• Вс. Фев 16th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Мамадали Маҳмудов «Оқтош» санаториясига келди (14 мақола)

Май 18, 2017
«Дунё ўзбекларидан: 
Таниқли ўзбек ёзувчиси Мамадали Маҳмудов 18 май, пайшанба куни эрталаб қизи Ватан яшайдиган «Дом»нинг тўртинчи қаватини тарк этиб, Тошкент вилоятидаги энг сўлим ва хушманзара гўшасида жойлашган «Оқтош» санаториясига келди.
Тошкентдаги Юрак клиник касалхонасида ўтказилган икки жарроҳлик амалиётидан сўнгги тикланиш ва оёққа туриш жараёнини ўтаётган ёзувчига айни шундай оромгоҳ жуда керак эди. Бу ернинг тоза ва мусаффо ҳавоси, гўзал табиати Мамадали аканинг оғир касалликдан толиққан хаста руҳига ўзгача таскин ва тассалли берди.
Ҳозир у кишининг кайфияти яхши, руҳи тетик. Эртага Мамадали аканинг оҳир хасталикдан сўнгги илк мақоласини эълон қиламиз. Дардли, зтиробли кунларида унга руҳий ва маънавий далда бериб, меҳр ва мурувват қўлини чўзган «Дунё ўзбеклари»нинг барча мухлисларига чексиз эҳтиром ва  муҳаббатлариини яна бир бор изҳор этдилар.
Шундай қилиб, “Дунё ўзбеклари” орқали қилинган оддийгина мурожаатимизга “Лаббай!” деб жавоб берган ва ҳозирга қадар беатакрор ўзбек ёзувчиси Мамадали Маҳмудовга ер юзининг турли бурчакларидан ёрдам пули юборганлар рўйхати қуйидаги ажойиб ва ғаройиб бир манзарани касб этди:

 


 

 

 

 

 

 

Суратда: Таниқли ўзбек ёзувчиси Мамадали Маҳмудов Тошкент вилоятининг энг сўлим ва хушманзара гўшасида жойлашган «Оқтош» санаториясида, 19 май, 2017 йил,
«Дунё ўзбеклари» учун махсус

 

 

Один комментарий к “Мамадали Маҳмудов «Оқтош» санаториясига келди (14 мақола)”

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *