• Ср. Фев 12th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Президентларнинг оилавий борди келдиси — халқлар дўстлигига хизмат қилсин!

Май 12, 2017
Исмат Хушев — Самарқанд: Бир тарихий учрашувдан туғилган таассуротларим…
%d0%be%d0%b9%d1%85%d0%be%d0%bd-%d1%8f%d0%bd%d0%b3%d0%b0-%d0%b0%d1%8d%d1%80%d0%be%d0%bf%d0%be%d1%80%d1%82%d0%b4%d0%b0
Суратда: Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан меҳмонларни кузатмоқда…
 Мирзиёев ва Атамбаевнинг Самарқанд учрашувидан юрагимда туғилган туйғулар
Президентларнинг оилавий борди келдиси — халқлар дўстлигига хизмат қилсин!
Қирғизистон Президентини кузатиш маросимида Мирзиёевнинг рафиқаси илк марта расмий тадбирда иштирок этди.
Ўзбекистоннинг янги биринчи хонимини кўриб, қалбим фахрга тўлди…
1.
Қирғизистон Президенти Алмазбек Атамбоев куни кеча Тошкентга рафиқаси билан ташриф буюрди.
Ташриф якунида юқори мартабали меҳмонни Ўзбекистоннинг янги сайланган президенти Шавкат Мирзиёев ўз рафиқаси билан бирга кузатиб қўйди.
Тошкентнинг сўлим ва оромижон оқшомида халқаро аэропорт саҳнида меҳмонлар билан илиқ хайр хушлашаётган давлатимиз раҳбари ва унинг дилбар рафиқаси акс этган фотолавҳаларни кўриб, юрагимда ажиб бир туйғулар бош кўтарди…
2.
Биз чорак асрдан бўён давлат раҳбарлари иштирок этадиган расмий тадбирда  ҳаёли, иболи ва латофатли бўлган соф ўзбек аёли тимсолини кўриш  илинжида яшадик.
Чунки, давлат раҳбарининг оиласи — мамлакат биринчи хоними — ҳамиша халқнинг назари ва эътиборида бўлади.
Соф ўзбек қадриятлари  билан катта бўлган ва тарбия топган бутун бир авлод чорак асрдан бўён Ўзбекистон биринчи хоними ролида — ҳақиқий ва жозибали ўзбек аёлини кўришни орзу қилиб яшади.
Лекин минг афсуски, бу бизга шу пайтга қадар турли сабабларга кўра тўлалигача насиб этмаган эди…
3.
Ўзбекистондан олис Канаданинг совуқ ва рутубатли қиш оқшоми.
Дунё янгиликларини томошо қила туриб, беихтиёр Тошкент аэропортида Қирғиз Президентини кузатиб қўйиш маросими акс этган фото лавҳаларга кўзим тушиб қолди.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистон раҳбари Алмазбек Атамбоевни меҳр билан бағрига босиб хайралашмоқда. Ёнидаги —  ҳаёли ва иболи, гўзал ва соҳибжамол бир аёл олий мартабали меҳмон рафиқасини соф ўзбекона меҳр ва самимият  билан кузатиб қўйганига гувоҳ бўлдим.
Қалбимда нимадир уйғонгандай бўлди. Юрагим қувончга тўлиб, ҳаяжон билан ўзбеклигимдан қалбимда илк бора ажиб бир ҳис ва ҳаяжон туйдим.
Кейинчалик бу қувончнинг номи — Ўзбекистоннинг янги биринчи хонимига нисбатан қалбимда уйғонган пинҳоний фахр ва ифтихор эканини англаб етдим…
4.
Бу ўзбек халқининг узоқ йиллардан бўён кутиб юрган орзуси эди.
Айни пайтда бу биз учун — одатдан ташқари бир ҳолат эди.
Биз буни узоқ йиллардан бўён илк бора кўриб, кузатиб, қувондик. Қалбимизда ажиб бир фахр ва ифтихор туйдик.
Бўлар экан-ку…

 

5.
Дарвоқе, Ўзбекистоннинг янги биринчи хоними ҳақида икки оғиз сўз.
Мирзиёев эндигина ҳокимиятга келганида унинг оиласи ҳақида биринчилардан бўлиб «Дунё ўзбеклари»да таниқли дипломат Тошпўлат Йўлдошевнинг бу оилага нисбатан ажиб бир меҳр билан ёзилган мақоласини эълон қилган эдик.
Узоқ йиллар СССР нинг Араб давлатларида, мустақилликка эришганимиздан сўнг эса — Ўзбекистон Ташқи Ишлар вазири Сарвар Азимовнинг ёрдамчиси бўлиб ишлаган Тошпўлат ака дунё матбуотида биринчи бўлиб Каримовнинг ўрнига келган Мирзиёевнинг оиласи ҳақида ёзган мақоласида янга ўсиб улғайган муҳит ва унда шаклланган яхши маънодаги исломий, диний ва маърифий қадриятлар ҳақида сўз юритган эдилар.
Қўқонда ўсиб улғайган Ойхон келинойини яхши ва яқиндан билган яқинлари гувоҳликларига асосланиб ёзилган мақолада янги биринчи хоним ҳақида ҳали ҳеч ким билмаган ва хаёлига ҳам келтирмаган илиқ гап сўзлар бор эди.
Бу оилада таълим- тарбия ва ахлоқ одоб  ниҳоятда кучлилиги, оила бошлиғи Маҳмуджон ака Қўқондаги обрў-эътиборли кишилардан экани алоҳида таъкидланган эди.
Аэропортдаги расмий кузатиб қўйиш маросимида илк маротаба жамоатчиликка кўриниш берган биринчи хонимни кўриб, Тошпўлат ака битган мақола нақадар ҳаётий ва табиий ёзилганидан уни жаҳон матбуотида биринчилардан бўлиб чоп этган муҳаррир сифатида бошим осмонга етди.
Ўзбек халқи расмий тадбирларда ўз йўлбошчисининг оиласини кўрганда энг аввало ўзбеклигидан, миллий қадриятлар гуллаб яшнаётган, ўзбекона урф одатларимиз юксак қадрланаётган юртга дахлдорлигидан фахрланиши, қалбида чин маънодаги миллий ғурур қувончи ва ҳаяжонини туйиши керак…

 

5.
Самарқанддаги расмий  мулоқот чоғи ҳам Қирғиз Президенти анча тўлқинланиб гапирди.
Сиз ва мен ҳали премъер эдик. Бир кунда ўн мартача гаплашардик, —  деди ўтган кунларига ишора қилиб.
Мен бу дил изҳорларини тинглаб, қувондим.
Қандай яхши. Демак, уларнинг орасидаги бу муносабат бугун пайдо бўлмаган. Бу бир куннинг меваси эмас.
Шавкат Миромонов ҳали Бош вазирлик давридаёқ бошқа давлат раҳбарларининг ишончини қозониб келган.
Алмазбек Атамбаев ҳали Бош вазир давридаёқ, улар жуда иноқ бўлишган экан.
Буни Атамбоевнинг ўзи Самарқанддаги учрашувда қувонч билан такрор ва такрор эътироф этди…
6.
Мен қўшни давлат раҳбарининг  Мирзиёевга бўлган бу эътиборидан жуда қувондим.
Қалбим яна бир бор фахр ва ифтихорга тўлди.
Улар ҳали Бош вазир бўлганлариданёқ жуда иноқ бўлган эканлар. Бу жуда катта гап.
Икки давлат халқлари дўстлигини тиклашга бел боғлаганлар учун  бу айни муддао.
Ўзбек ва қирғиз халқлари учун  учун жуда яхши сигнал бу…
 7.
Кеча Сирдарёга бориб келган бир ҳамкасбим билан телефонда гаплашдик.
— Сирдарёда сув тўлиб оқаяпти, — деди у қувонч билан.
Чорак асрдан бўён қуриб ётган дарё энди тўлиб тошиб оқаяпти деди у яна ажиб бир қувонч ва ҳаяжон билан.
Сирдарё суви ҳамиша қўшни Қирғизистондан тўсиб қолинишини олдин ҳам эшитгандим.
Президентларнинг оилавий борди келдиси халқлар дўстлиги ва қардошлигига хизмат қилса, қандай яхши…
%d0%be%d0%b9%d1%85%d0%be%d0%bd-%d1%8f%d0%bd%d0%b3%d0%b0-%d0%b0%d1%8d%d1%80%d0%be%d0%bf%d0%be%d1%80%d1%82%d0%b4%d0%b0
Суратда: Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан меҳмонларни кузатмоқда…
Сўнгсўз ўрнида:
 Амир Темур замонидан бўён Кўҳна Самарқанд заминига  не не жаҳонгирлар келиб кетмаган.
Лекин бу учрашув Самарқанднинг олтин зарварағида зарҳал ҳарфлар билан ёзилса ажаб эмас.
Сабаби шуки, бу икки давлат раҳбарлари учрашуви ва ўзъаро суҳбати алоҳида меҳр ва самимият остида ўтганлигини эътироф этмаслик мумкин эмас.
Айниқса, Қирғизистон Президентининг Шавкат Мирзиёевга бўлган ишонч ва эҳтироми мени жуда тўлқинлантириб юборди. Унинг шахсига ва раҳбарлик  фаолиятига неча йиллардан чуқур ҳурмат ва эътибор билан қарашлиги мени жуда мутаассир қилди.
У ўзи билан Мирзиёев ўртасидаги дўстлик алоқаларига юқори баҳо бериб, буни кенг жамоатчилик олдида эътироф этганлиги менда чуқур таассурот қолдирди.
Бу мен учун —  Давлатнинг биринчи раҳбарлигига чиққанига ҳали кўп бўлмаган Мирзиёевнинг аллақачон дунё миқёсида эътироф этила бошлагани   самараси бўлиб туюлди.
Мирзиёев шахсига бўлган бундай меҳр ва илиқликни яқинда Самарқандга келиб кетган Туркия Президенти кўзларида ҳам кўрган эдим.
Марказий Осиё лидерларидан бири бўлиб қолган Қозоғистон Президенти Назарбоевнинг ҳам Самарқандга келиб, Ўзбекистоннинг янги Президентига суқланиб қараганлигини сезмаслик мумкин эмас эди.
Россия ва Белоруссия Президентлари Путин ва Лукашенколарнинг ҳам Мирзиёев шахсига бўлган ўзъаро ишончли муносабати мени қувонтирган эди.
Мен олис Канададан туриб — Ўзбекистон давлати тепасига келган янги раҳбарни ўзим узоқ йиллардан бўён яхши билсам-да, унинг янада янги қирраларини кашф эта бошладим. Ўзбекистондан узоқда бўлсам-да, ўзбеклигимдан яна бир бор фахрландим, юрт соғинчидан ҳижронзада қалбим қувонч ва ғурур, ажиб бир фахрга тўлди.
 Неча ўн йиллардан бери бутун дунё эътирофи Ўзбекистонга қаратилишини орзу қилиб яшаган эдик.
Бу эътироф ўзини кўп куттирмади.
Инсоф билан айтганда, бундай эътироф олдин ҳам озми, кўпми, бўлган эди.
 Усмон Юсупов, Шароф Рашидов, Ислом Каримов даврида ҳам бўлган.
Лекин уларнинг ҳеч бири раҳбарлигининг дастлабки кунлариданоқ бунга муяссар бўлолмаган эди.
Бу ажиб ҳол бизни Мирзиёев шахсига яна бир бор чуқур эътибор ва эҳтиром билан қарашга ундайди.
Айни пайтда бу ундов — келажакда халқаро майдонда  жуда катта ва улуғ кунларга умид уйғотади.
Ушбу сўзларни ёзарканман, бу одам Ўзбекистонни дунё нигоҳида ҳали биз кутмаган чўққиларга етаклайди деган умид юрагимда йилт этган бўлса, не ажаб.
Бу буюк ва унутилмас учрашувлар айнан Самарқанд тупроғида кечаётгани  ҳам, назаримда, катта мажозий маънога эга.
Бу муқаддас юртда Ўзбекистоннинг янги сайланган раҳбарига буюк бобомиз Амир Темур руҳи мададкор бўлаётган кўринади…
Исмат Хушев,
«Дунё ўзбеклари» Бош муҳаррири,
26 декабрь, 2016 йил, Торонто шаҳри, Канада.


«Дунё ўзбеклари» учун махсус

8 шарҳ

  1. MIRZIZYEV BILAN ATAMBAEV DUST BULSA BUNDAN NAFAQAT UZBEK-QIRG’IZ XALQI YTADI UNDAN TASHQARI MEN AMINMAN QIRG’ZISTONDAGI ERKINLIK SHAMOLI BIZNI YRTIMIZGA HAM ALBATTA KRIB KELGAY.

  2. Prezidentni qandaydir boshqa ayol millat vakilini ynida olib yrishi qayarday, bunga teskari uz millati urf-odatlarini namayon qiladigan xonimni xalqqa ko’rsatish qayerda. Men ham bunday ajoyib xolatni ko’rib rosti juda quvandim.

  3. Biz Uzbek xalqini ham peshonasida bor ekan Uzbek birinchi ayolini ko’rish. Qanchalik guzala ayllarimiz yzidagi ibo, haylarining yrqin sizilib to’rishi.

  4. Ассалому алайкум Ҳурматли Исмат ака!
    Жуда ҳам холис ёзибсиз, катта рахмат сизга.
    Дарҳақиқат ҳалқимиз узоқ йиллар карахт бир даврни бошидан ўтказишга мажбур қилинди.
    Сизнинг ёзган асарларингиздан Оқсаройнинг эгалари кимлар бўлганлигини билиб олган эдик. 4-5та ғайридинлардан ўтиб бирон иш қила оладиган мард қолмаган эканлиги қалбимизда катта армон бўлиб қолаётган эди.
    Ҳақиқий ўзбекча нутқни ҳалқимиз ҳаттоки унутиб қўйганлигини мана шу тўрт ой кўрсатиб берди. Бугунги давлат раҳбаримизнинг соф ўзбек тилидаги нутқларидан хурсанд бўлган инсонларнинг юзларидаги табассумларнинг ўзи бир бошқача.
    Товба қилдим, бировнинг ўлимидан хурсанд эмасману, аммо тан олиб айтишга мажбурман бутун ён атрофимиздаги давлатларнинг рахбарларининг ҳам қиёфалари самимий бўлиб чин юракдан очилишиб гаплашишлари жуда ўзгача эканлиги яққол билиниб турибди.
    Каримовнинг бугунги хотирасини янги рахбар кўтариб турибди буни хам тан олиш керак.
    Менинг хаёлимда эса худди бизлар узоқ йиллар мустамлакада эдигу, ана энди босқинчилардан халос бўлаётгандекмиз гўё…
    Қўмондонлардан саноқлилари қолди, аскарларидан ҳам қутиламиз.
    Ўзбекистондек буюк бир жаннатмакон юрт ўзлигига қайтаётганлиги нақадар қувончлик.
    Тошпўлат ака ҳақиқий Ватанпарвар инсон ва кучлик дипломат. Мамлакат келажагини олдиндан кўра биладилар.
    Ўзбекистоннинг янги биринчи хоними нуфузини, оиласидаги тарбиясини билганлиги учун фахр билан ёзганлар.

     

  5. 1 шарҳ

    1. AH

      Тошкентда президент ўтадиган йўл яна ёпила бошлаган. http://www.bbc.com/uzbek/media-38461907

      Буни ҳам мақтаб, иккинчи Каримов яратмоқчисизлар…

       

    2. 3 шарҳ

      1. Ёзувчилар уюшмасидан

        Мана буни ҳақиқий журналистика деса бўлади. Исмат Хушевдан сиёсий маҳорат бобида бугун кўп нарсани ўрганиш керак. Ўзбек журналистикасида алоҳида бир мактаб яратди у. Лекин минг афсуски Исмат Хушевдай талантли журналистлар, унинг устозлари Лола Ҳотамова, Жаҳонгир Маматов, Дадахон Ёқубовлар Каримов замонида Ўзбекистондан қувиб чиқарилди. Мирзиёев ўз устози ва тутинган “отаси”нинг бу хатосини тўғрилаши керак…

      2. O’zbek odatlarimiz naqadar go’zal, odamiylikka hamoxang. Davlat boshliqlari va ularni rafiqalari Millatni yrqin uziga xosligini qaysidir manoda ko’rsatib to’rishi kerak. Davlat boshligimizga ko’z tekmasin hammabilan kelishib ketovradi. Yxshi odamni boshqalar tezda anglab etadi sababi qalbidan yqimli nur taralib to’radi, ymondan Yratganni Uzi asrasin. Mana endi Uzbekistonliklar ham haqiqiy yulboshchiga erishdilar.

      3. Aytganlaringiz kelsin shunday istarasi issiq, kungli ochiq, oddiy odamlarni uylaidigan shaxsni prezident bo’lish biz uchun bir omad. Uzbekni ham kukragiga shamol tiksin. Oqmagam darylari yna qayta oqsin…

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *