• Ср. Фев 12th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Мамадали Маҳмудовнинг қизил гуллар фонидаги янги суратига шарҳ… (16 мақола)

Май 27, 2017
«Дунё ўзбеклари»дан:

 

Таниқли ўзбек ёзувчиси Мамадали Маҳмудовнинг ниҳоят қизил гуллар фонидаги — юз-кўзида шавқ ва сурур завқи уфуриб турган суратини кўрдим. Унинг олдинги руҳсиз ва мажолсиз, қонсиз ва рангсиз расмларига қараганда бу кўриниш кўнглимни анча кўтарди. Ана шу қувончни «Дунё ўзбеклари» ўқувчилари билан баҳам кўриш илинжида қўлимга қалам олдим…
Дунёнинг ишлари ростдан ҳам қизиқ. Кечагина биз улуғ ўзбек ёзувчисининг аҳволи оғир, унга жисмоний, руҳий ва моддий кўмак керак деб Сиз азиз мухлис ва муштарийларга мурожаат қилган эдик. Ўшанда ростдан ҳам улуғ ёзувчининг соғлиги хавф остида эди.
Ўн етти йил емаган сомсага ҳақ тўлаб, адолатсиз режимнинг қон ва тер ҳиди анқиб турган қамоқ ва зиндонларида умргўзаронлик қилиб, ярим жон бўлиб озодликка чиққан ёзувчининг аҳволи ростдан ҳам жуда оғир эди. Ўн етти йиллик аристонликнинг зулм ва ҳақорати, ўлим ва жаҳолатига бардош берган Юрак энди ниҳоятда чарчаган эди. Энди у ёзувчини ўзи билан бирга мангу абадият дунёсига элтиб, тин ва ором олмоқ истарди. У мангу уйқуга кетмоқ истарди…
Ёзувчининг митти юраги жарроҳлик амалиётига мўҳтож эди. Йўқса у ростдан ҳам абадий уйқуга кетиши мумкин. Лекин унинг жасоратли ва матонатли соҳиби ҳали яшаши керак эди. Хароб бўлган ўн етти йиллик умри саробга айланган ёшлиги ва истиқболи ҳаққи ҳурмати у ҳали яшаши ва яшамаган умри саҳифаларини ҳали ёзилмаган бетакрор асарлари билан безаши даркор эди…
Ўзбек адабиёти ҳаққи ҳурмати «Дунё ўзбеклари» бу оғир ва изтиробли тақдир, хазонга айланган фожеали қисмат ҳақида бор ҳақиқатни айтиб, ҳар ким ўз имкони даражасида ёрдам беришини сўраб, ер юзига тариқдек сочилиб кетган ўз ўқувчиларига «Дунё ўзбеклари, бирлашайлик!» деб мурожаат қилди.
Бугун ўзбеклар меҳр-муҳаббатсиз, раҳм-шафқатсиз деб айблаш одат бўлиб қолган бир даврда дунё ўзбеклари ростдан ҳам бирлашди. Оғир ва мураккаб иқтисодий аҳволда қолган ўз ёзувчисига ёрдам қўлини чўзди. Энг оғир куни учун эллик минг сўм асраб қўйган Тошкентдаги мактаб ўқитувчисидан тортиб, чет элдан минг АҚШ долларига қадар баҳоли қудрат моддий ёрдам қўлини чўзганлар бўлди…
Биз кейинги мақолаларимизда ўзбек адабиётининг таниқли намоёндаси Мамадали Маҳмудовга ўз имкони даражасида ёрдам берган ватандошлар шахси ва шарҳига тўхталамиз, албатта. Лекин бугун уларнинг барчасига яна бир бор меҳр оқибат учун чин юракдан раҳмат айтамиз. Мамадали Маҳмудов бугун — ўзи оддий, лекин қалби буюк ана шундай меҳри дарё инсонлар боис яна ҳаётга қайтди. У яна Сиз билан бизнинг сафимизда, азиз дўстлар…
Демак, ҳаёт яна давом этади. Ёзувчининг — адолат ва диёнат куйчисининг ҳаёти яна давом этади. У бизни бугун ўзбек жамиятидаги — янги раҳбар шахсан бошида турган улуғ ва муқаддас курашга — давлат ва ҳукуматдаги бир гуруҳ заҳарли илонлар тўдасига қарши бўлган муборак курашга чорлаб туради.
Мамадали Маҳмудовнинг — энг сўлим ва баҳаволи, минг бир дардга даволи гўша — «Оқтош»даги қизил гуллар фонида тушган бу суратини кўриб, юрагимда ана шундай ширин ва умидвор туйғулар бош кўтарди…
R.S:
Мамадали Маҳмудовга ер юзининг турли бурчакларидан ёрдам пули юборганлар рўйхати эса бугун 26 май, жума  оқшомига келиб, қуйидаги ажойиб ва ғаройиб бир манзарани касб этди:
Исмат Хушев,
«Дунё ўзбеклари» Бош муҳаррири,
27 май, 2017 йил, Торонто шаҳри, Канада…
 
«Дунё ўзбеклари» учун махсус

5 шарҳ

  1. Ҳурматли дўстлар!
    Дарҳақиқиат Исмат акамиз ёзганларидек, ушбу суратда Мамадали ака анча ўзларини тиклаб олган холатдалар ва бу хали соғайиш жараёнининг бошланғич палласидир.
    Миллионлаб инсонларнинг чин юракдан қилган дуолари бу буюк инсоннинг омон қолишига сабаб бўлган бўлса,
    Исмат ака Хушев бошчилигидаги Дунё Ўзбеклари сайти “ҚОРА КУЧ”ларни маъшум режаларидан қайтара олди ҳамда шунинг баробарида ўз вақтида ҳам ижобий, ҳам руҳий, ҳам маънавий, ҳам моддий ёрдам бера олди.
    Ҳурматли Исмат ака сизнинг беғубор қувончингиз барчамизга кўчди.
    Қизил гуллар қучоғида ўз меҳнати мевасини кўрган заҳматкаш боғбон каби қувонмоқдасиз!
    Метин иродалик жасур инсон Мамадали акага ушбу муборак Рамозон кунларида мустаҳкам соғлик саломатлик тилаган ҳолда, бўлажак улкан ишларда муваффақиятлар тилаб қоламиз!

  2. Самарканд

    Жасур инсон Мамадали Махмудовга соглик саломатлик , узок умр тилаймиз

  3. Моҳи Рамазоннинг бошланишида Мамадали аканинг юзидаги шижоатни кўриб қувондим. Бу кунларга етишда аввало Аллоҳнинг ҳохиши, қолаверса Хушевнинг сайъи-ҳаракатлари катта рол ўйнади.

  4. Bashorat Eshova

    Ассалом алайкум Мамадали ака. Куринишингизга гап йук! Мен сизни шу энг огир касални хам енгиб утишингизга ишонар эдим, чунки сиз ирдаси каттик матонатли сиз. Хамиша сог булинг.

  5. комиссар катани

    Донишмандлар: “Одамларни мушкулини осон килиш кулингдан келмаса, акалли бир огиз ширин суз билан кунглини кутар” – дейишган. Виждони уйғоқ одам адолатнинг топталишига бефарқ қарай олмайди. Сиз ана шундай инсонсиз. Фақат вазият тақозо этган тақдирда майдонга отилиб чиқиб, кахрамонлик курсатадиган одамлар орамизда купчиликни ташкил килади. Лекин умрини буюк мақсадлар сари чарчамай, толиқмай тинимсиз сафарбар этиб бориш, бу фазилатни доимий, кундалик фаолият мезонига айлантириш – ҳақиқий қаҳрамонлик аслида мана шу. Мен Сизни танимайман. Лекин Сизга караб мана шу гапларни айтмокчиман: Сиз “Узбекистон Кахрамони” унвонига лойик инсонсиз. Чунки бу унвон Узбекистон халкига хизмат килишда мардлик ва жасорат курсатганларга берилади. Мен аминман, устозимиз Шукрулло айтганидек “сувдан холва” ясалган жиноят ишларига якин кунларда нукта куйилади. СИзга соглик саломатлик тилайман. Жасоратингиз, матонатингиз олдида таъзим киламан.

Один комментарий к “Мамадали Маҳмудовнинг қизил гуллар фонидаги янги суратига шарҳ… (16 мақола)”
  1. Исмат ака, рахмат! Домла тирик, Худога шукур, Сиз бутун бошли Узбекни бирлаштира олдингиз! Рахмат Сизга!!!

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *