорта ҳам қилмиши учун жавоб бермайди. Бу ҳокимларни фақат бир афсонавий одам танирди. Ўзи таниб, ўзи тайинларди. Ўзидан бошқа одам фикри билан ҳисоблашмасди. У яратган ярамас бу иш услуби қарийб ўттиз йил яшаб келди. Бугун бу афсонавий одам орамизда йўқ. Лекин у яратган бу ярамас услуб ҳануз яшаб турганга ўхшайди. Ҳали ҳам, афсуски, бу шаблон йўқолгани йўқ.
Шу боис бўлса керак, Ўзбекистоннинг янги раҳбари Шавкат Мирзиёев ҳокимларни сайлашимиз керак деб шиор ташлади. Бу энг тўғри йўл бўлиши мумкин.
Бошқача илож йўқ…
10.
Ҳа, бир сўз билан айтганда бугун Фарғонада муҳит носоғлом.
Мулозимларнинг бошига тушган маломат ва саволларнинг эса чеки йўқ.
Вилоят раҳбари Шуҳрат Ғаниев ҳақида умуман яхши гап эшитмайсиз. У ёки бу сабаб билан ўз жонига қасд қилган ва биз бугун тилга олган мулозимлар унинг олдига бориб ўзларини сақлаб қолиши ҳам мумкин эди. Агар ҳокимлар унга ишонганда, уни ҳурмат қилганда. Лекин улар вилоят ҳокимидан меҳр шафқат сўраш ўрнига ўз жонига қасд қилишни — ўлимни афзал кўришди?
Бу исён бу. Вилоят ҳокимига, Ўзбекистон раҳбариятига нисбатан қилинган исён. Биз бу исён илдизини, сабаб ва изини ўрганишимиз керак. Токи у бошқаларни ўз ортидан эргаштирмаслиги лозим.
Биз бугун ўз жонига қасд қилган бу инсонларнинг руҳини безовта қилмоқчи эмасмиз. Бунга бизнинг ҳаққимиз ҳам йўқ. Демоқчимизки, умуман раҳбар кадрларнинг бундай ҳолга тушишига энг аввало вилоятдаги носоғлом муҳит айбдор.
Илёсбекнинг оталари Насимбек Раҳимов — Мустақилликнинг дастлабки йилларида Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Каримов назарига тушган таниқли арбоб эди. У киши Фарғона вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари бўлган. Ўзбекистон халқ депутати этиб сайланган.
Насимхон Раҳимов — Ўзбекистонни Мустақил деб эълон қилган тарихий биринчи Парламент аъзоси эди. Оғир, камтар, мулоҳазали, инсоф диёнатли ва матонатли раҳбар бўлган.
Матонатли дейишимизнинг сабаби шуки, у ҳам чидаб бўлмас тўҳмат балосига дуч келганда ўзини ўзи қурбон қилиб, ҳаёт билан видолашишдан ўзга чора топмаган. У ҳам мулозимликнинг шон-шуҳрат чўққисида бўлган пайтда ўзини ўзи отиб ўлдирган.
Ўзи ҳақида иғво ва бўҳтонлар Президентнинг қулоғига етиб борганда, унинг бежилов табиати, беўхшов ғазаб ва нафратига йўлиқмаслик учун ўлимни афзал кўрган.
Ажабки унинг ўғли — Данғара туман ҳокимининг ўринбосари бўлган Илёсбек ҳам орадан йигирма йил ўтиб — вилоят ҳокимининг қўл остидагиларга бўлган золимлиги ва қуюшқонга сиғмас ҳатти ҳаракати, бедодлигидан чўчиб, ўзини ўзи осди, ўз жонига қасд қилди.
Улар, бу матонатли ва ориятли ота болалар — Ўзбекистонда чорак аср давом этган мана шундай нотўғри ва ноинсоний, қатағон ва тоталитар сиёсатнинг қурбони бўлишди…
12.
Ўзбекистондан ўн минг километр олис Канаданинг сирли ва сукунатли, нурли ва латофатли илк баҳор оқшомида юракларни ларзага солган Фарғона фожеаси ҳақида ўйлар эканман, бир савол менга ҳануз тинчлик бермай келади.
Мустақиллик йилларида шаклланган ўзбек мулозимлари бунча даҳшатли важоҳат ва ғазаб, Маломат ва асаб, ҳақорат ва нафратни қаердан ва кимдан олди экан? Бу жоҳиллик мактаби қаердан яратилган. Унинг асосчиси ким?
Бу мактабни яратган арбоб ўз ғазабига ўзи учраб, мамлакатни ҳам чўктириб, нариги дунёга равона бўлганига ҳам ҳадемай ярим йил бўлади. Биз бу мактабнинг ярамас услубини таг томири билан қўпормас эканмиз, соғлом ва асаби жойида, курашчан ва баркамол раҳбарлар ҳеч қачон дунёга келмайди.
Келганда ҳам ўз жонига қасд қилиб, шаҳид кетганларга ўхшаб, қаҳри ғазабнинг важоҳатли ва даҳшатли тиғи парронига учрайди…
13.
Бугун янги Президент олдида жуда кўп муаммолар бор.
Лекин улардан энг муҳими, энг муҳимларидан бири — Ўзбекистонда соғлом ва асаби жойида кадрлар авлодини етиштиришдир.
Минг афсуски, шу пайтга қадар Президент Девони қошидаги кадрлар тайёрлаш мактаби ҳам эски услуда ишлаб келди ва ҳануз шундай қоляпти. Унга тингловчилар қабул қилишда асосий мезон — муте ва итоагўй, ҳалим ва хушомадгўй кадрларни танлаш одат бўлиб қолган.
Бу ҳақда янги Президент бундан бир неча ой мқаддам жиддий танқидлар айтди. Лекин натижа қани? Натижа кўринмаяпти.
Фарғона содир бўлган ҳокимлар фожеаси бунга ёрқин мисолдир!
ДАВОМИ…..
Хамма давлат хизматлари электрон йулга утиб олса порахурлар, харомхурлар нима килади?
Хамма ишларини пора бермасдан. уйида утириб битираверса, хамма бекор булиб колади-ку.
Бу давлат арбобларига керак эмас.
Бекорчилар,”дангаса”лар купайиб. пишмай колган бошларига хар хил булмагур фикрлар келади.
Хакни талаб килиш, конун устуворлигини талаб килиш.пенсиясини талаб килиш, иш талаб килиш ва хакозо казолар.
Хозир хамма “очередь”да, “сукини дети очередь”,-да навбатда турибдилар, хамма бандлар.
Хамма иш билан бандлар.
Халкни, миллатни, “дангаса”ларни банд килиб куйиш керак!
Халк ,миллат банд булса, уларнинг узлариниг бош огриклари узларига етади.
Бошлари айланиб юраверадилар, гох у давлат хизматхонасига кириб,гох бошкасига кириб,хар куни иш билан таминланадилар.
Хозирги арбобларга худди шу нарса керак.
Тинчлик, омонлик хамма ишли.хеч кимнинг бошига булмагир фикрлар келмайди.
Порахурликдан кутилишнинг ягона йули Халкни порахур рахбарлар билан, порахур давлат ходимлари билан учраштирмаслик.
Электрон давлат хизмати булса халк уша порахурларсиз хам, ишларини битириб кетаверади.
Хурматли президент! Чет элларда ВАТАН деб, юрган ватандошларни, кадрларни, мутахасисларни кайтаринг!
Узбек халкини ва узбек миллатини рухан, калбан ожиз одамлардан, порахурлардан, мансабпарастлардан,чаласоводлардан, лаганбардорлардан, калби ва кули кир, давлат ходимларидан озод килинг!
Сизга соглик! Ишларингизга ривож!Узбекистонни гуллаб яшнаётган, ривожланган давлатга айлантирайлик!
Ҳурматли Исмат ака!
Вақт олий ҳакам дейишган машойиҳлар. бундан роппа роса олти ой муқаддам мен сизнинг сайтингиз орқали Дунё Ўзбекларига ва айниқса сизнинг мақолангиз ва ташвишларингиздан кейин айнан сизга қарата ҲУРМАТЛИ ИСМАТ АКА. СИЗ ШАВКАТ МИРОМОНОВИЧГА ИШОНИНГ ҲАЛҚИМИЗ ҲАМ ИШОНСИН,ҲАЛИ ЖУДА УЛКАН ЎЗГАРИШЛАР ОЛДИНДА ДЕБ ЖАР СОЛИБ ҚАТТИҚ ИШОНГАН ЭДИМ.
МИНГ АФСУСЛАР БЎЛСИНКИМ ЮРТИМИЗДА КЕТМА КЕТ БЎЛАЁТГАН НОҲАҚЛИКЛАР, КЎЗБЎЯМАЧИЛИКЛАР, ХАТТОКИ БИР РАЙОН СУДИНИНГ ОДДИЙ БИР КОТИБИ СЕНИНГ ТАҚДИРИНГНИ ЎЙИН ҚИЛИБ ЎЗ ИЗМИДА УШЛАБ ТУРИШИ, УСТИНГДАН КУЛИШИ ВА ҚОНУН ЭГАСИ ЭКАНЛИГИНИ ОШКОРА НАМОЙИШ ҚИЛИШИ ЖУДА ҲАМ АЧИНАРЛИК ВА ДАҲШАТЛИКДИР.
МЕН НЕМИС ФАШИСТЛАРИ БОСТИРИБ КЕЛИШГАНИДА ҲАМ ҚАЧОНДА ҒАЛАБА ҚИЛГАН ВА БОСҚИНЧИЛАРНИ ТОР МОР ЭТИБ ТЕГИШЛИ ЖАЗОСИНИ БЕРГАН ВА ЛАНГАРНИ 10 ЙИЛЛАР ОЛДИН ҚАЙТА ТИКЛАБ ГУЛЛАТИБ ЯШНАТИБ ЮБОРА ОЛАР ЭДИМ.
ВАҚТ ЎЗ БАҲОСИНИ БЕРДИ,ЎҒРИ МУТТАҲАМ, ВАТАН ХОИНЛАРИ ВА ҲАЛҚ ДУШМАНЛАРИ ЎЗ КУРСИЛАРИДА ЖИНОЯТЛАРИНИ БЕМАЛОЛ ДАВОМ ЭТТИРИШАЯПДИ.
МЕН БУТУН ДУНЁ ЎЗБЕКЛАРИДАН ҚАТТИҚ УЯЛГАН ҲОЛДА, УЛАРНИНГ ОЛДИДА ТАЪЗИМ ҚИЛИБ ТИЗ ЧЎКИБ УЗР СЎРАЙМАН.
ҲАҚИҚАТНИНГ ҚАРОР ТОПИШИ ВА ҚОНУНИЙ ДЕМОКРАТИК ДАВЛАТ БЎЛА ОЛИШИМИЗГА ИШОНЧИМ СЎНИБ БЎЛДИ ХИСОБИ.
ОНАМ РАҲМАТЛИК АЙТАР ЭДИЛАР “БЎЛАДИГАН БОЛА БОШИДАН МАЪЛУМ БЎЛАДИ” ДЕБ.
БИР ПАЙИТЛАР ЮҚОРИ ХУКУМАТНИНГ ҚАРОРЛАРИ МОСКВАДАН БОШЛАБ ЭНГ ОЛИС ҚИШЛОҚЛАРГАЧА ЕТИБ БОРАР ВА СЎЗСИЗ БАЖАРИЛАР, ТЕГИШЛИ ЧОРА ТАДБИРЛАРНИ КЎРМАГАН РАҲБАРЛАР ЗУДЛИК БИЛАН ТЕГИШЛИ ЖАЗОСИНИ ОЛАР ЭДИ.
КИМ НИМА ДЕСА ДЕСИН БИЗ ЎША ЗАМОНЛАРНИ КЎРДИК, ИШЛАДИК ЮҚОРИ ХОКИМИЯТНИНГ ҚАРОРЛАРИНИ ЎЗ ВАҚТИДА ОҒИШМАЙ БАЖАРИШНИ ШАРАФ ДЕБ БИЛАР ЭДИК.
МЕН БИР НАРСА ДЕЙИШГА ТИЛИМ ОЖИЗ ҚОЛДИ. ЖИМ ТУРИШ ЭСА ХОИНЛИКДИР!!!
KARIMOV ITDAY XOR BO’LIB O’LIB KETGAN BILAN U TAYRLAGAN UZIGA UXSHAGAN TENTAK, KASAL JINOYTCHI PORAXURLARDAN YQIN O’RTADA QUTILISH JUDA OG’IR. BULAR O’LSA HAM UZGARMAYDI TANASIGACHA ZULIM,ZURLIK SINGIB KETGAN.
Шухрат Ганиевга хам оз колди тасаввур килинг !!!! ! Каримов сиёсатини ашаддий куйчиси Исмат Хушев (Худо гунохларини кечирсин чунки беайб парвардигор) жаноблари вакти келиб 10 йилдан бери саргардон факат бир нарса бу кишини овутади яъни яхши кунларга булган УМИД ва яна халк ичида сайр хам сайр…саргардонлик хам сайр деганларидек бу бечора хам сайр килиб юрганига овунади..лекин саргардонлигини уйлаб ич багри эзилади.бу дунёда хамма нарса хамма иш беиз колмайди якинда Шухрат Ганиев хам ё….нафака ёки касаллик сабаб ёки кайсидир феъли сабаб биринчи рахбарни газабига учрайди ва бутун умр (агар яна умридан булса) мен эл юрт гамида у килдим. ..бу килдим…деб утади..бора бора бу чупчакларини богча болаларига айтишни бошлайди чунки катталарга айтса айблари очилиб кодишидан куркади
Икки узбек хокимининг уринбосарлари узларини осишган.Хох Фаргоналик булсин, хох бошка вилоятдан булишсин, лекин узларини осишган.
Сабаб нима?
Сабаб сиз мактаган, сиз кукларга кутарган уша золим ,тиран, 25-28 йил узбек миллатининг бошига битган бало, уша одамнинг кабих ишлари давом этмокда.
У одам улмайман деб, уйлади. Узбекистонга кадрлар керак эмас деб уйлади. Рухан ,калбан кул одамларни теварак атрофига йигди.
Уша мустакилликга эришган йилларни эсланг,Мирсаидовлар, Жахонгирлар,Хушевлар узини осмадилар.Чунки уларнинг рухида куллик йук,улар бошка тарбия курганлар!
Бизнинг ватанимиз узбекистонда уша даврда мустакиллик даврида,кадрлар етиштирилмади, тайёрланмади.
Хакикий илмли,савияли,калбан рухон тайёр, дунёкараши кенг кадрлар чет элларда, урнига, хушомадгуйлар,лаганбардорлар, чаласаводлар, лабайчилар танланди ва тупланди.
Улар узларининг кимлигини хам, давлат ходими эканлигини хам билишмайди.Факат мансабдан айрилмасалар булди.
Олий сенат кенгашини каранг,кариялар клуби,дангасалар клуби,лаббайчилар клуби.
Каттикрок йуталсангиз лаббай дейишади.Бирорта узларидан таклифлар йук.Факат лаббай.
Узбекистон давлат кадрлар тайерлаш мактаблари кани,йук,ёки бор булса хам, худди Исмат Хушев айтган одамлар йигилган.
Хамма давлат ходимлари “устоз”ларидан ,бошкаришни, ишлашни, сукинишни урганади, сукиниш модага айланган.
Укимаган, чаласавод, дунё курмаган,дунёдан бехабар,савияси паст одамдан нима чикади, лаббай,хушамадгуйлик чикади.
Улар калбан,рухон кул одамлар,сукса хам майли, урса хам майли.
Чунки у одам билмайди шу мансабдан бошка хам касблар борлигини, инсон, укимишли инсон йулини топиб кетаверишини.
Оддийгина мана чет элларда жуда куп узбек олимлари, шоирлари, мутахасислари,адвокатлари,журналистлари,ёзувчилари ва хакозо казолари юрибдилар, бирортасининг ишим ёмон деганини эшитмадим.
Сизнинг устозингиз, сизнинг севикли давлат арбобингиз теварагига йигиб олган,хозирги Узбекистон давлат ходимлари ва давлат арбоблари, савияси паст.хайбаракаллачилик, порахурлик билан мансабга эришганлар.
Улар куркадилар. Улар берган порасини кайтариб олаолмай колишидан куркадилар.У узининг ишини бажармайди, факат бошлигига ёкишга харакат килади.
Улар дунёни курган,хакикий озодликни хидини хидлаб курган, калбан ва рухан тайёр, илмли савияли хакикий инсонлардан куркадилар.
Шунинг учун Узбекистонга. калбан рухан соглам, илмли, савияси, дунёкараши кенг, кадрлар керак эмас.
Илмли, рухан кучли кадрлар,уз ишларини биладилар.
Онги паст, рухан ривожланмай колган одамга бунака кадрлар, бунака одамлар керак эмас.
Онги пастларни, рухан ривожланмай колган одамларни, бошкариб туриш осон.
Сизнинг сайтингизда Дустназар Худайназаровнинг маколасини укиб колди. Бу янгилик эмас, бутун дунё анча вактлардан буён электрон хужжатарга утиб олишган, Давлат электрон хизматларига утиб олишган.
Бу туппа тугри порахурликка карши кураш. Лекин Узбекистонга бунака хизматлар керак эмас. ДАВОМИ БОР……..
ДАВОМИ…..
Хамма давлат хизматлари электрон йулга утиб олса порахурлар, харомхурлар нима килади?
Хамма ишларини пора бермасдан. уйида утириб битираверса, хамма бекор булиб колади-ку.
Бу давлат арбобларига керак эмас.
Бекорчилар,”дангаса”лар купайиб. пишмай колган бошларига хар хил булмагур фикрлар келади.
Хакни талаб килиш, конун устуворлигини талаб килиш.пенсиясини талаб килиш, иш талаб килиш ва хакозо казолар.
Хозир хамма “очередь”да, “сукини дети очередь”,-да навбатда турибдилар, хамма бандлар.
Хамма иш билан бандлар.
Халкни, миллатни, “дангаса”ларни банд килиб куйиш керак!
Халк ,миллат банд булса, уларнинг узлариниг бош огриклари узларига етади.
Бошлари айланиб юраверадилар, гох у давлат хизматхонасига кириб,гох бошкасига кириб,хар куни иш билан таминланадилар.
Хозирги арбобларга худди шу нарса керак.
Тинчлик, омонлик хамма ишли.хеч кимнинг бошига булмагир фикрлар келмайди.
Порахурликдан кутилишнинг ягона йули Халкни порахур рахбарлар билан, порахур давлат ходимлари билан учраштирмаслик.
Электрон давлат хизмати булса халк уша порахурларсиз хам, ишларини битириб кетаверади.
Хурматли президент! Чет элларда ВАТАН деб, юрган ватандошларни, кадрларни, мутахасисларни кайтаринг!
Узбек халкини ва узбек миллатини рухан, калбан ожиз одамлардан, порахурлардан, мансабпарастлардан,чаласоводлардан, лаганбардорлардан, калби ва кули кир, давлат ходимларидан озод килинг!
Сизга соглик! Ишларингизга ривож!Узбекистонни гуллаб яшнаётган, ривожланган давлатга айлантирайлик!
Ӯтганларни Худо раҳматига олган бӯлсин. Умид эса энг охирида сӯнади!
Ҳурматли Исмат ака!
Вақт олий ҳакам дейишган машойиҳлар. бундан роппа роса олти ой муқаддам мен сизнинг сайтингиз орқали Дунё Ўзбекларига ва айниқса сизнинг мақолангиз ва ташвишларингиздан кейин айнан сизга қарата ҲУРМАТЛИ ИСМАТ АКА. СИЗ ШАВКАТ МИРОМОНОВИЧГА ИШОНИНГ ҲАЛҚИМИЗ ҲАМ ИШОНСИН,ҲАЛИ ЖУДА УЛКАН ЎЗГАРИШЛАР ОЛДИНДА ДЕБ ЖАР СОЛИБ ҚАТТИҚ ИШОНГАН ЭДИМ.
МИНГ АФСУСЛАР БЎЛСИНКИМ ЮРТИМИЗДА КЕТМА КЕТ БЎЛАЁТГАН НОҲАҚЛИКЛАР, КЎЗБЎЯМАЧИЛИКЛАР, ХАТТОКИ БИР РАЙОН СУДИНИНГ ОДДИЙ БИР КОТИБИ СЕНИНГ ТАҚДИРИНГНИ ЎЙИН ҚИЛИБ ЎЗ ИЗМИДА УШЛАБ ТУРИШИ, УСТИНГДАН КУЛИШИ ВА ҚОНУН ЭГАСИ ЭКАНЛИГИНИ ОШКОРА НАМОЙИШ ҚИЛИШИ ЖУДА ҲАМ АЧИНАРЛИК ВА ДАҲШАТЛИКДИР.
