• Сб. Фев 15th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Мамадали Маҳмудов: АҚШдан Феруза Ханжар оиламга шеър битибди… (17)

Июн 2, 2017
Мамадали Маҳмудов телефондан шеър ўқиб бердилар: «Сени кеч топгандим, эрта йўқотдим. Қарғагин, лойиқман сенинг қаҳрингга…»
«Дунё ўзбеклари»дан:
1.
Мамадали Маҳмудовнинг «Оқтош» санаториясидаги ҳаёти секин аста изга тушиб, мазмун ва моҳият касб эта бошлади.
Ҳаёт бир маромда давом этмоқда. «Оқтош»да ҳаво Тошкентга қараганда анча салқин, кечалари совуқ бўлади. Лекин тоза ва озода табиат бағрида яшаш, тоғ ҳавосидан симириб симириб нафас олиш, қандай гўзал ва ҳаётбахш.
Тошкентдан ҳар куни кўргани одамлар келиб турибди. «Дунё ўзбеклари»да ўқишган экан, Мирза Носир исмли укамиз кеча икки аёлни бошлаб келди. Бири Жарқўрғондан Каромат. Ўғлини милиция ходимлари уриб, ўлдириб қўйишган.
Иккинчиси Дилором исмли тадбиркор аёл. Унинг 60 гектар ерини олиб қўйишибди…
2.
Ёзувчининг ҳаёти ва соғлиғига оид ташвишли хабарлар «Дунё ўзбеклари»да эълон қилинганидан бўён Мамадали Маҳмудов билан қизиқувчилар сони тобора ортиб бормоқда.
Ҳатто ёзувчининг баъзи мухлислари «Оқтош»га келиб «Қизил гуллар фонида тушган суратингизни кўрдик, қани ўша гуллар?» деб қизиқиб сўрашаяпти.
Равшан исмли эски қадрдонимиз «Дунё ўзбеклари»да ёзувчининг қизил гуллар фонида тушган расмини кўриб, совға салом қилиб, «Оқтош»га борибди. Мен очиқ кўнгил, бағри кенг, садоқатли дўстимиз Равшанни яхши танирдим.
Унинг Мамадали Маҳмудовга бўлган меҳри-мурувватидан қувондим, бошим осмонга етди…
3.
Мамадали ака ҳар куни тонг саҳар уйқудан туриб, сўлим боғлар бағрида айланиб юраркан, табиатнинг бетакрор чиройига боқиб тўймайди.
Ўтган куни телефон қилсам, бу ерларга чақмоқ чақиб, роса ёмғир ёғди деб қолдилар. Ҳолбуки, Сурхондаги бошқа бир дўстимиз ўша куни ҳаво ҳарорати 40 даражадан ҳам ошиб, Термезда жон сақлаш қийин бўлиб қолди деб нолиган эди.
Ўзбекистоннинг гўзал ва бетакрор табиати бир кунда истаса, тўрт фаслни ҳам бериши мумкин деб «Бобирнома»нинг «Саёҳатномаси»да бежиз айтилмаган. Мамадали аканинг «Ёмғир ёғди» деган сўзини эшитиб, беихтиёр Абдулла Ориповнинг қуйидаги гўзал ва бетакрор мисралари тилимга кўчди:
Ёмғир тинмай ёғди кун бўйи,
Ёмғирли кун каби эзилди дардим,
Яйдоқ кўчаларда жим юрган куйи,
Сенинг изларингни ахтардим…
Уфқларда эса аччиқ бир туман,
Менинг кўзларимга қуярди заҳар.
Увишган қалбимни сокинлик билан,
Эзар эди бўм бўш бу шаҳар…
4.
— Шеърни жуда гўзал ўқийсиз, Исматбек. — деди Мамадали ака. — Мен ҳам бир шеър айтсам майлими?
Мен азалдан шеър ўқишни яхши кўрардим. Лекин бу гал шунчалик берилиб ўқидимки, ҳатто олислардан мени тинглаб турган Мамадали ака ҳам, завқимдан илҳомланиб кетиб, жавоб шеъри айтиб юборди:
Хайр энди сен кетдинг, бегуноҳ оҳу
Бугун сен қайдасан, қайларда қолдинг,
Бугун бош устингда кимнинг паноҳи.
Сени кеч топгандим, эрта йўқотдим.
Қарғагин, лойиқман сенинг қаҳрингга.
Ўзгалар қалбида қадр уйғотдим,
Бироқ етолмадим ўзим қадрингга…
5.
Мамадали ака шеърнинг шу жойларини ўқиганида товуши қалтираб чиқди. Ҳозир йиғлаб юборадими деб ўйлаб, юрагим сиқилди. Лекин устоз ўзини тутиб, оғир тин олди. Менинг кўз ўнгимда ёзувчининг яқингинада ҳаётдан кўз юмган хаста оиласи — Гулсара янганинг маъсум ва маҳзун қиёфаси гавдаланди.
Мамадали ака ҳам оиласини эслади, шекилли, бир пас жимиб қолди.
Иккимиз ҳам телефоннинг икки ёғида — мен Ўзбекистондан бир неча ўн минг километр олисдаги Канаданинг Торонто шаҳрида, Мамадали ака эса Ўзбекистондаги Бўстонлиқнинг тоғ ён бағридаги сўлим гўшада туриб, муҳаббат ва садоқат, айрилиқ ва надомат ҳақида сирли ва армонли туйғуларга ошно бўлдик…
6.
Бугун эрталаб суҳбатлашганда ёзувчининг руҳи тетик, кайфияти яхши эди.
-Америкадан Феруза Ханжар деган бир синглимиз раҳматли оиламга атаб шеър ёзибди. Ўқиб, жуда таъсирландим…
-Юборинг, яхши шеър бўлса, эълон қиламиз, раҳмат айтамиз…
— Умуман, мени анча машҳур қилиб юбордингиз, Исматбек. Раҳмат, Сизга…
-Сиз азалдан машҳур эдингиз, ака, энди биз Сиз туфайли машҳур бўла бошладик десак тўғри бўлади…
7.
Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси раҳбарлари Эврил Турон аҳволидан хабар олишни хаёлига ҳам келтирмаган бир пайтда, таниқли ўзбек адибини бутун дунё ўзбеклари сўраб суриштириб турибдилар.
Улар — адолатсизлик қурбони бўлиб, 17 йиллик гулгун умрини режим зиндонида ўтказган, жасоратли ёзувчига руҳий ва моддий мадад бериб, уни ҳаётга қайтардилар. Унга куч қувват ва илҳом бердилар.
Шу улуғ ва муборак Рўзаи Рамазон кунларида бир оғиз илтимосимиз билан улуғ ёзувчига беминнат ёрдам қўлини чўзган барча Ватандошларга яна бир бор ўз миннатдорчилигимизни изҳор этамиз…
R.S:
Мамадали Маҳмудовга ер юзининг турли бурчакларидан ёрдам пули юборганлар рўйхати эса бугун 1 июнга келиб, қуйидаги ажойиб ва ғаройиб бир манзарани касб этди:

Мамадали Маҳмудовнинг қизил гуллар фонидаги янги суратига шарҳ… (16 мақола)

«Дунё ўзбеклари»дан:
Таниқли ўзбек ёзувчиси Мамадали Маҳмудовнинг ниҳоят қизил гуллар фонидаги — юз-кўзида шавқ ва сурур завқи уфуриб турган суратини кўрдим. Унинг олдинги руҳсиз ва мажолсиз, қонсиз ва рангсиз расмларига қараганда бу кўриниш кўнглимни анча кўтарди. Ана шу қувончни «Дунё ўзбеклари» ўқувчилари билан баҳам кўриш илинжида қўлимга қалам олдим…
Дунёнинг ишлари ростдан ҳам қизиқ. Кечагина биз улуғ ўзбек ёзувчисининг аҳволи оғир, унга жисмоний, руҳий ва моддий кўмак керак деб Сиз азиз мухлис ва муштарийларга мурожаат қилган эдик. Ўшанда ростдан ҳам улуғ ёзувчининг соғлиги хавф остида эди.
Ўн етти йил емаган сомсага ҳақ тўлаб, адолатсиз режимнинг қон ва тер ҳиди анқиб турган қамоқ ва зиндонларида умргўзаронлик қилиб, ярим жон бўлиб озодликка чиққан ёзувчининг аҳволи ростдан ҳам жуда оғир эди. Ўн етти йиллик аристонликнинг зулм ва ҳақорати, ўлим ва жаҳолатига бардош берган Юрак энди ниҳоятда чарчаган эди. Энди у ёзувчини ўзи билан бирга мангу абадият дунёсига элтиб, тин ва ором олмоқ истарди. У мангу уйқуга кетмоқ истарди…
Ёзувчининг митти юраги жарроҳлик амалиётига мўҳтож эди. Йўқса у ростдан ҳам абадий уйқуга кетиши мумкин. Лекин унинг жасоратли ва матонатли соҳиби ҳали яшаши керак эди. Хароб бўлган ўн етти йиллик умри саробга айланган ёшлиги ва истиқболи ҳаққи ҳурмати у ҳали яшаши ва яшамаган умри саҳифаларини ҳали ёзилмаган бетакрор асарлари билан безаши даркор эди…
Ўзбек адабиёти ҳаққи ҳурмати «Дунё ўзбеклари» бу оғир ва изтиробли тақдир, хазонга айланган фожеали қисмат ҳақида бор ҳақиқатни айтиб, ҳар ким ўз имкони даражасида ёрдам беришини сўраб, ер юзига тариқдек сочилиб кетган ўз ўқувчиларига «Дунё ўзбеклари, бирлашайлик!» деб мурожаат қилди.
Бугун ўзбеклар меҳр-муҳаббатсиз, раҳм-шафқатсиз деб айблаш одат бўлиб қолган бир даврда дунё ўзбеклари ростдан ҳам бирлашди. Оғир ва мураккаб иқтисодий аҳволда қолган ўз ёзувчисига ёрдам қўлини чўзди. Энг оғир куни учун эллик минг сўм асраб қўйган Тошкентдаги мактаб ўқитувчисидан тортиб, чет элдан минг АҚШ долларига қадар баҳоли қудрат моддий ёрдам қўлини чўзганлар бўлди…
Биз кейинги мақолаларимизда ўзбек адабиётининг таниқли намоёндаси Мамадали Маҳмудовга ўз имкони даражасида ёрдам берган ватандошлар шахси ва шарҳига тўхталамиз, албатта. Лекин бугун уларнинг барчасига яна бир бор меҳр оқибат учун чин юракдан раҳмат айтамиз. Мамадали Маҳмудов бугун — ўзи оддий, лекин қалби буюк ана шундай меҳри дарё инсонлар боис яна ҳаётга қайтди. У яна Сиз билан бизнинг сафимизда, азиз дўстлар…
Демак, ҳаёт яна давом этади. Ёзувчининг — адолат ва диёнат куйчисининг ҳаёти яна давом этади. У бизни бугун ўзбек жамиятидаги — янги раҳбар шахсан бошида турган улуғ ва муқаддас курашга — давлат ва ҳукуматдаги бир гуруҳ заҳарли илонлар тўдасига қарши бўлган муборак курашга чорлаб туради.
Мамадали Маҳмудовнинг — энг сўлим ва баҳаволи, минг бир дардга даволи гўша — «Оқтош»даги қизил гуллар фонида тушган бу суратини кўриб, юрагимда ана шундай ширин ва умидвор туйғулар бош кўтарди…
Исмат Хушев,
«Дунё ўзбеклари» Бош муҳаррири,
27 май, 2017 йил, Торонто шаҳри, Канада…
 
