• Вт. Окт 15th, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Исмат Хушев: Шайтондан чиққан «Фаришта»! (3-қисм)

Май 12, 2017

Давлат маслаҳатчисининг юзидан пардаси олинди…
Адабиёт ва санъат қиролларига қирон келтирган «арбоб»…
Султонов Хайриддин Мадриддинович ҳақида МХХ идорасида йиғилган маълумотлар…
Огоҳ бўлинг: Шайтон барибир шайтон!
1.
Ўзбекистонда инқилобий ўзгаришлар амалга оша бошлаган шу муборак кунларда ўзбек зиёлилари, ижод аҳли ва илм фан вакилларининг кайфияти қай аҳволда?
Адабиёт — энг чуқур уммонга кўмилган, Матбуот — ундан ҳам чуқурроқ чўккан, Маданият — ўлган, Маънавият фалаж аҳволда, Санъат — реанимацияда…
Ўзбекистоннинг янги раҳбари Шавкат Мирзиёевга ана шундай таназзулга юз тутган — номуси топталган ва паймол қилинган маънавият мерос бўлиб қолди.
Бу энг аввало сал кам чорак асрдан бўён мазкур соҳага етакчилик қилиб келаётган Президентнинг Давлат маслаҳатчиси Хайриддин Султонов номи билан чамбарчас боғлиқ…
2.
Ўтган асрда канадалик социолог Маршал Маклюен шундай деган экан:
«Қалам кундан-кунга шамширдан-да, қудратлироқ бўлади ва кўп ўтмай сиёҳ (ёзув ранги), суратлар ва электрон воситалар — аскарлар ва танклар ўрнини эгаллайди».
Нақадар тўғри ва ҳикматли фикр.
Лекин Хайриддин Султонов юртимиз маънавиятига бош бўлган кундан эътиборан Ўзбекистонда бу ҳикматли сўз аксига ишлай бошлади.
У «Кундан кун шамширдан-да қудратли бўлиб, секин аста аскарлар ва танклар ўрнини эгаллаши» мумкин бўлган матбуотнинг кўзини ўйиб олди, оғзини тикиб, қўл оёғига кишан урди…
3.
Шунинг учун ҳам биз кейинги йилларда Хайриддин Султоновнинг бу борадаги жиноий ҳатти ҳаракатлари ҳақида тинимсиз бонг уриб келдик.
2012 йил эълон қилинган «Ёзувчини ёзгани учун қўлини кесдилар» номли суд очеркидан тортиб, куни кеча яна такрор чоп этилган БАЙРОҚСИЗ МИЛЛАТ ёхуд XXI АСРДА МАЪНАВИЯТНИНГ НАРХИ ХУСУСИДА номли энг сўнгги мақолага қадар Хайриддиннинг мамлакатда 22 йилдан бўён амалга ошириб келаётган жиноий ҳатти ҳаракатлари ҳақида баҳоли қудрат мақола ва фелъетонлар бериб қилдик.
«Байроқсиз миллат» номли мазкур мақолада шундай сатрлар бор:
«Бир миллатни йўқ қилишнинг аввалу азалдан қолган йўл-йўриқлари бор: ўша миллатнинг аввал тили ва маданиятини, кейин эса маънавияти ва эътиқодини ўлдирсанг бўлди. Уни аскар билан, уруш билан қиришнинг ҳожати йўқ…»
Нақадар тўғри айтилган фикр.
Ана шундан келиб чиқиб, энг аввало Хайриддиннинг ўзини — таржимаи ҳолини ўргансак, сўнг унинг Ўзбекистон маънавияти байроқдори сифатидаги фаолиятини яна бир бор таҳлил қилиб, факт ва далилларга юзлансак…
4.
Хайриддин Султонов — ўртамиёна ёзувчи. Ўзбекистон адиблар уюшмаси аъзоси.
У 1956 йил 18 январда Тошкент вилоятидаги Қибрай туманининг Тузель қишлоғида дунёга келган.
1973 йилда Паркентдаги ўрта мактабни тугатиб, ТошДУ (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети) нинг журналистика факультетига ўқишга кирди. «Гулистон» (1974—1980), «Ёшлик» (1982—1985) журналларида, «Ғофур Ғулом» номли Адабиёт ва санъат нашриётида (1980—1982, 1985—1993) фаолият кўрсатди.
Мустақилликнинг дастлабки йилларида — Ўзбекистон Президенти девонига ишга олинган. Масъул ходимликдан — Президентнинг Давлат маслаҳатчисига қадар бўлган мулозимлик чўққиларини сабот билан бирма бир эгаллаган.
1995 йилдан Ўзбекистон Президентининг идеология бўйича Маслаҳатчиси, матбуот ва ахборот нозири, ўзбек маънавиятининг етакчи байроқдори…
5.
Энди бевосита мавзуга ўтиб, дастлабки таҳлилни телевидениядан бошласак.
Ўзбекистон ойнаи жаҳонидаги сўнгги 12 йилни қора йиллар деб аташади.
Чунки саробга айланган, телевидения бошига қора шарпа бўлиб тушган ўн икки йиллик давр — ЎзТВ учун тасодифий шахс — СНБ полковниги Алишер Ходжаевнинг раис бўлиб келиши билан изоҳланади.
Ижодкорлар даврасига мутлақо бегона бўлган МХХ полковниги Ходжаев аслида ЎзТВ ишини олға силжитиш учун эмас, аксинча, унинг ижодкорлари оғзига темир қопқоқ қўйиш учун келган эди.
Шу ерда ўринли бир савол туғилади: Уларнинг тилини бойлаш, кўзини ёпиш аслида кимнинг топшириғи эди?
Бу — ўзининг иссиққина креслосида хавф хатарсиз ва узоқ ўтиришни кўзлаган шу соҳа мутасаддиси бўлган Давлат маслаҳатчиси Хайриддин Султоновнинг узоққа мўлжалланган ва пухта тузилган пинҳона режаси — стратегик сиёсати эди.
Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпаниясининг асрий ном-нишони бу дунёдан ўчиб кетса кетсин-у, лекин Президентнинг Давлат маслаҳатчиси ўз ўрнида эсон омон ўтирса, бас…
6.
“Афсуски”, кутилмаганда уларнинг олдида баланд ғов пайдо бўлди.
Ўтган йилнинг 2 сентябрида дунё бир силкиниб, Ўзбекистон, жумладан, ойнаи жаҳон заминида мутлақо янги шабада эса бошлади. Табиийки бу шабадага энди Алишер Ходжаев дош беролмас эди.
Ва шу боисдан ҳам унинг янги даврдаги умри узоққа чўзилмади.
Кўп ўтмай ЎзТВ га янги раҳбар келди. Лекин у билан янги замон руҳи бирга келдими?
Ўзининг чорак асрлик  креслосига маҳкам ўрнашиб олган Президентнинг Давлат маслаҳатчиси – ЎзТВ нинг ва ўзбек матбуотининг қалин темир қопқоғини ҳануз ўз қўлида маҳкам ушлаб турибди.
Токи унинг қўлидан бу қапқоқ олиб қўйилмас экан, бу соҳада ўзгариш бўлиши мумкин эмас.
Лекин у истайдими, йўқми, Ўзбекистонда бошланган янги давр шабадалари эртами кечми ўзбек матбуоти ва телевидениясига ҳам етиб келиши турган гап…
Бу ўша – пўлат қопқоқни қўлида маҳкам ушлаб турган кимсанинг янги Президент томонидан холис ва адолатли баҳоланишига боғлиқ.
Бу баҳо яқин кунларда берилса, ажаб эмас…
7.
Алишер Хўжаевнинг қўлига бу пўлат қопқоқни тутқазган зот аслида ким эди?
Инсоф билан айтганда, мамлакатнинг собиқ биринчи президенти матбуотга нисбатан қаҳр-ғазабли эмас эди. Дастлабки йилларда агар Марказий Комитет давридан бошлаб оладиган бўлсак, матбуот матлақо демократик йўналишда эди.
Ўша йилларда Аҳмаджон Мухторов муҳаррирлик қилган “Халқ сўзи”, Шароф Убайдуллаев раҳбар бўлган “Ўзбекистон овози”, Абдуқаюм Йўлдошев бошқарган “Моҳият”,  Карим Баҳриев чиқарган “Ҳуррият” ва яна бир қанча номдор кундалик газеталар танқидий материалсиз чиқмас эди.
Мамлакатнинг у ёки бу соҳасидаги ўткир фелъетонлар, луқма-ю, ҳажвиялар ва ҳакозо ҳокоза танқидий материаллар ўзбек матботининг кундалик турмуш тарзи эканлигини мен яхши биламан ва ўша кунларни орзиқиб эслайман.
Бу албатта Марказий Комитетнинг ўша пайтда оммавий ахборот воситаларига етакчилик қилган идеология котиби Комил Юсуповнинг матбуотга бўлган муносабати ва дунёқарашига ҳам кўп жиҳатдан боғлиқ эди.
Кейинчалик Компартия Марказий Комитети тугатилгандан кейин Президент аппаратида мафкура масалаларига ўзи аслида таниқли кинорежиссер бўлган  Хайрулла Жўраев бошчилик қилган йилларда бу йўналиш ривожланса ривжландики, асло кам бўлмади.
Жумладан “Ўзбекистон адабиёти ва санъати”, “Халқ сўзи” ва “Ўзбекистон овози” газеталари келгуси ҳафталарда босиладиган фелъетонларнинг анонсини берар ва ўз ўқувчиларини ширин бир ҳаяжонга солар эди.
Бу ҳаммаси Ислом Каримов давридаги кечаги кунимиз – мустақилликнинг дастлабки шонли ва суронли йиллари эди. Кейинчалик, Президент ўз ҳокимиятини мустаҳкамлаб олаганидан сўнг,  матбуотнинг муруввати зимдан бурала бошлади. У ёки бу соҳада танқидий материаллар беришга мойил бўлган редакторлар, фелъетон ёзишга ишқибоз журналистлар бирин кетин истеъфога жўнатилди. Давр ўзгарди. Бир сўз билан айтганда матбуот оғзига темир қапқоп ёпиб қўйилди…
Бу эса бевосита Президентнинг Давлат маслаҳатчиси этиб тайинланган Хайриддин Султоновнинг “муборак” номи билан боғлиқ…
8.
Хайриддин Султонов раҳбарлиги остида Ўзбекистон телевидениясининг таназзули ҳақидаги фикримизни жамлаб, мухтасар қилсак, қуйидаги нохуш ва ачинарли манзарага эга бўламиз: 
Абдусаид Кўчимов ва Алишер Ходжаевларнинг чорак асрлик ҳукмронлик даврида Ўзбек телевидениясидан Ганжа Ёқубов, Наим Ғойибов, Элбек Мусаев каби раҳбарлар яратган профессионал тележурналистлар мактаби таг томири билан қўпориб ташланди, ер билан яксон этилди.  Бир умр телевиденияга хизмат қилган, ўз умри ва ҳаёти мазмунини шу муборак даргоҳ билан боғлаган билимли ва ҳур фикрли ходимлар қувғинга учради, «Оталар сўзи — ақлнинг кўзи» каби миллий қадриятларимизни улуғловчи, одамларни ўйлашга ва фикрлашга ундайдиган, эл орзиқиб кутадиган кўрсатувлар йўқ қилинди.
Шуҳрат Қосимовнинг “Хат ва Ҳаёт”, Лола Ҳотамованинг “Халқаро ҳаёт”, Аброр Имомхўжаевнинг «Спорт» , Дадахон Ёқубовнинг “Ҳаёт қувончлари ва ташвишлари”, Бахтиёр Шоҳназаровнинг “Бурч ва Ҳуқуқ”, Замира Муқодированинг “Оила”, Элмира Раҳматуллаеванинг “Бу мунис лаҳзалар”, Гули Икромованинг “Давр” информацион дастури”, Юлдуз Орипованинг “Кутилмаган меҳмон”, Толиб Исроиловнинг “Ассалом Ўзбекистон” каби рейтинги баланд кўрсатувлари шулар жумласидандир…
9.
Бир сўз билан айтганда, Адолат ва Разолат, Муҳаббат ва Нафрат, Садоқат ва Хиёнат ҳақида ҳикоя қилувчи, ҳалоллик ва покликни улуғловчи дастурлар устидан қора чизиқ тортилди.
Тўғрилик ва эзгуликни тараннум этувчи кўрсатувлар ўрнига ўғрилик ва ёвузликни, муҳиблик ва қулликни, шайтанат ва маишатни улуғловчи, бачкана ва савияси ҳаминқадар эшиттиришлар зангори экран эфирларини тамомила эгаллаб олди. Инсон эрки ва қадриятлари, ўзлиги ва миллий манфаатлари — фақат катталарга қуллуқ қилишда, юқорининг амрини вожиб этишда, шоҳга сажда қилишда деган бемаъни ва ёлғон, бебурд ва алдамчи сиёсат устивор бўлди.
Ўз мустақил фикрига эга бўлиш, тўғри сўзни айтиш, ҳурлик ва озодликка интилиш — саркашлик ва  исёнкорлик деб баҳоланди. Бундай ходимларни давлат ва ҳукумат сиёсатига қарши деб баҳолаш кенг қулоч ёйди. Уларни «чет эл агентлари», «Ватан хоинлари» «Мухолифатчилар» деб ишдан ҳайдаш, турли диний оқимлар аъзоси сифатида «террорчи» ва «ваҳҳобий» тамғалари билан жамиятдан бадарға қилиш сиёсати авж олди.,
«Ҳой ҳой отамиз, Тошни кесар болтамиз!» деб эл-улуснинг қудрати денгиз мисол беқиёс ва даҳшатли куч эканини улуғловчи, элнинг кўзини очиб, ўз ҳақ-ҳуқуқи учун курашга чорловчи Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий каби исёнкор шоирлар номи тақиқланди,  улар ҳақидаги эшиттиришлар, кино ва ҳужжатли фильмлар телевидения архивининг энг тубига, жарлигига улоқтирилди.
Ўзбекистон телевиденияси олтин фондида сақланаётган «Ўтган кунлар», «Мафтунингман»,  “Маҳаллада дув-дув гап” “Сен етим эмассан” “Тошкент – нон шаҳри” “Абу Райҳон Беруний”  “Оловли йўллар” “Отамдан қолган далалар” каби асарлар темир сандиққа ташланиб, устидан Президент Давлат маслаҳатчисининг «Темир қапқоғи» ёпилди…
10.
Биз бугун Хайриддин Султоновнинг Ўзбекистон ойнаи жаҳонида халқимиз манфаати ва қадриятларига қарши амалга оширган жинояти ва унинг асорати ҳақида батафсил тўхталиш ниятида эмасмиз.
Биз бу ҳақда кейинги йилларда қатор танқидий ва таҳлилий мақолалар эълон қилиб келдик. Ўзбек матбуоти ўз синчков назоратчиси, зулмкор ва қасоскор раҳбари ҳақида бундай ишни қилолмаслиги табиий эди, албатта. Ватандаги ҳамкасбларимиз учун ҳам бу ишни биз олис Канадада туриб қилдик. Зотан, бу бизнинг оддий инсоний ва журналистик вазифамиз, профессионал бурчимиз эди.
Лекин энг ачинарли томони шундаки, бизнинг шу пайтга қадар қилган бу чиқишларимиз, урган бу бонгларимиз Ўзбекистоннинг энг олий идорасига, Президент салтанатига етиб бормади. Аниқроғи, унинг етиб боришига махсус хизмат идораси тўсқинлик қилди. Ҳолбуки, Хайриддин Султонов ҳақидаги «Байроқсиз миллат» номли энг нуфузли ва жиддий мақолани айнан МХХ идорасидан ёзиб, бизга жўнатган эдилар.
Ўшанда биз бу идора ниҳоят маънавиятимиздаги адолат ва диёнат тантанаси учун муқаддас курашга киришди деб қувонган эдик. Лекин эрта қувонган эканмиз. Ислом Каримовга Хайриддин мақолани  олиб кириб: «Исмат Хушев сиёсатингизга қарши чиқиб, СНБ ёрдамида бизга ҳужум бошлади!» деб шикоят қилади. Мақоланинг асл моҳиятидан бехабар Президент МХХ раисини чақириб роса сўкканини эшитдик. Ўтакаси ёрилган махсус хизмат идораси раҳбари Иноятов — Исмат Хушев сиримизни ошкор қилиб қўймасин деб, «Байроқсиз миллат» мақоласи муаллифи Жасур Ножимхўжаевнинг «оғир касалликдан сўнг кутилмаганда вафот этгани» ни хабар қилиб, «Дунё ўзбеклари»га ёлғондан таъзия ёзиб юборишни буюради. Биз воқеалар ривожини кузатиб, шунга ўхшаш нимадир содир бўлишини кутган эдик. Лекин махсус хизмат идораси Президент ғазабидан қутулиб қолиш учун, тирик ходимини ўлдига чиқаришини рости кутмаган эдик. Шунинг учун ҳам уларга Жасур ўлмаганини, СНБ бизни алдаб, лўттибозлик қилаётганини очиқ ойдин ёзиб юбордик, лекин кор эҳтиёт таъзияни ҳам эълон қилдик…
Орадан бир неча йил ўтиб, Жасур ростдан ҳам «ўлмагани»ни, «Байроқсиз миллат» мақоласи МХХ идорасидан юборилганини бизга ошкор қилиб қўйгани учун махсус хизмат Марказий аппаратидан четлатилганини айтиб,  идоранинг гапига ишонмаганимиз учун миннатдорчилик билдириб, хат ёзди. Ўшандан бўён «Ўтда ёнмас, сувда чўкмас» давлат маслаҳатчиси билан ёлғиз ўзимиз курашиб келдик. Унинг маънавиятимизга етказаётган зарарлари ҳақида баҳоли қудрат халқимизни хабардор қилиб турдик.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев олиб бораётган одил ва ҳалол сиёсатни кўриб, Хайриддин Султоновга ўхшаш пихини ёрган суллоҳлар, шайтондан чиққан «Фаришта»ларга энди Ўзбекистон Олий раҳбариятида ўрин йўқлигини англаб етдик. Яқин, жуда яқин кунларда бизнинг бу башоратимиз ушалишига бугун заррача ҳам шак шубҳамиз йўқ…
Кейинги беш йил давомида Хайриддин Султонов кирдикорлари ҳақида «Дунё ўзбеклари»да эълон қилинган қуйидаги  мақолалар, унда келтирилган далил ва маълумотлар, гувоҳлик ва ахборотлар «Ўтда ёнмас, сувда чўкмас» Давлат маслаҳатчисини вазифасидан озод қилиб, устидан жиноий иш очиш учун бемалол етиб ортади деб ўйлаймиз… .
11
«Президентнинг дўстимисиз, душманимисиз?«, «БАЙРОҚСИЗ МИЛЛАТ (ёхуд XXI асрда маънавиятнинг нархи хусусида)«, «Ёзувчини ёзгани учун қўлини кесдилар«,  «Текширишлардан қўрққан Ўзбекфильм мулозими ўзини осди«, «Нация без флага или о цене духовности в ХХ! веке«, «Вредители узбекской киноиндустрии«, «КРОВАВОЕ «КИНО»«, «Давлат маслаҳатчиси ва Уюшма раиси қонундан кучлими?«, «Еще раз про Узбеккино«, «Выездная виза — путем бесчинства? или об отчаянной миссии Махмудова«, Ақлли одамлар жаҳолати…«, Ўзбеккино»даги тозалаш — Хайриддин салтанатининг инқирозидир!«, «Шоир Эркин Самандар ва Давлат маслаҳатчиси Хайриддин Султонов«, «Шароф Убайдуллаев Темир Алимов вафоти муносабати билан «Озодлик» тўлқинларида«, «Ўзбеккино»даги жиноий ишлар ва уларнинг ҳомийлари ҳақида«, «Ўзбек маданий мафиясининг сардори ким?» , «Абдулла Ориповнинг «Озодлик»даги дил рози — Хайриддиннинг инқирози!«, «Гулнара Каримова не напрасно говорит о Госсоветнике Президента?«, «Ботунинг невараси ва Ҳамзанинг кушандаси Ўзбекистонга нега керак бўлиб қолди?«, «Миллий театрдаги маш-машалар ёки 21 аср Мажиддинлари ҳақида«, «В бой вступает «тяжёлая артиллерия…«, «Ўзбек матбуотига отилган ўқ…», «Ўзбекистон миллий телерадиоармиясининг пинҳона тузумига ошкора назар«,  «Ўзбек матбуоти қачон ўзбек халқига хизмат қилади?«, «НЕУЖЕЛИ ХАЙРИДДИН СУЛТАНОВ – ДЕМОН!!???«, «Миллий отхона ёки ЎзТВ раҳбари Алишер Ходжаев диққатига«, «Ойнаи жаҳон раҳбари Алишер Ходжаев ҳам мансабидан кетиши мумкин…«, «Дафтарлар янги — «битиклар» ўша ўша…«, “Аксиома” ёки Ўзбекистон миллий Телерадиоармиясининг пинҳона тизимига ошкора назар”, “ЎзМТРК раиси Алишер Хаджаевнинг кирдикорлари ёки саккизинчи ўринбосар”, «Давлат маслаҳатчисининг кирдикорлари ЎзТВ раисиникидан камми?«, «Миллий отхона ёки оч қоринга ёзилган мақола«, “Бош вазирнинг қудоси – ЎзТВнинг худоси”, «ЎзМТРК раисининг биринчи ўринбосари Хайрулла Нуриддинов кимнинг эркаси?«, “Таҳлилнома” эмас, “Шерзоднома”ни кўринг» мақоласига шарҳ…«,
Бу узундан узоқ мақола ва фелъетонлар рўйхати — «Ўзи хон, кўланкаси майдон»  Хайриддин Султон —  замондошлар нигоҳида» деб аталмиш бўлажак саргўзашт асарлар тўпламининг мундарижаси холос…
 
12.
Биз юқорида Хайриддин Султоновнинг «Темир қопқоғи»  Ўзбекистон телевидениясини нечоғлик таназзулга чўктиргани ҳақида гапирдик.
Агар бу темир қапқоқ фақатгина ойнаи жаҳон  устига ёпилганда эди, бу даргоҳ жамоаси ҳақида турли шубҳаларга ҳам бориш, айб уларнинг ўзида экан деб ўйлаш мумкин эди.
Бироқ Ўзбекистондаги ижодий ва бадиий ташкилотларнинг ҳамма соҳаси, жамиятда инсон заковати ва маънавияти билан боғлиқ бўлган барча йўналиш — мана йигирма йилдирки, темир қапқоқ остида.
Матбуот ўлган, радио бўғилган, ойнаи жаҳон алдов ва ёлғонга асосланган, маданият, театр ва санъат, илм фан таҳқирланган, кино арбоблари, тўғри сўз ва ҳақгўй ижодкорлар қувғин қилинган, жамиятдан сиқиб чиқарилган, бир қисми ўзини осган ва хорижга қочган жамиятда маънавиятнинг номусига очиқ ойдин тажовуз қилинди.
Ўзбек халқининг пешонасига битган ёруғ юлдузлари, таниқли олим ва академиклар Қори Ниёзий, Теша Зоҳидов, Ҳабиб Абдуллаев, Убай Орипов, Обид Содиқов, Ёлқин Тўрақулов,  Иброҳим Мўминов,  Тошмуҳаммад Саримсоқов, Иброҳимжон Искандаров, Театр ва кино санъати намоёндалари Шукур Бурҳон, Раззоқ Ҳамроев,  Сора Эшонтўраева, Наби Раҳимов, Зикир Муҳаммаджонов,  Соҳиб Хўжаев , Малик Қаюмов, Юлдош Аъзамов,  Шуҳрат Аббосов, Али Хамроев, Ўлмас Алихўжаев,  рассомлардан Ўрол Тансиқбоев, Раҳим Ахмедов, Баҳодир Жалолов, Жавлон Умарбеков, композиторлардан Юнус Ражабий, Сулаймон Юдаков, Мўтал Бурхонов, Манас Левиев, Мухтор Ашрафий, Толибжон Содиқов,  санъаткорларимиз  Ҳалима Носирова, Тамарахоним, Мукаррама Турғунбоева, Коммуна Исмоилова, Галима Измайлова, Бернора Қориева, Турғун Алиматов,  Ғанижон Тошматовлар яратган тажриба ва хотира мактаблари йўқ қилинди, уларнинг муборак номлари унутилди.  
Хайриддин Султонов  маънавият оламидаги таниқли арбобларни – ўзбек халқининг худо берган истеъдодларини Президент атрофида тўплаш ва уларни авайлаб асраш салоҳиятига эга эмаслигини йигирма икки йилдан бўён ниқоблаб, яшириб келди. 
Бу – охир оқибат Ўзбекистон деб аталмиш буюк Ватанимизга ниҳоятда қимматга тушди…
13.
Бошқа соҳаларни қўя турайлик. Ўзимизга яқин соҳа — Ёзувчилар уюшмасини олиб кўрайлик.
Ўзбекистон ижодий ташкилотларининг тарихан ялавбордори бўлиб келган — Ҳамид Олимжон, Ойбек, Шароф Рашидов, Абдулла Қаҳҳор, Комил Яшин, Сарвар Азимов, Одил Ёқубов, Жамол Камол, Абдулла Орипов каби даҳо ижодкорлар бошқарган ёзувчилар союзи бугун кимнинг қўлига тушиб қолганини ўйлаш нақадар даҳшат.  Адабиётда мутлақо танилмаган, маза матраси йўқ, «бир тийинга қиммат асар»лари билан танилган бу суллоҳни айнан Хайриддин Султонов танлаб, Каримовга қўш қўллаб тавсия қилган.
Адабиётда Муҳаммад Алини биров танимагани каби, бугун у бош бўлган уюшманинг ҳам бор йўқлигини биров билмайди, бу даргоҳ қаерда эканини ҳеч ким айтолмайди. Ҳақ ва тўғри сўзни айтган ёзувчиларни ташкилот рўйхатидан ўчириш ва таъқибга олиш, «Дўрмон» ижод уйи ва уюшма йиғилишларига киритмаслик, уларнинг устидан «булар мухолифатчи, ватан хоинлари» деб махсус хизмат идорасига «донос» ёзиш,  руҳий касалликлар шифохонасига мурожаат қилиш каби уят ва шармандали ишлар билан шуғулланадиган бўлиб қолди бу ташкилот…
14.
Яна бир гап.
Хайриддин Султонов  ўзига ёқмаган ва қулликка ўрганмаган, ҳур фикрли таниқли маънавият дунёси вакиллари — адабиёт ва санъат, илм фан ва матбуот намоёндаларини давлат ва ҳукуматга душман деб улардан Президентнинг мухолифини яратиш каби бемаъни одат расм бўлди
Уларни саҳна ва минбарлардан четлатиш, улар учун телевидения ва матбуот эшикларини ёпиш, ишсиз кўчага ҳайдаб қўйиш камлик қилганидай, номларини «Қора рўйхат»га тиркаш ва асарларини тақиқлаш бутун мамлакат бўйлаб кенг авж олди. 
Шунинг учун ҳам уларнинг дарди ичида. Давлат арбобининг адабиётга солган бу қирони ҳақида ҳали яна батафсил тўхталамиз.