МЕН НЕМИС ФАШИСТЛАРИ БОСТИРИБ КЕЛИШГАНИДА ҲАМ ҚАЧОНДА ҒАЛАБА ҚИЛГАН ВА БОСҚИНЧИЛАРНИ ТОР МОР ЭТИБ ТЕГИШЛИ ЖАЗОСИНИ БЕРГАН ВА ЛАНГАРНИ 10 ЙИЛЛАР ОЛДИН ҚАЙТА ТИКЛАБ ГУЛЛАТИБ ЯШНАТИБ ЮБОРА ОЛАР ЭДИМ.
ВАҚТ ЎЗ БАҲОСИНИ БЕРДИ,ЎҒРИ МУТТАҲАМ, ВАТАН ХОИНЛАРИ ВА ҲАЛҚ ДУШМАНЛАРИ ЎЗ КУРСИЛАРИДА ЖИНОЯТЛАРИНИ БЕМАЛОЛ ДАВОМ ЭТТИРИШАЯПДИ.
МЕН БУТУН ДУНЁ ЎЗБЕКЛАРИДАН ҚАТТИҚ УЯЛГАН ҲОЛДА, УЛАРНИНГ ОЛДИДА ТАЪЗИМ ҚИЛИБ ТИЗ ЧЎКИБ УЗР СЎРАЙМАН.
ҲАҚИҚАТНИНГ ҚАРОР ТОПИШИ ВА ҚОНУНИЙ ДЕМОКРАТИК ДАВЛАТ БЎЛА ОЛИШИМИЗГА ИШОНЧИМ СЎНИБ БЎЛДИ ХИСОБИ.
ОНАМ РАҲМАТЛИК АЙТАР ЭДИЛАР “БЎЛАДИГАН БОЛА БОШИДАН МАЪЛУМ БЎЛАДИ” ДЕБ.
БИР ПАЙИТЛАР ЮҚОРИ ХУКУМАТНИНГ ҚАРОРЛАРИ МОСКВАДАН БОШЛАБ ЭНГ ОЛИС ҚИШЛОҚЛАРГАЧА ЕТИБ БОРАР ВА СЎЗСИЗ БАЖАРИЛАР, ТЕГИШЛИ ЧОРА ТАДБИРЛАРНИ КЎРМАГАН РАҲБАРЛАР ЗУДЛИК БИЛАН ТЕГИШЛИ ЖАЗОСИНИ ОЛАР ЭДИ.
КИМ НИМА ДЕСА ДЕСИН БИЗ ЎША ЗАМОНЛАРНИ КЎРДИК, ИШЛАДИК ЮҚОРИ ХОКИМИЯТНИНГ ҚАРОРЛАРИНИ ЎЗ ВАҚТИДА ОҒИШМАЙ БАЖАРИШНИ ШАРАФ ДЕБ БИЛАР ЭДИК.
МЕН БИР НАРСА ДЕЙИШГА ТИЛИМ ОЖИЗ ҚОЛДИ. ЖИМ ТУРИШ ЭСА ХОИНЛИКДИР!!!
Мухаммад Ёкуб ака! Сабир килинг! Бир кам дунё! Умидни узманг!
Яхши кунлар хам келади! Сог булинг!
3 шарҳ
KARIMOV ITDAY XOR BO’LIB O’LIB KETGAN BILAN U TAYRLAGAN UZIGA UXSHAGAN TENTAK, KASAL JINOYTCHI PORAXURLARDAN YQIN O’RTADA QUTILISH JUDA OG’IR. BULAR O’LSA HAM UZGARMAYDI TANASIGACHA ZULIM,ZURLIK SINGIB KETGAN.
Жуда яхши таҳлил қилинган мақола бўлибди, раҳмат Исмат ака. Сиз ўзбек журналистикаси ва матбуотининг ҳақиқий жонкуяр ва фидойи вакили экансиз.
Афанди дўстига мақтанган экан: Менинг ўғлим катта бўлса хоким бўлади.
– Ўғлингиз мактабда яхши баҳога ўқийдими?
– Йўқ, зўр сўкишларни билади.
1 шарҳ