«Дунё ўзбеклари» учун махсус

6 шарҳ

  1. Ҳурматли дўстлар!
    Дарҳақиқиат Исмат акамиз ёзганларидек, ушбу суратда Мамадали ака анча ўзларини тиклаб олган холатдалар ва бу хали соғайиш жараёнининг бошланғич палласидир.
    Миллионлаб инсонларнинг чин юракдан қилган дуолари бу буюк инсоннинг омон қолишига сабаб бўлган бўлса,
    Исмат ака Хушев бошчилигидаги Дунё Ўзбеклари сайти “ҚОРА КУЧ”ларни маъшум режаларидан қайтара олди ҳамда шунинг баробарида ўз вақтида ҳам ижобий, ҳам руҳий, ҳам маънавий, ҳам моддий ёрдам бера олди.
    Ҳурматли Исмат ака сизнинг беғубор қувончингиз барчамизга кўчди.
    Қизил гуллар қучоғида ўз меҳнати мевасини кўрган заҳматкаш боғбон каби қувонмоқдасиз!
    Метин иродалик жасур инсон Мамадали акага ушбу муборак Рамозон кунларида мустаҳкам соғлик саломатлик тилаган ҳолда, бўлажак улкан ишларда муваффақиятлар тилаб қоламиз!

  2. Самарканд

    Жасур инсон Мамадали Махмудовга соглик саломатлик , узок умр тилаймиз

  3. Моҳи Рамазоннинг бошланишида Мамадали аканинг юзидаги шижоатни кўриб қувондим. Бу кунларга етишда аввало Аллоҳнинг ҳохиши, қолаверса Хушевнинг сайъи-ҳаракатлари катта рол ўйнади.

  4. Bashorat Eshova

    Ассалом алайкум Мамадали ака. Куринишингизга гап йук! Мен сизни шу энг огир касални хам енгиб утишингизга ишонар эдим, чунки сиз ирдаси каттик матонатли сиз. Хамиша сог булинг.

  5. комиссар катани

    Донишмандлар: “Одамларни мушкулини осон килиш кулингдан келмаса, акалли бир огиз ширин суз билан кунглини кутар” – дейишган. Виждони уйғоқ одам адолатнинг топталишига бефарқ қарай олмайди. Сиз ана шундай инсонсиз. Фақат вазият тақозо этган тақдирда майдонга отилиб чиқиб, кахрамонлик курсатадиган одамлар орамизда купчиликни ташкил килади. Лекин умрини буюк мақсадлар сари чарчамай, толиқмай тинимсиз сафарбар этиб бориш, бу фазилатни доимий, кундалик фаолият мезонига айлантириш – ҳақиқий қаҳрамонлик аслида мана шу. Мен Сизни танимайман. Лекин Сизга караб мана шу гапларни айтмокчиман: Сиз “Узбекистон Кахрамони” унвонига лойик инсонсиз. Чунки бу унвон Узбекистон халкига хизмат килишда мардлик ва жасорат курсатганларга берилади. Мен аминман, устозимиз Шукрулло айтганидек “сувдан холва” ясалган жиноят ишларига якин кунларда нукта куйилади. СИзга соглик саломатлик тилайман. Жасоратингиз, матонатингиз олдида таъзим киламан.

  6. 1 шарҳ

    1. Исмат ака, рахмат! Домла тирик, Худога шукур, Сиз бутун бошли Узбекни бирлаштира олдингиз! Рахмат Сизга!!!

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *