• Вс. Фев 16th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Исмат Хушев: Ишсиз Карим Баҳриев — давлат мулозими бўлди…

Май 21, 2017
Суратда: Журналист Карим Баҳри ва Президент Ислом Карим Ўзбекистон Олий Кенгаши сессияси минбарида…
 
Каримов замонида урилган Карим Баҳриев Мирзиёев даврида яна мулозимликка қайтди… 
Шавкат Мирзиёев барибир адолатли йўлбошчи экан…
Хориждаги ўзбек журналисти мулоҳазаси… 

 

1.
Ўзбекистонда бошланган янги даврга мен «Инқилобий ўзгаришлар даври!» деб бежиз ном қўймаган эдим.
Буни баъзилар тушунди, баъзилар «Исмат Хушевнинг янги раҳбар олдидаги навбатдаги лўттибозлиги» деб ўзича фалсафа тўқишга уринди.
Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон раҳбарлигига келган саккиз ой давомида мамлакатда ростдан ҳам оламшумул воқеалар содир бўлди, инқилобий ўзгаришлар амалга ошди.
Энг аввало олдинги раҳбарнинг қаҳрига дучор бўлган таниқли илм фан вакиллари, зиёлилар, адабиёт ва санъат, журналистика намоёндалари учун қўйилган адолатсиз таъқиб ва тазйиқлар секин аста олиб ташланди. Улар учун ёпиб қўйилган расмий минбарлар — матбуот ва телевидения эшиклари очила бошлади.
Бир сўз билан айтганда — Ўзбекистоннинг чорак асрлик таназзулга юз тутган ва абадий лаънатларга учраган даври тугаб — ор номуси топталган ва паймол этилган ўзбек маънавияти шашқатор кўз ёшларини артиб, эгилган бошини секин аста кўтара бошлади…
2.
Ўзбекистон Қаҳрамонлари  Эркин Воҳидов ва Абдулла Ориповларнинг  муборак номи ва ижоди, вафотларидан кейин бўлса-да, халқимизга яна қайтиб берилди.
Адабиётдан урилган, саҳналардан қувилган Ўзбекистон халқ шоираси Ҳалима Худойбердиева, Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраев, Юлдуз Усмонова, Севара ва бошқа кўплаб ўзбек халқининг пешонасига битган ноёб истеъдод эгалари, эл суйган улуғ ва бетакрор ижодкорларнинг йўли очилди, номи тикланди.
Таниқли ўзбек журналисти, Ўзбекистон Олий Кенгашининг биринчи чақириқ депутати, ноёб истеъдодли соҳиби Карим Баҳриев ҳам ана шундай таъқибга учраган — ноҳақ урилган ва расмий саҳналардан қувилган инсонлардан бири эди.
Мен Каримжон ҳақида бугун кўп гапириб ўтирмайман. Чунки бу талантли ва беназир дўст ҳақида, ўзбек халқининг дарду ташвиши билан ёниб яшашни ўз ҳаётининг мазмун моҳияти деб билган бу донишманд инсон борасида мен аллақачон ўз сўзимни айтганман. «Президент эркаси»нинг саргузаштлари» номли китобимда Карим Баҳриевнинг сиёсий портретига бағишланган «Ургутлик ёлғиз бўри» номли махсус боб бор.
Мен бугун бошқа нарса ҳақида гапирмоқчиман…
3.
Карим Баҳриевнинг ўз ёшига нисбатан ўта ақлли ва донишмандлигини Ислом Каримов ҳам яхши биларди.
Уни ўзи билан хориж сафарларига бежиз олиб юрмаган. Лекин айни пайтда,бугун энди очиқ ойдин айтсак  бўлар — ундан бир оз ҳайиқарди ҳам.
Ҳолбуки, Каримжон менга ўхшаш юзга чопар, чапани эмас, аксинча — оғир босиқ ва мулоҳазали йигит эди. Ислом ака, энди билсам, ўзига кўр-кўрона, телбаларча меҳр қўйган мендек фанатиклардан эмас, балки Каримдек фикри уйғоқ, ақли бутун, анчайин ҳушёр ва сергак йигитлардан доим чўчиб келган экан.
Йўқса, унга бирорта лавозим бериши, ўз ёнида олиб қолиши мумкин эди.
Лекин ундай қилмади…
4.
Карим Баҳриев узоқ йиллар давлат ва ҳукумат назаридан четда бўлди.
«Шоҳга яқин бўлиш кўп оғир қисмат» эканини биз ёшимиз улғайганда англаб етдик. Карим Ўзбекистонда ишсиз юриб, мен — хорижда муҳожир бўлиб англаб етдик.
Худди мен каби Каримнинг ҳам навқирон ёшлиги кўчада — ишсизликда ўтди. Фақат мендан фарқли ўлароқ у хорижда эмас, балки ўз Ватанида эди. Шу унга таскин ва тасалли берган эҳтимол. Албатта, номига бўлса-да, қаердадир исми шарифи тиркалиб турган бўлиши мумкин. Масалан, Амирқул Каримов бош бўлган «Олтин мерос» жамғармасида. Лекин унинг даражасидаги фозил ва талантли йигитлар учун бу бир ҳақорат ва  тарсакидан бошқа нарса эмас эди.
Ўзбекистонда у ёки бу баҳона сабаб Каримов назаридан қолиб, кўчага ҳайдаб қўйилган истеъдодлар эса оз эмас эди: Таниқли давлат ва жамоат арбоби, устозимиз Шароф Убайдуллаев, таниқли журналистлар Аъло Хўжаев, Сергей Ежков, Ҳаким Сатторов, Ёзувчилар уюшмаси аъзоси бўлган номдор адиблар  Хуршид Даврон, Абулқосим Мамарасулов ва Ҳамроқул Асқарлар шулар жумласидандир. Уларнинг ҳар бири ўз даврида ўзбек журналистикаси ва адабиётида инқилоб ясаган мулозимлар, ноёб истеъдод соҳиблари эди.
Масалан, Шароф Убайдуллаев Бош муҳаррири бўлган «Тошкент оқшоми» ва «Ўзбекистон овози» газеталари адади қисқа даврда бир миллиондан ошиб кетган бўлиб, одамлар бу муқаддас даргохни чин маънода адолат ва диёнат уйи деб билишарди. Юқоридаги бошқа ижодкор дўстларимиз ҳам ўз соҳаларида ном чиқарган ёрқин юлдуз эдилар.
Буни бугун уларнинг дўсту рақиблари ҳам бирдай тан олишади. Лекин ажабки, айнан мана шундай ҳур фикрли, ҳақиқатпарвар ижодкорлар жамиятнинг «қора ҳужжати»га киритилди. Давлатнинг «исталмаган исёнкор шахслар» рўйхатидан жой олишди.
Карим Баҳриев «Ҳуррият» мустақил газетасида Бош муҳаррир бўлган давр — ўзбек журналистикасидаги энг олтин фасл бўлиб тарихда қолди. Газетанинг беш сони чиқар чиқмас, «Ҳурият»нинг нури, олови ўчди — уни ишдан бўшатишди.
Олий раҳбариятдагилар «Ҳуррият» — Карим Баҳриев раҳнамолигида ўзбек жамиятида чин маънодаги ҳуррият ва инқилоб содир этишидан чўчишди…
5.
Александр Сергеевич Грибоедовнинг «Ақллилик балоси» номли бетакрор комедияси бор.
Мен ҳар гал Каримжон ҳақида ўйлаганимда, аслида давлат мулозими ва дипломат бўлган улуғ рус ёзувчисининг ана шу ўлмас асари қайта ва қайта ёдимга тушаверади.
Ҳа, Каримов даврида ақлли бўлиш мумкин эмас эди. Ақлли одам ақлсизни дарров ажрата олади, уни тез танийди. Минг афсуски, менинг Ўзбекистоним чорак аср давомида фақат бир кишини ақлли деб билди ва унга сиғинди.
Каримга ўхшаш бошқа мулоҳазали ақллилар четга суриб чиқарилди, Исмат Хушевга ўхшаган исёнкорроқлари эса, чет элларга бадарға қилинди…
6.
Яқинда «Озодлик» радиосида Карим Баҳриевнинг узоқ йиллардан кейин берган илк суҳбатини эшитиб қолдим.
Истеъдодли журналист Сирожиддин Ислом уюштирган бу суҳбатдан сўнг, Шуҳрат Бобожонов Каримжонни «Қурултой»га таклиф этди. Уни Шавкат Мирзиёев ҳукуматининг мулозими сифатида ўқувчиларга тақдим этди.
Каримнинг ниҳоят узоқ унутилиш давридан сўнг давлат мулозими бўлганидан хабар топиб, бошим осмонга етди.  У янги ташкил этилган Чет эл миграцияси вазирлиги матбуот хизматига раҳбар бўлибди.
Адолат билан айтганда, Каримжонда ҳам худди Мавлон Умрзоқовдек мулозимлиларга хос қадди қомат ва салобат бор эди. Фақат мансаб йўқ эди, холос. Мана энди мансаб ҳам берилибди. Фақат бу бошланиши бўлсин.
Нима ҳам дердик, янги вазирлик раҳбари ақлли ва фаросатли одам экан. Чунки Карим Баҳриев каби бетакрор ижодкор бу вазирликка фақат обрў олиб келади, холос. Яна бир ҳақиқатни айтадиган бўлсак, бу лавозим аслида Карим Баҳриев учун муносиб эмас, албатта. Каримжон ақли тўлиб, ғайрат шижоатга тўлган шу ёшида ундан-да улуғроқ ва мартабалироқ мансабга лойиқ.
Буни энди Президент ҳал қилиши керак, вазир эмас…
Сўнгсўз ўрнида:
Дунёнинг ишлари ростдан ҳам қизиқ.
Тақдир ўйинини кўринг: қарийб чорак аср ишсизлик гирдобида қалқиб келган бу метин иродали, жафокаш инсон бугун Ўзбекистоннинг минг минглаб ишсизларини муносиб иш билан таъминлаш хизматига раҳбарлик қилаётганида ҳам ажиб бир ҳикмат кўраман.
Зотан, ишсизнинг қадрини ишсиз билади…
Исмат Хушев,
«Дунё ўзбеклари» Бош муҳаррири,
22 май, 2017 йил, Торонто шаҳри, Канада…
Zohidjon Yegitaliyev
Бу Йигитга факат омад ва куч-кувват тилайман! Буёгига асло чарчаманг ва буш келманг деб коламан.

 

Дилбар Дилбар
Бутун Узбекистон халки учун бу жуда кувончли хабар. Хурсандмиз. Мартабалари бундан-да баланд булсин!

 

Амин Алиев
Бугунги кувончли кун билан Каримжонни узим ва дустларим номидан кизгин табриклаймиз ва хамма вакт дуо килиб юрамиз.

 

Мохигул Назарова
Карим Бахриев — ўзбек журналистикасини юксакларга куўтарган, ўз сўзига, дунёқарашига эга ижодкор. Бу лавозимдан минг марта ортиғига арзийдилар. Табриклайман! Хурсанд бўлдим!

 

 

12 комментариев к «Исмат Хушев: Ишсиз Карим Баҳриев — давлат мулозими бўлди…»
  1. Ассалому алайкум Ҳурматли ва Қадрли Исмат ака!
    Албатта ажойиб хабар учун катта рахмат айтамиз.
    Ушбу хабарнинг яна бир хурсандчилик томони эса Янги Президентга бўлган ишончнинг оқланаётганлигидир.
    Каримжоннинг ўз сўзи билан айтадиган бўлсак «ИНСОН ЁШИ ЎТГАНИ САЙИН КЎНГЛИ БЎШ БЎЛИБ ҚОЛАР ЭКАН»!
    Шавкат Миромонович аста секинлик билан билимлик,ақллик ва албатта ЧИНАКАМ ВАТАНПАРВАР ВА ҲАЛҚПАРВАР КАДРЛАРНИ лавозимларга жалб қилиб бошладими демак энди келажагимиз албатта буюк бўлади деб умид қилса бўлади!!!
    ЗАР ҚАДРИНИ ЗАРГАР БИЛАДИ!
    СИЗ ҲАҚИҚАТНИ БАРАЛЛА ЁЗИБСИЗ «ИШ ҚАДРИНИ ИШСИЗ БИЛАДИ»!

  2. Карим ака. сог булинг! Кичик булса хам лавозим билан табриклаймиз! Олтин зангламас дегани шу булса керак! Табриклайман!!!!!!!

  3. Shavkat Mirizyev shunday Karim Baxrievdek talantli ijodkorlarni uzlariga munosib joyga quysa olib borilaytgan isloxatlar tezlashadi. Etar iqtidori yuq ura-urachilarni mamlakatni manashunday og’ir xolatga olib kelgani. Bu saviysi pastlarni tezroq haydash kerak.

  4. ISMAT AKA, PREZIDENTIMIZ UZBEKISTON ICHIDA INQILOB QILGAN BO’LSA, SIZ UZ MASHXUR «DUNYOUZBEKLARI» SAYTI ORQALI MUXOJIROTDA INQILOB QILDINGIZ, SIZ OLIY MARTABALARGA MUNOSIBSIZ.

  5. Узбекистонда аста секин хакикат карор топмокда. Каримжон Бахриевни табриклайман!!! Бу янгиликдан ва анчадан бери уз изохлари билан куринмай колган мард инсон Мамаёкуб Хамроевни яна сайтда пайдо булганидан хурсандман!

  6. Оллоҳ куч қудрат берсин! Энди Ватан учун, халқ учун расмий тарзда ҳам енг шимариб ишлайдиган пайти ҳам келибди. Фақат омад ёр бўлсин Карим акага!

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *