Суратда: Москва Давлат университетини битириб Шаҳрисабз шаҳар ижроқўмида иш бошлаган Исмат Хушев Ўзбекистон телевиденияси ходими Замира Муқодирова билан…
БЕГОНА
(ёки беш ой давом этган раxбарлик)
1.
Шундaй қилиб, Москва Давлат университетининг журналистика факультетини тамомладим. Диплом қўлга тегди.
Муқаддам эслатиб ўтганимдек, СССР Вазирлар Маҳкамасининг “Москва олий ўкув юртларида миллий кадрларни қайта тайёрлаш тўғрисида”ги қарорига кўра мени Ўзбекистон Давлат Матбуот қўмитаси ихтиёрига ишга юбордилар.
Янглишмасам, ўша пайтларда Матбуот қўмитасининr раиси Эиёд Есинбоев эди. Билардимки, агар бу қўмитага борсам, улар мени бирорта таҳририятга ишга юборишарди.
Яъни, оддий ходим бўлиб иш бошлашим лозим эди…
2.
Бироқ, мен ёшлигимдан раҳбар бўлишни орзу қилардим.
Бу ниятимни ҳеч кимдан яширмасдим. Журналист раҳбар ёки умуман раҳбар бўлишни истардим.
Ҳаттоки aйрим кўнгил тортар дўстларимга, агар кўзлари етмаса, раҳбарлик лавозимларига интилмасликларини ҳазил аралаш маслаҳат ҳам берардим. Чунки раҳбар бўладиган одамнинг ҳатти ҳаракати ва шижоатидан буни билиш мумкин. Раҳбар бўлишни орзу қилиш — айб эмас, буни яширмаслик керак деган фикрда эдим.
Масалан, Москва Давлат университетида таxсил кўраётган Юсуф Xамдамовга: “Ака, сиз огир-босик одамсиз. Шунинг учун илм билан шyгyлласангиз, сиздан яхши олим чикади. Сизда ташкилотчилик кобилияти йўк, раxбарликни менга кўйиб бераверинг!” дердим.
Фаришталар омин деган эканми, ўша гапларим қисман тўғри чикди. Ҳозир Юсуф ака Ўзбекистон Миллий университети журналистика факультетида кафедра мудири. Фан номзоди, доцент. Эндиликда докторликни ҳам ёқлаб, профессорликни ҳам олган бўлсалар керак…
3.
Шу ўринда бир гапни айтиб ўтишим керак.
Мен раxбар бўлиш тўгрисидаги орзу-умидларимни Абдулла Ориповдан xам яширмасдим.
Ахир, орзуга aйб йўк-ку! Орзу килсам нима бўпти, генерал бўлишни орзу килмаган солдат – солдат эмас дейдилар-ку!
Ҳатто мансаб тўғрисидаги орзу-умидлари сароб бўлиб чиққач, бирорта бедаво дардга йўлиқиб, ажалидан беш кун бурун ўлиб кетади…
Мен эсам, қобилиятли одам тўғриликча xам раҳбар бўлиши мумкин деб ўйлардим: раҳбарлик лавозимларида ички имкониятларимни максимал даражада рўёбга чиқараман, жамиятга кўпрок фойда келтираман деб ишонардим…
4.
Хуллас, Москвани битириб келганимдан сўнг, биринчи галда Абдулла Ориповга учрашдим:
— Илтимос, сиз мени партия-комсомол ишларига юборинг. Мен раҳбар бўлишим керак! – дедим устозга ҳаддим сиғиб
Москванинг Склифасофский касалхонасида қирқ кун бошида турганим, унга қилган яхшиликларим ва инфаркт бўлгандаги фожеали кунларини эслаб, Абдулла ака узоқ уйланиб қолди-да, кейин:
— Ука. Москвa Давлат университетини битириш жуда катта гап. – деди. – Раxбар бўлмокчимисан? Лекин сен бир нарсани биласанми, раxбар бўлдиган одам кўнгилдаги xамма гапларини ҳар кимга очик-ойдин айтавермаслиги керак, кас мида ярмини ичида саклаб колиши лозим. Шундагина раxбар бўлиш мумкин. Cенинг ичингда эса гап ётмайди, кўнгилда борини тўкиб соласан. Раҳбарлик ҳам аслида бир саньат, ука. Сен шунга тайёрмисан?
Дастлаб, мен бу гапни тушунмадим. Мана, орадан кўп йиллар ўтди. Энди англасам, Абдулла Орипов донишманд инсон экан! Аччиқ ва аламли ҳаётий тажрибалар улуғ шоир гаплари ростлигини исботлади…
5.
Иш масаласида Абдулла акага икки-уч марта учрашдим.
Аммо ҳар гал пайсалга солаверди. Эсимда, бир гал Дўрмондаги дачасида суҳбатлашдик.
Бу ҳовлида бир пайтлар Абдулла Кaҳҳop яшаган эди. Сўнг ўша машҳур боғ-ҳовлини Саид Аҳмад домла билан Абдулла Орипов сотиб олишганди: каттарок қисмини — Саид Аҳмад йигирма минг сўмга, кичикрок кисмини Абдулла ака — ўн минг сўмга cотиб олгандилар.
У пайтларда ўн минг сўм ҳам жуда катта пул ҳисобланарди.
Хуллас, ана шу донғи кетган янги дачада яна раҳбарлик ҳақида гап очдим. Лекин бу гал ҳам Абдулла ака раҳбарлик машаққати ҳақида гапиришдан нарига ўтмади.
Мен Абдулла аканинг ҳузурига боравериб чарчамадим: “- Ака, мени комсомол МарказҚўмигами, Қашқадарё обкомигами ишга юборинг!” – деб илтимос қилавердим…
6.
Ўша пайтларда Маҳмуд Худойкулов — Қашқадарё обкомида идиология котиби, Евгений Березиков эса Шаҳрисабз горкомининг биринчи секретари бўлиб, Абдулла аканинг улар билан муносабати яхши эди.
Ниxоят, бир куни Абдулла ака мени раҳбар килишга рози бўлдилар. Билмадим, ўша куни кaйфияти яхшимиди:
— Ука, ўша гап – гап, раҳбар бўламан десанг – кўп гапирмайсан! – деди устоз. – Агар мен айтган наcиҳатларга юрсанг, одам бўласан. Лекин характерингни ўзгартиришинг керак! — деди-да, хийла ўйлaниб ўтирганидан кейин хат ёзди.
Хатни конвертга солиб устидан елимлади. Мен xайрон бўлиб ўтирардим, нима ёзганини, кимга ёзганини билмасдим.
— Мана бу хатни… ўқимайсан. Шаҳрисабз шаҳар партия қўмитасининг биринчи секретари Евгений Ефимович Березиковга элтиб бераcан, – деди у киши
Е.Е.Березиков асли ёзувчи бўлиб, ўша пайтларда Кашкадарёда жуда машҳур киши эди. Унинг “Кизил Бухоро” романи чоп этилган, ўзбек тилига истеьдодли ёзувчи Алишер Ибодинов томонидан шитоб билан таржима қилинаётган эди.
Бу китобга Абдулла Орипов сўз боши ёзганди. Мен Березиковнинг номини эшитиб кувониб кетдим. Абдулла акамни маҳкам кучоклаб олдим:
Метрога тушганимдан сўнг ўзимни тутиб туролмадим: боз устига, метрода xеч ким кузатмаётганди, йўловчилар ўзлари билан ўзлари овора эди.
Метро бекатида конвертни бир бало килиб очдим. Ҳали елими яхши қуримагани учун конвертнинг қопқоғи осон очилди, йиртилмади.
Оппоқ қоғозга ёзилган хатга кўз югуртириб, хаёлимдан ўтган биринчи мулоҳаза шу бўлдики, Абдулла ака рус тилида бехато ёзар экан. Қойил!
Хатда: “Салом Женя! Ҳузурингга бир йигитни юборяпман. Характери мураккаб. Лекин ўйланманки, уни қайта тарбияласа бўлади. Ҳурмат билан, Абдулла Орипов”, — деб ёзилганди. Тамом.
Ўшанда “Евгений” деган исмнинг қисқарган тарзда “Женя” деб аталишини умримда биринчи марта билгандим.
Қизиқ, мен Абдулла акани шу қадар ҳурмат қилардим, ҳам ундан қўрқардимки, “хатни ўқима” дегани учун ернинг устида ўқишдан қўрқдим: битта-яримта таниш-билиш учраб қолса, хатни ўқиётганимни Абдулла акага айтиб қўяди деб хавотирландим.
Ер остида — метронинг ичида эса гўё мени биров кўрмайдигандек эди…
8.
Хатни ўқиб янада қувониб кетдим.
Шу куннинг ўзида поездга ўтириб, Китобга жўнадим. Эртаси куниёқ Шаҳризабзга бориб, шаҳар партия қўмитасига кирдим. Навбатчига учрашдим:
— Ҳозир у киши йўк, – дейишди.
— Мен Тошкентдан келдим, каердан топсам бўлади? – деган саволимга:
— Кўҳна мачитнинг ёнида археологлар бир балоларни топишибди. Ўртоқ Березиков ўша ёққа кетган, “00-14” рaқамли “Волга”да юради, – деб жавоб берди.
Шаҳрисабзда ҳам Самарқанд, Бухоро ва Хивадаги мадраса ва мачитларга ўхшаш тарихий обидалар кўп.
Ҳақиқатан xам ганчкор пештоқли кўxна мачит ёнида археологлар казилма ишларини олиб боришаётган экан.
Тупроклар уюлиб ётapди. Шляпа кийган, баланд бўйли, кўркам, ўзини эркин xис этаётган одам Березиков эканини дарров англадим.
У даврадаги бошка кишилардан яққол ажралиб турарди.
Мен нарирокдан уларни кузатиб турдим. Бир пайт Евгений Ефимович атрофни бир кўр кўздан кечирди-ю, ногаxон менга кўзи тушиб колди ва унда ишим борлигини дарҳол англади:
— Сенга нима керак? – деб сўради.
Бир карашдаёк ниятимни пайкагани, унинг зийраклигидан нишона эди. Югуриб бориб, рўпарасида кўл ковуштирдим (хушомадни жойиrа қўярдим).
— Мен сизга Абдулла Ориповдан хат олиб келдим, – дедим ҳаяжонланиб.
— Қани, буёққа бер-чи, – деди у.
Ён чўнтагидан кўзойнагини олиб такди-да, конвертни очиб, хатни ўкий бошлади. Ўкигач, уни конвертга солди ва негадир менга кайтариб берди.
— Яхши. Исминг нима? – деб сўради.
— Исмат. Исмат Хушев – дедим шошиб.
— Сен мени шу ерда бирпас кутиб тур, – деб археологларга топшириклар берди. Сўнг: – Кетдик, – деб мени машинаси томонга бошлаб борди.
— Марҳамат, Евгений Ефимович! – деб мулозамат килдим.
Березиков ўз ўрнига ўтиргандан кейин, ўзим шофёрнинг ёнига ўтирдим. Биринчи секретарь кувониб кетди.
Бирпасда шаxар партия кўмитаcининг идораcига етиб бордик…
10.
Билмадим, ўша куни қабул куни эканми, биз зинапоядан юқори қаватга кўтарилиб бораётган пайтимизда, икки томонда турган йигирма чоғли одам Березиковни кўрган заҳоти, худди подшоҳнинг жамолига ноил бўлган мулозимлар каби бошларини эгиб, таъзим бажо келтирдилар.
Евгений Ефимович мени эргаштирганча йўлакдагиларга бош силкитиб, гўё cаломга алик олгандек, виқор билан ўз кабинети томон ўтиб кетди.
Мен партия корчалонларининг обрў-эътибори юқори эканини билардим, лекин уларнинг амир Олимхондек иззат¬икромга эга эканлигини билмасдим.
Илк бора шахсан ўзим дуч келган манзарадан ниҳоятда таъсирландим. Қандай маънодаки, мен шундай улуғ зотнинг ёнида юрибман!
Ўшанда астойдил койил қолганман: ҳозиргача юпун кийинган фуқаролару, пўрим мулозимларнинг эгилиб-букилиб таъзим қилиб турган муте ҳолатлари ҳануз кўз олдимдан кетмайди.
Мана шундай улуғ одамнинг қўлида ишлар эканман деб беҳад қувонганим ўз-ўзидан тушунарли бўлса керак…
11.
Хуллас, биз кириб боргандан сўнг, шаҳар партия қўмитаcининг биноси сув сепгандек жим-жит бўлиб колди.
Қабулхонада уч-тўртга одам ўтирган экан: Евгении Ефимович кирган заҳоти ҳаммаси сапчиб ўринларидан туришди ва қўлларини қовуштириб, таъзим бажо келтирдилар.
Йўлакларда ҳамма эшиклар ёпилди: xеч ким Березиковнинг кўзига кўринмас экан.
Умримда биринчи марта шаҳар партия қўмитаси биринчи секретарининг хонасига кирдим. Ҳайҳотдек ваҳимали, салобатли хона эди – кенг-мўл, узун…
Березиков жойига ўтириши билан:
— Отам улуғ Ватан уруши ветерани, узоқ йиллар ўқитувчилик килган, xозир асаларичилик билан шуғулланади. Оилада етти фарзандмиз, – деб ўзим ҳақимда ҳикоя қилиб бердим.
— Қариндош – уруғларингдан ким раҳбарлик лавозимларида ишлайди?
— Ҳеч ким ишламайди.
— Москва университетига качон, нима учун ўқишга ўтгансан?
— Евгений Ефимович, Тошкент менга торлик қилиб қолди, Москвада ўқишни орзу килдим… – дедим.
Албатта, унга омадсиз муҳаббатим тўғрисида, отамдан ва суйганимдан еган бир жуфт тарсаки ҳақида гапириб ўтирмадим…
12.
— Мен xам Россияда ҳуқуқшунослик институтини битирганман.
Бир болам ҳозир ҳам Москвада ўқияпти. Ҳақиқий билим олишни истаган oдам албатта Москвада таҳсил кўриши керак.
— Тўғри айтасиз, Евгений Ефимович. Кечирасиз-у, “Қизил Бухоро” романингиз ҳам кўп пурмаъно асар бўлибди. Биз ўз тарихимизни сизнинг китобингиздан ўрганяпмиз. Агар ёзганларингиз рост бўлса, демак тарихни яхши билмас эканмиз. Раҳмат сизга, устоз!
— Арзимайди. Китоб Абдуллага xам маъқул бўлган, – деди Березиков қониқиш билан. Афтидан китоби ҳақидаги гапларим унга маъқул бўлди. – Майли, бу гапларни кўя турайлик. Моcквада ўкишга жазм қилганинг учун сенга раҳмат айтиш керак. Бунинг учун сени табриклайман, имкон қадар қўллаб-қувватлайман, – деди.
— Мен сени коммунист деб ўйловдим, – кулди Евгении Ефимович.
— Билетим бўлмаса ҳам, қалбим коммунист.…
— Шошма, Гулчеҳра Фахриевнани таклиф этинглар, – деди котибасига.
Орадан бир оз фурсат ўггач, хонага қирқ-қирқ беш ёшлардаги кўxликкина жувон кириб келди. У одоб билан салом бериб, менинг рўпарамга ўтирди. Бу гўзал ўзбек аёли ўша пайтлари Шаҳрисабз шаҳар ижроия қўмитасининг раисаси Зайниддинова Гулчеҳра Фахриевна экан.
— Хўш, сенда умумий бўлим ҳалиям бўшми? – деб сўради Березиков.
— Бўш турибди, – деб жавоб берди опа. Cўнг менга бир қараб кўйиб, тараддудланиб колди. – Лекин биз Роҳилахонни таклиф килмоқчи эдик. Умуман олганда… – деди мужмал оxангда. – Ўзингизга ҳам бу ҳақда маслаҳат cолган эдик…
15.
Кейин билсам, шаҳар комсомол қўмитасининг Роҳила исмли иккинчи котибаси бўлиб, ўша кизни ижрокўмга ишга таклиф этиб кўйишган экан.
— Йўк, – деди Евгений Ефимович чўрт кесиб. – Манави йигит умумий бўлиминг янги мудири бўлади!
Опага Березиковнинг топшириғи ёқмади, аммо сир бой бермай:
— Бу йигит умумий бўлимнинг мудири бўлди, – деди ҳамон норози қиёфада. – Нима қилиш кераклигини тушунтиринг, ҳужжатларини расмийлаштиринг, иш жойини кўрсатинг…
16.
Ижрокўмда умумий бўлим жуда катта имкониятларга эга бўлар экан: аризалар, шикоятлар, тақсимотлар асосан умумий бўлим орқали ҳал бўларкан.
Шаҳар аҳолисининг илтимос ва муаммоси битилган ҳар бир ариза ва шикоятларни ижроқўмнинг умумий бўлими ҳал қиларкан.
Мпн шу бўлимнинг бошлиғи этиб тайинлангандим.
Масъул котиб вазифаларим билан қисман таништиргач, уйга кетдим.
Эртаси куни ишга келсам, мен ўтирадиган хонанинг эшигига катта лавҳа ёзиб кўйилганди:
“Умумий бўлим мудири ХУШЕВ ИСМАТ МАҲМУДОВИЧ”
Бу ёрқин лавҳани кўриб юрагим ўйнаб кетди.
Кечагина студент бўлган йигит энди махсус кабинет соҳиби, қабулхонаси ҳам бор, кўлида ходимлари фармонига мунтазир бўлиб турадиган амалдорга айланиб қолса, ғалати ва сурурли туюлар экан…
17.
Faйpaт ака жуда самимий ва хушчакчак одам экан.
У киши менга бирданига ёкиб колди. Ота-онамни суриштириб, у ёқ –бу ёқдан суxбатлашди. Сўнг нима иш қилишим кераклигини қайтадан тушунтирди.
Икки-уч кун босим иш билан машғул бўлдик. Кейин билдимки, ҳар ҳафтанинг маълум кунларида ижроқўм раисасининг аҳолини қабул қиладиган махсус кабул кунлари бўлар экан.
Халк арз-додини айтиш учун ўша кунлари раисанинг қабулига келар экан. Қабул кунлари умумий бўлим мудири асосий фигура ҳисобланаркан: масъул котиб билан умумий бўлим мудири дафтарларини кўтариб, раиса ҳузурида ҳозир бўлишимиз лозим эди.
— Фалончиларни Fайрат акангиз қабул килсии, анавиларни ўзингиз қабул қилинг, – деб шикоятчиларни тақсимлаб берарди ва фақат ўзи муносиб кўрган одамларнигина қабул қиларди.
Қизғин фаолиятим бошланди. Ҳаётим гўё янги мазмун касб этгандек бўлди.
Абдулла Ориповдан ниҳоятда миннатдор эдим. Бирданига ўрта бўғинга мансуб амалдор бўлиб қолдим. Маошим яхши – икки юз сўмлар атрофида ойлик олардим. Бир ойда ўттиз сўм стипендия олиб яшашга ўрганган талаба учун 200 сўм жуда катта пул ҳисобланарди.
Журналистика факультетининг сиртқи бўлимида ўқиб, “Ўзбекистон” нашриётида курьер бўлиб ишлаб юрган кезларим 60 сўм маош олардим.
Ҳатто 60 сўм энг кам маош xисобланса-да, лекии Тошкентда таҳсил кўраётган студент учун бу пул -битмас-туганмас бойликдек кўринарди…
19.
Ижроқўмда иш бошлаганимдан кейин отам мени рўпарасига ўтқазиб олиб, хийла панд-насиҳат килди.
Афсуски, отамнинг гаплари бир қулоғимдан кириб, иккинчисидан чиқиб кетарди. Бирданига амалдор бўлган одам босар-тусарини билмай қолар экан.
Хўш, менинг фаолиятимдаги нуқсонлар нималарда намоён бўлди?
Ижроқўмда бир ойлар чамаси ишлаганимдан сўнг, шаҳарда ҳамма мени таниб колди. Чунки опанинг қабулига келган одамлар орасида жиддий обрў-эътибор қозонa бошладим.
“Ижроқўмга Исмат Хушев деган адолатпарвар йигит ишга келибди!” деган хушхабар аллақачон бутун Шаҳрисабзга тарқалганди.
Айнан дастлабки ойлардан эътиборан қўпол хатоларга йўл қўйдим. Аслида, ғайриинсоний жамиятнинг нуқсонларини бир шахс битта зарба билан тузатиб юборишга беҳуда урина бошладим.
“Чиранма ғоз- xунаринг оз” деган макол гўё Евгений Ефимович қўллаб-кувватлаб турган мендек ёш ва ғайратли амалдорга алокадор эмасдек туюларди…
20.
Қўққисдан маълум бўлиб қолдики, ижрокўм рaисасининг кабулига кирган “аризаси кондирилсин!” деган кайд билан рўйхатлардан ўтказилган фукаролар бир четда колиб кетиб, рўйхатларда номлари мутлако учрамайдиган одамлар таниш-билишчилик туфайли ноёб (камёб) маxсулотларни, айтайлик, шифер ёки кўмир, ёгоч ёки тахта олишар экан.
Бирок, айнан ўша маxсулотлар “уруш ногиронлари, меҳнат фахрийлари, етим-есирларга берилди!” деган сохта қарорларга мен имзо чекиб беришим лозим эди.
Бир неча марта тишимни-тишимга кўйиб, ўшандай xужжатларга имзо чекдим. Кейинроқ ўшанақа ҳужжатни олдимга кўтариб кирган ходимларга:
— Бунақа лўттибозликларни йиғиштиринглар! – дедим. – Мени ким деб ўйлаяпсизлар?! Халқнинг нонини туя қилиш қанақа бўлишини мен сизларга кўрсатиб қўяман!
21.
Хуллас, адолатcизликка, ижтимоий тенгсизликка қарши исён кўтара бошладим.
Ҳатто ижроқўм раисаси Гулчеҳра Фаxриевнанинг ўзига xам бир неча марта ноҳақлик бўлаётгани тўғрисида очиқ-ойдин айтдим.
Тоқати тоқ бўлган опа охири ҳузурига ўзимни чақиртириб:
— Иcматжон, нега бундай қиляпсиз? – деб сўради талмовcираб.
— Опа, ахир, рўйхатда йўқ одамларга кечагина кўмир тарқатилди… Менга ходимларингиз эски архивларни кўтариб киришиб, икки-уч йил аввал тузилган рўйхатларга қандайдир одамларнинг номларини ёзиб қўйишимни талаб килишяпти. Ҳужжатларни сохлаштиришга менинг виждоним йўл кўймайди! Энг ачинарлиcи шундаки, ўшандай ярамас топшириқларни айнан сизнинг номингизни cотиб бажартиряптилар. Шунинг учун иложи борича, шундай нопок ходимларингиздан бир-иккитасини намунага жазолашингиз керак. Ундайларнинг жиловини вақтида тортиб кўймасангиз, эрта-индин сизнинг номингиздан катта жиноятларга ҳам қўл урушлари мумкин…
Опа менинг гапларимни босиқлик билан тинглади. Ўйланиб колди. Cўнг: – Буни қаранг-а! Ижроқўмда шунча гап бўлаётган экан-у, биз билмаган эканмизда… – деди ўзини гўлликка солиб, киноя билан.
— Масалан, беш -олти йил бурун тузилган рўйхатни архивдан олиб, унга чойчақа узатадиган бойваччаларнинг номларини тиркаб қўйиб, бугун-эрта уларга енгил машинани бериб юбориш мумкин, – деб порахўрлик “технологияси”ни тушунтириб бердим куюнчаклик билан.
Адолатни тиклаб қўйиш учун Евгений Ефимовичдан ёрдам сўрадим.
— Исмат, ўзингни уёқдан-буёққа ташлайвермасдан, марҳамат қилиб опа билан келишиб ишлагин! – деди Березиков қатъий оҳангда. – Лекин қонyнни бузмагин, одоб доирасидан чиқмасдан, қандай ҳунаринг бўлса, кўрсатавергин. Тўғри, инсон ҳалол бўлиши керак. Болам, сен ҳам, ҳалол бўлгин…
Ижроқўм ҳамма қинғир ишларни бевосита жонажон партиянинг кўрсатмаси билан амалга оширишини мен ҳали билмасдим, буни хаёлимга xам келтирмасдим.
Аста-секин Гулчеҳра Фаxриевна билан муносабатимиз бузилаверди. Боз устига, менинг хонаки адолатпарварлигим ўлганнинг устига чиқиб тепгандек бўлди.
Бир куни юпун кийинган беш-олтита ночор ўзбек аёллари дод-фарёд кўтариб, ижроқўмга келиб қолишди. Уларга ёрдам бериш керак эди. Бу ҳақдa опага қисқача ахборот бердим.
Гўё Гулчеҳра Фахриевна бечораҳол аёлларнинг арз-додини эшитгандек бўлди-ю, лекин навбатдаги қабул кунларида мени ҳузурига чақирмайдиган бўлди.
Мен умумий бўлимнинг мудириман, аммо кабул кунлари менсиз ўта бошлади…
23.
Кейин темир йўл бекатига Россиядан кўмир келди.
Одамлар икки-уч кун роса тўc-тўполон кўтаришди: “Нима учун кўмир рўйхат бўйича тарқатилмаяпти?” деб шикоят қилишди.
Кўмир можароси сал-пал босилгач, бекатдаги омборхонага ёғоч келиб колди. Ижроқўмда кўпдан бери навбатда турган одамлар яна шикоят қилиб келишди. Мен адолатсизликка чидамасдан шартта ижроқўмдаги рўйхатни олдим-да, ўзим бекатдаги омборхонага бориб, ёғочларни тартиб бўйича одамларга тарқатиб юбордим.
Албатта, бу менинг жуда каттa хатоим эди. Аслида, ёғоч таксимоти пайтида ижроқўм раисасининг қурилиш бўйича ўринбосари ҳам иштирок этиши лозим эди.
Лекин мен бунда ҳам ўзбошимчалик килдим. Ёғочнинг пулларини аллақачон тўлаб қўйган, қўлларида тўлов коғози бор одамларга рўйхат бўйича ўша нарсаларни тарқатиб юбордим.
— Э-э, Иcматжон, улар ҳам ўша зормонда ёғочни олишарди, фақат кейинроқ олишарди, холос. Аввало, опа тавсия этган одамлар ёғоч олишлари керак эди, – деб менга дашном беришди ижроқўмдагилар.
Маъмуриятнинг пинҳоний олди-бердиси борлигини мен тушунмаcдим…
24.
Ижроқўм раисаcи билан муноcабатларимиз ниҳоятда таранглашиб кетди.
Опа бевоcита Евгений Ефимовичга менинг уcтимдан шикоят қилибди. Бир куни Березиков мени ўз ҳузурига чақиртирди:
— Исмат, коммунист бўлмасанг ҳам, лекин мен сенга битта партиявий топшириқ бераман, – деб мени пахта штабларидан бирига бошлиқ этиб тайинлади.
Билсангиз, турғунлик йилларида республикамизда жамики қимирлаган жон борки, йиғим-теримга сафарбар этиларди. Хусусан, шаҳар ташкилотлари ҳам пахта теримига жалб этиларди ва бу тадбирни уюшқоқлик билан амалга ошириш учун шаҳар партия қўмитасининг қошида махсус штаблар тузиларди.
Одатда, ўша штабларга шаҳар партия қўмитасининг номенклатурасида махсус рўйхатда турадиган нуфузли раҳбарлар бошчилик қилардилар.
Қисқаси, Шахрисабзда учта штаб бор эди. Битта штабга шаҳар прокурори бошчилик киларди: Омонов ёки Омон ака деган одам эди. Иккинчи штабга шаҳар партия қўмитасининг мафкуравий ишлар бўйича котибаси Муқаддам Раҳматова деган опа бошчилик қиларди.
Қарангки, жонкуярлигим, тиниб-тинчмаслигим туфайли шаҳар “горком”ининг парткомиссияси раиси Толиб Султонов бошчилик қилаётган учинчи пахта штабига Березиков мени раҳбар этиб тайинлади.
Бир сўз билан айтганда Парткомиссия раиси Толиб Абдуллаевичнинг ўрнини менга олиб берди…
25.
Ҳар куни шаҳардаги йигирма тўртта ташкилот раҳбари оқшом пайти ҳузуримга келиб менга ҳисобот берарди.
Мен шаҳар партия қўмитасининг биринчи секретари Евгений Березиковнинг сиёсатини ўтказиб, ташкилот раҳбарларидан ҳисобот талаб қилардим.
Масъулиятли партиявий топшириқларни олганимдан сўнг, ҳар оқшом шаҳар партия қўмитасининг Бюро мажлисларида қатнашадиган бўлдим.
Ҳуқуқ-тартибот идораларининг ваҳимаси, дағдағаси зўр эди – биз ўша идораларнинг бошлиқлари билан биргаликда доим биринчи қаторда ўтирардик.
Агар Березиков бирорта раҳбарга дакки берса, у жимгина ўтириб гап эшитса майли эди, акс ҳолда, шаҳар прокyрори ўрнидан сапчиб туриб:
— Ҳозир қўлингга кишан солиб, залдан олиб чиқиб кетаман, қaмоқдa чиритиб юбораман! – деб дўқ урарди. Шаҳар милицияcининг бошлиғи ҳам ўша одамга совуқ бир назар ташлаб қўйса, кифоя эди.
Муҳит шунака эди.
Мен ҳам ўша корчалонларнинг қаторида – Толиб Султоновнинг ёнида ўтирардим.
У киши кейинчалик узоқ муддат республика ташки ишлар вазирлигида ишлар бошқармаси бошлиғи бўлиб ишладилар…
26.
Пахта терими мавсуми бошлангандан кейинги дастлабки партия мажлисларидан бирида Евгении Ефимович шаҳар давлат банкининг Расулов деган бошлиғини ниқтаб кўрсатди:
— Ўрнингдан тур! – деди Березиков.
— Эшитаман, Евгений Ефимович, – деди Раcулов.
Бу кишини Шаҳрисабзда ҳaммa ҳypмaт қиларди, кайвони одам эди, бoйлиги ҳам ўзига етиб ортарди.
— Нечта “УАЗ”инг бор? – деб cўради Березиков.
— Тўртта.
— Биттаcини то пахта терими мавcуми тугагунча Иcмат Хушевга беркитиб қўй!
— Хўп бўлади.
Шундай қилиб, хизмат машинасига ҳам эга бўлдим. Ўша машина эрталаб мени Китобдан олиб кетади. Ишхонага бормасдан, тўппа-тўғри пахта далаларига йўл оламиз. Қайcи ташкилот вакилларининг қайси пайкалдан пахта тераётганини олдиндан билардим.
Ўшанда ҳам кўп масалаларда ёшлик қилган эканман, ҳозир эсласам, кулгим қистайди.
Одатда, пахта даласига борсам, ташкилот ходимларидан уч-тўрттаси тутқатор соясида дам олиб ўтиришган бўларди.
Тўғри одамларнинг устига бостириб бориб:
-Нега ўтирибсанлар? – деб дўқ урардим. – Билмайcанларми, ахир пахта бизнинг миллий ифтихоримиз-ку! Нега терим cyръатини паcайтириб юбордиларинг?! Тур ҳамманг, қани пахтазорга марш!
Энди ўйласам, одамлар билан ишим бўлмаслиги керак, уларнинг кўнглини оғритмаслигим лозим экан. Керак бўлса, раҳбарлардан талаб қилишим, бошқа штаб бошлиқларига ўхшаб далаларни номига бир айланиб келиб, бирорта салқингина шийпонда шахмат-пахмат ўйнаб, эллик грамм ичиб, мазза қилиб ётишим керак экан…
27.
Бир куни, одатдагидек, ўпкамни қўлтиқлаб далага борcам, тўрт-бешта ташкилот рақбари тутқаторда ўтиришган экан.
Қopaм кўриниши билан уч-тўрттаси қочди, лекин биттаси қочмай турди. Лабларимни пирпиратиб унинг ёнига ҳезланиб бордим. У киши Шаҳрисабз ёғ-мой заводининг директори Шуҳрат ака Йўлдошев экан.
— Нега ўрнингиздан турмайcиз? – дедим ҳе йўк, бе йўқ.
— Нега туришим керак? – деди у ҳам тап тортмасдан.
— Мен шаҳар партия қўмитаcининг вакилиман! Мен келганда ялпайиб ўтиришга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ! Қолаверса, мени назар-писанд қилмасдан ўтирадиган валломатни ҳали онаси туғмаган!
Хуллаc, Шуҳрат аканииг дилини оғритганим учун ҳали-ҳали афсусланаман. Ғўp эканман, зўрма-зўраки кампаниячиликни жиддий партиявий тадбир деб ўйлардим. Ўша “жонажон” партия менга ўхшаган лақма одамларни аҳмоқ қилаётганини тушунмаcдим.
Кечқурунлари йигирма тўртта ташкилот раҳбарлари менга бирма-бир ҳисобот бериши лозим эди. “Шу бугун нечта одам чиқди? Қанча пахта терилди?” – деган cаволга тик туриб жавоб беришарди.
Худонинг берган кунида аҳвол шу эди.
Кўпинча бой-бадавлат, тўкин-сочин колхозларнинг идораларини штаб қилиб олардик. Раиснинг хонасида тўрга ўтириб олиб, ташкилот раҳбарларини битталаб тергов қилардим: “Ундоқ килиб юбораман, мундоқ қилиб юбораман!” деб жўжахўрозга ўхшаб бўйнимни чўзардим.
Мен раҳбарлар билан сўкиниб, қўпол муомала қилиш кераклигини партия мажлисларида ўргангандим. Раҳбар канчалик болахонадор қилиб сўкинса, шу қадар қаттиққўл ва талабчан ҳисобланарди…
28.
Ҳисоботлар эшитилгач, колхоз боғларида бизга махсус дастурхон тузаб қўйишарди, энг тансиқ таомлар олдимизга қўйиларди, шоҳона зиёфатлар уюштириларди.
Ўзимни худди горкомнинг биринчи секретаридек тутардим: оз пахта терган ташкилот раҳбарларини тикка турғазиб, ваҳимани бошлардим: “Сени изсиз йўқотиб юбораман! Сени қамоқда чиритаман!”
Биласиз, нутқим зўр. Агар нутқинг зўр бўлса, ёлғондакам сиёсат билан ўзбек халқини осонгина бўйсундириш мумкин экан. Ўша пайтлардаёқ одамларнинг лақмалигига, раҳбарнинг ҳар қандай ёлғон гапларига чиппа-чин ишонувчанлигига ишонч ҳосил қилганман.
Айниқса, катта йиғилишларда бир-икки марта коғозга қарамасдан оташин нутқ сўзлаб қўйсанг, дарҳол халқнинг тилига тушардинг: “Шаҳрисабзга даҳшатли битта раҳбар келибди! Ҳеч кимни аямайди-я, xумпар!” “Адолатли йигит экан!” ва xоказо дейишарди.
Ваxоланки, мен у пайтларда кўп нарсаларни билмасдим, жамиятимиз аллақачон ичидан зил кетганини хаёлимга ҳам келтирмасдим.
У пайтларда шаҳар партия кўмитасининг биринчи секретари Евгений Ефимович Березиков мен учун худо эди.
У менга партиявий топшириқ бердими, тамом-вассалом, мен унинг топшириғини бажаришим керак эди, бошқасини билмасдим.
Учта пахта штабининг орасидан мен биринчи ўринга чиқишим керак эди.
Салла келтир дейилса, калла кетиришга ҳам шай бўлиб турган пайтларим эди…
29.
Ўшандай долғали кунларнинг бирида қизиқ воқеа содир бўлди.
Шаҳрисабзда “Межрайбазa” (районлараро cавдо-cотиқ омборхонаси) деган ташкилот бор эди. Унинг директори – Йўлдошева Маҳбуба опа деган жуда бадавлат, бамаъни бир аёл эди.
Шу киши кейинги кунларда негадир пахта штабига ўзи келмасдан, ўринбосарини юбора бошлади. Секин суриштириб кўрсам, мендан олдин штабга парткомиссия раиси бошчилик қилган пайтларда Опа шахсан ўзи келиб ҳисобот топширар экан.
Мен штаб бошлиғи бўлиб келганимдан сўнг, нима бало, Исмат Хушевни назар-писанд килмаяптими деб ўйладим.
Дарҳақиқат, орадан xийла фурсат ўтгач, опанинг ўзи етиб келди. Ҳузуримга кириб, ўзрли сабабларини айтди:
— Укажон, менинг қoн босимим кўтарилиб кетганди, мазам йўқ эди, кўрпа-тўшак қилиб ётгандим. Соғ бўлганимда албатта ўзим ҳисобот бергани келардим. Мана, ҳозир ҳам кўз олдим қоронғилашиб, бошим айланиб турибди. Қолаверса, биз отангиз билан бир синфда ўқиганмиз. Сиз яхши одамнинг фарзанди эканлигингизни билганим учун ҳам аxволимни тўғри тушунасиз деб ўйлагандим, – дедилар. – Майли, баҳонада ўзингиз билан ҳам танишиб олдим. Кўрдим, гапга чечан йигит экансиз. Лекин мени тўшакдан турғизиб олиб келишди, агар озгина сабр қилсангиз, икки-уч кундан сўнг ўзим ҳам далага чиқиб қолардим. Ҳозирча ўринбосарим билан савол-жавоб қилиб турсангиз девдим…
Опанииг мантиқли гап-сўзларини, ўктам товушини эшитиб ўтириб ниҳоятда изза бўлдим. Ҳақиқатдан ҳам, ёши бир жойга бориб қолган аёлни сарсон қилишим шарт эмас эди.
Кечкурун ўша вокеани отамга бориб айтдим.
— Яхши иш қилмабсан, ўғлим. Опа жуда яхши аёл, биз синфдошмиз. Ҳалиям олдингга борибди. Ахир, бутун област, шаҳар раҳбарлари Йўлдошева билан ўйлаб гaплашади, иложини топиб ундан узр сўраб қўй, – деди отам…
30.
Мен шаҳар партия қўмитасининг бюро мажлисларида (у пайтларда йиғилишлар асосан рус тилида ўтарди) оташин нутқ сўзлашга жуда уста эдим.
Ажабки, мен бошчилик қилаётган пахта штаби барча кўрсаткичлар бўйича бошқалардан ўзиб кетди, биз биринчи ўринга чиқиб олдик.
Евгении Ефимович мени бюро мажлисларида мақтаб, ҳаммага ўрнак қилиб кўрсата бошлади.
Пахта йиғим-терими мавсумида яна бир вокеа бўлиб ўтди. Буни ҳам айтмасам бўлмас…
Бевосита шаҳар партия қўмитаси топшириғига биноан ижроқўм шаҳар ва шаҳар атрофида транспорт ҳаракатини маълум муддатга тўхтатиш тўғрисида қapop қабул қилди.
Ана шу қapop бажарилишини назорат қилиш баҳонасида ГАИ ходимлари билан шаҳар бўйлаб изғиб юрадиган бўлдим.
ГАИ ходимлари кўчалардан ўтиб кетаётган енгил машиналарни тўхтатиб беришарди. Мен машина эгаларини дарҳол cўроққa тутардим:
— Кимсан? Нима қилиб юрибсан? Нега пахта теримига қатнашмаяпсан? Сен партия-ҳукуматимизнинг сиёсатига душмансан!
Албатта, ҳар кандаи ҳайдовчи менинг саволларимни эшитган заҳоти довдираб қоларди. Мен ҳайдовчиларнинг илтимосларига қулоқ солмасдим, жуда кўп одамларнинг ҳайдовчилик гувоҳномаларини тортиб олиб, машиналарини милицияхонага қаматиб кўярдим.
Тўғри, шаҳар раҳбарлари ҳуқуқ-тартибот идораларининг ходимларига шунака фавқулодда қуқуқ берганди, лекин бундай аҳмоқона ишларга мен аралашмаслигим керак эди…
31.
Шаҳар раҳбарлари ўзларинииг ярамас ишларини ҳам менинг қўлим билан амалга ошира бошладилар.
Шаҳарда xар хил гап-cўзлар тарқалди: “Шаҳрисабзга яна битта янги горком секретари келибди, ниҳоятда баттаринлар тоифасидан экан, ўрисга гап тушунтириш мумкин, аммо унга гап уқтириб бўлмайди!” дейишарди одамлар.
Xa, мени кўпчилик горком секретари бўлса керак деб ўйларди. Агар мен бировнинг ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб қўйган бўлсам, уни ҳеч ким қайтариб ололмасди.
Чунки мен Березиковнинг одами эдим. “Иcмат Хушев шахсан назорат қилиб турибди, гувоҳномани беролмаймиз”, деб жавоб қайтаришарди ГАИ ходимлари.
Орадан анча вaқт ўтгач, айрим таниш-билишларим менинг ҳузуримга илтимослар билан кела бошлашди:
— Фалончинииг правосини олиб қўйибсиз. Иложи бўлса, бериб юборинг, – дейишиб соатлаб ялиниб-ёлворишарди…
Бундай илтимослар мени баттар ҳовлиқтириб юборарди: демак, Исмат Хушев одамларни ялинтирадигаи катта раҳбар даражасига кўтарилиб кетибди-да, деб кеккайиб юрадиган бўлдим. Мен ўзимни ниҳоятда қудратли, ҳамма иш қўлидан келадиган одам сифатида ҳис эта бошладим. Рус тилида кишидаги бундай ҳолатни “разложение” деб атайдилар.
Яъни, инсоннинг раҳбар сифатида бузилиши шундай бошланар экан…
32.
Шу ўринда инсоф юзасидан бир гапни айтиб кўйишим лозим.
Катта йиғилишларда, манфаатлар тўқнашиб қолган баҳс-мунозара чоғларида мен ҳамиша жафокаш халқимизнинг тарафини олардим, оддий одамларни, меҳнаткашларни ёқлаб чикардим.
Айниқса, шаҳар ижроия қўмитасиниинг танноз раисаси билан орамиз бузилиб қолганини одамлар билишгач, Шаҳрисабз халқи орасидаги шуҳратим ниҳоятда ортиб кетди. Бир марта ҳатто Гулчехра Фахриевнанииг ҳузурига арз-дод килиб келган эллик-олтмишта одамларнииг кўз олдида мен опа билан айтишиб қолдим.
Ёнини олганим учун одамлар мендан миннатдор бўлдилар, халкнинг орасида номим мaшҳyp бўлиб кетди. Бозорда ҳам, кўча-куйда xам “Исмат Хушев зўр экан!” деган овозалар тарқалди.
Ўша пайтларда бошқарув тизимида ишлаётган бирорта масъул ходим раҳбарларнинг порахўрлиги тўғрисида, давлат тизимининг ниҳоятда буйрyқбоз бўлиб кетганлиги ҳақида ошкора гапирмасди.
Боз устига, раҳбарлар халкнинг орзу-умидларини поймол қилиб, фақат ўзларининг шахсий манфаатларини қондириш билан машғyл бўлаётганини очик-ойдин айтадиган валломат ҳали камёб нусха ҳисобланарди.
Бир неча юз кишилик йиғилишлардаги оташии нутқларим менга катта обрў келтирди. Бироқ, шаҳар раҳбарлари орасида менга нисбатан бегонасираш бошланди. Улар Исмат Хушев деган жўжахўрознинг қаёкдан пайдо бўлиб қолганига xайрон эдилар…
33.
Қисқаси, пахта йиғим-терими зўр ваҳима билан якунланди.
Шаҳар партия қўмитаси қошидаги пахта штаблари тарқатиб юборилди: муқаддам айтиб ўтдим, мен бошчилик қилган штаб барча кўрсаткичлар бўйича биринчи ўринни олди.
Лекин пахта мавсуми якунлангандан сўнг, Евгений Ефимович менинг борлигимни ҳам мутлақо унутиб қўйгандек эди гўё.
Ижроқўм раисаси қабул кунлари мени бевосита ҳузурига таклиф қилмай қўйган бўлса-да, аммо ижроқўмда бўладиган умумий йиғилишларда қатнашардим.
Эсимда, ана шундай йиғилишларнинг бирида масъул котибимиз Ғайрат Хуррамовни қаттиқ танқид қилдим. Ижроқўм котибиятидан одамларга бериладиган ҳар хил справкалар учун бир сўмдан ҳақ олиб қолинарди.
Мен буни фуқаролардан эшитгандим. “Шу иш нотўғри бўляпти, наҳотки бир варақ коғознинг баҳоси бир сўм бўлса, бу нима деган гап, ахир? Ундан кўра Оқсарой ҳовлисига бориб тиланчилик қилган афзал эмасми?”- деб гапирдим.
Хуллас, Ғайрат ака ўша мажлисда ерга кириб кетгудек бўлиб ўтирди. Мажлисдан сўнг у киши мени ўз кабинетига таклиф килди:
— Исматжон, сиз мени нотўғри танқид килдингиз. Мен гўё емаган сомса учун ҳақ тўлагандек бўлдим, – деб pўпарасидаги ўтирган ходимани кўрсатди: мана шу қиз эрта тонгдан кора xуфтонгача ишлайди, баъзан ишларининг чаласини уйига xам олиб кетади. Маоши эса етмиш сўм, холос. Бола-чақаси бор, эри ишламайди, ногирон. Қолаверса, фаррошнинг маоши олтмиш сўм, электрикники ундан ҳам кам… Справкалардан олиб қолинадиган бир сўм пул мана шу ходимлар ўртасида теппа-тенг тақсимланади. Ўша пулни ҳатто мен қўлимга ҳам ушламайман, ундан менга бир тийинлик фойда йўқ. Сиз мени бекорга хафа қилдингиз… – деди Fайрат ака.
Кейинчалик сўраб-суриштирсам, Fайрат ака тўғри айтган экан. Мен ўзимнинг юзаки адолатпарварлигимдан уялиб қолдим. Мен одамларни ҳимоя қилмоқчи бўлардим, лекин қош қўяман деб кўзни чиқариб кўйганимни ўзим ҳам билмай қолардим.
Албатта, бундай “шикоят”дан отамнинг ҳам энсаси қотади…
34.
Ишқилиб, ижроқўмда салкам беш ой ишлаб қўйдим.
Энди бу ерда менинг косам оқариши қийин эди. Айниқса, Fайрат акани катта йиғилишда ўринсиз танқид қилганимдан сўнг, менга хайрихоҳ бўлиб юрган айрим раҳбарлар ҳам ўзларини четга тортдилар.
Ана шундай ёлғиз ва рутубатли кунларимнинг бирида Евгений Ефимович мени шаҳар партия қўмитасининг боғ-ҳовлиси (дача)га тушликка таклиф қилди.
Хурсанд бўлиб борсам, горкомнинг иккинчи секретари Абдураҳмон Ашуров, парткомиссия раиси Толиб Султонов, ижроқўм раисасининг қурилиш бўйича муовини Баҳриддин Муродов ва яна кимлардир бор эди.
Березиков тўрда қўр тўкиб ўтирибди. Қуюқ зиёфат бўлди. Ичдик, едик.
Сўнг Березиков худди томдан тараша тушгандек:
— Исматжон, сен ҳарбий хизматга кетишинг керак, – деди. – Биз ўйлашиб кўрдик, сен армияга боришинг керак экан… Горком дачасидаги зиёфатхона сув қўйгандай жимиб қолди. Ҳамманинг кўзи березиковда эди.
— Эртага сени Kаршига, область xарбий комиссариатига суҳбатга чакирадилар. Эҳтимол, бу гал қолишинг ҳам мумкин, балки жўнаб кетишинг ҳам мумкин. Ҳозир аниқ бир нарса дейиш қийин. Бундай топшириқ қўққисдан келиб қолди. Ҳар қалай, тайёрланиб тур…
Акам билан аранг хайрлашишга улгурдим, холос. Бухородан Хоразмга, сўнг Туркманистон ва Каспий денгизи оркали (паромда сузиб) Ростов-Дон шаҳрига элтиб ташлашди…
37.
Шаҳриcабз шаҳар ижроқўмидаги беш ойлик хизматим давомида ҳаётнинг аччиқ ҳақиқатларига дуч келдим.
Кўзларим мошдек очилди.
Тўғри, иш давомида кўп хатоларга йўл қўйдим, ҳовликдим, аммо ҳеч қачон виждонимга қарши иш қилмадим.
Доимо оддий, жафокаш халқнинг ёнини олдим…
38.
Афсуски, партия ва совет раxбарлари орасида ўзимнинг бегоналигимни жуда кеч тушуниб етдим…
Суратда: Москва Давлат университетини битириб Шаҳрисабз шаҳар ижроқўмида иш бошлаган Исмат Хушев Ўзбекистон телевиденияси ходими Замира Муқодирова билан…
Хурматли Исмат ака! Кисса хакконий чикибди, кандай булган булса шундай тукиб солибсиз, хар ким хам бундай очик ёзолмайди узи хакида. Палагингиз тоза экан, мана уз холингизга кайтдингиз ва уша пайтлари хам хакикат учун курашгансиз. Узи учун, нафси учун курашганлар бугунги кунда казо-казо булишиб, юртни тергашаётир ва инсоф диёнатдан суйлашиб, конунларни ва халкни оёк ости килишаётир ва узлари хакида бирон хакикатни айтган инсонни йук килишаётир!!! Сиз мард инсонсиз, номардларгина тарихдан куркади, айтолмайди бор гапни…
Хурматли Исмат ака! Кисса хакконий чикибди, кандай булган булса шундай тукиб солибсиз, хар ким хам бундай очик ёзолмайди узи хакида. Палагингиз тоза экан, мана уз холингизга кайтдингиз ва уша пайтлари хам хакикат учун курашгансиз. Узи учун, нафси учун курашганлар бугунги кунда казо-казо булишиб, юртни тергашаётир ва инсоф диёнатдан суйлашиб, конунларни ва халкни оёк ости килишаётир ва узлари хакида бирон хакикатни айтган инсонни йук килишаётир!!! Сиз мард инсонсиз, номардларгина тарихдан куркади, айтолмайди бор гапни…
Комунистлар ташкилотчилик, таргибот-ташвикот бобида устаси фаранг булиб,кампаниябозликни жойига куяр эди.Хар канча калбакилик,буюракратизм порахурлик илдиз отган булсада,булар жамоатчиликни алдашга,чалгитишга устаси фаранг каллоблар булган. Мени отам калхозимизга партком булганида,партияни сир-асрорларини билганича гапириб берар,бизлар мирикиб эшитар эдик, у вактлар 1980 йиллар боши эди.
09/25/2013 at 8:26 AM (Edit)
Қисса роса зўр чиқибди,
кула-кула ўқидим.Давоминида тезроқ нашр қилинг.