Мен уч-тўрт йил муқаддам Тошкентга борганимда Абдулла Орипов: “Ука, сен Канадага кетиб қолган муҳожир  эмигрансан. Сени тушуниш мумкин. Мен эса ўз юртимдаги эмигрантман. Мени ким тушунади?” деганида ижод аҳлига бўлган ана шу адолатсизликларни  назарда тутган бўлса, не ажаб…
15.
Дарвоқе, Абдулла Орипов ҳақида.
Абдулла ака менга ҳаётининг сўнгги йилларида — Америкада — Хайриддин Султонов ҳақида жуда кўп гапларни айтиб берган. Магнит лентасига ёзиб олинган бу суҳбат вақти келиб элга ошкор этилар, қолаверса, ўзим ҳам бу ҳақда батафсилроқ бирор нарса ёзарман.
Лекин бугун яширмай, бир нарсани рўй рост айтишим керак: Хайриддин Султонов қўл остидаги Муҳаммад Али каби гумашталари билан — ўзбек адабиётининг Алишер Навоийдан кейинги порлоқ юлдузи Абдулла Ориповдек буюк истеъдод соҳиби умрига зомин бўлган, унинг ҳаётини заҳарлаб, ўлимини тезлаштирган жаллод сифатида тарих саҳифасида абадул абад қолажак.
Абдулла Ориповнинг тириклигида таҳқирланган ва ҳақоратланган руҳи ҳаққи ҳурмати мен бунинг учун қўлимдан келган ҳамма ишни қилишни ўз журналистик вазифам ва устоз олдидаги шогирдик бурчим деб биламан!
Ўшанда донишманд устозим кўзда ёш билан: «Ҳали кўрасан, ука, эрта ўлсам, мени бадном қилганлар юзсизларча жанозамга бош-қош бўлишади», — деб айтган эдилар. Ё, алҳазар, худди айтганларидай бўлди. Юқоридаги суратда Хайриддин буюк ўзбек шоири Абдулла Ориповнинг жанозасида уялмай нетмай маърўза қилаётган шармандали ҳол акс этган…
16.
Бу шайтон адабиёт майдонида энг катта рақибларини йўқ қилди. Якка ўзи «Даҳо» бўлиб қолишни истади.
Бу ғайирликни пешонамизга битган буюк ёзувчи Одил Ёқубовдан бошлади. Кейин Эркин Воҳидга ўтди. Кейин Абдулла Ориповни таг томири билан йўқ қилди. Ҳалима Худойбердиевани матбуот ва мухлисларидан айирди.
Ҳолбуки, уларнинг барчаси ҳам ўз даврида Ислом аканинг кўзидаги гавҳари, кўнглидаги жавҳари эди. Одил Ёқубов Каримов билан олдин шунчаки таниш бўлган бўлса-да, СССР халқ депутатлигида яқинлашиб, қалин дўст тутинишган. Мен Москвадаги бу тарихий съезд ишини ёритиш учун Ўзбекистондан сафарбар этилган «Адабиёт» газетасининг махсус мухбири сифатида уларнинг бу дўстлигига шахсан гувоҳман.
Ислом Каримов яна бир ўлмас истеъдод соҳиби Эркин Воҳидовни ҳам бошига кўтарарди. Бетакрор ва ҳассос шоира Ҳалима Худойбердиевани ниҳоятда қадрлар эди. Хайриддиннинг ғаразлиги, юрагининг маразлиги боис, Эркин ака жамиятдан узилиб, ёлғиз ва кимсасиз — ҳаётдан кўз юмди. Ҳалима опани салкам чорак аср уйида қаритди. Ҳолбуки, опадан қанча яхшилик кўрган эди. Давлат лавозимига ҳам аслида уни опа тавсия қилганини эшитганман.
Хайриддиннинг бу ғаюрлиги биргина адабиётда эмас, санъатда ҳам юз кўрсатди. У — Шерали Жўраев, Дадахон Хасан, Фарруҳ Зокиров, Юлдуз ва Севараларнинг ҳам кушандаси бўлди…
17.
Хайриятки, бу дунёда шайтонга учмайдиган, унинг шайтонлигини биладиган Президентлар ҳам бор экан.
Давлатимиз раҳбари ўзгариши билан Эркин Воҳидов, Абдулла Орипов ва Ҳалима Худойбердиевларнинг муборак номлари тикланди. Улар яна адабиётга ва халқимизга қайтарилди.
Лекин бу ишларни қилган, уларни биздан айирган шайтон ҳали ўз баҳоси ва жазосини олгани йўқ.
Шайтоннинг ҳоли бугун жуда танг. Лекин шайтон бу барибир шайтон. У яна шайтонлигини қилмаса туролмайди.
Янги Президент «Адиблар хиёбони» яратиб, унда таниқли ўзбек адабиёти намоёндалари ҳайкаллари ўрнатилиши таклифи билан чиқди. Давлатимиз раҳбари ўз маслаҳатчиси Хайриддиндан бу хиёбонда кимларнинг ҳайкали бўлиши керак деб сўраса, бу суллоҳ Чўлпон, Қодирий ва Усмон Носирларга жой бермайди. Буюк Одил Ёқубовни эсламайди.
Бу ерда турган Саида Зуннунова ва Саид Аҳмадларнинг устозлари, адабиёт султонлари эди улар. Лекин хиёбонда улар кўринмайди. Қўрқоқ ва Итоаткор Хайриддиннинг ташаббуси билан Оташин ва Исёнкор Ҳамза Ҳакимзода қатағон қилинди. У нафақат Ўзбекистоннинг, балки бутун Осиёнинг байроғи эди. Шарқ у билан фахрланарди…
Исмат Хушев,
«Дунё ўзбеклари» Бош муҳаррири,
Торонто шаҳри, Канада 12 май, 2017 йил…
(Давоми эртага эълон қилинади)

Суратда: Хайриддин Султонов (ўнгдан биринчи, кўзойнакда) Ўзбекистон Қаҳрамони Абдулла Орипов юбилейи баҳонасида Президент Ислом Каримов билан бирга расмга тушган сурурли ва ғурурли кунлари…
«Дунё ўзбеклари» учун махсус

29 шарҳ

  1. Ёзувчилар уюшмасидан

    Мақолада кўтарилган мавзу бугун жуда муҳим. Президентнинг давлат маслаҳатчиси Султонов тақдири ҳал қилинмас экан, Ўзбекистонда истоҳотлар олға силжиши ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин эмас…

  2. Sobir Raxmon

    Meni uzim shaxsan bilaman Xayriddinni ko’p yillardan beri, ilonni yg’ini ylagan mansabda qolish uchun har qanday muttahamlik, paskashlikka tayor odam. Ismat Xushev yzaytganlari mutloq to’g’ridir.

  3. Xorazimdan

    Butun umidimiz Davlatimiz raxbaridan uziga o’xshagan tinib-tinchimaydigan qalbi toza, fidoiy shaxslarni uz atrofiga to’plamasa axvol juda emon.

  4. Shokir

    MAGAR MAMLAKATDA MATBUOT OZGINA OCHILSA XAYRIDDINLAR BIR KUN HAM MANSABDA TO’ROLMAYDI.

  5. Gulchexra

    Исмат ака дахшат ёзасиз кечалари рости тушларимга кириб чиқади “қахрамонларингиз”.

  6. O’zbekxan

    Янги президент Шавкат Мирзиёев қандай қилиб ўз ёнида Хайриддиндек иккиюзламачи, ўйинчи зотга тоқат қилиб юрибди. Нима у шунчалик қудратлими? Йўқ уни ишонган тоғи бўлса керак.

  7. Jaloliddin

    Мен шахсан Исмат Хўшевга тан бердим ҳамма ёзган публецистик мақолалари пишиқ, таҳлил қилиниб барчага тушинарли оддий қилиб ёзилган. Бахтимизга соғ бўлинг агар сиз Ўзбекистонга келсангиз юз мартаба кўп фойдангиз тегиши мумкин. Очиғи бизни кўзимизни очдингиз, Исмат ака. Борингизга шукур.

  8. Shayboni

    Ҳа, Шайтон барибир шайтондир. Бўлмаса шунча йиллар маданият, фан-таълим, адабиёт ва журналистикани диярли ўлдириш даражасига олиб келган бундай кимса Шайтон бўлмаса узоқ олий мансабда ўтириши мумкин эмасди.

  9. Xolis

    Xozirgi xokimytga og’ir manaviy meros qoldi. Agarda eng yqoridagi amaldorlar o’zgartirilmasa hech qanday uzgarish bo’lmaydi.

  10. Bobur

    Исмат ака, сиз бир неча йилдан бери асосли равишда фактларга тайаниб Х Султоновни ҳақиқий юзини очиб келаяпсиз. Биз биламиз ярим млндан ортиқ Ватандошларимиз ўшбу ёзганларингизни ўқиб, уни ҳали ҳам ишлаб юрганидан таажжубдалар.

  11. Maxmudjon

    Президентнинг Давлат маслаҳатчиси Хайриддин Султонов 20 йил давомида бутун маънавиятни фалаж ҳолатига келтирди.

  12. оддий фукаро

    Очиги мен хам аввалги сарлавхани куриб бир сесканиб тушгандим. Мен Сизга шу хакида ёзмокчи булиб иккиландим, яъни ёши катта мендан тугри келмайди акл ургатгандек буламан, огир ботади, деб. Мана домла айтибдилар у кишига рахмат. Бизни хам хижолатликдан куткардилар. Ва мана шундай дамларда Мусулмон фарзанди эканимга, узбек эканимга, катталарга тик гапириш мумкин эмас деган тарбия олганимга минг бора Яратганга шукр киламан. Исмат ака Сизни барчамиз ижодингиз оркали таниймиз, хурмат киламиз. Агар кунлингизга олмасангиз бир фикр билдирмокчиман. Шу киши хакида аввалари хам куп ва хуп ёзгансиз. Мен бир оддий укувчиман. На у кишини, на Сизни ёнингизни олмокчи эмасман. Факат киска курган умримдан бир аччик хулосам бор: Реал хаётга тез мослашувчи одамлар хар кандай мураккаб холатдан уддабуронлик билан осон чикиб кетадилар ва шунинг учун булса керак хаётнинг олди жабхаларида узок вакт давомида умургузаронлик киладилар! Бу хулосани мен шу асарингизга нисбатан хам кулласам бу мен учун энг хакчил фикр булади. Колган икир чикир, яъни у кишини тутган стратегияси бу хар кандай индивидни яшашга булган интилишидир. Бу менинг шахсий фикрим.

  13. Мен ҳам сабаб бу мақоланинг сарлавҳаси ўзгарганидан мақола қаҳрамони (Х.Султонов) мени роса сўкаётган бўлса керак “ётган илоннинг думини босиб нима қилар эдингиз”, деб.
    Чунки И.Хушев мақоланинег сарлавҳасини ТОПОРОМ НЕ РУБИШ қилибди.

  14. Олламурад Исакулов

    Бундай бахони факат Исмат иним бераолади. Бутун фан адабиёт маданият арбобларини ” Узича тарбиялаб” бахо бериб халкдан айро килган шу жаноб Хайриддин Султонов буладилар.Ш.М.Мирзиёев келган кунидан пайтавасига курт тушган эди.

  15. Аввало ўзим севаган ижодкорлардан бўлмиш И.Хушевни озроқ танқидлашга изн сўрайман.
    Бу материал “Нашрга таёрланаётган мақолалар” рукнида бирнеча бор пайдо бўлган бўлсада шу пайтгача нашр қилинмаганди. Мен мақола саравҳасига қараб диний мавзуда бўлса керак, деб қизиққан эдим.

    Нимага Х.Султоновни Пайғамбар деб атагансиз?
    Бирон тарихда шайтондан пайамбар чиққанми?
    Бир пайтлар менга ўхшаган омилар М.Солихга: “Шеърингизни тушинтириб беринг” деб мурожат қилган эди.
    Мен ҳам муаллифга: “Сарлавҳани тушинтириб беринг” десам малол келмасмикан.

    “Дунё ўзбеклари”дан: Яхши, домла, фикрингизни инобатга олиб, унинг сарлавҳасини ўргартирдик. Ўзимиз ҳам иккиланиб турган эдик. Раҳмат Сизга…

     

  16. 10 шарҳ

    1. ЮҚОЛСИН ХАЙРИДДИН СУЛТОН!!! ҚИЛГАН БАРЧА ЖИНОЯТЛАРИ УЧУН ЖАВОБ БЕРСИН!!!

    2. Бу дейман Исмат ака, сизни танқидий мақолаларингизни ўқиб Хайриддин кечалари ўйқусида алаҳсираб чиқса керак… Қойил сизга. Канадада туриб шунча маълумотни қаердан оласиз…

    3. Бир Хайриддин Султонов эмас бунга ўхшаган 100 лаб иккиюзламачи ўзини зиёлийман деб, бутун бошли халқни юрагига қурқув солди,одамларни оломонга айлантриш учун бор ҳунарларини кўрсатди. Энди тўхтамаслик керак буларни барчасини фош қилиш керак . Булар Ўзбек Халқини асл фарзандларини ҳеч қачон чалғита олмайдилар. Яқинда бундайлар ҳақиқий юзини кўрсатади. Ана ўшанда Исмат Хушевнинг жасоратли меҳнати натижасини ҳаммамиз биргалашиб кўрамиз ва унинг ғалабасига гувоҳ бўламиз. Раҳмат, Исмат ака. Сиз ҳақиқий журналистсиз. Биз сиз билан фахрланамиз.

    4. Ismat Xushev nima yzgan bo’lsa ham aniq faktlarga tayanib yzgan yzing qiyshiq bo’lsa oynadan upkalama digan gap bor.

    5. Bunday insonlarni qupol bulsa ham yzi bilan keti bir xil bo’ladi. Agarda boshqa bo’lganda shuncha sharmandaliklardan keyin mansabni tashlab ketar edi. Xayf sendek insonga, ertaga amaldan ketganingdan kiyin qanday bosh kutarib yrar ekan bu odam.

    6. OTANGIZGA MING MARTA RAXMAT USHBU YQORIDAGI MAQOLALAR BIZNI BLUNG’UR TUMANIDA ZUR QIZIQISH BILAN O’QILAYPTI.

    7. Man ushbu yzganlaringizni o’qib yqamni ushladim yzuvchi odam davlat maslahatchisi bo’lib shunchalik erkin fikrga qarshi kurashish uchun inson qanchalar vijdonsiz, xudbin bo’lishini tassovur qilish juda qiyin.

    8. Biz tomonlarda Xayriddin haqida chiqargan maqolalaringiz juda ovoza bo’lib ketgan. Bunday odam yo’q bo’lgincha yzishni iltimos davom etiring Ismat aka!

    9. Xayriddin Sultonda yz mutloqa yo’q ekan yna ijodkor emish.

    10. Юнусобот

      Бу маразни шунча пайт хокимят тепасида туришига битта сабап бор, уни хамма хам билмайди. Юнусоботда 2-чи кварталда Хапиза опа деган иссик-совук кладиган опа бор. Хайридин иплос мудом ушатга борип узини укитади, олдинги призиденттиям укитарди. кегин укиган нарсалани олиб приздент апаратига сочарди. Хозирги призиденттиям укитволди, буни аник билган одам этти. мана уни кетмаслигини сабапи кайерда. Бир кун мана шу ширк ишлари учун жовопини бериши аник, огзидан кон келади мана курасизлар.

      “Дунё ўзбеклари”дан:

      Давлат маслаҳатчиси жодугарми, нима бало?

       

    11. 3 шарҳ

      1. Исмат Хушевга

        Хайриддин шахсан ўзи танлаб, раҳбарликка олиб келган ёзувчилар уюшмаси раҳбари Муҳаммад Алининг маънавий қиёфасини яхши очиб берибсиз. Энди унинг ўзининг ва ўринбосари Иқбол Мирзоларнинг ҳам асл башарасини очиб бериш керак. Сизда бу борада етарли фактлар борлигига шубҳа йўқ. Керак бўлса яна юборамиз…

      2. ASSALAMU ALAYKUM ISMAT AKANI BUNDAY YOZISHIGA SABAB – AMIR TEMUR YURTIDANLIGI VA UNGA SODIQ AVLOD BU’LISHLIGI…

      3. Исмат ака ишлаяпди , ижод киляпти, халк, миллат ва ватан учун. Акамизни хар бир маколаси менимча хеч кимни бефарк колдирмайди. Макола мавзуси, мохияти ва долзарблиги билангина эмас хатто давлат микесидаги узгаришлардаги тасири билан ажралиб туришини хисобга олсак бу Исмат аканинг кимлигини билдириб туради. Бундай журналистлардан яна 2 та булса Узбекистондандаги ижобий узгаришлар янада юксалиб Приздентимиз юки енгиллаб, давлатимиз янада ривожланиб равнак топар эди. Давлатни халкни емирадиган нарса бу коррупция . Халкимизни минталитетидан келиб чиксак бу иллат халкимизни кон конига сингиб кетган шу сабабли уни йук килиш Исмат акага хам Приздентимизга хам осон булмайди. Сузларимга изох тарикасида буюк инсонларни бу иллат тугрисидаги фикрларидан цитата келтириб сузимни якунламокчиман. Исмат ака рахмат сизга!
        Процент», «вознаграждение», «бакшиш», «грязь», – как бы ни называли коррупцию на местном жаргоне, суть остается одной и той же, – коррупция является одной из черт азиатского образа жизни. Люди открыто принимают вознаграждение, это является частью их жизни. Министры и должностные лица не могут прожить на свое жалование так, как того требует их положение. Чем выше должность, тем больше их дома, тем более многочисленны их жены, любовницы или сожительницы, украшенные драгоценностями в соответствии с положением и влиянием их мужчин. – Ли Куан Ю “Сингапурская история: из “третьего мира” – в первый”

      4. 1 шарҳ

        1. Муаллим

          Ўзбекистонда Шароф Убайдуллаев, Карим Баҳриев каби талантли журналистлар бор. Лекин уларнинг ёзганларини ўзбек матбуоти негадир чиқармайди. Каримов давридан қолган “запрет” ҳалиям олиб ташланмаган. Агар бу ҳол тўғриланмаса, ҳақ гапни айтувчи ва ёзувчи ижодкорлар матбуотга қайтарилмаса, Шавкат Мирзиёевнинг бир ўзи ҳеч нарсага эриша олмайди. Мана, биргина Исмат Хушевнинг “Дунё ўзбеклари” сайти Ўзбекистонда Мирзиёев олиб бораётган ибратли ишларни бутун дунёга маҳорат билан ёймоқда. Президентга ва халқимизга чет элда бўлса ҳам жуда катта мадад бўлмоқда. Биз, рости Ўзбекистондаги жуда кўп янгиликларни биринчи бўлиб “Дунё ўзбеклари”дан ўқиб биламиз ва Исмат Хушевга қойил бўламиз. Президентнинг Давлат маслаҳатчиларини очиқ ойдин танқид қиладиган кунлар қачон етиб келаркин Ўзбекистонга? Шароф Убайдуллаев, Карим Баҳриев ва Исмат Хушевларни ўзбек расмий матбуотига қайтариш вақти келмадими, Шавкат Миромонович!

7 комментариев к «Исмат Хушев: Шайтондан чиққан «Фаришта»! (3-қисм)»
  1. «Шайтоннинг ҳоли бугун жуда танг. Лекин шайтон бу барибир шайтон. У яна шайтонлигини қилмаса туролмайди». Juda to’g’ri.

  2. БИЗ ИНТИҚЛИК БИЛАН КУТАЯПМИЗ, ИНҚИЛОБИЙ ЎЗГАРИШЛАРНИ БОШЛАГАН ПРЕЗИДЕНТ ШАВКАТ МИРИЗЁЕВ ҚАЧОН ИШДАН ОЛИБ ТАШЛАЙДИ БУТУН ОАВ ВА ЎзТВ ТАРҒИБОТ МАШИНАСИГА АЙЛАНТИРГАН КИМСАНИ.

  3. Шахсан мен Исмат Хушевдек мамлакатимиз журналистикасига кўп меҳнати синган бошқа ижодкорни кўрмаяпман. Шундай таризда эркинликка мойил ижодингизни давом эттиринг! Сизни миллатимиз унутмайди.

  4. Агар Жамият очиқ тус олса борми Хайриддин Султонга ўхшаган олғир, пихини ёрганлар бир кун ҳам Президент маслаҳатчилигида қолалмайди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *