Published on 15 May 2017
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Хитойга давлат сафари ташрифи давомида Пекин раҳбарияти билан савдо-иқтисодий ва қўшма инвестицион лойиҳаларни муҳокама қилди. Жаноб Мирзиёевнинг хорижга тўртинчи сафарида унга рафиқаси Зироатхон Мирзиёева (Ҳошимова) илк бор ҳамроҳлик қилди. Канададан “Дунё ўзбеклари” сайтининг бош муҳаррири Исмат Хушевнинг ишонишича, президент Мирзиёевнинг Хитойга рафиқаси билан бориши президент имижи учун ижобий хизмат қилади.
“Биз чорак асрдан бўён давлат раҳбарлари иштирок этадиган расмий тадбирларда ҳаёли, иболи ва латофатли бўлган соф ўзбек аёли тимсолини кўриш илинжида яшадик ва Мирзиёевни Хитойга рафиқаси билан бориши жуда катта инқилобий воқеа бўлди. Дунё журналистлари энди ўзбек президентининг дилбар рафиқасини гўзал президентларнинг оиласи қаторига қўйса не ажаб,” деди Исмат Хушев.
Ўзбекистоннинг биринчи хоними Зироат Мирзиёева ким?
Канададан журналист Исмат Хушев ўзининг “Дунё ўзбеклари” веб сайтида Ўзбекистоннинг биринчи хоними ҳақида бир қанча мақола босган.
Исмат Хушевнинг ишонишича, “президентларнинг оилавий борди-келдиси халқлар дўстлигига хизмат қилади».
Биринчи раҳбар ва унинг оиласи ҳақида, уларнинг жамиятда тутган ўрни ва мавқеи ҳақида жуда яхши гапларни гапирибсиз. Ўзбекистон биринчи хонимларининг тарихи ҳақида ҳам жуда ўринли ва керакли гаплар айтилган. Ўзбек журналистикасида ҳали теша тегмаган бу мавзуни катта журналистик маҳорат билан яхши очиб бераолгансиз. Раҳмат…
ASSALAMU ALAYKUM ISMAT AKA OMON BULING G’AYRATINGIZ SHIJOATINGIZ SUNMASIN AKAJON BIZ MUSULMONMIZ XOTIN UZIMIZ UCHUN KUZ KUZ QILINADI UNI CHIROYI UNI LATOFATI USHA ERINIKI XAFA BULMANG MISOL UN CHIROYLI AYOLINGIZNI BIROVLAR UNI LATOFATINI CHIROYINI CHIROYLI TANASINI TAMOSHA QILISHINI MEN UYLAYMAN RASHK QILASIZ MUHAMMAD ALAYIHISALOM RASHK IYMONDANDIR DEGAN
Мен кругазори кенг, ҳақиқий журналист сифатида бугун сизни тан олдим, қойил…
Исмат Хушев ҳақида жуда кўп эшитганман. Баъзилар оғзидан бол томиб мақтайди. Баъзилар Каримовнинг содиқ арзандаси, ёзганлари даҳшат дейди. Бугун унинг доно сўзларини тинглаб, у ҳеч кимнинг арзандаси эмаслигини, у ўз қалбига ва гапига содиқ билимли ва тажрибали, кўпни кўрган, мулоҳазали ва энг муҳими донишман инсон эканини англаб етдим.
Xaqiqatni yozayotganiz uchun rahmat
Сиз Исмат ака, самимий қандай бўлса шундай Давлатимиз бошлиғи рафиқасини таърифладингиз. Бугун Ўзбекистон халқи айниқса аёллар сизни шарофатингиз туфайли Зироатхонни атрофлича билиб олди.
Жуда ажойиб мамлакатимиз биринчи хонимини таъриф қилдингиз. Президентимиз аёли биринчи мартаба дунёга Ўзбек аёлларининг тимсоли бўлиб сафар қиляпти. Бу катта гап, ахир…
Биз ҳам қувондик президентимизни шундай ажойиб оиласи борлигидан. Ўйлаймизки шундай ажойиб оила аъзолари халқимизга ўрнак бўлаолади