Чет элдаги исмини очиқламаган мухлис номидан — 1000 АҚШ доллари
Америкадан профессор Собир ака Тўлаганов ва дўстлари — 600 АҚШ доллари
Канаданинг Монреал шаҳридан қўқонлик фаол Абдужалил Рустамов — 200 АҚШ доллари
Канаданинг Торонто шаҳридан исмини очиқламаган қадрдон дўстимиз — 200 АҚШ доллари
Қозоқистондан ҳожи бобо Муродим Турдиев — 200 АҚШ доллари
Россиядан Мирза Анвар Ҳамидов — 100 АҚШ доллари
Буюк Британиядан профессор Аҳмад ҳожи Хоразмий — 167.49 АҚШ доллари
Дунёнинг энг гўзал Швейцариясидан Башорат Эшова — 50 АҚШ доллари
Америкадан ҳуқуқшунос Рустам ака — 50 АҚШ доллари
Россия ўрмонларидан Мамаёқуб Ҳамроев — 50 АҚШ доллари
Норвегиянинг Осло шаҳридан Отабек Тошев — 50 АҚШ доллари
Тошкентдан:
Мирёқуб Қобилов 350 000 сўм
Бахтиёр Ўрдабекли — 100 000 сўм
Бахтиёр Холхўжаев 100 000 сўм,
Мактаб ўқитувчиси Зулфия 50 000 сўм
17 йиллик умри турма ва зиндонларда хароб бўлган, лекин иродаси ва руҳи синмаган улуғ ёзувчимиз уни ҳаётга қайтарган шифокорлар қаторида, унга баҳоли қудрат ёрдам қўлини чўзган дўстларимизга ҳам қайта ва қайта таъзим қилажагини, улардан ўла ўлгунча миннатдор эканини бизга маълум қилди.
Ўз ўрнида биз ҳам гапимизни ерда қолдирмай, оғир иқтисодий аҳволда қолган улуғ ёзувчимизга ёрдам берган «Дунё ўзбеклари»нинг барча мухлис ва ўқувчиларига чин юракдан миннатдорчилик билдирамиз…
Исмат Хушев,
«Дунё ўзбеклари» Бош муҳаррири,
12 май, 2017 йил, Торонто шаҳри, Канада
«Дунё ўзбеклари» чақириғига биноан ҳаёт билан олишаётган ёзувчига баҳоли қудрат моддий ёрдам беришга қарор қилган ўқувчиларимизга чин юракдан миннатдорчилик билдирамиз…
Ассалому алайкум укам Исматжон. Сог саломатмисиз? Узр. Бугун Нью Йорк дан — 4 кунлик сафардан келдим. (Сизга маълум булган мени масалам буйича.) Шунинг учун Мамадали Махмудовга ёрдамга озрок кеч колибман. Бугун Мамадалиева Ватан номига Western Union оркали 50 $ (эллик) доллар юбордим. (Раками 127-890-2090) Муаммоларим хал булгач алохида ёрдам киламан деб, ният килдим. Тошкентдан уртокларим Мамадали акани бориб куришмокчилар. Менга ёзиб Касалхонани номи ва палатани сурабдилар. Сизда булса, илтимос менга юборсангиз яхши булар эди. Сог булинг. Хурмат билан: Р. (АҚШ)
Аллох шифо берсин Мамадали акага.
Бадавлат эмаслигимга ҳаётимда биринчи марта ўкинаяпман. Бугун олган пенсиямнинг ҳаммасини эртага Ватан Махмудованинг номига юбораман насиб бўлса.
Эртага шанба, Western Union ишласинда иш қилиб. Юборган захотим кодларини И.Хушевга юбораман ва ўз фейсбукимга ҳам қўяман.
Агар эртага Western Union ишламаса албатта душанба куни юбораман насиб бўлса.
Мамадали акага шифо, Ватан қизимизга куч қувват тилаб Буюк Британиядан А.Хоразмий.
Мақолани ўқиб, кўзларимга ёш келди, ўз ёзувчисини тириклигида хор қилиб қўйган давлат ҳеч қачон ривожланмайди, обод бўлмайди. Хоҳ эски раҳбар бўлсин, хоҳ янгиси фарқи йўқ. Узр, мен қанча пул юбориш мумкинлигини билолмадим. Ўзим ўқитувчиман, олган ойлигим ўзимга етмайди. Лекин касалхонадаги ёзувчи учун, 50 минг сўм ажрата оламан…
Тошкент шаҳрида яшайман. Кимлигимни одамлар билиши шарт эмас…
Зулфия
«Дунё ўзбеклари»дан: Синглим Зулфия, халқимизда тома тома кўл бўлур деган гап бор. Кимдир 50 минг сўм, кимдир 20, 50, 100 доллар юбориши мумкин. Энг муҳими меҳр ва эътибор. Минг раҳмат Сизга…
R.S: Мамадали Маҳмудовга ёрдам пули юбормоқчи бўлганлар ёзувчининг қизи Ватан билан боғланишлари мумкин: +998 93 5850887…
«Дунё ўзбеклари» учун махсус
Исмат ака, ҳимматингизга балли! Аллоҳ эзгулик йўлид
а ҳамиша мададкорингиз бўлсин!
2 шарҳ
Калби олтин инсонларга Офарин! !
Асс.ал Исмат ака.. Россиядан саховатпеша акамиз Мирза Анвар Хамидов хам бахоли кудрат 100 долл жунатдилар якин кунларда бу пулларни хам етказамиз…