Исмат Хушев: “Мен кўрган Краснодон ёки ёш гвардиячилар юртида» (1-8)
Июн 11, 2017
Суратда: Москва Давлат университети, журналистика факультети студенти Исмат Хушев (чапдан биринчи), Москвадаги Горький номли Адабиёт институти тингловчиси Абдулла Шер (чап дан тўртинчи) бир гуруҳ ўзбекистонлик талабалар билан Исмат Хушевнинг Шверник кўчасидаги дорилфунун ётоқхонасида…
Суратда: Москва Давлат университети, журналистика факультети студенти Исмат Хушев таниқли ўзбек шоири Абдулла Орипов билан Москвада. 1982 йил…
“МЕН КЎРГАН КРАСНОДОН…”
ёки Александр Фадеевнинг “Ёш гвардия” асаридаги кўзбўямачиликлар ҳақида)
1.
Агар эсингизда бўлса, шўро давридаги ўрта мактабнинг бешинчи синфи учун чоп этилган “Книга для чтения” дарслигида Александр Фадеевнинг “Ёш гвардия” романидан айрим боблар берилган эди.
Китобда ўқиб юрган пайтимизда қрим-татар миллатига мансуб Желья Умировна деган рус тили ва адабиёти ўқитувчимиз бўларди.
Ўша муаллимамиз Ульяна Громова, Олег Кошевой ва бошқа “ёш гвардия”чиларнинг фожеали ҳаёти тўғрисида шундай ҳаяжонли ҳикоялар айтиб берардики, бутун синф ўқувчилари йиғлаб эшитар эдик.
Ўқитувчимизнинг ўзлари ҳам кўзларида маржон-маржон ёш билан ҳикоя қилар эдилар.
Биз ёшлар албатта Ульяна Громовадек, Олег Кошевойдек бўлишни орзу қилардик. Ҳатто келажакда яхши кўрадиган қизимизнинг исмини “Ульяна” бўлишини, ўзимизни эса “Олег” деб аташларини истардик…
2.
Биз ҳеч қачон Александр Фадеевнинг романи эрта бир кун назардан қолиши мумкинлигини, ундаги аксар воқеалар уйдирма эканини ҳаёлимизга ҳам келтиролмасдик.
Тарихий изоҳ: 1942 йилда немис-фашист аскарлари ишғол қилган Краснодон шаҳрида яширин комсомол ташкилоти тузилади. И.В.Туркенич, О.В.Кошевой, У.М.Громова, И.А.Земнухов, С.Г.Тюленин, Л.Г.Шевцовалар бу ташкилот раҳбарлари эдилар. Ташкилотнинг юзга яқин аъзолари бор эди. Уларнинг аксарияти фашистлар томонидан қатл этилади.
Кейинчалик Ким Костенконинг “Краснодон фожиаси” номли китобини ҳам ўқиб чиққанман. Бу китобни кўпчилик ўқиган бўлиши керак, чунки бу асар ўзбек тилида ҳам чоп этилган эди…
3.
Хуллас, Москва давлат университетининг журналистика факультетида бир йил таҳсил кўрганимдан сўнг, ёзги таътилга чиқдим. Бу орада юз берган воқеаларни олдинги бобларда баён этдим.
Хусусан, Москвага – Ёзувчилар Қурултойига келиб инфаркт бўлган Абдулла Ориповни Склифасовский касалхонасидаги қирқ кунлик “реанимация”дан сўнг эсон-омон Ўзбекистонга кузатгач, Москва ёзининг жазирама иссиғидан қочиб, қалб амри билан Краснодонга жўнадим.
Мен ёшлигимдан ёлғиз ўзим сафарга чиқишни, ҳар хил саргузаштларни бошимдан кечиришни яхши кўрардим. Бу гал ҳам ёлғиз ўзим сафарга отландим.
Краcнодон шаҳрига бордим, шаҳар комсомол комитетига учрашдим. Масъул ходимларга Москва Давлат университети журналистика факультетининг студенти деган гувоҳномамни кўрсатган эдим, улар мени жуда яхши кутиб олдилар.
Дарҳол ёнимга битта одам қўшиб беришди ва “Ёш гвардия”чилар фаолият кўрсатган жойларга бошлаб бордилар.
Уч-тўрт кун Краснодонда қолиб кетдим. Кўрган-кечирганларим, одамлардан эшитганларим мени қаттик ларзага cолди. Ўша ерда илк бора “Ёш гвардия” романининг муаллифи Алекcандр Фадеев фожиали равишда ҳалок бўлганини эшитдим.
Маълум бўлишича, КПСС нинг ХХII қурултойида Сталин шахси қоралангач, СССР Ёзувчилар уюшмасининг қудратли раиси бўлган А. Фадеев ўз қулоқлари билан эшитган аччиқ ҳақиқатларга дош беролмаган экан.
У чорбоғига бориб: “Meн бу одамга (Сталинга) ишонардим!”, деб хат ёзиб қолдиради-да, шахсий тўппончаси билан ўзини отиб ташлайди.
Фадеев сталинпараст эди, бир умр ўша ёвуз даҳога ситқидилдан хизмат қилади: бир қанча ҳалол ва истеъдодли ёзувчилар (М.Кoльцов, О.Мандельштам, Марина Цветаева кабилар) нинг бевақт ўлимига сабабчи бўлганди.
Ўз айбларига иқрор бўлган ёзувчи энди яшашга ҳақи йўқлигини англаб етади…
4.
Олег Кошевойнииг онаcи бўлмиш Елена Николаевнанинг уйида меҳмон бўлдим.
Палов пишириб бердим. Бу аёл ўша пайтларда ёши бир жойга бориб қолган бўлса ҳам, лекин кўҳликкина эди – ёшлигида офатижон бўлганини англаш қийин эмаcди.
Сўнгра Олег Кошевой ва Иван Земнуховнинг опалари билан учрашганман, бирга суратга тушганмиз. Улар ҳикоя қилиб берган воқеалар ҳам мени даҳшатга солганди.
Олег Кошевой аслида дудуқ экан. Онаси Елена Николавена ниҳоятда гўзал жувон бўлган. Одамлар ораcида у Александр Фадеевнинг жазмани эди деган гап-сўзлар юраркан.
Уруш бошланган пайтларда Олег Кошевойларнинг оиласи Краснодонга эндигина кўчнб келган экан. Шу сабабдан ҳам яширин комсомол ташкилотига асосан Сергей Тюленин раҳбарлик қилади. Аcлида, “Ёш гвардия” романининг бош қаҳрамони ҳам Сергей Тюленин бўлиши лозим эди.
Бироқ, азбаройи ёзувчининг Елена Николаевнага муҳаббати туфайли Олег Кошевой романнинг бош қаҳрамонига aйланиб кетади…
5.
Kpaснодонда Сергей Тюленин билан Ульяна Громованинг афсонавий севгиси тўғрисида қизиқарли гаплар бор эди. Қолаверса, Краснодон халқи Олег Кошевойлар оиласини унчалик ёқтирмас экан.
Чунки, урушдан кейин, хусусан Фадеевнинг китоби эьлон қилинганидан сўнг, барча имтиёзлар фақат Елена Николавнага берилган экан. Бошқа “ёш гвардия”чиларнинг оила ъзолари эса ҳеч қандай имтиёз берилмаган.
Моддий манфаатдорлик ўртага тушиб, уларнинг оила аъзолари бир-бирларини ёмон кўриб қолишади (агар Краснодонни икинчи марoтаба душман боcиб олcа, айнан “ёш гвардия”нинг мероcхўрлари биринчи бўлиб бир-бирларини сотиб юбориши кундай равшан эди).
“Ёш гвардия”чиларнинг хонадонларида меҳмон бўлдим, гувоҳлар билан учрашдим. “Ёш гвардия” бадиий фильми суратга олинган Шурф шахтаcини бориб кўрдим: яширин комсомол ташкилотининг фош этилган аъзолари шу шахтага тириклайин кўмиб юборилган эди.
Умуман, бу ерларда кўмир шахталари кўп экан. Улар уруш пайтида қандай бoлcа, худди ўшандай ташландиқ ҳолда сақлаб қўйилган эди, посёлка ҳувиллаб қолган. “Ёш гвардия”чилар концерт қўйган, кейин ёқиб юборилгаи (ёғочдаи қурилган) клубни бориб кўрдим: у кейинчалик таъмирланиб, қайта тикланган экан.
Мен кўрган манзаралар ииҳоятда ҳайратомуз эди. Биринчи-иккинчи кунларда жуда ҳаяжонланиб юрдим. Кейии бояги гаплар чиқаверди. Мен бу гап-сўзларни магнитофонимга ёзиб олавердим (сурат берилади).
Сафардан қайтганимдан сўнг “Мен кўрган Краснодо픬 номли ҳужжатли қиccа ёздим. “Ёш ленинчи” газетаcи ўша қиссани уч-тўрт cонида давомли эьлон қилади.
Таниқли журналист Шароф Убайдуллаев Бош муҳаррир бўлган “Тошкент оқшоми” газетаси ҳам бу қиссадан айрим парчаларни эълон қилган (Сирожиддин Саидов ўша газетада ишларди). Бугун ҳам бу газета нусхалари менда cақланади.
Албатта, 1980 йилларда “Ёш гвардия” ҳақидаги бор ҳақиқатни айтиб бўлмасди, аммо кўрган-кечирганларимни имкон қадар очиқ-ойдин ёзишга ҳаракат қилганман…
6.
… Моcква – Ворошиловград тез юрар поезди сўнги бекатга 18 соатда етади. Рости, ўша пайтларда мен мангуликка саёҳат қиляпман деб ўйлaгандим.
Чунки қирқ йилдан бери “ёш гвардия”чилар тўғриcида эълон қилинаётган мафкуравий йўналишдаги бири-биридан қизиқарли китоблар, яширин комсомол тaшкилоти аъзоларининг “романтик ўлими”га бағишланган кўп қисмли фильмлар аллақачон онгимизни заҳарлаб улгурганди.
“Ёш гвардия”чиларни идеаллаштириш бўйича бошланган ижодий мусобақада СССР Ёзувчилар уюшмасининг раиси Александр Фадеев “улоқ”ни олиб кетади.
У пайтларда давлат томонидан бериладиган мафкуравий буюртмалар ижодкорлар ўртасида хомталaш бўлиб кетарди: гўё ўлаксахўр йиртқичлар ўлжа устига ёпириларди ва бир-бирларининг кўзларини ўйиб бўлса-да, ўз улушини жиғилдонига уриб қолишга уринарди.
Ўшандай ҳайвоний адабий аньаналар, афсуски, бизда ҳали-ҳануз давом этмоқда…
Ворошиловграддан Краснодонгача бўлган 54 километрлик масофани меҳмонлар юмшоқ ўринли замонавий автобусларда босиб ўтишади.
Шаҳарга кираверишдаги йўл ёқасига “Краснодон” деган улкан лавҳа ёзиб қўйилган.
Қип-қизил, қонталаш ҳарфлар билан ёзилган бу лавҳа олисдaн ловуллаб кўринади. Автобус Краснодонга кириб тўхтади. Биринчилар қатори бекатга тушдим:
— Салом, эй мангуликка дахлдор шаҳар! Салом, азиз Краснодон! Салом, эй Тарас Бульбанинг ватанпарвар неваралари! – деб ҳайқиргим келарди…
7.
Краснодонга тaшpиф буюрадиган меҳмонлар махсус йўналишлар бўйича автобусларда олиб юриларди, шаҳарнинг диққатга сазовор жойлари кўрсатиларди.
Бизни ҳам шаҳар марказидаги ‘Ёш гвардия” ёдгорлик-музейига бошлаб бордилар. Бу музей дастлаб 1944 йилда “Садовая” кўчасидаги Олег Кошевой яшаган хонадонда ташкил этилган экан.
А. Фадеев Олег Кошевойнинг онаси билан яқиндан танишиб, машҳур китобига “ўгай” ўғлини бош қаҳpaмoн этиб киритганидан сўнг, бекорчихўжа томошабинлар ошиқ-маъшуқларга халақит бера бошлайди.
Шу боис 1953 йилда музей эски мактаб биносига кўчирилади.
1966 йилда “Ёш гвардия” яширин комсомол ташкилотининг беш нафар аъзоси ўлимидан кейин “Совет Иттифоқи Қаҳрамони” унвони билан тақдирланади.
Шундан сўнг шаҳар марказида “Ёш гвардия”чиларга ёдгорлик ўрнатишга киришилади ва музей ҳам замонавий янги бинога кўчирилади.
Янги ёдгорлик-музей қурилишига бош-қош бўлган киевлик Владимир Смирнов Ленин комсомоли мукофотига созовор бўлади (давлат буюртмаси ўша пайтларда ҳам, худди ҳозиргидек – мўмай даромад манбаи ҳисобланарди)…
8.
Музейнинг етмиш кишидан иборат моянахўр ходимлари бор эди.
Ўттиз ёшлар чамасидаги Анатолий Никитенко музей директори бўлиб, у ниҳоятда ғайратли ва “партия иши учун доим тайёр” турадиган кимсалар тоифасига мансуб эди. Музейнинг тўтиқушга ўхшаган думбул ходимлари Толикка очиқ-ойдин тақлид қилишарди.
СССР космонавт-учувчилари В.Волинов, П.Попович, машҳур бастакорлар, ижрочилар (А. Пахмутова, Лариса Вишневская – М.Ростроповичнинг хотини бўлган ва Болшой театрнинг етакчи солисти ҳисобланган бу аёл 1978 йилда эри билан биргаликда СССРдан чиқиб кетадилар, орадан бир йил ўтар-ўтмас СССР фуқаролигидан маҳрум этиладилар), партия ва давлат раҳбарлари музейни зиёрат қилган эдилар.
Аслида, иқтидорли қалам соҳиби бўлса-да, аммо партия ва ҳукумат ноғорасига ўйнаб юрадиган дудуқ шоир Роберт Рождественский музейнинг фахрий меҳмонлар дафтарига: “Шундай қаҳрамонларни етиштирган она юртга ва комсомолга минг раҳмат! Шу она юртни ҳимоя қилганларга ҳам раҳмат! Тириклар номидан paҳмaт!” деб дил сўзларини ёзиб қолдирганди.
“Жонажон” партия ва ҳукуматимизнинг ёлғон гапларига совет халқи аллақачон ишонмай қўйганди, лекин дудуқ бўлса ҳам Р.Рождественскийга ўхшаган талантли ижодкорларнинг оғзидан чиқадиган ҳар қандай уйдирмага соддадил одамлар лаққа тушиб ишонишарди (“жонажон” партия ва ҳукуматимиз назари оч ижодкорларни хўрак ёки суяк бериб алдаётганини, минг мақомга йўрғалатиб юрганини бечора оломон қаёқдан билсин!)…
9.
Мен англаб етган сафсаталар нималардан иборат эди?
“Кимки жангга кирca эрк ва ҳаёт деб, Шундайлар лойиқдир эркин ҳаётга!” И.В.Гёте
“Кимда ўз юртига бўлмаса меҳр, У қалбан шикаста, у қалбан сўқир!” Тарас Шевченко
Жаллодлар ўзларининг ўринбосарларини ана шундай “умуминсоний” муросасизлик руҳида тарбиялашарди…
10.
Ажабки, Максим Горький номидаги l-ўрта мактаб ўқувчиси Иван Земнухов шоиртабиат бола бўлади, шеърлар машқ қилади.
Уни ўртоқлари ҳазиллашиб гоҳ “кўчма қoмyс”, гоҳида “профеесор” дейишар экан.
Қизиғи шундаки, бошда жойдан кўчиб келган Олег Кошевой ҳаваскор шоир И.3емнуховнинг ашаддий мухлиси бўлади. Шу мухлис “Ёш гвардия” романида ўзи сиғинaдиган шоири замонга раҳбарлик қилади!
Лекин Олег Кошевой болалигидан кемасоз бўлишни истар, дурадгорликни ёқтирар экан…
Ўлимидан кейин Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвонига сазовор бўлган Сергей Тюленин 4-ўрта мактабда таҳсил кўрган. У Любовь Шевцовани доим кузатиб, кўз остига олиб юрган: ўн саккизга тўлган куни Любага уйланишни орзу қиларди. Сергей олма тергани ҳам, ўрмон сайрига ҳам, шанбаликка ҳам доимо Люба билан бирга чиқарди…
11.
Яна бир “ёш гвардия”чи Анатолий Попов ёшлигидан сафсаталарга ишонадиган лақма бўлганди.
“Мен нечун севаман Ватанимни?” номли эркин мавзуда ёзган иншоси ҳам сафсатабознинг ички оламини яққол ифодалайди: “Совет халқи 1917 йилги инқилоб минг-минглаб ишчи-деҳқонларнинг қони ва жони эвазига ғалаба қозонганини яхши билади. Биз тиз чўкиб яшагандан кўра, тик туриб ўлмоқни афзал кўрамиз. Қалбимнинг ҳам, халқимнинг ҳам хоҳиш¬иродаси ана шундай! Агар қачонлардир ана шу юрт ва Ватан учун жонимни қурбон қилиш лозим бўлиб қолса, ҳеч иккиланмасдан ўзимни қурбон қиламан!”
Албатта, ёлғон ғояларга, сохта қизил шиорларга кўp-кўрона ишонадиган думбул йигит ҳеч иккиланмасдан “Сталин учун, Ватан учун” жонини фидо қилиши мумкин. Чунки у Сталиннинг қoнхўр жаллодлигидан бехабар, жўғрофий маънодаги Ватан эса аллақачон сотқинлар маконига айланиб улгурганини ҳам билмайди.
Бу дунёда инсон учун энг азиз бўлган ҳаётнинг қадр-қимматини билмайдиган ёшлардан ўпкалаб бўладими? Йўқ, ҳаммасига давлат машинаси – ҳокимият тизимида ишлаб юрган мунофиқ кимсалар айбдор. Увол бўлган ёш жонлар учун ўша сиёсий лўттибозлар жавобгардир!
Л. И. Брежнев ҳам мунофиқларча сафсата сотишга устаси фаранг эди: “Ватан туйғуси ҳар биримизда ёшлик хотирасидан, ўз уйимиз, ўз кўчамиз, ўз шаҳримиз ёки қишлоғимиз хотирасидан бошланади”, дейди у ўз “Эсдаликлар” ида…
12.
Дарҳақиқат, давлат тепасида сафсатабоз ўтиргандан кейин жамиятда ҳақиқатга ҳам, рост сўзга ҳам ўрин қолмайди. “Ёш гвардия” тарихининг сохталaштирилганини музейга қўйилган кўргазмали қуроллардан ҳам билиш мумкин.
Хусусан, уруш бошланган пайтда Иван Туркенич Севастополдаги ҳарбий билим юртини тамомлаб, лейтенант унвонида жангга киради. 1942- йилнинг июль ойида унинг ҳарбий бўлинмаси қуршовда қолади ва ўзи асирга олинади. Туркенич асирликдан қочади ва фронт чизиғини кесиб ўтолмагани учун Краснодонга қайтиб, яширин “Ёш гвардия” ташкилотига раҳбарлик қила бошлайди.
Тўғри, Олег Кошевой, Иван Земнухов, Сергей Тюленин каби комcомол –ёшлар ҳам кичик-кичик гуруҳларга раҳбарлик қилганлар. Аммо, “Ёш гвардия” яширин ташкилотининг умумий раҳнамоси – Иван Туркенич эди. Аниқроғи, Олег Кошевой — комиссар (сиёсий раҳбар), Иван Земнухов – разведка ва махфият бўйича жавобгар, Третъякович билан Левашовлар – штаб аъзолари бўладилар. Иван Туркенич – “Ёш гвардия” командири, қўмондони эди.
“Ёш гвардия”чилар душманга зимдан зарба бериш ўрнига, кўпинча уларнинг ғашини келтириш билан машғул бўладилар. Жумладан, 1942- йилнинг 7- ноябрь тонгида шаҳардаги айрим иморатларнинг пештоқларига қизил байроқларни илиб қўядилар. Ўз–ўзидан равшанки, немис контрразведкаси дарҳол айбдорларни қидиришга сафарбар этилади. Малакали разведка ходимлари учун калаванинг учини топиш унчалик қийин бўлмайди…
13.
Дастлаб, “Ёш гвардия”нинг серҳаяжон учта аъзоси – Иван Земнухов, Евгений Мошков, Виктор Третьякович қaмоққа олинади. Улар ўзларини гўлликка солиб, сир бой бермасликка чираниб ётган пайтда, озодликда қолган гвардиячи Геннадий Почепцов немисларга ёлланган ўгай отаси Громовга: “Яқинда мени ҳам қамашади, ҳибсхонада ётган жанговар ўртоқларимдан яхшилик кутиб бўлмайди”, дейди.
Ўгай бўлса ҳам ота Генанинг ёш жонига ачинади:
— Гена, тирик қолишни истасанг, ўша ярамасларнинг номларини ёзиб бергин. Сен ёзиб бермасанг ҳам, Гестапо уларни яхши билади, “Ёш гвардия” барибир йўқотилади! – дейди.
Гена большевикларнинг сафсаталарига қанчалик осонгина ишонган бўлса, ўгай отасининг жўяли гапларига ҳам бирпасда ишонади қўяди.
“Краснодон” меҳмонхонасида мен билан бирга яшаётган узоқ яқиндан келган мусофирларнинг ҳафсаласи пир бўлди:
— Қизиқ, булар бизга қаҳрамонларнинг ўлигини жон-жон деб кўрсатишади, аммо бирорта тирик жонни кўрсатишни исташмайди… ¬ деб нолиди булғориялик турк биродарим. – Исмат афандим, мен минг фоиз ишонаманки, Елена Николаевна ўша Александр Фадеевнинг ўйнаши бўлган!
Агар ёзувчи билан унинг ўртасида “протоколдан ташқарига” чиқадиган муносабатлар бўлмаганда эди, ҳеч қўрқмасдан бизга Олег Кошевойнинг онасини кўрсатишарди…
15.
Елена хола беихтиёр оғзидан гуллаб қўйиши мумкин.
Биласиз-ку, аксарият хотинлар товуқ мия бўлишади: опага КГБ инструкция беради, опа бўлса, Фадеев билан ачомлашиб ётган кўрпа-тўшакка кўзи тушган заҳоти инструкцияни унутиб, романтик хаёлларга берилиб кетади ва қандай қилиб оғзидан гуллаб қўйганини ўзи ҳам билмай қолади.
Опанинг хурмача қилиқларидан безор бўлган КГБ ходимлари атайлаб уни “касал” қилиб қўйишган бўлса керак, – дейди Мустафо бей.
Дарҳақиқат, турк биродаримнинг фикр-мулоҳазаларида жон бор эди. Назаримда, Елена Николаевна КГБ билан бекинмачоқ ўйнаётгандек туюлди. Отни қамчиладим.
Уч-тўрт кун давомида “ёш гвардия”чи Володя Осмухиннинг опаси – Людмила Андреевна билан хийла сирдош бўлиб қогандим (боз устига у Елена опанинг ишқий можороси тўғрисидаги гап-сўзларни ҳам тасдиқлаганди). Люда опа билан маслаҳатлашдим:
— Елена Николаевнага ҳаддингиз сиғадими? – деб сўрадим.
— Кеча телефонда анча гаплашдик, ҳар тугул, соғлигидан нолимади. Лекин анчадан бери кўчага чиқмайди – одамларнинг миш-мишларидан зада бўлиб қолган. Бир жойда ўтиравергандан сўнг оёқ ўлгур ҳам шишиб кетар экан.
-1969 йилда Елена Николаевна билан Сочида дам олгандик, ўшанда ўзбекистонлик бир колхоз раиси бизга палов пишириб берганди. Елена Николаевна ҳали-ҳали эслаб юради. Ўзимизча бир¬-икки марта палов пиширишга уриниб ҳам кўрдик, лекин ўхшата oлмадик.
Тошкентда ўқиб юрганимда қозонга яқинлашмасдим, аммо Москвага келганимдан сўнг шароит мажбур қилди: бир-икки марта остини олдириб юборганимдан кейин палов пиширишга қўлим келиб қолган эди.
Биз Людмила Андреевнанинг хонадонига йўл олдик. Холодильникда сабзидан бошқа ҳамма масаллиқ бор экан. Люда опа бозордан сабзи олиб келгани жўнади, мен унгача тайёргарликни бошлаб юбордим. Икки соатлар чамаси овора бўлиб, паловни дамладим. Сузиш арафасида мезбон қўлбола мусаллас қўйиб берди.
Меҳмондорчиликдан сўнг Людмила Андреевна Олег Кошевойнинг онасига сим қоқди:
— Елена Николаевна, азизим, салом! Йўқ, энди ўзимиз бормоқчи бўлиб тургандик. Албатта. Ким билан дейсизми? Битта студент йигит билан бирга борамиз. Э-э йўқ, газетадан эмас. Шунчаки сиз билан кўришмоқчи, холос. Бир сюприз тайёрлаб қўйганмиз. Бўпти, кечикмасдан етиб борамиз!
Паловни кастрюлкада кўтариб боришга қарор қилдик…
17.
Иккинчи қаватнинг тўртинчи квартираси қўнғироғини босганимизда, ҳаяжонланаётганимни сезиб қолдим.
Бизни оқ халат кийган ҳамшира кутиб олди:
— Келинглар, – деди у хушламайгина. – Елена Николаевна ҳозиргина укол олдилар, бир оз ором олишлари керак. Лекин сизларни кутяптилар. Бу йигит ким?
— Бу йигит менинг меҳмоним. Матбуотга, ёзувчиликка ҳеч қандай алоқаси йўқ, – деди Людмила Андреевна шошилиб.
— Яхши. Илтимос, кўп безовта қилманглар! Биз кечроқ яна хабар оламиз. Хайр! – деб ҳамшира ташқарига чиқиб кетди.
Елена Николаевна диванда ёнбошлаб ётгани куйи “Oгoнёк” журналининг янги сонини варақлаётган экан. Бизни кўрган заҳоти ўрнидан турди.
У кишининг сочлари оппоқ эди, нигоҳлари ўйчан ва майин. Юзларидан самимият балқиб турарди. Кинода ҳам, музейдаги суратларда ҳам у хийла тўлароқ кўринишда эди. Елена Николаевна ихчамгина аёл экан, балки кексaйиб чўкиб қолгандир.
– Хуш кўрдик, келинглар, – деб очиқ чеҳра билан кутиб олди Елена Николаевна, – Хуш кўрдик!
У руҳан тетик, зийрак ва сертакаллуф аёл эди.
— Шифокорларингиз рухсат бермаса ҳам, меҳмон олиб келдим. Бу йигит – Исмат Хушев, Ўзбекистондан! – деб таништирди Людмила Андреевна.
Людмила Андреевна чаққонлик билан ошхонага чиқиб, буғи кўтарилиб турган бир лаган палов кўтариб кирди.
Елена Николаевна ҳайратдан донг қотиб қолди. Сўнг ўзига келиб, топган-тутганини дастурхонга қўя бошлади.
Суҳбат қизиб кетди. Елена Николаевна ўз хотираларини сўзлаб берди.
Айниқса, ёзувчи Александр Фадеевни алоҳида бир меҳр билан эслади.
Хaйрлашув пaйтимизда ўғли билан ўзининг суратига дастхат ёзиб берди.
Елена Николаевна билан Александр Фадеев ўртасидаги самимий муносабатлар исбот топганди. Ҳартугул, Елена опа А.Фадеевдан миннатдор эди…
Коил. Тасанно Исмат ака уша пайтда хам хакикатни билиш учун тиниб тинчимаган экансиз. Юртдошларим езаетганидек сиз «тарих» экансиз