«Дунё ўзбеклари»дан:
Таниқли ўзбек ёзувчиси Мамадали Маҳмудов Тошкент вилоятининг Бўстонлик туманидаги энг сўлим ва хушманзара гўшаси «Оқтош»да дам олаётганини муқаддам хабар қилган эдик.
Биз ҳар куни суюкли ёзувчимиз билан боғланиб турибмиз. Бугун Канадада душанба куни эрталаб соат ўнларда, Тошкентда кечки соат еттилар атрофида у киши билан яна бир марта боғланиб, ҳол аҳвол сўрадик.
— Бу ерларнинг табиати ниҳоятда гўзал экан. Тошкентдан 65-70 километр узоқликдаги Бўстонлиқда — Сойлиқ қишлоғидамиз. Бир пайтлар Александр Македониский қадами етган, Ҳандақ қишлоғидан айланиб ўтган бепоён тоғ тизмалари кўз ўнгимизда ястаниб ётибди. Бу ерда аҳоли хандақ қазиб, Македонский истилосига қарши кураш бўлган. Бу ерда шу жангдан хотира сифатида Искандар номли қишлоқ бор. Бир томони тоғу-тошларга туташиб кетган қир адирлар, ям- яшил арчазору майсазорлар руҳни енгил қилиб, кўнгилга ажиб бир илҳом бағишлайди. Санатория ходимларининг муомиласи жуда яхши, овқатлари мазали, дастурхони тўкин сочин. Ҳамманинг кайфияти яхши, атроф тинч ва сокин, тоза ва озода, мазза қилиб яшагинг келади…
Мамадали аканинг сўзларини тинглаб, кўнглим анча хотиржам бўлди. Кечаги — Юрак клиникасида амалиёт жараёнидаги ваҳима-ю, хавотирлар унутилди. Юрагимни секин аста бетакрор ёзувчининг келгуси ҳаёти ва истиқболи ҳақидаги ширин хаёл ва ёруғ орзу умидлар эгаллай бошлади…
Мамадали ака бу гал ҳам дардли, зтиробли кунларида унга руҳий ва маънавий далда бериб, меҳр ва мурувват қўлини чўзган «Дунё ўзбеклари»нинг барча мухлисларига чексиз эҳтиром ва муҳаббатлариини яна бир бор изҳор этдилар.
Шундай қилиб, “Дунё ўзбеклари” орқали қилинган оддийгина мурожаатимизга “Лаббай!” деб жавоб берган ва ҳозирга қадар беатакрор ўзбек ёзувчиси Мамадали Маҳмудовга ер юзининг турли бурчакларидан ёрдам пули юборганлар рўйхати қуйидаги ажойиб ва ғаройиб бир манзарани касб этди:
Чет элдаги исмини очиқламаган мухлис номидан – 1000 АҚШ доллари
Америкадан профессор Собир ака Тўлаганов ва дўстлари – 600 АҚШ доллари
Россия ўрмонларидан Мамаёқуб Ҳамроев – 300 АҚШ доллари
Канаданинг Монреал шаҳридан қўқонлик фаол Абдужалил Рустамов – 200 АҚШ доллари
Канаданинг Торонто шаҳридан исмини очиқламаган қадрдон дўстимиз – 200 АҚШ доллари
Қозоқистондан таниқли ўзбек олими Муродим Турдиев – 200 АҚШ доллари
Буюк Британиядан профессор Аҳмад ҳожи Хоразмий – 167.49 АҚШ доллари
Россиядан Мирза Анвар Ҳамидов – 100 АҚШ доллари
Дунёнинг энг гўзал Швейцариясидан Башорат Эшова – 50 АҚШ доллари
Америкадан ҳуқуқшунос Рустам ака – 50 АҚШ доллари
Норвегиянинг Осло шаҳридан Отабек Тошев – 50 АҚШ доллари
Тошкентдан:
Ўзбекистон халқ ёзувчиси Шукрулло домла — 400 минг сўм
Таниқли журналист, устозимиз Шароф Убайдуллаев — 300 минг сўм,
Олим ва ёзувчи Мирёқуб Қобилов — 200 000 сўм
Адабиётшунос олим Бахтиёр Ўрдабекли – 100 000 сўм
Таниқли санъаткор Бахтиёр Холхўжаев — 100 000 сўм,
Мактаб ўқитувчиси Зулфия — 50 000 сўм
17 йиллик умри турма ва зиндонларда хароб бўлган, лекин иродаси ва руҳи синмаган улуғ ёзувчимиз уни ҳаётга қайтарган шифокорлар қаторида, унга баҳоли қудрат ёрдам қўлини чўзган дўстларимизга ҳам қайта ва қайта таъзим қилажагини, улардан ўла ўлгунча миннатдор эканини бизга маълум қилди.
Ўз ўрнида биз ҳам гапимизни ерда қолдирмай, оғир иқтисодий аҳволда қолган улуғ ёзувчимизга ёрдам берган “Дунё ўзбеклари”нинг барча ҳамкорлари — мухлис ва ўқувчилари, устозларга чин юракдан миннатдорчилик билдирамиз…
Исмат Хушев,
“Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири,
22 май, 2017 йил, Торонто шаҳри, Канада…
Суратда: Таниқли ўзбек ёзувчиси Мамадали Маҳмудов Тошкент вилоятининг энг сўлим ва хушманзара гўшасида жойлашган «Оқтош» санаториясида, 22 май, 2017 йил,
«Дунё ўзбеклари» учун махсус