• Ср. Фев 12th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Исмат ХУШЕВ: ИҚРОРНОМА (Анвар Жўрабоев руҳи олдидаги қарздорлик бурчим)

Май 23, 2017
Исмат ХУШЕВ: ИҚРОРНОМА
Таниқли журналист Анвар Жўрабоев руҳи олдидаги қарздорлик бурчим  
1. 
Умида Турсуновани анчадан бўён яхши билардим.
Торонтода ўғиллари билан яшашини, вақт бевақт дунёнинг турли бурчакларига саёҳатга  чиқиб туриши ва сафарда кўрган кечирганларини ёзишини билардим.  Опанинг сафар хотираларини ўқиганман. Умида опанинг яхши қалами борлигига эътибор қилганман.
Умида Турсунова Москва педагогика институтини, сўнг аспирантурасини тугатиб, аввал Челакдаги ўрта мактабда ўқитувчи бўлиб ишлаган.  Фан номзодлигини ёқлаб  — Жиззах педагогика институтида олти йил талабаларга дарс берган. Сўнг  Тошкентдаги Фармацевтика институтида ўн етти йил кафедра мудири бўлиб ишлаган.
Ўн йиллар бўлди, чамаси, опа ўғилларини хорижнинг энг нуфузли олий даргоҳларида ўқитиш ва билимли қилиш нияти ортидан Шимолий Америка томонларга келиб қолган.  Ҳозир Канадада яшайдилар.
Яқинда Умида опанинг тўқсонларни қоралаб қолган оналари Ўзбекистонда вафот этди.  Шу муносабат билан Торонтодаги мўъжазгина ресторанларнинг бирида оналарини хотирлаш маъракаси ўтказилди. Унда Торонтода яшаётган Ватандошлар – журналистика, илм фан зиёлилари, Умида опани яхши билган ва ҳурмат қилган бир гуруҳ юртдошлар тўпланишди.
Бу йиғинда табиийки,  Умида опанинг оналари билан бирга у кишининг  турмуш ўртоқлари, таниқли ўзбек журналисти Анвар Жўрабоев хотираси ҳам ёд этилди…
2. 
Умида опа менинг электрон манзилимга хат ёзиб, маъракага таклиф қилганларида, рости, борсамми ё бормасамми деб, бир оз ўйланиб қолдим.
Бунинг сабаби шуки, мен ўз хотираларимда у кишининг вафот этган хўжайинлари  — Анвар Жўрабоев ҳақида  улар учун унчалик хуш келмайдиган  гап сўзларни ёзиб, эълон қилган эдим. Буни албатта Умида опа ва Анвар аканинг Торонтода яшайдиган ўғиллари ҳам ўқиган бўлиши мумкин деган андиша менинг маъракага боришимни савол остига қўйгандай бўлди.
Узоқ мулоҳазадан сўнг, оилам билан маъракага боришга қарор қилдик. Чунки, Умида опа анчадан бўён  Торонтода ўтказиладиган ўзбек аёллари “гапи”да  қатнашиб, оилам билан анча яқин ва қадрдон бўлиб қолишган эди.
Наргиз ҳар гал аёллар йиғилишидан келиб, менга бошқалар қатори албатта Умида опа ҳам алоҳида салом айтганларини етказарди…
3. 
Маъракага бориб, рости, Умида опани таний олмадим.
Мен бир пайтлар кўрган — кўркам ва латофатли аёл ўзини анча олдириб қўйган, озган, айрилиқнинг ғам андуҳлар гирдобида тамомила ғарқ бўлган эди, гўё.
Мен Умида опани Анвар ака вафот этганида ҳам кўролмаган, таъзиямни интернет  тармоғи орқали билдирган эдим, холос. Ўтган бу бевафо йилларда бирин кетин бошга тушган аза ва таъзиянинг дарду изтироблари  Умида опани анча толиқтириб қўйгани шундоққина кўриниб турарди.
Анвар аканинг бири-биридан гўзал ва келишган ўғиллари – Шерзод ва Шоҳруҳларни кўриб, уларнинг самимий ва дилкаш муносабатини ҳис қилиб, рости, юрагимдан нимадир узилгандай бўлди.
Умида опа ҳам худди ҳеч нарса бўлмагандай, ҳеч нарсани ўқимагандай, мен билан ниҳоятда самимий ва дўстона муомила қилдилар. Лекин таъзия билдириш учун қўлларидан тутиб, ғам андуҳли кўзларига қараганимда, нигоҳларининг энг тубида ётган алам ва азага қоришиқ пинҳон бир гинани, ўксик бир маломатни  аниқ тиниқ кўргандай бўлдим.
Буни яққол сезганимни билиб, опа ҳам кўзларини тезда олиб қочдилар. Биз – икки ижодкор,   инсон қалби изтиробларини теран ҳис қиладиган икки адабиётчи  — бир биримизни аллақачон тушуниб етган эдик…
Ўғилларини билмадиму, лекин Умида опа   —  Анвар Жўрабоев  ҳақидаги — марҳум хотирасига бетакаллуфлик  билан ёзилган  хотираларимни ўқиб чиққанига менда заррача ҳам шубҳа қолмади…
4. 
Жуда ноқулай бир ҳолга тушиб қолдим.  Ўз ўзимдан нафратлана бошладим ҳатто.
Вазиятдан чиқиш учун Анвар аканинг ўғиллари ва Умида опани алоҳида столга таклиф қилиб, бир оз суҳбатлашиб, кўнгил сўрагандай бўлдим. Бирга суратга тушишни таклиф қилдим. Улар раъйимни қайтармай, ҳурматимни қилиб, мен билан бирга суратга тушишди.
Мен – улар билан бирга тушган бу расмларни бугун ёзилажак  мақолам билан бирга эълон қилишни ўша кундаёқ дилимга маҳкам туккан эдим.
Маърака тугаб, Анвар Жўрабоевнинг оиласи ва фарзандлари мен билан қучоқ очиб, кўзда ёш билан, ниҳоятда самимий хайрлашганларидан сўнг бу мақолани ёзишга астойдил қарор қилдим.
Мана, бугун ўша учрашувимизга  бир-икки  ҳафтадан ошди ҳамки, лекин улар мен билан бирга тушган расмларни юборишмади.  Ҳолбуки, юборамиз деб ваъда беришган эди.
Демак, оталари хотирасини оёқ ости қилиб, унинг руҳини ранжитган журналист билан бирга тушган суратни эълон қилишни улар исташмаган…
5. 
Исмат ХУШЕВ: ПРЕЗИДЕНТ БИЛАН ЮЗМА ЮЗ: ЮРАККА КЎЧГАН УЧРАШУВЛАР
(2-китобнинг 34-бобидан парча)
«Яна Ислом ака билан бўлган учрашувларга қайтсак.
“Халқ сўзи” газетасида “бош муҳаррир вазифасини бажарувчи” бўлиб турган Анвар Жўрабоев мендан рухсат сўрамасдан “очиқ хат”имни чиқариб юборгани ва ундан сўнг яшин тезлигида Ж.Маматовнинг ҳақоратга тўла жавобини эълон қилгани учун ундан хафа бўлиб юрган пайтларим эди.
Ислом ака иштирок этган катта бир йиғилишда юқоридагига ўхшаш бошқа бир нохуш  масалада хийла тортишув бўлади.
Ўшанда бундай фитналарнинг бошида ким турибди, ким зимдан “интрига” қилаяпти деган масала ўртага чиқади.
Шунда “гилам остидаги жангномалар”га Анвар Жўрабоевнинг ҳам алоқадорлиги маълум бўлиб қолади.
Анвар Жўрабоевнинг ўзи қўрқоқ одам эди, лекин “гилам остидаги жанг”ларга аралашиб юрарди.
Хуллас, “Халқ сўзи”да яна қандайдир иғвогарона мақола чиқиб кетади.
“Ким айбдор?” деган масала ўртага қўйилганда Анвар Жўрабоев бирдан устози Аҳмаджон Мухторовни айбдор деб кўрсатади. Аҳмаджон Мухторов эса шогирди Анвар Жўрабоевни айблайди.
Устоз ва шогирд бир бирини бадном қилишга киришиб кетади. Ниҳоятда нохуш ва носоғлом  вазият юзага келади.
Аслида, ўшанда Анвар Жўрабоев айбдор эди. Йиғилишда қатнашган Мавлон Умрзоқов (Президентнинг кадрлар бўйича Давлат маслаҳатчиси) ҳам, мен ҳам буни билардик.
Шунда Ислом ака билан юзма юз гаплашиб қолганимизда:
  Ислом ака, бу Анвар Жўрабоевнинг айби, мен бунга шахсан гувоҳман, – дедим.
Чунки А.Жўрабоевнинг ростдан айбдорлигини билардим. Боз устига, кўнглимда унга нисбатан норозилик ҳам бор эди.
Кейинги йиғилишга келаётган Ислом ака машинасида Мустақиллик Майдонидаги Вазирлар маҳкамаси (Ҳукумат уйи) ёнига келиб тўхтайди.
У киши машинадан тушган заҳоти ичкаридан югуриб чиққан “постовой” милиционерлар “честь” бериб, кутиб олишади.
Мен ҳам шу ерда турган эдим. Югуриб бориб сўрашдим. Ислом ака мен билан ҳол аҳвол сўрашиб турган пайтда “СовМин” биносидан фавқулодда Анвар Жўрабоев чиқиб қолади.
Ислом ака унга шундоқ қарайди-да,  менинг кечаги гапларимни эслаб:
 Ҳа-а, муттаҳам! Муттаҳамлар бу ерда нима қилиб юрибди? – дейди. Киноя билан
Анвар Жўрабоев яқинроқ келгач: – Шошмай тургин, сени ҳали маймун қилиб ўйнатаман, деб ошкор айтади…
Анвар Жўрабоев ниҳоятда мулзам бўлади. Ҳақиқатан ҳам у устози Аҳмаджон Мухторовни қурбон қилиб юборган эди. Қилмишига яраша ўзи ҳам жазоланади.
Давлат раҳбаридан бундай гапни эшитишнинг ўзи бўладими ахир.
Анвар Жўрабоев мулзам бўлиб, ранги оқариб,  ичкарига кириб кетди. У танқидни ҳам кўтара олмайдиган, ношуд ва мўрт одам эди…»
6.
Анвар Жўрабоев ҳақида ёзган юқоридаги хотираларимни ўқиб, ўйланиб қолдим.
Нега мен аллақачон вафот этиб кетган Анвар аканининг руҳи покини оёқ ости қилиб, у кишининг муборак номини бу қадар ҳурматсизлик билан ёд этдим?  Буни ўқиши мумкин бўлган  унинг  яқинлари, хусусан, оила аъзолари ва фарзандларини нега ўйламадим?
Шунчалик ожиз ва нотавон инсон эканман-да…
Хўш, Анвар Жўрабоев билан аслида нима бўлган эди? Бевафт ўлиб кетган одамни ҳам шунчалик ёмон кўриши мумкинми одам?
Анвар Жўрабоев Мустақилликнинг дастлабки йилларида «Халқ сўзи» газетаси Бош муҳаррири бўлганида у раҳбарлик қилаётган газетада менга қарши «Тўппончага жавоб» номли фелъетон эълон қилинган эди. Янаям аниқроқ айтадиган бўлсак, аслида бу мақоладан олдин аввал менинг танқидий мақолам чоп этилган,  сўнг мен ёзган мақолага жавоб тарзда ўша мақола ҳам босилган эди.
Хўш, Анвар Жўрабоевнинг  ўрнида ўзим бўлганимда ҳам бу мақолаларни эълон қилмаслигим  мумкинмиди?  Умуман, муҳаррирлик бурчи ва қисмати боис ноҳақ ранжитилган ва ноўрин балога қолган қанчадан қанча раҳбар журналистлар бор бу дунёда.
Журналист ва муҳаррир сифатида ҳатто ўзим ҳам баъзан у ёки бу ианқидий мақола боис ана шундай ноҳақ тўҳмат ва бўҳтонлар, таъқиб ва тазйиқлар  гирдобида қолиб кетган эдим-ку. Нега энди ўзим шу нарсаларни кўра била туриб, Анвар Жўрабоевдан хафа бўлишим керак?
Шунчалик ожиз ва нотавон инсонмидим мен…
7. 
Бири бирига қарама қарши бўлган ана шундай тенгсиз ва беҳудуд савол ва хаёллар гирдобида қоларканман, беихтиёр ҳамма айб ўзимда эканини, раҳматли Анвар аканинг бу ерда мутлақо айби йўқлигини беихтиёр англаб етдим.
Қачонлардир, қаердадир ўқиган эдим. Кунфусийдамиди, Афлотундамиди – шундай бир ҳикматли гап бор эди: «Ўзига ишонган ва кучли одамгина бировни кечириши, унга нисбатан кек ва гина сақламаслиги мумкин. Гина кудуратни кечириш ва унутиш фазилати  — ожиз ва нотавон одамларга эмас, балки ўзига ишонган — кучли ва қудратли, фозил ва донишманд инсонларгагина  хосдир…»
Шу ҳикматли сўзларни яна бир бор хаёлимдан ўтказиб,  ниҳоят бир қарорга келдим.
Анвар Жўрабоев ҳақида юқорида келтирилган  парчани хотиралар китобимнинг ўша бобидан тамомила олиб ташладим…
Ушбу мақолага нуқта қўяр эканман елкамдан оғир бир юк тушгандай бўлди. Ўзимни енгил ҳис қила бошладим…
Исмат Хушев,
15 апрель, 2015 йил,
 Торонто шаҳри, Канада.
Анвар ака билан
Суратда: «Халқ сўзи» газетаси Бош муҳаррири Анвар Жўрабоев (чапдан биринчи) билан «Ҳаёт ва иқтисод» — «Жизнь и экономика» журналлари Бош муҳаррири Исмат Хушев (ўнгдан биринчи) Тошкент ресторанларининг бирида…
(Исмат Хушевнинг шахсий архивидан олинган бу сурат матбуотда биринчи марта эълон қилинмоқда)
«Дунё ўзбеклари» учун махсус

4 шарҳ

  1. Исмат ака! Сиз хеч кандай куйинишга арзийдиган иш килмабсиз, Журабоев хакидаги бобни кайтариб жойига куйсангиз хам булади. Бу дунёда яшаб утаётган инсонлар тирик пайти ким булган булса, улганидан кейин хам уша номда колиши шарт! Гитлер-Гитлер булиб, Темур Алимов-Темур Алимов булиб ва хокозолар! Яхши инсонларнинг хотирасига хиёнат килган буламиз, унака кимсалар улганидан кейин хам тавки лаънатда коладилар. Мен улгач барибир яхши ном билан эслашади деб юришмасин. Бизлар килган хатоларни келажак авлод билсин!

  2. Вафот этган одамни одоб билан қандай бўлса шундай ёзиш керак. Сиз И.Хушев кўп ҳам кўйинманг! Сиз хақсиз! Нима энди ўлган одамни яхши томонлари билан биргаликда, ёмон эллатларини айта олмаслик керакми! Айтиш шарт! Токи бошқаларга мактаб бўлсин. Биз биламиз сиз ўзингизга нисбатан ўта танқидий бўлиб, жойи келса айаб ўтирмайсиз, бошқалрга ҳам шундай муносабатда бўлсангиз нега буни тўғри тушунмаслик керак? Хўш, Анвар Журабеков ўзи ким ва қандай одам эди? Бу ҳақда унинг сиз жуда мақтаб ёзган оиласи Умида опадан жавоб кутамиз. Лекин нима буганда ҳам сиздаги бу мардлик ва жасорат, уз узини танқид руҳи бизни яна бир бор мафтун этди.

  3. Aziz

    Turon, agar Islom Karimov qonxo’r bo’lganida sen tirik bo’lmasding. “Turon” so’zini o’zinga taxallus qilib, Turon xalqlarini isnodga qoldirma. Joyi kelganda o’zingni eplolmaysan, Karimov 30 mln xalqni boshqarayapti, boqayapti! lekin sen Karimovning tirnogiga ham arzimaysan!!!

    • Turon

      Aziz! Men oqni oq qorani qora deb tarbiyalanganman. O’z xalqini QATLIOM qilgan I.Karimni himoya qilmang. HAMMA NARSANI O’Z NOMI BILAN AYTISHNI O’RGANING. Mening ismimga kelsak vatanimning tarixiy nomini o’zimga (sizga o’xshagan zolimni himoya qiluvchilardan homoyalanish uchun )taxallus uchun tanlaganman. Menga “SIZ”sen deb (balkim otangizdan ulug’yoshdaman) deb murojaat qilibsiz, muomila madaniyatini o’rganing deyman…

Один комментарий к “Исмат ХУШЕВ: ИҚРОРНОМА (Анвар Жўрабоев руҳи олдидаги қарздорлик бурчим)”
  1. Эй ока укалар!!!!! Хакпарвар булсаларингиз ..мард булсаларингиз…Каримовни кирдикорларини очиб ташланглар!!!!!
    У билан утказган хар бир дакикангиз учун истигфор айтинглар!!!!!
    Чунки (мени сузиммас, Холику-Холлаак булган Худони сузи бу;
    Сураи Бакара (114-ояти);
    Аллох ни масжидларини, уларда (яъни масжидларда) Аллох ёд этилиб зикр килинишидан тусадиган ва уларни хароб килиш харакатида юрадиган кимсалардан хам ЗОЛИМРОК КИМ БОР????? ? Ахир.бундай кимсалар учун, ундай жойлар яъни масжидларга факат куркган холларида киришлари жойиз эди ку!!!!!! Улар учун бу дунёда расволик, Охиратда эса, буюк азоб бордир.
    Тафсир; Аълоуддин Мансур.
    Хуш?
    Каримовни юкоридаги сифатларга тушмайди деб айта олади????
    Мамаёкуб Хамраев Гитлерни Гитлер, Темир Алимовни Темир Алимов дейишимиз яъни хакни айтишимиз керак деб шарх колдирибдилар.
    Хуш нима килайлик????
    Факат узимизга ёкмаган одам хакида салбий фикр айтиб, , асосий айбдор хакида сукут саклайликми????? Кани журналистик адолат???? ? Калб????
    Аник ки;
    Бу шархимизни Хушев жаноблари тезда учирадилар..майли хеч булмаса, узлари укиб коладилар ку а????
    Каримовни айёрлигига билимсиз ва содда мусулмонлар хууууп алданди яъни Каримов чикиш килиб, ХИЗБИЙЛАРДА давлатга карши курол билан каршилик йук..улар ва даъват ва оммавий митинглар…матбуот кабилар билан халифалик куришни хохлайдилар деган гапига лакка тушган содда мусулмонлар мана Ман ХИЗБИЙ КАРИМОВ БИЗ ТАРАФ ДЕЯ ХОВЛИКИШДИ…НАТИЖА ЭСА КУРГА ХАМ АЁН БУЛИБ ТУРИБДИ.
    кейин навбат таблигчиларни, буларда давлатчилигимизга зиён деган булди..ОКИБАТ…Таблигчилар билан турмалар тулди.
    Ана ундан кейин БАХОУДДИН НАКШБАНДИЙ БОБОМИЗ ДЕЯ СУФИЙЛАРГА САЛ ЙУЛ..КЕНГЧИЛИК БЕРДИ..ШАХСАН УЗИМИЗ СУФИЙЛАР КУЧАЛАРДА ТУПЛАНИБ ПРИЗИДЕНТ БИЗ ТОМОН ДЕЯ САЛЛА ЧОПОНГА ЗУР БЕРИШДИ..ХОЗИР ИЧКАРИДА ЯЪНИ ТУРМАЛАРДА СУФИМАН ДЕГАНЛАР ХАР КАНЧА ТОПИЛАДИ.МАСЖИДЛАРНИ АВВАЛИГА ЭСКИ АВАРИЯ ХОЛАТИДА. ..КЕЙИНРОК ОВОЗ КУЧАЙТИРГИЧЛАР УХЛОВЧИЛАР ТИНЧИРИ БУЗАЯПТИ ДЕЯ ОЛДИРДИ…КЕЙИНЧАЛИК ВА ХОЗИРДАЯМ УШАНИ СИЁСАТИ БИЛАН МАСЖИДЛАР ОДАМЛАРГА ХУСУСИЙ УЙЛАР КИЛИБ БЕРИЛАЯПТИ. ..ХУШ ШУ ИШЛАРИДАН КЕЙИН ХАМ..ХАР МАЖЛИСДА БИР МИНУТ СУКУТ САКЛАБ ТИК ТУРАЙЛИКМИ? ???? ЁКИ ТУЙЛАР..МАРОСИМЛАР БОШИДА УНИ ХАККИГА КУРЪОН УКИТАЙЛИКМИ? ???
    ХУШЕВ УТА ИКТИДОРЛИ..ХОТИРАСИ КУЧЛИ ЖУРНАЛИСТДИР..ЛЕКИН ХАКНИ ЯШИРМАЙ АЙТИШЛИК УЧУН ЯНА НИМАДИР ЕТИШМАЁТГАНГА УХШАЙДИ. ТИРИКЛИКНИ ХАР СОНИЯСИ ИМКОНИЯТ…УЛДИНГ..УЧДИНГ…ЭНДИ КАЙТИШНИ ИЛОЖИ ЙУК…ШУНДАЙ ЭКАН..КЕЛИНГЛАР! !!!!! ОКНИ ОК КОРАНИ КОРА ДЕЙЛИК….КАРИМОВНИ ДИНИЙ ЗАРАРИДАН ДУНЁВИЙ ЗАРАРИ ХАМ КАМ ЭМАС..БИРГИНА КАЙИН УКАСИ АКБАР ДА. ..ИККИТАДАН ПАСПОРТ..КИЗЛАРДА ЧЕТ ЭЛЛАРДА ИККИ..УЧ..БАЛКИ ЯНА ХУДО БИЛАДИ КАНЧА? ??? УЙЛАР…КУЧМАС МУЛКЛАР??? УЗБЕК ХАЛКИ ЭСА ТАБОРА КАШШОКЛАШИБ БОРАЯПТИ ХОЛОС.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *